РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Қатиқ нима дегани?

Қатиқ нима дегани?

Қатиқ — нордон сутли ичимликдир. Асосан Марказий Осиё мамлакатларида тарқалган (озарб. qatıq, бошқ. ҡатыҡ, болгар. катък, қоз. қатық, қирғ. қатык, тож. қатиқ, тат. катык, туркм. gatyk, ўзб. qatiq, уйғ. қатиқ).

Қатиқ ҳар қандай табиий сутдан ачитиш йўли билан олинади. Қатиққа ўхшаш бўлган кефир ва простокваша сингари ичимликлардан фарқли равишда қатиқ қиздирилган сутдан ачитқи қўшилган ҳолда олинади (кўпинча олдинги қатиқдан олинган ачитқи ёрдамида). Яъни, қатиқ ўз-ўзича ачиб қолган сут эмас. Шундай ҳолда ачитилганда қатиқда юқори ёғлилик даражаси сақланиб қолади, деб ҳисобланади, чунки сут қайнатилганда унинг учдан бири парланиб кетади. Қиздирилган сутдан ҳам қатиқ олиш имконияти мавжуд, бунда ҳосил бўлган қатиқ оқ рангда бўлмасдан, балки қизғиш-сариқ тусга киради. Айнан шу қайнатиш жараёни туфайли қатиқдаги зичлик даражасига эришилади (масалан руслардаги простоквашага қараганда). Ва шу сабабли қатиқнинг ачиш жараёнида унда ачитқига ажралиш юз бермайди. Агар юз берган ҳолда ҳам, унинг миқдори кўп бўлмай, қатиқнинг устки қисмида эмас, балки юзасида пайдо бўлади.

Одатда қатиқ 5-6 соатдан 10 соатгача вақт давомида, яъни ўртача 1 кун ёки тунда хона ҳароратида тинч турган ҳолда тайёр бўлади. Уйиш пайтида уни умуман қимирлатмаган маъқул.

Яхши уйиган қатиқ зич, бир хилда, пуфакларсиз, “силлиқ” кўринишга эга бўлиб, ёқимли нордон таъмга эга бўлади.

Янги ҳолда қатиқ икки-уч кун давомида айнимасдан сақланиши мумкин. Уни шу ҳолида, ёки кефирга ўхшатиб истеъмол қилинади, салатларга қўшилади. Ушбу муддатдан кўп сақланганда қатиқ аввал ачигансимон таъмга, кейин эса, ўткир таъмга киради. Шу ҳолда уни ёғли шўрваларга қўшилади.

Қатиқнинг сифати, унинг ачиқтисининг янгилиги билан белгиланади (одатда ачитқи илгариги қатиқдан олинади). Ачитқи қанча яхши бўлса, қатиқ ҳам шунча яхши чиқади.

Қатиқ фойдали сут маҳсулотларидан бири ҳисобланади, чунки у организм томонидан тез ўзлаштириб олинади. Қатиқ таркибида фойдали минерал моддалар кўп бўлиб, улар ичаклардаги микрофорани тиклайди. Доимий равишда истеъмол қилинганда инсон жисми ва овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий таъсир қилади.

Ўзбекистондаги барча оилаларда қатиқ севиб истеъмол қилинади.  

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 6, Рейтинг: 3.64)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш