РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Бизнес ғоялар


						
Место расположения: Категория:
Бизнес-предложения Цена, от ($):
Финансирование бизнес-проектов
Ускуна сотиб олиш учун хорижий валютада кредит берамиз, кредитни кайтариш сумда давлат курсида амалга оширилади

Ускуна сотиб олиш учун хорижий валютада кредит берамиз, кредитни кайтариш сумда давлат курсида амалга оширилади

Ускуна сотиб олишни осон конвертация килинадиган хорижий валютада молиялаштирамиз. Кредитни кайтариш миллий валюта - сумда давлат курсида амалга оширилади.
Ускуна дунёнинг исталган мамлакатида ишлаб чикарилган булиши мумкин. Проектни куриб чикиш муддати - 2 хафтадан 4 хафтагача.
батавсилроқ»

Non va non maxsulotlari (buxanka.baton.baget.bulochka shuningdek xar xil turdagi qandolat pishiriqlar pecheniyelar) ishlab chiqarish.

2015 yil sentyabr oyida Fargona viloyati Dangara tumanida non va non maxsulotlari ishlab chiqarish maqsadida tashkil etilgan korxona ishlab chiqarishda zarur dastgohlarini sotib olish uchun sarmoyador(hamkor) izlayapti. Ishlab chiqarish dastgohlarini urnatish uchun komunal muammolardan holi bozorlarga yaqin hududda joylashgan bino tayyor holatda. hom ashyo va maxsulot realizatsiyasi uchun strategiya ishlab chiqilgan. Zarur dastgohlar chet el ishlab chiqaruvchilarining Toshkent shaxridagi dillerlari omborxonasida 100% mavjud.     батавсилроқ»

Qadoqlash korxonasi

Quritilgan mevalarni qadoqlash va chet elga eksport qilish uchun biz sarmoyador qidirmoqdamiz.
1 kg sariq mayiz bahosi- 5000 so'mdan 20000 so'mgacha.!
1 kg qora mayiz bahosi - 7000 so'mdan 130000 so'mgacha.!
1 kg abdush mayiz bahosi - 3000 so'mdan 10000 so'mgacha.!
mayizlarning turiga qarab bahosi o'zgaradi.! батавсилроқ»

Uzumni qayta ishlab veno va maxsus sharbatlar ishlab chiqarish.!

Urgut tumani qishloqlarida uzumzorlarning uzumlarini ko'pi Toshkent va Samarqand shaharlariga yuborilmoqda, agar bizga sarmoyador topilsa va biz bilan hamkorlik qilsa biz doimiy hamkorlik qilishga tayyormiz.! батавсилроқ»

Mayiz va uzum mahsulotlarini qurutish qadoqlash

Urgut tumanida juda katta uzumzorlar mavjud va mayizni Urgut bozorida sotishadi bizda maxusus texnikalar sotib olishga sarmoyador qidirmoqdamiz, hamda kelajakda mustahkam kamkorlikni o'rnatmoqchimiz, bizning mayizlarga chet davlatlarda talab juda katta va mahsulotimiz eksportbobligi uchun bilan ajralib turadi.! батавсилроқ»

Internet cafe

Nukus shahridan Internet cafe ochmoqchiman. Sarmoyasi yaxshi. Bankdan kredit olish uchum ko'p vaqt ketar ekan. батавсилроқ»

shirinlik yoki to'qimacjilik sexi

Buxoro shahridan unchalik uzoq bulmaga bo'sh xona barcha qulayliklarga ega.Agar sarmoya bulsa 1 yilga  qoplab  2xchi yildan foydaga ishlaydi батавсилроқ»

Қуритилган маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича тайёр бизнесни сотаман

Қуритилган мева ва сабзавотлар ишлаб чиқариш бўйича бизнесни ёки бизнесдаги улушни сотаман. Ишлаб чиқариш Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган. Қуввати суткасига 1,2/1,8 тонначага. батавсилроқ»

Импорт урнини босадиган ва Экспорт боб "Обои" ишлаб чикариш лойихаси!!!

Импорт урнини босадиган ва Экспорт боб "Обои" ишлаб чикариш лойихаси!!!

Лойихадан келадиган даромат хақида куп ва хуп гапириш мумкин, лекин минг маротаба гапиргандан бир маротаба курган авзалроқ!!! батавсилроқ»

КАВАРЛАР (ёки чўчқа тарвузлар)

Менинг исмим Талай. 10 гектар ерда кавар (чўчқа тарвуз) экканман.  Дунёда каварнинг 400 дан ортиқ тури бор. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ҳосил бермайди. Мен эккан каварлар Германия ва Туркияда лабораторияда текширилган бўлиб, дунёдаги энг олий нав деб тан олинган. Гап шундаки, менинг ҳосилимни бевосита каварни қайта ишловчи тадбиркорлар эмас, аксарият ҳолатда воситачилар сотиб олмоқда. Мен эса каварни қайта ишловчи тадбиркорлар билан бевосита ишламоқчиман ва одамларни доимий иш билан таъминламоқчиман.     батавсилроқ»

Индустриал телефон алоқа тизимлари

Индустриал телефон алоқа тизимлари

Биз Hong Kong Koon Technology Ltd.  компанияси. Биз Ўзбекистонда ҳамкорларни қидирмоқдамиз.
Бизнинг асосий маҳсулотларимиз: сув ўтмайдиган телефонлар,  сув ўтмайдиган баланд сўзлашгичлар, банклар учун телефонлар, туннеллар учун тезкор алоқа телефонлари, лифтлар учун телефонлар, қамоқхоналар учун телефонлар.
Улардан метрода, темир йўлда, катта йўллар ёқасидаги будкаларда, туннелларда, электр станцияларида, нефть маҳсулотларини қайта ишлаш заводларида, шахталарда, кема қуриш ёки таъмирлаш заводлари ҳамда темир ва пўлат ишлаб чиқариш заводлари ҳудудларида ва бошқа мураккаб ҳудудларда фойдаланиш мумкин.  
Батафсил маълумот олиш учун қуйидаг кўрсатилган контакт маълумотлари ёрдамида биз билан боғланинг. батавсилроқ»

Ширинлик иш/чикариш

Миллий ширинликлар ишлаб чикариш учун сармоядор керак.Ишлаб чикаришга замонавий дастгохлар сотиб олиш учун. батавсилроқ»

АГНКС қурилиши

АГНКС қурилиши учун инвестор изламоқдаман. Иккита АГНКС нуқтаси бор – биттаси Тошкент-Охангарон трассасида иккинчиси Қамчиқ довонинг Тошкент томон йўлида. Қурилиш учун барча ҳужжатлар, лойиҳа, уланиш нуқталари бор, асбоб-ускунани ўзим ўрната оламан, қурилиш учун хомий қидирмоқдаман ва ҳоказо .... телефон рақами бўйича қўнғироқ қилинг. батавсилроқ»

Иссиқхоналар: ноёб технологиялар

Энг фойдали сармоя учун таклиф. батавсилроқ»

Пластик бутилкаларни қайт ишловчилар учун

Пластик бутилкалар майдалангандан кейин олинган хом ашёни мамлакат ташқарисига олиб чиқиш ман этилгани, пластикни утилизация қилиш муаммо бўлгани сабабли биз ушбу хом ашёдан буюмлар (кенг истеъмол моллари) ишлаб чиқариш учун буюртма қабул қиламиз. батавсилроқ»

Йирик корхона ташкил этиш учун тендер

Барча мулкчилик шаклидаги тадбиркорлар диққатига! Ҳурматли тадбиркорлар,Тошкентда ёки Ўзбекистоннинг исталган бошқа аҳоли пунктида пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёда энг кирик корхона ташкил этиш учун тендер эълон қилинади. Ҳозирда ўхшаши йўқ, шу билан бирга дунёда талаб катта буюмларни ишлаб чиқариш таклиф этилади. Корхона, асосан, маҳаллий хом ашёдан (полиэтилен) маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлади.  батавсилроқ»

Эълонларни ёпиштириб чиқиш бизнеси

Эълонларни ёпиштириб чиқиш бизнесини ташкил этишга ёрдам берамиз.
Маълумки, эълонларни ёпиштириб чиқувчиларга эҳтиёж доим бор, чунки ахборотни айнан шу йўл билан тарқатишга эҳтиёж ҳам доим бўлган. Ушбу ишни бажариш учун ўсмирлар, талабалар ва пенсионерларни жалб қилиш мумкин.
Эълон ёпиштириб чиқувчиларнинг ишини самарали ташкил этиш усули ишлаб чиқилган бўлиб, қўл станоки билан биргаликда  бу усул иш унумдорлигини ошириш имконини беради.
Ушбу йўналишда бизнес ташкил этишни  ва ўз шаҳрида монополист бўлишни истаганлар учун  синовдан ўтган концепция таклиф этилади.  Тошкент. Батафсил маълумот Артафазора ресурсида батавсилроқ»

“Қуёшли палов” лойиҳаси

“Қуёшли палов” акциясини ўтказиш учун шериклар таклиф этилади. Ғоя шундан иборатки, қуёш нурида катта қозонда миллий палов пиширилади ва кейин барча ушбу паловни татиб кўради.  Бундан ташқари, идиш-товоқ ювиш ва чой дамлаш учун қуёш нурида сув қайнатилади. Палов пишириш маросими оммавий байрам ва сайл тарзида ўтади. Конструкцияларни ишлаб чиқариш, гелиоқозон, самовар тайёрлаш, томошани ташкил этиш учун 30  млн. сўм миқдорида сармоя зарур. Натижалар ижобий баҳоланса, бундай конструкцияларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин. Акцияни Тошкентда, керакли миқдорда маблағ йиғилгач, баҳор охирида ёки 2015 йил ёз мавсумида ўтказиш режалаштиришган. Лойиҳани молиялаштиришда иштирок этишни истаганлардан ... телефон рақамли орқали мурожаат қилишни сўраймиз. батавсилроқ»

Пластик бутилкалар йиғиш

Ўз шаҳрингизда ягона пластик бутилкалар йиғувчи бўлишни истайсизми?
Пластик бутилкаларни марказлаштирилган тарзда йиғиш лойиҳаси сотилмоқда.
Батафсил маълумот Петгорауз ресурсида батавсилроқ»

Бизнес-лойиҳалар

Турли соҳаларда  бизнес-лойиҳалар таклиф этамиз. Жуда самарали. Янги. Гугл қидирув тизимида Астиграфион сўзини теринг ва  ҳаволалар бўйича сайтларга киринг. батавсилроқ»

Ҳунарманд усталарга

Ҳунармандлар ва усталарга ёғочдан янги маҳсулотлар ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Бундай маҳсулот бошқа ҳеч кимда йўқ. Сиз мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқиш учун эксклюзив ҳуқуқ эгаси ва бу йўналишда монополист бўласиз. Шошилинг! Тошкент батавсилроқ»

Савдо кўнгил очиш маркази

Савдо кўнгил очиш маркази

Aquatika рекреацион маркази инвестицион лойиҳасини диққатингизга ҳавола этамиз. Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрининг марказида кўп функционал океанариум, медиа-марказ ва боғ қурилиши кўзда тутилган. батавсилроқ»

китобча (компьютер саводхонлиги)

китобча компьютерни умуман билмаган ёшлар ва ёши катталар учун мулжалланган.Китобчанинг 1-кисмида Компьютерни ёкишдан бошлаб,асосий булган офес дастурларини укитувчисиз урганиш имконини беради.2-кисмида мониторга карамасдан тез ёзиш усуллари (3 дакикада бир варак ёзув ёзиш усуллари)имконини беради.Китобчалар руйхатдан утган,факат тепографиядан чикариш харажатлари колган. батавсилроқ»

ONLINE олди сотди сайти (Шахрисабзда)

ONLINE олди сотди сайти TORG.UZ , ARKA.UZ сайтлари сингари Кашкадарё вилояти Шахрисабз шахрида очилишини йулга куйиш.Хар бир эълон берувчидан белгиланган  график асосида туловлар олиш ва эълон куйиш ва учиришни назоратга олиш. Бошлангич ишлар амалга оширилган. батавсилроқ»

Кашкадарё вилояти Шахрисабз шахрида ТАН (чалоп) ичимлигини ишлаб чикариш

ТАН ичимлиги мавсумий ичимлик хисобланиб, 1л кефирдан 3л гача салкин ичимлик чикариш имкони бор.Харажатлар унчалик катта эмас.
-0.5л ли полителен идиш (бакалашка)
-этикетка когози
-идиш капкоги
-300-500л ли нержавик идиш
кефир ва катик таъминоти муаммосиз.
батавсилроқ»

Ахолига той пахта

ахолига 30 кгдан  иборат булган той пахта оптом нархларда ва пул утказиш юли билан хам савдо килинади   батавсилроқ»

Ўзгача ўсимлик кўчатлари

Ўзгача ўсимлик кўчатлари

Лойиҳадан кўзланган мақсад: хандон писта плантациялари, кавар даласи, пальмали манзарали дарахтлар етиштириш учун кўчатларни ундириш. “Монолит-Диёр” МЧЖ ҚК “Компаниянинг янги маҳсулотлари”. батавсилроқ»

Композит арматура

Композит арматура

Композит арматура – бу шиша, базальт, углерод ёки арамид толалардан ищланган нометалл стерженлар бщлиб, термореактив ёки термопласт полимер боғловчилар билан тўйинтирилган ва қаттиқлаштирилган. Шиша толалардан тайёрланган арматура шиша пластик арматура (ШПА) дейилса, базальт толалардан ясалгани базальтпластик арматура (БПА), углерод толаларидан ясалгани эса углепластик арматура (УПА) деб аталади. батавсилроқ»

Мева ва сабзавотларни қуритиш бўйича фаолият юритаётган корхонада улушга эга бўлиш

Ўзбекистонда сабзавот, кўкат ва меваларни қуритиш корхонасига сармоя киритиш учун фаолият юритиб турган лойиҳа таклиф этилади. Мева ва сабзавотларни қуритиш маҳсулотларни узоқ муддат сақлаш усулларидан бири ҳисобланади. батавсилроқ»

Кавар (чўчқа тарвуз)  уруғини ёки кўчатларини сотиб оламиз

Кавар (чўчқа тарвуз) уруғини ёки кўчатларини сотиб оламиз

Хорижий инвестор Ўзбекистон ҳудудида кавар етиштиришга сармоя киритишни режалаштирмоқда. батавсилроқ»

Пахта териш машинасининг мини ускунаси таёр саноат намунаси

Мутлоко янги принципда содда ихчам арзонга тушадиган серийно ишлаб-чикаришга кулай имкон кенг биринчи саноат намунаси яратилган таёр бизнес потенциал мижозлари маьлум шу жумладан;Шу жумладан сармоядор топишга мажбур булишим сабаблари:Бу масала кенг куламли Бизнинг МЧЖ факат тадкикот синовлар утказиш иши билан шугулланади хатто патентлаштиришга хам имконимиз кечмайди Агар патентлаширсак эрасига Хитой давлати бироз узгарииш киритиб серийно ишлаб чикариб бошлаши аник Узимиз серийно ишлаб чикаришга бутловчи кисмларга ишчи кучига маблагимиз етишмайди ва шу кабилар батавсилроқ»

Paintball

Paintball

Маблағга эҳтиёжим бор. Менинг ғоям 6 ойда ўзини қоплайди, соф фойда кунига 300 долларни ташкил этади, минтақавий мусобақалар учун катта жойни ўзим топаман ва ҳоказо!!!!! батавсилроқ»

Балиқли Парк

Балиқли Парк - тирик балиқ етиштириш (форель, сазан, амур), пуллик балиқ овлаш, табиат қуйнида дам олиш ва чойхона фаолиятлари кўрсатишга мулжалланган маскандир.
Ушбу маскан - бизнес учун қулай жойда жойлашган булиб (Бустонлиқ туманида, дарё ва катта трасса ёнида), жами 3га ерга эга. Инфраструктура йул, газ, электр, сув бор. Айни вақтдаги қурилмаларимиз: Мижозлар учун балиқ овлаш кўли- 1 та, балиқ етиштириш учун махсус ховузлар - 10 та, кўл буйида дам олувчилар учун беседкалар - 15 та, сув буйида ёзги чойхона -1 та, ошхона 1 та( 100м2) мавжуд.
Балиқли парк - мижозлар учун қулай ва табиат қуйнида жойлашган булиб, бизнес буйича келажакда катта имкониятларга эга.
Айниқса, балиқ ва ғоздан тайёрланадиган таомларимиз мижозлар учун маъқулдир.
Ушбу масканимиз фаолиятини кенгайтириш учун маблағга эхтиёжимиз борлиги сабабли сармоядор қидирмоқдамиз ёки тайёр бизнес холида сотилади. батавсилроқ»

Сармоядор керак

Фарғона шаҳрида (Ўзбекистон) савдо фирмалари ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг минтақавий ваколатхонаси, филиали борасида таклифларни кўриб чиқамиз. Бизнесингизни бизнинг минтақада ривожлантиришга ёрдам берамиз. Узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги барча қизиқарли таклифларни ўрганиб чиқамиз. батавсилроқ»

газон етиштириш

ер майдони топиб газон уругини сепиб газон етиштириш.бошламасига 30 сотих майдон. харажатлар 12 млн сум, даромад 12 млн сум. 3ойда тайёр бўлади.керак бўлади:30 сотих ер майдони (унумдор бўлиши шарт эмас,атрофи ўралган бўлса маъқулроқ),доимий электр токи ва сув (ичимлик суви бўлиши шарт эмас)ва асосийси бошланғич капитал батавсилроқ»

5CGROUP халқаро корпорацияси

5CGROUP халқаро корпорацияси

Қонунчилик, бизнес, савдо, молия, бухгалтерия ҳисоби, аудит, маркетинг ва адвокатура каби фаолият соҳаларида кўп йиллик иш тажрибасига эга мутахассислардан иборат бизнинг халқаро команда энг кам сармоя ва бозорга тезликда чиқиш имконияти билан Хитойда ўз бизнесингизни очишга ёрдам беради. батавсилроқ»

Полиэтилен чиқиндиларини қайта ишлаш

Хозирги кунда бир марта ишлатиладиган полиэтилен идишлари чиқинди сифатида ташлаб юборилмоқда. Бу аҳоли яшайдиган жойлар, бошқа жойларда ҳам полиэтилен чиқиндиларининг кўпайиб экологиянинг бузилишига сабаб бўлмоқда.  батавсилроқ»

“Имкон” компанияси пластмасса маҳсулотларни сотиш бўйича шериклар қидирмоқда

“Имкон” компанияси пластмасса маҳсулотларни сотиш бўйича шериклар қидирмоқда

“Имкон” ишлаб чиқариш савдо корхонаси – Ўзбекистоннинг етчаки пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси. Биз пластмассадан ишланган кенг ассортиментли уй-рўзғор буюмлари, турли кўриниш ва ҳажмдаги полиэтилен плёнкаларни, совуқ сув учун турли диаметрли полиэтилен трубаларни таклиф этамиз. батавсилроқ»

Semechka (Pista) ishlab chiqarish

Semechka (Pista) ishlab chiqarish uchun bilamizki bozorlar pistachi holalarda doimo xom ashyo mahsulot bo'ladi ammo hozirgi yangi globbalashuv zamonida sanitariya gigiena qoidalariga ko'ra chiroyli va ixcham sanitariya gigiena qoidalariga javob bera oladigan mahsulot ishlab chiqarish uchun kerak bo'ladigan asbob uskuna qidirmoqdaman. батавсилроқ»

Tikuvchilik fabrikasi

Mening g`oyam shu tikuvchilik fabrikasi buning uchun joy ham tayyor lekin tajriba yo`q shuning uchun bu soxada tajribasi o`sgan insonning maslaxatiga juda muxtojman
батавсилроқ»

Ishlab chiqarish Biznesi

Финландия,Белгия ва Араб Амирликларидан  импорт болиб кириб келадиган махсулот. Ўзбекистонда катта талабга эга Сулфат калия минерал огитини ишлаб чикаришни йўлга қўйиш бизнес режаси ва техналогияси. батавсилроқ»

Art-Focus Design

To'y hashamlar uchun barcha hizmatlar to'pla'mi. Ya'ni mijozlar ya'ni to'y o'tkazuvchi shaxslar endilikda hizmatlarni turli joylardan izlashmaydi. Bu loyiha ularga yordam beradi befoyda vaqtni tejaydi sarf harajatni kamaytiradi. To'y hashamlar uchun hizmatlar ya'ni To'y bezaklari, Kelin ko'ylaklar, tasvirga va rasmga olish hizmatlari hamda bezatilgan avtomobillarni bir joyda jamlashni taklif qilaman. Batafsil ma'lumotlar telefon orqali. батавсилроқ»

Чинозда иссиқхона

Чинозда иссиқхона учун  12 соткали ер майдони мавжуд. Газ, электр ва сув  таъминоти бор. Дарахт кўсатларини етиштириш учун шерик қидиряпман. Батафсил маълумотни қуйидаги телефон орқали олиш мумкин: батавсилроқ»

Мевали дарахтлар кўчатлари

Мевали дарахтлар кўчатлари

Мевали дарахтлар кўчатларини ўстирамиз. Доналаб сотамиз. Сотиш учун шерик ва фаолиятни кенгайтириш учун сармоядор қидиряпмиз. Батафсил маълумот ... телефони ёки ... электрон почта орқали мурожаат қилинг.

Кўчат турлари ва нархлар:

батавсилроқ»

Сайёҳлар шаҳрида меҳмонхона

Меҳмонхона сотаман ёки ижарага бераман: 2 қават, бинонинг умумий майдони 9990 кв.м., 42 та хона, ер майдони: 14 сот., Хива шаҳри, Марказ 1, Янги турмуш маҳалласи. Бинонинг ҳолати: евроремонт.
Меҳмонхона хорижий ва маҳаллий сайёҳларга хизмат кўрсатади. Лицензия ва ISO сертификатларига эга. Ҳамкорликда ишлашимиз, ёки ижарага беришимиз мумкин. Банкдан қарз. батавсилроқ»

Кичик тикувчилик сехи.

Кисман тулик жихозланган 85% турдаги киймларни тикишга мулжалланган,10 12и ишчи кучига ега бу лойхага хомий кидирвоман. Зарур булган сармоя 5000$ 1 йилга. Бошидиги 3 ой хеч кандай тулов берилмиди. Колган 9 ой хар ойда 135$ дан. Шу 9ойни    ярмида 2500 колган ярмида 2500 еки йил охирида 5000$ берилади. Сармоядорга 1 йилда 1215$ фйда тегади. Мен ишни янги бошлавотганим сабабли бундан ортигини вада киломиман. Албатта бу лойиха узини оклашига ишонаман. батавсилроқ»

Ishlab chiqarish Biznesi

Туркиядан импорт хом ашё махҳсулоти, Ўзбекистонда катта талабга эга.  Гидрофоб мелни ишлаб чикаришни йўлга қўйиш бизнес режаси ва техналогияси. батавсилроқ»

Шиша,ойна чикиндиларини кайта ишлаш ва тайёр ойна листларини ишлаб чикариш.

Хурматли сармоядорлар! Мен Сирдарё вилояти,Околтин тумани хокимлигида 2007 йил сентябрь ойида ташкил этилган "КАШТАН ФАЙЗ НУР" унитар корхонаси рахбари Холмуминов Аброр Рузибоевичман ва корхонамнинг  улгуржи савдо килиш хукукини берувчи,амал килиш муддати чекланмаган лицензияси бор.Хозирги кунда корхонам айрим жиддий сабаблар туфайли молиявий ахволи анча ёмонлашган,лекин барча муаммолардан кутулиб фаол холатга утган,факат оборотида хеч кандай активлари колмасдан молиявий танг ахволда колган. Лекин олдин менинг корхонам жуда яхши,хатто хавас килар даражада фаолият юритган. Корхонамнинг асосий фаолияти курилиш моллари савдоси булган. Менинг гоям куйидагича. Хозирги кунда хамма ерда нима куп,шиша ва ойна синиклари куп. Шуларни ахолига сотиб олиш шарти билан йигдириб,кайта ишлаб тайёр ойна листларини ишлаб чикариш ва бозорда улгуржи нархда сотишдан иборат. Кейинрок эса AKFА ва шунга ухшаш истикболли фирмалар билан шартнома тузиб махсулот учун доимий харидорга эга булиш ёки имкони булса кушни давлатларга сифатли ойна махсулотини валютага экспорт килишдир.Агар гоямга астойдил кизикиш билдирган хомийлар булса телефон килсин ёки электрон манзилимга хабар ёзсин. Менинг гоям узини узоги билан икки йилда ортиги билан оклайди. Давлат дастурлари асосида хомийлик килмокчи булган молиявий муассасалар билан хам хамкорлик киламан. Мархамат,хомийлик килувчи жисмоний шахсми,юридик шахсми ёки давлат ташкилотими хаммасига таклифим: гоя биздан,молиялаштириш сиздан. ФОЙДА ЭСА 50:50 !!! батавсилроқ»

''Positive'' Business Consulting o'rta va kichik biznes uchun loyihalar (ishlab chiqarish liniyalari va texnologiyalari) va g'oyalar taqdim etadi.

Ishlab chiqarish liniyalari va texnologiyalari haqida batafsil ma'lumot berish;

O'rta va kichik biznes uchun loyihalar tuzishga ko'mak;

Biznes uchun modernizatsiya g'oyalari berish;

Hamkorlikdagi Lizing va Logistik kompaniyalar o'rtasidagi ishonchli ko'prik;

Xizmatlar litsenziyalangan.
батавсилроқ»

Керакли суммани 100%гача молиялаштириш

Қатор Ғарб жамғармалари ва Лондон ситининг бир қтор молиявий институтлари билан ҳамкорлик қилувчи  консалтинг компанияси қуйидаги мақсадлар учун хусусий инвестициялар ва инвестицион кредитлар жалб қилишда ўз ёрдамини таклиф этади:
- лойиҳаларни молиялаштириш;
- савдони молиялаштириш;
- бизнесни ёки бизнесда улуш сотиб олиш.
Қайта молиялаштириш қиймати 2000000  GBP дан юқори бўлган лойиҳалар кўриб чиқилади.
Керакли суммани 100%гача молиялаштириш имконияти бор.
Молиялаштириш сиёсий муаммолар ва ҳарбий можаролардан озод ҳар қандай мамлакатда амалга оширилади. Ҳар бир мурожаат якка тартибда кўриб чиқилади.
Қуйида кўрсатилган контактлар бўйича буюртма беришингиз мумкин. батавсилроқ»

Инновацион ёнилғи бизнеси! Машина учун мультивитаминлар!

Инновацион ёнилғи бизнеси! Машина учун мультивитаминлар!

Enviro Tabs ёнилғи ёниши учун катализатор - бу автомобилга қуйилган бензин ва дизель ёнилғисини сезиларли даражада тежаш имконини берадиган, двигатель қувватини оширадиган ва атмосферага чиқариладиган зарарли газ миқдорини кескин камайтирадиган маҳсулот. Ёнилғи биокатализаторлари ишлаб чиқариш технологияси NASA буюртмаси бўйича АҚШ космик соҳаси учун 1975 йилда ишлаб чиқилган. Ёнилғи катализаторлари айнан шу соҳада 2005 йилгача қўлланилган. 2005 йилда технология оммага маълум қилинган ва GreenFoot Global компанияси томонидан сотиб олинган. батавсилроқ»

Халкали ип-йигирув (колцепрядилние) фабрикани ускуна сотиб олиб ишга тушириш учун сармойадор кидирилмокда. Фабрикананинг тайёр биноси менда бор. Замонавий дастгох сотиб олиш учун инвестор керак

Халкали ип-йигирув (колцепрядилние) фабрикани ускуна сотиб олиб ишга тушириш учун сармойадор кидирилмокда. Фабрикананинг тайёр биноси менда бор. Замонавий дастгох сотиб олиш учун инвестор керак

Менда пахтадан халкали ип-йигирув фабрикаси биноси бор. Хозирда фабрикада электр ва Кондиционер системаси, филтер ва бошка барча зарур шароит бор. Маскур бинода кунлик 15 тонна яни НМ 50/1 маркали ип чикаришни тащкил килмокчиман. Менга ускуна сотиб олиш учун сармойа киритувчи шахс ёки банк ёки лизинг кампанияси керак. Ускуна 3 млн доллирдан 5 млн доллиргача булади. Фабрикани улуши Сармойа киритувчи шахс билан келишилади. Фабрикадан чикадигон ипга чет эл мамлакатларига сотиш учун компаниялар билан тузган шартномам бор. Чикарилган товар аввалдан харидорини топган. Кунлик соф фойдаси 13 минг доллирдан 20 минг доллиргача олинади ва бу хакида асос ва далиллаб исботлаб бераман . megafire1960@mail.ru +998949437155. +998953008500. +998943041595. батавсилроқ»

Тўқимачилик корхонаси ташкил этиш

Тўқимачилик корхонаси ташкил этиш

Духоба матоси ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш учун сармоядорлар қидирилмоқда. Асбоб ускуна чет элдан келтирилади. батавсилроқ»

Ёрмалар, ем-хашак (шрот, кунжара, омухта ем), дон экинлари  (буғдой, арпа, нўхат, сули, кунгабоқар ва ҳоказо)

Ёрмалар, ем-хашак (шрот, кунжара, омухта ем), дон экинлари (буғдой, арпа, нўхат, сули, кунгабоқар ва ҳоказо)

"ExportGrain"LTD (Россия) ва "ExportGrain"JSC (Қозоғистон) компаниялари гуруҳи дон экинлари, ёғи олинадиган экинлар ва уларни қайта ишлаш йўли билан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (ёрма, ун, кунжара, шрот, ёғ ва ҳоказо) улгуржи савдоси билан шуғулланади. батавсилроқ»

Туркум семинарларни

Туркум семинарларни

Lotem Pharma Ltd фирмаси қишлоқ хўжалиги комплекси раҳбар ходимлари ҳамда мутахассислари учун Исроилда маҳорат ошириш бўйича туркум семинарларни ташкил қилмоқда.  батавсилроқ»

Паррандачилик фабрикаси. Шерикчилик/Кредит

Паррандачилик фабрикаси. Шерикчилик/Кредит

Тошкент вилоятида кичик паррандачилик фабрикасини очишни режалаштиряпман. 2200та товуқ, 2000 тухум кунига. Даромад 16 000 000 ойига, харажат - 8 000 000, фойда - 8 000 000.

Бу бизнесда 10 йилдан ортиқ иш тажрибам бор. Шерикчиликни таклиф қиламан ёки кредит оламан.
батавсилроқ»

Сут фермасининг уйғун диагностикаси

Сут фермасининг уйғун диагностикаси

Қуйидаги параметрлар бўйича сут фермасининг уйғун диагностикасини ўтказишни таклиф этамиз.

сут фермаси, диагностика,сигир, пода, ғунажин, сут ишлаб чиқариш, озуқалар, овқатлантириш, ферма архитектураси, фермада механизациялаштириш, сунъий уруғлантириш, туғиш

батавсилроқ»

Ўзбекистонда кўк қорақарағайлар

Ўзбекистонда кўк қорақарағайлар

Кўк арча (белоруссия нави) ўстирамиз. Сотилиши 1 дона (нархи 300$ 1 дона). Сотиш учун ҳамкор ва бизнесни кенгайтириш учун сармоядор қидирпмиз. батавсилроқ»

Белоруссия отлари Ўзбекистонда

Белоруссия отлари Ўзбекистонда

Белоруссиянинг улуғ зотли отларини таъминловчилар Ўзбекистонда сотиш учун ҳамкор қидиришмоқда.  батавсилроқ»

Сут йиғиш маркази

Сут йиғиш маркази

Аҳолидан сут йиғиш марказини тузишни таклиф этаман. Батафсил маълумот қуйидаги телефон орқали.

Намунавий бизнес режа билан Сиз “Бизнес план шаблони” бўлимидаги “Сут йиғиш маркази. Бизнес план намунаси” мақоласида мана шу ссылкадан ўтиб танишиб чиқишингиз мумкин. Шунингдек “Сут тармоғи” бўлимида “Аҳолидан сут йиғиш: сут йиғиш маркази” – Ўзбекистонда СЙМ очилишини асословчи мақола тақдим этилган.  

батавсилроқ»

Лой ҳайкалчалар: ўзига хос реклама ва ажойиб совға!

Лой ҳайкалчалар: ўзига хос реклама ва ажойиб совға!

Лойдан турли ҳайкалчалар ясаш билан 10 йилдан ортиқ шуғулланаман, ўзим ишни Тошкентдаги совғалар чиқарадиган фабрикалардан бирида бошлаганман. Маълумотим бўйича ҳайкалтарош-рассомман (Тошкентдаги Беньков номидаги бадиий ўқув юрти). Кейинги йилларда ўз ишлаб чиқаришимни ташкил қилиш ҳақида ўйлаяпман. Ҳозирда менда бир хил шаклдаги ҳайкалчалар тўплами ёки турли ҳажмдаги якка оригинал ҳайкалчаларни ясаш учун моддий база мавжуд. Мен билан бирга карамикачи рассом ҳам ишлаяпти. Акрил ёки глазурь билан безак бериш имконияти мавжуд.
батавсилроқ»

Ноанъанавий энергия асосида иссиқхона

Ноанъанавий энергия асосида иссиқхона қуриш лойиҳаси. Хусусан, иссиқлик асосида ишлайдиган насос ёрдамида иситиш таклиф этилмоқда. Унинг ўзи ва барча қолган қурилмалар (ёритиш қурилмалари ва ҳ.к.) қуёш қувватидан ишлайди. Ҳимояланган тупроқда ўстириш усули – гидропоника. Суғориш эса томчилаб суғориш усули. батавсилроқ»

"Otpusk.uz" бизнес лойиҳаси

"Otpusk.uz" бизнес лойиҳаси

Туризм соаҳсида хизмат кўрсатиш компанияси ташкил қилиш. PDF форматидаги лойиҳа ҳаиқдаги тақдимотни қуйида кўрсатилган манзилдан олиш мумкин. 2-5 йилда ўзини олайди. батавсилроқ»

Сармоядор керак. Тошкент шаҳрида "GALAXY" номи остида янги тематик кафелар очишни режалаштираяпмиз

Тошкент шари бўйлаб "Galaxy" номи остида янги тематик кафелар очишни режалаштираяпмиз. Уч-тўрт кафе бир хил услубда безатилади, бир хил таомлар пиширилади. Кафелар юлдузли осмон гумбази услубида безатилади. Қизиққанлар почта манзилимга ёзиб юборсин, батафсил тавсифни юбораман. батавсилроқ»

Қурилиш ускуналари ишлаб чиқариш

Тошкент шарида бетон аралаштиргичлар, қоришма аралаштиргичлар, вибростоллар, шлакдан бетон ғиштлар ва бошқа материаллар ишлаб чиқариш бўйича фирма ташкил қилишни таклиф қиламиз. Шунга сармоядор керак. Зарур бўлган минимал сумма 5 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Лойиҳа бўйича барча тафсилотларни учрашганда ёки телефон орали айтиб бераман.
батавсилроқ»

Экспорт қилишга мўлжалланган масулотларни ишлаб чиқариш лойҳиаси

Экспорт қилишга мўлжалланган масулотларни ишлаб чиқариш лойҳиаси

Саноат гуруҳи экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни (экспорт қилинадиган маҳсулот хажми илига 1 млн. доллардан бошлаб) ташкил қилиш/ ёки ҳарид қилиш бўйича лойхиани молиялаш имкониятига эга.
Агар сизга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ёки ўзингиз ишлаб чиқаришни хохлайдиган масхулотга талаб бўлса, биз Сизнинг лойхангизни молиялаштиришни кўриб чиқишга тайёрмиз.
Текстил тармоғи, озиқ-овқат махсулотлари ва кундалик эҳтиёж моллари ишлаб чиқариш биз учун энг қизиарли хисобланади.
батавсилроқ»

Эчки фермаси

Эчки фермаси

Сут берадиган зотдор эчки фермасини ташкил килмокчиман.
Якинда барча маблағимга ер ва ферма учун иншоат сотиб олдим, энди 100 та эчки учун 100 000 000 сум пул ўтказиш йўли билан зарур. Ҳамкорлик қилиш нияти бор шахс керак. батавсилроқ»

эчки фермаси

Сут берадиган зотдор эчки фермасини ташкил килмокчиман.
Якинда барча маблагимга ер ва ферма учун иншоат сотиб олдим энди 100 та эчки учун 100 000 000 сум перечисленияда пул зарур. Хамкорлик килиш нияти бор шахс керак. тел: +998-98--363-03-58 батавсилроқ»

Қуёш панеллари ишлаб чиқариш ғояси

Қуёш панеллари ишлаб чиқариш ғояси

Тадбиркорлик соҳасида кўпчилик томонидан эътибор берилмаётган бир соҳа бўлиб, у “қуёш энергетикасидир”. 
батавсилроқ»

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш