РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Йирик қорамол оқсоқланиши ва туёқлар парвариши

Йирик қорамол оқсоқланиши ва туёқлар парвариши

Сўнгги йилларда сут чорвачилигида подани бошқариш тизимида юз бергани каби йирик қорамолни парвариш қилиш ва боқиш борасида ҳам катта ўзгаришлар юз берди ва бу соғин сигирлар унумдорлигига катта ижобий таъсир кўрсатди. Иш фаолиятимиз давомида биз хонадонларда ҳам, мамлакат фермаларида ҳам “туёқ касалликлари” муаммоси билан тўқнашамиз. Шу сабабдан, диққатингизни йирик қорамол оқсоқланиши ва туёқлар парвариши муаммосига қаратишга аҳд қилдик.

Оқсоқлик – сут фермасида жуда катта ортиқча харажатлар манбаи бўлиши мумкин. Бу асосан сигирларнинг сут унумдорлиги пасайиб кетиши ва оқсоқ молларни даволаш ва (сурункали) улар билан хўжалик юритиш зарурати билан боғлиқ. Масалан, бу муаммо Буюк Британияда соғин сигирлар подасидан олинадиган фойдани йўқотиш сабаблари ичида мастит ва насл бериш қобилияти пасайиб кетишидан сўнг учинчи ўринда туради.

Сигир оқсоқланаётганини қандай аниқлаш мумкин?

Авваллари сигир оқсоқланаётганини аниқлашдан осони йўқ деб ҳисобланар эди. Сигир оёғини авайлайди ва шу оёғига оғирлик туширмасликка ҳаракат қилади. Энди-энди оқсоқлик касаллигини сигир юрганда яққол оқсоқланишидан анча олдинги босқичда ҳам аниқлаш мумкинлиги тан олинди. Бу жараён “локомоцияни баҳолаш” деб аталади, агар подада локомоцияни баҳолаш тадбири ўтказилса, подада мавжуд оёқлар билан боғлиқ муаммоларнинг умумий даражасини аниқлаш мумкин бўлади. Локомоцияни баҳолаш бўйича бир неча усул таклиф этилган, аммо Шпрехер (92) томонидан ишлаб чиқилган модификацияланган усул энг кенг тарқалган.

  1. Соғлом. Сигир ўрнидан тураётганда ва юрганда белини тик тутади, узун-узун қадам ташлайди.
  2. Бироз оқсоқланади. Ўрнидан тураётганда белини тик тутади, аммо елкасини букиб юради, майда қадам ташлайди. Биронта муайян оёғига оғирлик ташламайди.
  3. Ўртамиёна оқсоқланиш. Сигир белини букиб ўрнидан туради ва юради. Майда қадам ташлаб ҳаракатланади; шикастланган оёғини аяйди (оғирлигини туширмайди). Оғирлик шикастланган оёғига тушганда бошини ерга эгади.
  4. Қаттиқ оқсоқланиш. Сигир белини букиб ўрнидан туради ва юради, шикастланган оёғига оғирлик туширмайди. Секин ҳаракатланади (юради), тез-тез тўхтайди, оғриқнинг иккиламчи аломатлари кузатилади: вазн йўқотади, тишини қайрайди ва жуда кўп сўлак ажратади.
  5. Ўта қаттиқ оқсоқланиш. Бели букик. Шикасиланган оёғига оғирлигини умуман туширмасликка ҳаракат қилади.

Оёқнинг тиззадан пастки қисми тузилиши

hoofcare_1_uzb.jpg
1-расм

Сигирнинг оқсоқланишини аниқлаш ва даволаш учун сигир оёқларининг тиззадан пастки қисми (туёқ) тузилиши тўғрисида тасаввурга эга бўлиш керак. Сигир оёғининг тиззадан пастки қисми иккига бўлинган бармоқлардан: ташқи ёки латерал тирноқ ва ички ёки медиал тирноқдан иборат.

2.1-расмда сигирнинг орқа ўнг оёғи, пастдан ва ёндан кўриниш берилган. Эътибор қилинг, латерал тирноқ медиал тирноқдан бироз катта. Олди оёқларда бунинг акси: латерал тирноқ медиал тирноқдан бироз кичкина.

Тирноқ учта асосий тўқима компонентдан иборат:

Туёқча (эпидермис) - сигир оёғининг тиззадан пастки қисмини қоплаб турувчи қаттиқ қават. Уни 5 таркибий қисмга ажратиш мумкин.

  • Тож - бу туёқ деворини ва туёқ жияги олдидаги терини ажратиб турувчи туксиз юмшоқ шох қатлами.
  • Девор - Туёқ девори худди одам бармоғининг тирноғига ўхшайди, битта фарқи, у бармоқни бутунлай қоплаб олган. Оцига тахминан 5 мм тезликда ўсади.
  • Туёқ кафти – шохнинг иккинчи қатлами, “бармоқ учидан” бошланади.второй слой рога, начинающийся из «кончика пальца».
  • Оқ чизиқ – туёқ девори ва ва туёқ кафти орасидаги бирлаштирувчи тузилма.
  • Товон - ёки туёқ букилган жой нисбатан юмшоқ шох билан қопланган. Бу шох тож қатламнинг давомидир.

Кориум (дерма) ёки тирноқ устидаги парда. Ушбу пардада асаб учлари ва қон томирлари бор бўлиб, улар туёққа озиқа моддаларини етказадилар, шунингдек кафт суягини кафт ичида ушлаб туриш учун таянч элемент вазифасини ўтайдилар.

2-расмда туёқ, кориум, суяклар ва пайларнинг жойлашиши батафсил кўрсатилган


hoofcarre_2_uzb.jpg
2-расм.

Кориум – бу оёқ пастки қисмининг тутиб турадиган тўқимаси. У туёқ учун ҳам, туёқ суяги учун ҳам зарур асаб ҳужайралари ва қон томирларидан, шох шаклланиши ва туёқ суягини ўраб турадиган суяк парда озиқланиши учун керак озиқа моддаларидан иборат. Туёқ шохи ўлик бўлшига қарамай, кориум тирик тўқима, шикастланганда қонайди ва оғриқ беради.

Кориум қуйидаги қатламлардан иборат.

  • Ғуддачали қатлам – шохни сиқиб чиқаради.
  • Ламинар қатлам – оёқнинг пастки қисми бўйича тушадиган деворни тутиб туради, ва туёқча суяги билан туёқча деворининг олди қисми ўртасидаги зич ёпишган фиксатор вазифасини ўтайди.
  • Туёқ юмшоғи ёстиқчаси, базида териостидаги ёғли қатлам деб аталади, сигир ҳаракатланганда кенгаяди ва ҳам амортизатор, ҳам қон ҳайдайдиган насос вазифасини ўтайди.
Туёқ суяги, мокисимон суяк ва уларга йўлдош қисмлар тана оғирлигини ўзига олади ва уни оёқнинг тиззадан пастки қисми бўйича тақсимлайди. 3-расмда оёқ тузилиши кўрсатилган: тушов бўғинигача бўлган суяклар ва бўғинлар. 

hoofcare_3_uzb.jpg
3-расм.

Ламинит (кориоз)

Ламинит ламинар қатлам яллиғлашидир, аммо кориумнинг барча қисмларига таъсир қилади, бунда нафақат варақчалар зарар кўриб, яллиғланади. “Ламинит” атамаси одатда кориумнинг умумий яллиғланишини англатади. Балки, “корит”, ёки “кориоз” кориум дисфункциясини тавсифлаш учун кўпроқ тўғри келар.

Кориум зарарланиши, демак туёқ шаклланиши сусайишининг ягона сабаби йўқ. Кориумга таъсир қилувчи асосий омиллар ичида қуйидагилар ажралиб туради:

· Жисмоний травма;

· Сигир организмидаги метаболистик ўзгаришлар, масалан бўғозлик ёки эрта лактация даври;

· Токсинлар, масалан, ичакдаги овқат туфайли (чандиқли айидоз) ёки касаллик туфайли захарланиш.


hoofcare_4.jpg
4-расм.
 4-расмда сурункали ламинитга ёрқин мисол кўрсатилган. Ўсиб кетган бармоқ ҳаракат чоғида ерга қанчалик тегмаслигига, олди девор қанчалик букилганига эътибор беринг.
Туёқ суяги кориум устига ўсса, у ҳолда ҳеч қачон дастлабки ҳолатига қайтмайди ва касал сигир сиқилиб қолган кориум туфайли доимо азобда юришига тўғри келади. Бу доимий равишда кучсиз шох шаклланишига олиб келади, айниқса товон яраси юзага келган жой атрофида шох мустаҳкамлигини йўқотади, бу эса товон яраси ва оқ чизиқ дефектига мойилликни оширади.

Шундай қилиб, кориумнинг умумий яллиғланиши (кориоз), шу жумладан ламинит қуйидаги ўзгаришларга олиб келиши мумкин:

  • Оғриқ ва ноқулайлик, айниқса бармоқ учида, бу сигирни товонда юришга мажбур қилади.
  • Бармоқ тепага ўсиши, натижада олди бевор букилиб қолади ва ўнқир-чўнқир бўлиб қолади, бармоқ жуда тез ўсиб кетади.
  • Шох ўсганда “қийналиш чизиғи” пайдо бўлиши, яънидевор атрофида горизонтал чуқурлар ва дарзлар пайдо бўлиши.
  • Кориум ичида тескари жадал қон айланиши, бу эса сифатсиз (юмшоқ) шох ўсишига олиб келади.
  • Товон шохи сарғиш тусда рангини йўқотиши, жиддий ҳолатларда – оқ чизиқ ва товон яраси соҳаси қонталашади.
  • Туёқ суягининг чўкиши натижасида кориум ҳам туёқ тарафга (катталашган ва бўшашган оқ чизиқ), ҳам туёқ жияги томон сурилиши (туёқ устидаги шиш) мумкин.

Туёқ гипертрофияси

Туёқ кесишдан кўрилган асосий мақсад туёқ ва оғирлик кўтарувчи юзаларнинг дастлабки кўринишини тиклашдир. Бунинг учун оёқнинг тиззадан пастки қисмининг тўғри тузилиши ва гипертрофия (ортиқча ўсиш) натижасида оёқнинг бу қисми шакли, тузилиши ва ҳажмида юз берадиган ўзгаришлар тўғрисида тасаввурга эга бўлиш керак.

hoofcare_5.jpg
 5-расм.

Туёқ тўғри шаклланса, сигир вазни туёқ кафти ва девор ўртасида тўғри тақсимланади. Бармоқ учидаги туёқ кафти юзаси тўлиқлигича вазн кўтаради, вазн аксиал (ички) тарафдан ҳам, абаксиал (ташқи) тарафдан ҳам бир маромда тақсимланади. Девор ва туёқ кафти товондан бармоқ учигача текис (ясси) бўлиши, ерга бутун юзаси билан ётиши ва шу тариқа вазн кўтариш хусусиятини ошириши керак. Ҳар тирноқнинг олди бурчаги етарлича ўткир бўлиши керак, тахминан 45°, шунда сигир юрганда туёқ кафти ерга бир текисда ётади.

Гипертрофия туёқнинг асосан уч қисмида кузатилади – бармоқ учида, латерал тирноқда ва туёқ кафтида кузатилади (айниқса латерал тирноқда) ва икки тирноқ ҳажми номутаносиблигига олиб келади. Туёқ шакли ўсиш тезлиги ва айни вақтда ейилиш даражаси ўртасидаги нисбатдир:

Туёқ шакли = ўсиш – ейилиш


 Шох ҳаддан зиёд ўсиб кетиши кўпроқ орқа оёқнинг латерал тирноғига хос. 5-расмда оёқнинг гипертрофияга учраган олди пастки қисми тасвирланган. Эътибор беринг, бармоқ учи қанчалик узун ва ерга тегмай турибди; олди девор тепага қайирилган, латерал (ташқи) девор эса туёқ кафти тагига кириб кетган.

Туёқ кесиш

Туёқ кесиш учун турли асбоб-ускуналарлан фойдаланилади (6-расм). Агар бир мартада кўплаб сигирларнингш туёғи кесиладиган бўлса, туёқларни электр асбоблар рдамида кесиш ва силлиқлаш маъқул.  


hoofcare_6.jpg
6-расм.


Афсуски, туёқ кесиш бир марталик иш эмас. Гарчи туёқ кесилиши оёқ тузилиши, сигирнинг юриши ва умумий ҳолатини бирмунча яхшиласада, кесишдан аввал оқсоқланган сигирларда кориумда ва/ёки туёқ суягида бирон ички камчилик бўлади ва бундай сигирларда ортиқча шох соғлом сигирлардагига нисбатан анча тез ўсади. Бунга сабаб шуки, бошқарув, боқиш ва парваришлашдаги (улар ҳақида кейинги мақолаларда сўз юритилади) баъзи хатолар тузатилмайди.

Шундай қилиб, туёқларни парвариш қилиш доимий жараён ва уни маститни олдини олиш учун чорвадор кўрадиган чораларга ўхшатиш мумкин.

Узоқ вақт давомида оёқнинг тиззадан пастки қисмини гипертрофияга учраган ҳоладтда қолдириш соғин сигирнинг сут унумдорлигига бефарқликни англатади. Сигирларнинг пайлари 4-расмдаги каби чўзилиб кетади ва улар хатто туёғи тўғри кесилгандан кейин ҳам оқсоқланиб юришда давом этадилар.

Оёқнинг тиззадан пастки қисмида энг кўп учрайдиган касалликлар

Оқсоқланишга олиб келадиган кўпчилик шикастлар оёқнинг тиззадан пастки қисмида пайдо бўлади ва уларнинг энг кўп учрайдиганлари бу туёқ кафти яраси, оқ чизиқ бузилиши, бармоқ дерматити ва йиринглашидир. Оёқнинг тиззадан пастки қисмида энг кўп учрайдиган касаллклар қуйидаги категорияларга бўлинади:

  • Туёқ касалликлари: туёқ кафти қонталашиши, оқ чизиқ бузилиши, туёқ кафти яраси, товон яраси ва бармоқ учи яраси, ёт жисмлар кириши, горизонтал ва вертикал дарз кетишлар, бармоқ учи некрози ва томон ейилиши.
  • Суяк касалликлари, яъни туёқ ва мокисимон суяклар бузилиши.
  • Тери касалликлари: бармоқлараро туёқ гиперплазияси (ўсимта ва қадоқлар) ва юқумли касалликлар, яъни бармоқ дерматити, бармоқлараро некробациллёз (йиринглаш) ва ботқоқ безгаги. 

hoofcare_7.jpghoofcare_8.jpg
7-расм.8-расм.

hoofcare_9.jpg

9-расм. Касаллик ўтиб кетган ҳоллларда кориум (А) бутунлай ейилиб кетиши ва туёқ суяги (В) очилиб қолиши мумкин.

Кўп ҳолларда оқ чизиқ шикастланиши сабабли юз берадиган оқсоқланиш кориум ва туёқ кафти оралиғидаги абсцесс натижаси бўлиши мумкин, ва бошқа абсцесслардаги каби уни тозалаб ташлаш учун дренаж зарур. Касаллик жудаям ўтиб кетганда кориум шунчалик зарарланадики, туёқ суяги ташқарига чиқиб қолади (8-расм). Оқ чизиқ абсцесси дренаж қилинганда шикастланган ариқча ёнидаги девор дренаж учун очиқ бўлиши муҳим.


hoofcare_10.jpghoofcare_11.jpg

10-расм. Туёқ кафти соҳасидаги қонталашиш.

11-расм. Ярадан чиқиб турган “ёввойи гўшт”.

hoofcare_12.jpg

12-расм. Туёқ кафти ярасидан оқиб чиқаётган йиринг анчи чуқур қатламларга зарар етганидан ва жиддий даволаш талаб этилишидан далолат беради.

Оқ чизиқ абсцесси ёки ёт жисм кириши натижасида вазн ташланмайдиган туёқ кафти касалланишига нисбатан туёқ кафти яраси анча секин даволанади. Чунки вазн ташланмайдиган туёқ кафти бу фақат шохнинг шох ҳосил қилувчи тўқимадан ажралишидир, шох ҳосил қиладиган тўқиманинг ўзи зарар кўрмаган бўлади. Бошқа тарафдан туёқ кафти яраси бу шох ҳосил қилувчи тўқима ва пастда ётадиган кориум шикастланиши натижасидир. Шундай қилиб, янги шох анча секин ҳосил бўлади ва туёқ кафти ярасини даволаш ҳам анча мураккаб. Агар биринчи яра даволанмаган бўлса, сигир ярадан бутун умр азият чекиб яшайди. Шунинг учун даволашни имкон қадар эрта бошлаш ва пухта амалга ошириш муҳим.


hoofcare_13.jpghoofcare_14.jpg

13-расм. Вертикал ёриқдан чиқиб турган ёввойи гўшт.

14-расм. Горизонтал ёриқ.


hoofcare_15.jpghoofcare_16.jpg

15-расм. Узоқ даволанмайдиган туёқ кафти яраси суяк буткул ўзгаришига олиб келади. Ўнгда соғлом суяк кўрсатилган. Чап томондаги суякда ҳосил бўлган эксостозаларга (А) эътибор беринг. 

16-расм. Бармоқ учи некрози оқибатида парчаланган туёқ суяги. 


Оғирлик туширилмайдиган туёқ кафтини ёки туёқ кафти ярасини дори боғлаб даволаш кераклиги борасида қарама-қарши фикрлар билдирилида. Кўпчилик боғичлар кутилганчалик яхши самара бермайди ва агар боғич бир-икки кун ортиқча қолдирилса, тескари натижа беради деб ҳисоблайдилар.

Зиён кўрган суяк тинч ҳолатда туриши сигир соғайишига, ўзини қулай ҳис қилишига ва умумий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Бунинг учун, одатда, туёқ кесилади, яъни тирноқ тепада қолдирилади ва шу тариқа у ўзига кўпроқ юк олади. Бунинг учун кўпроқ турли мосламалардан фойдаланилади, булар туёқ девори ва кафтига бириктириладиган пластик бошмоқлар, туёқ кафтига ёпиштирилган тахта ёки резина қолиплар (шонлар) ва михга қотириладиган резина қолиплар (17-19-расмлар).


hoofcare_17.jpghoofcare_18.jpghoofcare_19.jpg
17-расм.18-расм.19-расм.

hoofcare_20.jpghoofcare_21.jpg
20-расм. Бармоқ ораси тери гиперплазияси иккиламчи бармоқ дерматити билан.

21-расм. Бармоқ ораси тери гиперплазияси иккиламчи йиринглаш билан.


 


hoofcare_22.jpghoofcare_23.jpg

22-расм. Йиринглаш. Эътибор беринг, туёқ жияги шишиб кетган. Тирноқлар йирилиб қолган.

23-расм. Йиринглаш, бармоқ терисида кўп учрайдиган ёриқ билан, ёриқ қуйида ётган дермани очиб қўйган.


hoofcare_24.jpghoofcare_25.jpg

24-расм. Бармоқ дерматити: нам экссудатив соҳа.

 25-расм. Бармоқ дерматити: тўлиқ тозаланганда қизил, нам донадор тўқима кўринади, бу тўқима оғриқ бағишлайди.


hoofcare_26.jpghoofcare_27.jpg
26-расм. Ботқоқ безгаги етказган зиён, оёқ бўйлаб тепага кўтарилмоқда.27-расм.Эрта товон некрози.

Оқсоқланиш келиб чиқиши сабаблари ва уни олдини олиш

Оқсоқланиш муаммоси бор подада этиологик омил битта эмас, албатта. Оқсоқланиш кўп омиллиликка ёрқин мисол бўла олади, яъни бир неча омиллар мавдуж бўлиб, улар туёқлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Омилларнинг ҳар бири алоҳида оқсоқликка олиб келмаслиги мумкин, аммо биргаликда жуда жидиий муаммолар келтириб чиқаради.

Оқсоқланишга олиб келадиган баъзи омилларни четлаб ўтиб бўлмайди, булар:

  • Болалаш, бунда товонга қон қуйилиши ва оқ чизиқ сусайиши кузатилади.
  • Соғиш, боқиш ва ижтимоий интеграция (пода қўшилганда) пайтида узоқ вақт қаттиқ бетон полда туриш.
  • Соғим юқорилиги.
  • Тижорат мақсадида сут ишлаб чиқариш учун жуда кўп миқдорда ем бериш.

Оқсоқланиш билан боғлиқ муаммоларни ўрганишда қуйидаги омилларга алоҳида эътибор беринг.

Болалагандан кейинги шароитга секин-аста ўргатиш

Оқсоқланиш ривожланишига сабаб бўладиган асосий сабаблар айнан шу даврда пайдо бўлади, шунинг учун болалагандан кейинги шароитга секиин-аста ўргатиш мақсадга мувофиқ:

  • Атроф муҳитга интеграция. Масалан, ғунажинларни бўлмалардан фойдаланишга ўргатиш. Болалагунча сигирлар қаттиқ полга ўрганишлари ва сирғанчиқ бетонда туришга ўрганишлари керак.
  • Ижтимоий интеграция. Масалан, ғунажинларни сутдан чиқарилган сигирлар билан бирга сақлаш.
  • Ем интеграцияси. Масалан, транзит райион.
  • Интеграциянинг бошқа турлари. Қўрқиш, бир жонивор бошқа жонивор томонидан таъқиб қилиниши хавфини қуйидаги йўллар билан камайтириш мумкин:

- Ғунажинларни подага гуруҳ қилиб ўтказиш;

- Уларга олма сиркаси пуркаш;

- Тунда ўтказиш.

Туриб ўтказиладиган вақтни имкон қадар камайтириш (яъни туёқ шикастланишини камайтириш):

  • Болалаганда тўғри интеграция қилиш (юқорида қаралсин).
  • Бўлмалар ҳажми ва умумий комфортни оптимизация қилиш (яхшилаш).
  • Оғилхонада ўтиш жойларини кенг қилиш.
  • Соғиш вақтида тик туриб қолмаслик учун сигирлар оқимини бошқариш (яъни, биринчи гуруҳ соғиш вақти тугашини мўлжаллаб туриб, кейинги гуруҳни ҳайдаб келиш).
  • Бўлмалар орасида қўшимча ўтиш йўллари қилиш ва шу билан сигирлар оқимини тезлаштириш.
  • Тик туриб қолмаслик ва бошқа сигирлар қўрқитмаслиги учун охур олдида етарлича кенг жой тайёрлаш: ҳар сигирга камида 0,6м ва янги болалаган сигирга 0,8 м.
  • Сигирлар соғиш залида бемалол ҳаракатланишлари учун сигирларни соғишдан олдинги залга орқа тарафдан ҳайдаш.
  • Иссиқдан азият чекишига йўл қўймаслик.

Яхши, сирпанмайдиган ва йиқилиш хавфи бўлмайдиган пол қилиш:

  • Бетони жуда қаттиқ ва синган полларни текислаш.
  • Агар бетон пол жуда сирпанчиғ бўлса, унда ботиқ чизиқлар-ариқчалар ҳосил қилиш.
  • Сигирлар ўзи учун одатий тезликда юриши учун шароит яратиш.
  • Пода яйловга кетаётганда ва қайтаётганда бемалол ҳаракатланиши учун қулай йўлаклар қилиш.
  • Йўналишни шундай танлаш керакки, қайилишлар бўлмасин, айниқса бир вақтни ўзида пастга тушиш керак бўладиган жойларда.
  • Резина қопламалардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқиш.

Оёқ ва туёқ гигиенасини кўтариш

  • Бўлмалар ва ем коридорларини етарлича кенг қуриш (масалан, 3м ва 4,5 м).
  • Йўлакларни мунтазам тозалаш.
  • Ноавтомат скреперлардан фойдаланиш.
  • Тўшамани кўпроқ миқдорда ташлаш, яъни озгина тўшама бўлмалар ўртасидаги йўлакларга тушиб тургани маъқул, шунда йўлаклар юрганда юмшоқроқ бўлади, тоза ва қуруқ туради.
  • Бетондаги ёриқларда сув ва суюқ гўнг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик, оқилона канализация тизими қуриш, даладаги чуқурчаларга аҳамият бериш, у ерда суюқлик тўпланиб қолишига йўл қўймаслик.
  • Сигирлар тик туриб ўтказадиган вақтни имкон қадар қисқартириш.
  • Оёқлар учун мунтазам, масалан ҳар кунлик ванналар қилиш.

Шундай қилиб, йирик қорамолларда туёқ муаммоларини камайтириш ҳар бир фермернинг қўлидан келади, бунинг учун хўжаликда бошқарувни оқилона йўлга қўйиш етарли: тўғри озиқлантириш (озиқа рационлари), бўлмаларни, оғилхоналарни тоза ва қуруқ сақлаш, оёқ учун ванналардан фойдаланиш ва кўпайтиришни оқилона йўлга қўйиш.

Манба: Роджер Блови. ЙҚМ оқсоқланиши ва туёқларни парвариш қилиш. Иллюстрацияли қўлланма. OldPond -2008 (RogerBlowey.(2008). Cattle Lameness and Hoofcare.An Illustrated Guide.2nd edition.Old Pond.)

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 4, Рейтинг: 3.66)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш