РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Туркум семинарларни

Lotem Pharma Ltd фирмаси қишлоқ хўжалиги комплекси раҳбар ходимлари ҳамда мутахассислари учун Исроилда маҳорат ошириш бўйича туркум семинарларни ташкил қилмоқда.

Ушбу семинарлар мақсади:
- соҳанинг муҳим муаммоларини муҳокама қилиш, бу борада Исроилнинг тажрибасини ўрганиш;
- семинарда муҳокама этилган муаммоларнинг ҳал этилишини амалиётда кўриш;
- кўникма ҳосил қилиш ҳамда ишга татбик қилиш учун қизиқ, шу билан бир қаторда мақбул технология ва усулларни танлаш;
- ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш, потенциал етказиб берувчилар билан учрашиш.

Семинар дастури 7-10 кунга мўлжалланган, ундан:
- маърузалар
- касбий экскурсиялар
- жойларда мутахассислар билан учрашувлар
- туристик дастурлар, жой олган.

Маърузалар қишлоқ хўжалиги соҳасининг етук мутахассислари томонидан олиб борилади. Касбий экскурсиялар семинарнинг 60 % ини ташкил этади. Семинар дастури «tailor-made» принципига, яъни бир неча мавзулар муҳокамаси асосига қурилган.

Гуруҳ таркиби 8-12 киши
Lotem Pharma ўз зиммасига қуйидагиларни олади:
- аэропортдан олиб кетиш, аэропортга элтиб қўйиш
- меҳмонхонага жойлаштириш
- машғулот ва учрашувларни ташкиллаштириш ҳамда ўтказиш
- уч маротабалик овқатланиш
- экскурсияларга оид хизматлар
- транспорт хизматлари.

Эътиборингизга семинарларнинг дастурини ҳавола этамиз:

1-семинар
Қишлоқ хўжалигида сув ресурларини бошқариш
- Ҳосил бошқаришнинг иқтисодий жиҳатлари
- Ўғит ва пестицидлар қўлланилишини назорат қилиш
- Аграр ва йиғим-терим соҳаси, теримдан кейинги технологиялар ва ҳосилни сақлашда Исроил тажрибасини ўрганиш
- Ернинг ҳосилдорлигини таъминлаш, сув ва ўсимликларнинг ўзаро таъсирини таъминлаш
- Қурғоқчил жойларда яйловлар очиш ва экологик қишлоқ хўжалигини жорий қилиш
- Ирригация усуллари. Томчили суғориш, ёмғирли суғориш, тагзаминга оид суғориш
- Суғоришнинг бир нечта усулларини, яъни оқава, қайта ишлатиладиган, регенератив сувларни қўллаш
- Ҳосилни бошқаришда ирригация методлари ва суғориш сувларининг турли хилларини танлаш
- Ирригацион тизим таркибий қисми бўлмиш томчили суғориш, эмиттерлар, фильтрлар, сув ўлчагичлар ва ер намлигини ўлчашни назорат қилиш
- Чўл ва ярим чўл жойлардаги сув ресурслари менежменти (сув захираларини асраш, ёмғир сувини йиғиш, сувни шўрсизлантириш)
- Сув ресурслари менежментида гидравлик ҳисоб-китоб.
Касбий экскурсиялар
- Галилей ва Иордан водийсида сув хўжалиги бошқаруви
- Ирригацион тармоқ ва ўхшаш товарлар ишлаб чиқарувчи илғор компаниялар
- Сувни тозаловчи, шўрсизлантирувчи ва қайта ишловчи корхоналар
- Чўл ҳудудида ирригация муаммоларини ўрганиш илмий-тадкикот маркази

2 – семинар
Сутчилик фермерлигининг асосий тамойиллари
- Сутчилик фермерлиги соҳасида эришилган технологик муваффақиятлар ҳақида маълумот
- Фермер хўжалиги бошқарувининг замонавий технологиялари
- Сутчилик фермерчилигининг иқтисодий тамойиллари
- Селекция ва репродуктивлик
- Сут сифатига таъсир этувчи омиллар
- Тўғри озиқлантириш принциплари
- Иссиқ об-ҳаво шароитида сут олиш миқдорини ошириш
- Соғломлик ва касалликларнинг олдини олиш.

Касбий экскурсиялар
- Икки турдаги хўжалик: кооператив хўжалик ва оилавий фермерлик
- Исроил бўғоз килиш маркази
- Исроил наслдор чорвачилик уюшмаси
- Сутчилик фермалари учун дастурий бошкариш буйича компания
- Қуруқ ем-хашак ишлаб чиқариш маркази
- Комбикорм заводи

3-семинар
«Иссиқхона хўжалиги, йиғим-теримдан сўнг қўлланилувчи технологиялар, сабзавот ва меваларни сақлаш»

Ушбу дастур қуйидаги масалалар муҳокамасига қаратилган:
- Йигим-теримдан сўнг қўлланиладиган технологияларни ривожлантириш
- Сабзавотларни иссиқхонада интенсив равишда етиштириш технологиялари
- Мева етиштириш сифатини оширишга қаратилган технологиялар
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва музлатиш
- Исроил қишлоқ хўжалиги
- Фермаларни автоматлаштириш
- Иссиқхоналарда сабзавотларни етиштириш
- Иссикхона хароратини назорат килиш усули
- Ҳосил ва ҳосилдан кейинги бошқарув
- Экспорт бошқаруви
- Фермер-супермаркет тизимида ишлаш
- Япроқли ўсимликлар плантациялари
- Биологик назорат интеграцияси. Назариёт ва амалиёт.

Касбий экскурсиялар
- «Овист» фермаси. Оилавий иссиқхона. Қадоқлаш, маркетинг ва экспорт
- «Ориджен Сиидс» - кўчатлар етиштириш
- Қуёш энергияси ёрдамида иситиш ва ёқилғи иситкичли иссиқхоналар
- «Нетафим» - томчили суғориш
- «Волкани» - қишлоқ хўжалигини ўрганиш маркази
- Улгуржи савдо бозори. Сабзавотларни сақлаш ва музлатиш. Маркетинг
- Меваларни интенсив етиштириш плантациялари. Ирригация усуллари
- Олмаларни қадоқлаш. Музлатиш, сақлаш ва сотиш

4-семинар
Сут чорвачилигининг ветеринар омиллари

- Исроилда сут берувчи жониворлар саломатлиги назорати
- селекция ва репродуктивлик
- ветеринар текширувлар ва махсус процедуралар
- моддалар алмашинуви касаллиги
- сут сифатига таъсир этувчи омиллар
- тўғри овқатлантириш принциплари ва рациони
- иссиқ об-ҳаво шароити ва ҳароратга оид стрессларда юқори даражада сут олиш
- касалликларни даволаш ва олдини олиш
- юқумли касалликларни олдини олиш ва даволаш
- соғлом озуқа ва поданинг умумий саломатлиги
- тўғри озиқлантириш принципи ва нутрицион менежмент
- зотдор молларни кўпайтириш ва поданинг кўпайишини таъминлаш
- янги туғилган бузоқ ва бошқа чорва моллари саломатлиги

Касбий экскурсиялар
- Икки турдаги хўжалик: кооператив хўжалик (кибуц) ва оилавий фермерлар
- Исроил бўғоз қилиш маркази
- Исроил зотдор чорвачилик моллари уюшмаси
- Сутчилик фермалари учун дастурий таъминот ишлаб чиқувчи компания
- Қуруқ ем ишлаб чиқариш маркази ва комбикорм заводи

Жойлашган ўрни: Исроил
E-mail: info@bizplan.uz
Телефон: +99871 140-54-24, +99891 162-42-09

Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг


Рўйхатга қайтиш

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш