РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Инвестицион лойиҳа

Инвестицион лойиҳа

Инвестицион лойиҳа

ХХХХ бош тўлиқ ёшдаги йирик қора мол, тегишлича болалашга боқиладиган ёш ғунажин шлейфи бўлган, ем ўзида ишлаб чиқариладиган (Буюртмачининг истагига кўра сут берадиган сигирдан туғилган новвосларни гўштга боқиш ёки сотишга мўлжалланган) янги сутчилик мажмуаси яратиш (ёки мавжудини қайта қуриш) бўйича инвестицион лойиҳа.

Лойиҳа таркиби:

1-КИТОБ.

1.Бошланғич вазият тавсифи (Буюртмачи ерларидаги иқлим, тупроқ, минтақадаги АСМ тавсифи, аҳоли маҳаллий ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлиги ва минтақада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори).

2.Янги қишлоқ хўжалиги корхонаси (бизнеси) ташкил этиш дастури.

3.ЙҚМ подаси таркиби, физиологик ва жинси ва ёшига қараб ажратилган гуруҳлар учун махсус ўринлар сони, махсус чорвачилик хоналари ва иншоотлари сони ва ҳажми бўйича ҳисоб-китоблар.

4. Физиологик ва жинси ва ёшига қараб ажратилган гуруҳлар учун рацион ҳисоби, хўжаликнинг ўзидан чиқадиган асосий емларга, сотиб олинадиган концентратланган емларга, озуқа қўшимчаларга ва премиксларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

5.Хўжаликни ўзида ем-хашак ишлаб чиқариш учун зарур майдон, экин экиладиган майдонлар ҳисоби.

6.Чорвачилик мажмуаси учун нима сабабдан айнан шу асбоб-ускуналар, ресурс тежайдиган деҳқончилик ва самарали ем-хашак тайёрлаш учун айнан шу машиналар танланганини, нега айнан шу асбоб-ускуна ва машина етказиб берувчилар танланганини асослаб бериш, қурилиш ишларини амалга ошириш, асбоб-ускуналар, машина ва қора мол сотиб олиш зарур инвестиция ҳажмини аниқлаш.

7. ХХХХ бош тўлиқ ёшдаги йирик қора мол, тегишлича миқдорда болалатишга боқиладиган ёш ғунажин шлейфи бўлган, новвосларни гўштга боқиш мўлжалланган янги сутчилик мажмуаси қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш учун технологик топшириқ.

8.Молиялаштириш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, технологик асбоб-ускуналар, машина ва қорамол сотиб олиш ва келтириш, ишга тушириш ва созлаш ишларини бажариш, мажмуани фойдаланишга топшириш жадвали.

9.Болалатиш режасини, биринчидан олтинчисигача бўлган лактация диаграммасини, лойиҳа ўзини қоплаши нуқта назаридан якуний лактация диаграммасини, ойлик сут ишлаб чиқариш ва сотиш режасини, бракка чиқарилган сигирлардан гўшт олиш режасини, сутга боқиладиган сигирлардан туғилган ва гўштга боқилган новвослардан гўшт олиш режасини, лойиҳа ўзини қоплаши нуқтаи назаридан болалатиш учун боқилаётган зотдор ғунажинлардан ташқари молларни сотиш режасини ишлаб чиқиш, инвестицияга сарфланган маблағни чиқариб олиш муддатини белгилаш.

10.Лойиҳа устида ишлаш жараёнида биз жойга чиқамиз, маҳаллий АСМ раҳбарияти ва мутахассислари билан танишамиз, уларнинг истак ва хоҳишларини, ем-хашак ишлаб чиқариш ва чорвачилик билан шуғулланиш учун мавжуд шароитни, буюртмачи ҳудудидаги инфратузилма ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот сотиладиган бозорни ўрганамиз, лойиҳани ишлаб чиқиш учун зарур материал йиғамиз.

Ижро муддати- 60 кун.

2-КИТОБ. Сут чорвачилигида ресурс тежайдиган технологияларни татбиқ этиш бўйича тавсиялар: сотиб олинган ғунажинларни парваришлаш, болалатиш, болалатиш учун боқиладиган ғунажинларни туғилганидан икки ҳафталик бўлгунга қадар, икки ҳафталилигидан уч ойлик бўлганга қадар, уч ойлилигидан ўн беш ҳафталик бўлгунга қадар зўр бериб парваришлаш, тирик вазни 380-420 кг га етган 15 ойлик ғунажинларни қочириш, асосий подадаги жониворларни физиологик гуруҳларда парваришлаш, гуруҳ учун махсус ишлаб чиқилган индивидуал рецептлар бўйича тайёрланган тўлиқ рационли ем-хашак аралашмаси билан боқиш, суғориш, гўнгдан тозалаш, автоматлаштирилган соғиш залида соғиш. Сут берадиган сигирлардан туғилган новвосларни гўштга боқиш.

Сут ишлаб чиқариш, болалатиш учун боқиладиган ғунажинларни парваришлаш, сут берадиган сигирлардан туғилган новвосларни гўштга боқиш технологик картасини ҳисоблаб чиқариш. Чорвачилик соҳаси штат жадвали. Чорвачиликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи калькуляцияси. Чорвачилик соҳасининг бир йиллик ва ҳар ойлик бюджетлари.

3-КИТОБ. Ем-хашак ишлаб чиқаришда ресурс тежайдиган технологияларни татбиқ этиш бўйича тавсиялар: алмашлаб экиш, ресурс тежайдиган деҳқончилик, ем-хашак ва дон экинларини экиш, экинларни парваришлаш, таркибида кўп йиллик ўтлар, бир йиллик аралаш ўтлар ва маккажўхори сўтаси ва донидан олинган алмашинадиган қувват кўп бўлган сенаж тайёрлаш. Яшил массани консервациялаш. Сенажни ем-хашак омборидан чиқариш.

Кўп йиллик ўтлар, бир йиллик аралаш ўтлар ва маккажўхори сўтаси ва донидан олинган алмашинадиган қувват кўп бўлган сенаж тайёрлаш ишлаб чиқаришнинг технологик картасини ҳисоблаб чиқариш. Ўсимликшунослик соҳаси штат жадвали. Ўсимликшуносликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи калькуляцияси. Ўсимликшунослик соҳасининг бир йиллик ва ҳар ойлик бюджетлари.

Лойиҳа устида ишлаш жараёнида биз жойга чиқамиз, маҳаллий АСМ раҳбарияти ва мутахассислари билан танишамиз, уларнинг истак ва хоҳишларини, ем-хашак ишлаб чиқариш ва чорвачилик билан шуғулланиш учун мавжуд шароитни, буюртмачи ўлкасидаги инфратузилма ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот сотиладиган бозорни ўрганамиз, лойиҳани ишлаб чиқиш учун зарур материал йиғамиз.

Ижро муддати- 60 – 90 кун.


Лойиҳа кўрсаткичларига эришулгунга қадар бизнес-режани муаллиф томонидан қўллаб-қувватланиши

Қишлоқ хўжалиги корхонаси қорамол маҳсулдорлиги, ялпи ишлаб чиқариш ва сут сифати, чорвачилик ва ўсимликшуносликда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи, корхона рентабеллиги бўйича мўлжалланган кўрсаткичларга етгунга қадар бизнес-режа, инвестицион лойиҳа, инвестицион-технологик лойиҳа муаллиф томонидан қўллаб-қувватланиши қуйидаги вазифаларни ҳал этишда муҳим роль ўйнайди:

  • Тегишли физиологик гуруҳдаги жониворлар учун физиологик микроиқлим, парваришлаш, озиқлантириш, суғориш, гўнгдан тозалаш, соғиш учун шароит яратиш;
  • жониворларни 365 кун мобайнида озиқлантириш учун таркибида алмашинадиган қувват миқдори юқори бўлган ўз асосий ем-хашагини ишлаб чиқариш;
  • тўлиқ ёшдаги жониворлар ва болалатиш учун боқилаётган ғунажинларни физиологик гуруҳ учун индивидуал рецептлар бўйича тузилган, тўйимлилиги, таркибидаги микро- ва макроэлементлар, витаминлар миқдори мутаносиблаштирилган тўлиқ рационли ем-хашак аралашмаси билан боқиш;
  • тўлиқ ёшдаги сут берувчи сигир ва биринчи марта болалаётган ғунажинларнинг Лойиҳада кўзда тутилган маҳсулдорлигига эришиш;
  • Лойиҳада кўзда тутилган ялпи ишлаб чиқариш ва сут сифатига эришиш;
  • 100 бош сигирдан 85-90 бузоқ олиш, ғунажинларни биринчи бор 15...16 ойлик бўлиб, вазни 380...410 кг га етганда қочириш, 24...25 ойлик бўлганда биринчи бор болалатиш, жониворлардан унумли фойдаланиш давомийлиги 4...6 лактация;
  • Чорвачилик маҳсулоти ишлаб чиқариш таннархини сотиш нархидан 50...70 фоизгача пасайтириш.

Маслаҳатлар билан қўллаб-қувватлаш:

  • маслаҳатчилар қишлоқ хўжалиги корхонасига мунтазам ташриф буюриши;
  • корхонадаги ишни ташкил этиш усули ва мавжуд технологияни ўрганиш;
  • чорвачилик, ем-хашак ишлаб чиқариш, деҳқончилик, менежментда хўжалик юритиш самарадорлигини ошириш захираларини топиш;
  • мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технологиясини такомиллаштириш бўйича қишлоқ хўжалиги корхонаси мутахассислари ва маслаҳатчилар учун иш режаси ишлаб чиқиш;
  • маслаҳатчилар хўжаликка ташриф буюриши оралиғида қишлоқ хўжалиги корхонаси мутахассислари албатта бажариши керак бўлган тавсияларни аниқ ифодалаб бериш;
  • ўтган давр мобайнида тавсиялар бажарилганини, амалга оширилган тавсиялар самарадорлигини текшириш ва маслаҳатчи хўжаликка кейинги гал ташриф буюришига қадар мутахассисларга иш юзасидан тавсиялар бериш;
  • буюртмачи ем-хашаги тўйимлилиги бўйича ўтказилган лаборатория тадқиқотларидан келиб чиққан ҳолда консалтин компанияси идорасида физиологик ва тўлиқ ёшга етган қора мол гуруҳларини рационга қараб боқиш учун мутаносиблаштирилган индивидуал рецепт ишлаб чиқиш;
  • Bizplan.uz консалтинг компанияси идорасида жониворларни парваришлаш, озиқлантириш, соғиш, подани кўпайтириш, болалатиш учун боқиладиган ғунажинларни етиштириш, сут чорвачилиги иқтисодиёти бўйича технологиянинг мураккаб элементлари, самарали менежмент бўйича ёзма маслаҳат ва ҳисоб-китоблар ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади. 

Янги қишлоқ хўжалиги корхонаси ташкил этиш, мавжуд корхоналар самарадорлигини ошириш бизнес-режасини ишлаб чиқамиз

Мавжуд қишлоқ хўжалиги корхоналари самарадорлигини:

1.Нисбатан кам сарф-харажат билан, ишлаб чиқаришни технологик (ҳамда иқтисодий) жиҳатдан қайта қуриш орқали;

2. Сут ишлаб чиқариш мажмуасини қайта қуриш ёки янгисини қуришга анча катта сармоя киритиш орқали ошириш мумкин.

Айнан Сизга мос вариант фақат жойга чиқиб, ҳудуд, ишлаб чиқаришдаги мавжуд моддий-техник база, амалга оширилаётган технологиялар кўздан кечирилиб, Буюртмачи билан суҳбатлашилгандан сўнг танланади.

Биз 17...25 варақлик жуда оддий “арифметик” бизес-план ишлаб чиқиш билан шуғулланмаймиз. Агар Сизга шундай расмий “арифметик” бизнес-режа керак бўлса (масалан, инвестиция ўзини оқлаши ва кредит ресурслари қайтишини ўйламасдан фақат банкда кредит олиш учун керак бўлса), ер ости ўтиш жойларида ёки метрога кираверишда CD-диск сотиб олинг. Уни компьютерга қўйинг, саволларга жавоб беринг ва шаклнинг тегишли устунларини тўлдиринг – шу тариқа ўзингиз бизнес-план тузиб оласиз – бу сизга жуда арзон тушади. Бундан бизнес-режа учинчи, тўртинчи галдан банк текширувидан ҳам ўтади. Агар сизда гаров базаси бўлиб, банкнинг барча шартларини бажарсангиз кредит олишга муваффақ бўласиз.

Фақат кредит маблағлари сарфланиб бўлиб, негадир самарали бизнес ташкил этилавермаса ушбу “бизнес-режа”дан ҳафа бўлманг!

Биз ишлаб чиққан бизнес-режалар кўплаб Ўзбекистон банклари талабларига жавоб беради, шунингдек унда сизни қизиқтираётган бизнесни ташкил этиш, танланган технологиялар ва уларни амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуна ва машиналарни жалб этиш концепцияси физиологик ва технологик жиҳатдан асослаб берилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш дастурини, лойиҳа ўзини оқлаши муддатлари ва инвестиция самарадорлиги кўрсаткичларини ўз ичига олади.

Шунингдек, биз лойиҳада ўлкангиздаги табиий-иқлимий шароит ва тупроқ хусусиятларини, минтақангиздаги бозор хусусиятлари, кредит фоиз ставкасининг субсидияланишини инобатга оламиз. Албатта, бизнинг меҳнатимиз Сиз ўша метро олдида олган CD-дискдан қиммат туради, лекин таклиф этилаётган ташкилий ва технологик ечимлар самараси ўлароқ Сизни молиявий зарар хатаридан ҳимоялайди ва сизнинг қишлоқ хўжалик бизнесингизни тўғри йўлга қўйиб берувчи дастурдир. 


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 5, Рейтинг: 3.42)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш