РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Сут фермалари учун консалтинг хизматлари

Сут фермалари учун консалтинг хизматлари

Bizplan.uz шериклари ва маслаҳатчилари ўз ишида катта тажрибага эга профессионаллардир. Уларнинг ҳар бири ўз консалтинг хизматлари доирасида таклиф этилган ишни амалга оширишга қодир. Масалан, рацион асосида озиқлантириш бўйича мутахассис Ўзбекистон бўйича 13 фермани назорат қилади. Унинг тавсияларидан сўнг, айниқса тавсиялар ферма фаолиятига татбиқ этилгандан сўнг ферма бошқарувчилари:

1.Сут ишлаб чиқариш ҳажми ва рентабеллик ошганини;

2.Сигир ва бузоқлар саломатлиги яхшиланганини;

3.Сут таркибидаги ёғ ва оқсил кўпайганини қайд этадилар.

Ферма эгаси, мутахассис ва раҳбарлар қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришга бошқа кўз билан қарай бошлайдилар ва сигир подаси - бу тикилган сармоя ғарқ бўлиб кетадиган “тубсиз ўра” эмас, аксинча йилига 20 фоиз даромад келтиришга қодир юқори самарали бизнес эканини тушуниб етадилар.

Бироқ, сут фермаси фақатгина маслаҳатчи таклиф этган янгиликлар маслаҳатчининг бевосита иштирокида ва унинг ёрдамида татбиқ этилгандагина сердаромад ишга айланиши мумкинлигини ёдда тутмоқ даркор.

Агар тавсия этилган таклифлар амалда қўлланмас экан биз ҳамкорлигимизни чеклашга мажбурмиз.Сизда савол туғилиши мумкин: “Нимага чеклайсиз? Биз сизга пул тўлаяпмиз – сиз фойда оляпсиз?”. Нимагаки, бизнинг вазифа Сизнинг бизнесингиз учун комплекс ечим топиш ва Сизга кўп йиллар давомида ишончли шерик бўлиш. 80 варақ учун олинган пулни биз ишлаб топилган пул деб билмаймиз. Бизнинг тавсиялар амалда татбиқ этилмаса, биз бундай ҳамкорликни қисқа муддатли деб биламиз. Биз ўз шаънимизга, обрў-эътиборимизга доғ туширишимиз мумкин. Бунга эса биз йўл қўя олмаймиз. 


Бизнинг тажрибамиздан олинган сут фермаси билан ҳамкорликка мисол


Йирик вертикал интеграцияланган холдинг, яъни маълум соҳага бирлашган бизнес гуруҳи мавжуд. Ушбу гуруҳ доирасида сотув ҳажми ва турли йўналишдаги бизнес самарадорлиги хайратга солади. Холдингнинг пул оқимлари барча шартли доимий ва шартли ўзгарувчан харажатларни қоплайди, бўлажак инвестиция учун кучли пул оқимлари юзага келган. Ҳамма нарса аъло даражада. Кўзга ташланарли муаммолар йўқ.

Аллоҳга шукурки, ҳамма нарса жойида, аммо бир нарса безовта қилади... Холдинг таркибида сут ишлаб чиқариш бўйича чорвачилик фермаси мавжуд. Бир бош сигир битта лактация даврида яхшигина сут беради, яъни 5 500 килограммгача. Аммо, йил охирида 500 миллион сўмдан зиёд зарар кўрилади.

Сабаб нимада, соғиб олинадиган сут ҳажми катта – зарар қаердан келяпти? Сут ишлаб чиқариш бўйича таҳлилчилар сутчилик хўжаликларида зарар кўрмаслик учун бир сигир бир йилда 4 000 килограммдан 5000 килограммгача сут бериши керак деб ҳисоблайдилар. Агар йиллик сут соғиб олиш ҳажми бу кўрсаткичдан юқори бўлса, корхонанинг фойда кўришдан бошқа иложи йўқ. Бу ерда эса ҳар бир сигир йилига 5500 кг сут беряпти ва зарар кўриляпти. Технологияда хатога йўл қўйилгани аниқ, масалани тагига етиш керак. Раҳбар - “Холдингда бизнеснинг ҳар бир йўналиши даромад келтириши керак” деб қарор қилди ва консалтинг фирмаси мутахассисларини таклиф қилди: “Нима сабаб зарар кўраётганимизни тушунишга ёрдам беринг!”.

Нима бўлаётганини аниқлашга киришдик. Намунавий молхоналар, ҳар бири 100 тадан мол боқишга мўлжалланган. Сигирлар – оқ-қора, гольштейн зоти аралашган. Сут қувурлари зангламайдиган пўлатдан, 50 фоиз ҳолатда соғиш аппаратлари, ювиш автоматлари, сут совутиш танклари йўқ. Энди ўйлаймиз, фараз қилайлик сут автоматлаштирилган тарзда йиғилади. Битта сут соғувчи 50 сигирга қарайди. Деразалар ойнабанд, шамоллатиш учун қилинган туйнуклар сомон билан бекилиб кетган. Дарбоза фақат сигирларни боқиш ва сигирларни сайрга олиб чиқилаётганда очилади – молхона дим, ўткир аммиак ва бошқа буғлар ҳиди димоқ кесади, аёнки молхона етарлича шамоллатилмайди.

Коридор, хизмат ва маиший хоналар сопол плитка ва пластик билан қопланган. Бўлмаларга янги қипиқ ташланган – молхона эмас сут фабрикаси! Зарур мутахассислар, ишчилар бор.

Молхонада янги тана, сутдан чиққан сигир, ғунажин ва бошқа ҳайвонлар аралаш сақланади. Сигир турган жойида болалайди.

Озиқлантириш рациони ҳаммаси учун бир ҳил. Охурга асосий емни миксер тушликдан олдин ва кейин етказади. Охур мунтазам тозалаб турилади, лекин яхшилаб тозаланмайди – моғор ва чириндилар қолиб кетади: қўл ботириб, охур тагидаги емни олсангиз, қўлингизни узоқ вақт ёпишқоқ чириндидан тозалай олмайсиз. Ем эмас, заҳар! Концентратни (ҳар бир сигирга 10 кг) сут соғувчилар тарқатади, улар қайси бирига кам, қайси бирига кўп беришни “ўзлари биладилар”. Ёш қорамол тўғрисида алоҳида сўз юритамиз.

Сотиладиган сут нархи ойига қараб 1 кг учун 1200 сум дан 1600 сумгача боради. Хўжалик берган маълумотларга кўра сут таннархи тахминан 1 кг учун 600 сумдан 900 сумгача боради. Сут сотиш ҳажми 95 фоизгача.

Гўшт ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ҳисоб-китоблар алоҳида олиб борилади. Бу “гўшт” дегани болалатиш учун боқилган ёш қорамол ва бракка чиққан сигирларни сўйишдан чиққан санбракдан ўзга нарса эмас. Бундай гўштнинг бир килоси 11 000 сумдан 13 000 сўмгача сотилади, таннархи эса кўп ҳолларда номаълум, чунки ҳисоб-китоб кўпинча юзаки олиб борилади. Мутахассислар иқтисодий кўрсаткичларни ҳар ой ҳисоблаб борадилар – уларнинг ҳисоб-китобларига кўра чорвачилик фермаси озгина бўлса ҳам “даромад” келтиради: “Ҳаммаси яхши бўляпти...”. Йил оҳирида шикастланган ғунажинларни даволаш, трактор хизмати, таъмирлаш ишларига кетган харажатлар сарҳисоб қилинади ва қарабсизки, сутчилик фермаси зарар билан ишлагани аён бўлади! Ким айбдор?! Мутахассислар аниқ биладилар: Айб уларда эмас, ...сигирларда!” – Билармонларга хос ғурур билан хулоса қиладилар: “Сут берадиган мол гўштга боқиладиган мол каби вазн йиға олмайди...”. 

Маслаҳатчи нималарни таклиф қилади


Биринчи хафта давомида (ёки биринчи ой, бу молхонанинг катта-кичиклигига боғлиқ) хўжаликнинг ишлаб чиқариш фаолияти, қўлланилаётган технология, мутахассисларнинг шахсий қобилиятлари ўрганилади.

Иккинчи ой – мутахассиларни ўсимликшунослик, чорвачилик, менежментда ресурсларни тежайдиган технологияга ўқитиш. Ана шу ерда ҳар бир мутахассисни синчиклаб ўрганишга тўғри келади. Мутахассис – бу янги материални, янги билимларни ўзлаштиришга қодир инсон. Агар мутахассис кўп йиллар олдин олган билимлари “қули”га айланиб, миясига жойлаган билимларини ўзгартиришни истамаса, у билан (афсуслар бўлсинки) хайрлашган маъқул.

Учинчи ой – корхонада ресурсларни тежайдиган технологияларни татбиқ этишни бошлаш. Айнан шу учинчи ойдан хўжаликларда технологик “инқилоб” бошланади.


Агрономлар билан ўтказиладиган машғулотлар


Тушунтирамиз: сут арзон бўлиши мумкин, қачонки таннархи паст ва хўжаликнинг ўзидаги дағал ва ширадор ем-хашак сифати юқори бўлса. Ем сифатли бўлиши учун ҳар килограмм қуруқ модда таркибида 10 ... 11,5 МДж ва ундан кўп алмашинадиган қувват, қанчадир хом протеин, қанчадир клетчатка, намлик даражаси эса мана бунча бўлиши керак... бундай кўрсаткичга эришиш учун бошоқли ўсимликларни бошоқланишидан олдин, дуккакли ўсимликларни ғунча боғлашидан олдин – гуллашни бошлаганда ўриб олиш керак. Сенаж айнан шу талабларга жавоб беради. Бир йиллик ўсимликлардан сенаж тайёрлаш технологияси ... мана бундан, кўп йиллик ўсимликлардан тайёрлаш технологияси ... мана бундан, маккажўхоридан тайёрлаш эса... мана бундан иборат.

Milk_farm_consultation_4.jpgАгрономлар хафа бўлишади: “Нега бизга ўзимиз шундоқ ҳам билган нарсаларни ўқитяпсиз? Ҳатто матн тарқатяпсиз. Ахир улар 2 курс талабалари учун-ку!”.

Маслаҳатчиларимиз шундай жавоб берадилар: “Мана Сизнинг ўтган йилги емларингиз устидан ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижалари: таркибида клетчатка миқдори жуда кўп, протеин, алмашинадиган қувват, намлик кам... Кўрсаткичлар шундан далолат бермоқдаки, сиз емни кечикиб тайёрлагансиз. Энг мақбул агротехник муддатни қўлдан бой бергансиз... Маккажўхорини эрта узгансиз, буғдой думбуллик ёки тўлиқ пишиш даврига етмаган, намлик тавсия этиладиган даражагача тушмаган...”.

Агрономлар ҳам бўш келмайдилар: “Сиз биласизми бизда қандай техника ишлайди?!”- “Кўрдик, жаҳон стандартлари даражасидаги техникангиз бор экан, лекин техника йиғим суръатларини белгилайди, ем сифати эса 70 фоиз ўсимлик етилиши даврига боғлиқ! Вақт бой берилдими, бўлди – ҳеч қанақа техника ёрдам бермайди...”.

Ўқитиш ойи тугади. Ем тайёрлаш бошланди. Қарасак, силос ўрасида сенаж эмас, намлиги тахминан 85 фоизни ташкил этувчи силос солинган: ўт яссилайдиган ўроқ машина ёрдамида эмас оддий ўроқ билан ўрилган, олинган масса зарур намликкача қуритилмаган. Мана сенга “иккичи курс”! 


Зоотехниклар билан машғулотлар


Тушунтирамиз: парваришлашда, ем беришда, кўпайтиришда жониворларнинг физиологик хусусиятларини инобатга олиш керак. Сигир болалагандан кейин сут беришни бошлайди. Бераётган сут миқдори ошгани сари сигирнинг иштаҳаси ҳам ортиб боради. Тўғри озиқлантириб, яхши парвариш қилинса сигир туғгандан кейин 40-50-кунга келиб энг кўп миқдорда сут бера бошлайди (лактация энг баланд даражага етади), иштаҳаси эса 80-...85-кунга келиб авжига чиқади.

Мутахассисларга маълум “манфий қувват баланси даври” юзага келади. Сигир бу даврда танасидаги ёғ захиралари ҳисобига алмашинадиган қувват танқислиги ўрнини қоплашни бошлайди. Агар бу даврда махсус қувват бўладиган ем қўшимчалари берилмаса, катта миқдорда концентрат истеъмол қилиш оқибатида ацидоз ривожланишни бошлайди, сигир мастит, оёқ касалликларига учрайди, қочириш қийинлашади. Тана оғирлиги 2 ва ундан кам пунктга камайгандан сўнг сигир кейинги сут бериш даври охиригача вазнини тиклашга улгурмайди. Кейинги сут бериш даврига кучсизланган ҳолда киради ва, одатда, кейинги болалаш чоғида нобуд бўлади ёки ўта нимжон бузоқ туғади. Бу бузоқ ҳеч қачон унумдор сигирга айланмайди. Фикримизга қўшиласизми?

-Ҳа, рост гапиряпсиз...

Лактация даври ўртаси. Лактация даврида максимум сут олиш ва сигир саломатлигини сақлаб қолиш учун катта қорин ва жигарга зўр бермаслик, овқат ҳазм қилишни ингичка ичаккача чўзиш керак. Қандай қилиб? Рационга ҳимояланган шаклдаги протеин қўшиш керак: бу емнинг 25...30 фоизи катта қоринда, қолгани ингичка ичакда ҳазм бўлади. Иккинчи вазифа – тана вазнини тиклаш. Тўғрими? – “Тўғри...”

Лактация тугаши. Вазифа – Тана вазнини тиклаш. Қон таркибидаги витамин, минерал ва микроэлементларни мувофиқлаштириш. Масалан, болалагандан сўнг қонда магний етишмаслиги ...

Шу ергача мутахасисларга ҳамма нарса тушунарли, улар жониворларни фақат физиология қонунларига риоя қилган ҳолда парваришлаш ва боқиш кераклигини тан олдилар: жониворлар соғлом, болалаш муваффақиятли кечмоқда, сут эса арзон. Табиат қонунларини менсимай қўйсанг касал сигирлар сони ортади, болалаш сифати пасаяда, сут соғиб олиш ҳажми камаяди, ветеринария препаратларига харажат, уруғ дозаси ва сут таннархи ортиб боради.

Бир ойлик машғулотлар охирига етди, сўздан ишга ўтиш вақти келди. Ана шу ерда мутахассислар бир ерда қотиб қолиб, савсатабозликдан нарига ўтолмай қоладилар: “Биз сигирларни гуруҳларга бўлиб сақлаш кераклигига қўшиламиз. Бу парвариш қилишнинг цехли тизимини ўзгинаси. Олдин биз ҳам шундай ишлаганмиз. Сутдан чиққан сигирлар алоҳида қўрада турган, болалайдиганлари алоҳида... Ҳозир бундай эмас, мол аралаш сақланади ва битта молхонани ичида уни гуруҳларга бўлишни иложи йўқ...”

Маслаҳатчилар: “Агар сиз гуруҳларга ажратиб парвариш қилиш физиология қонунларига кўпроқ мос келади деган фикрга қўшилар экансиз, келинг назорат тариқасида сут соғиб кўрамиз, ҳар бир гуруҳда қанча сигир бўлиши кераклигини ҳисоблаб чиқамиз, уларни қандай жойлаштириш мумкинлигини кўрамиз...” – “Келинг, шундай қилиб кўрамиз!”

Milk_farm_consultation_5.jpgМана протокол ҳам тайёр. Молларни жойлаштиришни режалаштирамиз.: ўнг қўра 200 мол туришига мўлжалланган. Ярмини лактациянинг 201- кунидан 305- кунигача бўлган ва бир кунда ... сут берадиган сигирлар эгаллайди... Тахминан 50 та ўринни биринчи давр сутдан чиққан сигирлар эгаллайди, 15...20 та ўрин иккинчи давр сутдан чиққан сигирлар учун ва 3-5 та ўрин янги болалаган сигирларга (болалаганидан кейин 5 кун давомида) – оғиз сути даври. Охирги 18...25 ўрин – бу туғуроқхона деса ҳам бўлади, бу ерда 15...20 та болалаши кутилаётган ва 3...5 та болалаган сигир парваришланади.

Маслаҳатчилар: “Демак сигирларни жойини алмаштирамиз, тўғрими?” – Зоотехник: “Йўқ. Сигирларни сайрдан кейин қандай қилиб ўз жойларига киргизами? Улар аралашиб кетадику!” – “Сайрга сигирларни ҳаммасини бараварига чиқариш шарт эмас, алоҳида алоҳида чиқариш мумкин. Биринчи қўрадаги битта гуруҳ эрталабдан, кейингиси тушликдан кейин. Бошқа қўрада ҳам ҳудди шунақа. Тажрибадан аёнки, икки ҳафтадан сўнг жониворлар ҳам одамлар ҳам ўрганиб қолади, муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлади. Сигирларни жойини алмаширамизми?” – “Йўқ, муаммодан бошқа нима орттирамиз?”.

Маслаҳатчилар: “Ҳисоб-китобларни ўрганиб чиқинг. Мавжуд рационда подани овқатлантириш суткасига 3 919 000 сўмни ташкил этади. Пода физиологик гуруҳларга бўлинса (сиз олиб борган назорат соғиш протоколига мувофиқ) ва биз ҳисоблаб чиққан рацион бўйича тўлиқ рационли ем аралашмалари билан боқилса овқатлантириш суткасига 3 210 000 сўмга тушади. Кунига 708 000 сўм, йилига эса 250 млн.сўм тежаб қолиняпти.

Молни тўлиқ райионли ем аралашмаси билан овқатлантиришга ўтилганда ем еб тугатилиши яхшиланади ва чиқиндилар 15...20 фоизга қисқаради. Агар тежаш 15 фоиз деб фараз қилсак, бу йилига яна 250 млн.сўмни тежаш имконини беради. Молни физиологик гуруҳ учун индивидуал рецептлар бўйича озиқлантириш модда алмашинувидаги бузилишни бартараф этади, пода соғломлашади, бу эса сут маҳсулдорлиги ошишига, сервис-давр қисқаришига ҳамда пода табиий кўпайиши кўрсаткичлари яхшиланишига олиб келади. Мана, 2011 йилдаги 500 млн.сўмлик зарарни топдик! Бу бироз тер тўкиб, молни жойини алмаштириш ва озиқлантиришни ўзгартирганга арзимайдими?” – “Келинг, бироз кутиб турайлик: концентратланган ем тайёрлаш цехи қурамиз...”

Яна битта “муаммо” пайдо бўлди. Ҳозирда миксер ва трактор ишламоқда. Ҳамма жониворларга бир ҳил ем тарқатиб, кунлик иш ҳажмини уддалаяпти. Агар ҳар бир физиологик гуруҳ учун ем аралашмаси индивидуал рецепт бўйича тайёрланадиган бўлса, миксер тўлиқ ҳажмда ишламайди, транспорт ишлари ва миксер иши вақти ортади. Иккинчи миксер керак. Аммо, сут ишлаб чиқариш харажатлари шундоқ ҳам катта бўлиб турган бир пайтда бош директор олдида иккинчи миксер масаласини қандай қилиб кўтарамиз?
Маслаҳатчилар: “Бу муаммо эмас. Келинг, охурларни олиб ташлаймизда, ем столлари ташкил этамиз ва молни бир кунда икки марта эмас, бир марта боқамиз. Столга бирваракайига бир кунлик дозани ташлаймиз, шунда қачон озиқлантириш муҳим бўлмай қолади. Масалан, битта гуруҳ соат 9 да озиқлантирилса, иккинчиси соат 10 да, учинчиси ... Муҳими ҳар куни бир вақтда озиқлантириш, оғишиш плюс-минус 15 минут”. Лекин мутахассисларда яна савол юзага келади: “Ем столи – бу яна харажат деганику!” – “Харажат қилишга тўғри келади, лекин жуда оз ва бир марта! Эвазига биз физиологик жиҳатдан тўғрироқ озиқлантириш тартибига ўтамиз, ацидоздан халос бўлмиз, иммунитетни кўтарамиз ва касалга чалинишни камайтирамиз. Кўпайиш кўрсаткичларини яхшилаймиз, сигирдан фойдаланиш даврини (яшаш даврини) чўзамиз. Бундан ташқари, ем беришда қўл меҳнатига чек қўямиз. Мавриди келганда меҳнатга кетадиган харажатлар тўғрисида ҳам сўз юритсак. Сигирлар аралаш сақланиб, 50 тадан сигир тақсимланганда ҳар бир сут соғувчига 42 соғин сигирдан тўғри келади, физиологик гуруҳларга бўлганда эса – 50 тадан соғин сигир тўғри келади (сутдан чиқққан сигирларни соғишни хожати йўқ). Замонавийй соғиш асбобларидан фойдаланиладиган бўлса, ҳар бир сут соғувчига 65...100 та сигир бириктириш мумкин. 


Иқтисодчилар билан машғулотлар


“Бошқарувнинг энг муҳим инструменти – бу фирма ишини бюджетлаштириш ва бошқарув ҳисоби. Бюджет бир йил ва бир ой муддатга ишлаб чиқилади. Харажатлар ўзгарувчан ва доимий харажатга бўлинади.

Ўзгарувчан харажатлар катта молни ва бузоқлайдиган ёш ғунажинлар парваришига кетадиган харажатлардан иборат. Даромад нафақат сут сотишдан олинган фойда, балки санбракдан олинган гўшт, тери – барча чорвачилик маҳсулотларидан иборат. Ойлик бюджет ижро этилишини ҳар куни назорат қилиш керак.

Мана биз томондан ишлаб чиқилган компьютер дастури. У бухгалтерлик маълумотларидан фойдаланмасдан туриб ҳар куни кирим, чиқим ва даромадни ҳисоблаб бориш, яъни бошқарув ҳисоби тизимини амалга ошириш имконини беради.

Milk_farm_consultation.jpgКомпьютер ва принтерни бош зоотехникнинг иш жойига қўйинг, биз унга дастур киритамиз ва зоотехникни ундан фойдаланишга ўргатамиз...”

Иқтисодчиларнинг ғазаби қўзиди: “Қандай қилиб ойлик бюджетга ёш ғунажинлар парваришига кетадиган харажатларни киритиш мумкин, қачонки йўриқномага мувофиқ ҳисоб-китоб бўлими бу харажатларни фақат йил охирида дафтарларга ёзса?! Қандай қилиб ойлик бюджетга трактор хизмати ва жорий таъмирлаш ишларини киритиш мумкин, қачонки харажатлар фақат йил охирида маълум бўлса?! Ортиқча компьютер бизда йўқ...”

Маслаҳатчилар: “Анъанавий услубдан фойдаланиб, сиз 2011 йилнинг январь-май ойларидаги сут таннархини ҳисоблаб чиқдингиз ва у 1 килограмм сут учун 600 сўмдан 900 сўмгача бўлди. Беш ой мобайнида ўртача сотиш нархи 1 килограмм учун 1400 сўмни ташкил этди. Сизнинг ҳисоб-китобларингизга кўра хўжалик даромад кўриб ишламоқда. Агар бозор услубига мувофиқ сут ишлаб чиқаришга кетган, шу жумладан пода кўпайишига сарфланган барча харажатлар ҳисобга олинса сут таннархи 1 килограмм учун 1490 сўмни ташкил этади. Санбракдан олинган гўшт сотилганини ҳисобга оладиган бўлсак, даромад сотилган 1 кг сутга 1600 сўм/кг ни ташкил этади. Демак, хўжаликда сут ишлаб чиқариш ҳар бир килограмм сутга 200 сўм миқдорида зарар келтирмоқда. Агар ҳисоб-китоб эскичасига олиб бориладиган бўлса, зарар фақат йил охирида юзага чиқади, лекин бирон нарса қилишга кеч бўлади. Агар ҳисоб-китоблар бозор услубида олиб борилса, хўжалик кўраётган зарарни бир ойлик иш натижасига қараб билиб оласиз ва ҳолатни тузатиш имконияти бўлади. Хуллас, янги услубдан фойдалансизми?” – “Биз қарши эмасмиз, лекин йўриқнома...”

Билимимиз ва тажрибамиз билан ўртоқлашиш, Сизнинг бизнесингиз самарадорлигини ошириш учун биз сизнинг ёнингизга борамиз. 


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Қуритилган маҳсулот ишлаб чи...

Қуритилган мева ва сабзавотлар ишлаб чиқариш бўйича бизнес...

Мақола ёқди:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.44)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш