РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Мева ва сабзавотларни қуритиш бўйича фаолият юритаётган корхонада улушга эга бўлиш

Ўзбекистонда сабзавот, кўкат ва меваларни қуритиш корхонасига сармоя киритиш учун фаолият юритиб турган лойиҳа таклиф этилади.

Мева ва сабзавотларни қуритиш маҳсулотларни узоқ муддат сақлаш усулларидан бири ҳисобланади. Технология тўғри танланган тадирда, уларнинг барча фойдали хусусиятлари сақланиб қолади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон бутун Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларида қимматли сабзавот ва мевалар етиштириш бўйича етакчи ўринни эгаллаган ҳолда, бу борада жуда катта салоҳияга эга. Бугунги кунда Ўзбекистон йилига 7 млн тоннадан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Республикада етиштирилган мева ва сабзавотлар беқиёс таъми ва қимматли хусусиятлар билан ажралиб туради. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, республиканинг мева ва сабзавотлар етиштириш бўйича салоҳияти ҳозирги кўрсаткичлардан анча катта. Аммо, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш сифати замон талабларига жавоб бермайди.

Таклиф этилаётган ишлаб чиқариш корхонаси замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бу ускуналар мева-сабзавотларнинг барча қимматли хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда сифатли қайта ишлаш имконини беради, шунингдек, ҳам дастлабки ишлов бериш, ҳам маҳсулотларни қуритишни ўз ичига олади. Корхонада қўшимча ишлаб чиқариш бўлими, маҳсулотни қадоқлаш, навларга ажратиш орқали фаолиятни кенгайтириш ва такомиллаштириш имконияти мавжуд. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати кунига деярли 6 тн қуруқ маҳсулотни ташкил этади. Лойиҳанинг барча маҳсулоти экспортга йўналтирилган, хом ашё эса маҳаллий фермерлар ва тайёрловчилар томонидан етказиб берилади. Ҳозирги кунда қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотлари, асосан, МДҲ, ЕИ, Осиё ва Америка мамлакатлари бозорларида сотилмоқда. Лойиҳа 2 қуритиш линиясига эга. Биринчиси – илдизмевалилар, паприка ва деярли барча сабзавотларни қайта ишлаш. Бундан ташқари, пиёзни арчиш бўйича ноёб саноат ускунаси мавжуд. Асбоб-ускуна Тошкент яқинидаги 3 гектар майдонда ўрнатилган ва 5000 м2дан зиёд бўш майдон ҳам мавжуд. Барча зарур коммуникациялар уланган ва ишлаб турибди. Асбоб-ускуна аъло ҳолатда ва 2 йил давомида ишлатилган, лойиҳа муддати эса 15 йилдан ортиқ.

Лойиҳанинг бир қисмини (50%) ёки тўлиқ сотиб олиш мумкин.

Таклиф этилаётган лойиҳа келишилган нархда сотилади.
Ҳисоб-китоб шакли – турлича.

Қўшимча маълумот:

Ишлаб чиқариш рентабеллиги маҳсулотга қараб 15-40 %.

Тўлиқ ишлатилган тақдирда, сармоя ўзини оқлаши муддати икки йилгача.

Активларнинг умумий қиймати 2 млн АҚШ долларидан ошади.

Таклиф билан қизиққанларга тўлиқ маълумот берилади.

Мулкчилик шакли: Жисмоний шахс
Тармоқ: Озиқ овқат
Жойлашган ўрни: Тошкент вилояти
Таклиф қилинаётган улуш %: Келишилган
Бизнес режа мавжудлиги: йўқ
Сармоя ҳажми: Келишилган
Ўзини оқлаш муддати: -
Эгасининг касбий малакалари: -
Бизплан.уз компанияси тизери: йўқ
Кимга мурожаат қилиш керак: Dilmurod
E-mail: d.yunusmetov@gmail.com
Телефон: +998909157449

Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг


Рўйхатга қайтиш

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш