РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Сут фермасида мастит ва метритнинг олдини олиш

Сут фермасида мастит ва метритнинг олдини олиш

Чорва моллари учун экологик тоза қоплама ҳақида [1]

Қарамоғингизда қанчалиги – икки, икки юз ёки икки минг, - бўлишидан қатъи назар, сифатли сут маҳсулотлари олишда молларни ўстириш шароитлари катта аҳамият касб этади. Масалан, ҳамма сигирларда мастит билан оғриш ҳолатларини камайтириш мақсадларида оғилхонани тоза ҳолда сақлашнинг қанчалик аҳамиятга эгалигини яхши билади.

Аксар оғилхоналарнинг поли бетон ва ёғоч билан қопланган бўлиб, кўпинча унинг устига сомон сепиб қўйилади.

Аммо мутахассисларнинг сўзларига кўра, сигир ҳар сафар ётганида унинг вазнининг иккидан уч қисми олдинги оёқларининг тиззасига тўғри келади ва ҳар сафар у ўртача 25-30 см. баландликдан тиззалайди.

Сигир табиий шароитларда тиззалаганда ер амортизатор ролини ўйнайди ва тиззаларга мол оғирлиги натижасида тушаётган босимни сезиларли даражада пасайтиради.

проф.маст.2.jpg

Лекин оғилхона поли тегишли қоплама билан қопланмаган бўлса, сигирнинг амортизация бўлмаган қопламага йиқилиши қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин:

- оғриқли сезгилар туғдириши, оқсоқлик ва бўғинлар касалликларига олиб келиши;

- сигир бетон ёки ёғоч қопламада турганида унинг оёқлари доимо таранг ҳолатда туради ва бу 

проф.маст.3.jpg

унинг туёқларида ламинит касаллиги (туёқларнинг яллиғланиши) ривожланши учун шароит яратади;

- одатдаги қопламаларда тозалаш жараёнида инфекцион бактериялар қолади ва улар туёқлар таркибини бузиши ва оқсоқликка, сигирларнинг қимирламай қолишига олиб келиши мумкин;

- агар сигир ётган ҳолда сиядиган бўлса, унинг ва оғилхонанинг тозалигини сақлаш қўшимча қийинчилик туғдиради, тойиб кетиш билан боғлиқ жароҳатлар ҳавфини туғдиради, яраларнинг битишини чўзади.

Лекин тартибсиз оғилхонанинг бошқа бир катта муаммоси ҳам мавжуд бўлиб, гап МАСТИТ ҳақида бормоқда. Ушбу касаллик эса, сигирларнинг сут бериш маҳсулдорлигини, ва айни пайтда бутун ферманинг иқтисодий самарадорлигини анча камайтиради.

Оғилхона полига теккан сигир елинларига елин канали орқали микроорганизмлар киради. Шунингдек, касаллик микрорганизмлари лимфа – яралар, чандиқлар, елин териси ёриқлари ва елин орқали тушиши мумкин. Мастит билан оғриганда сут бериш кўрсаткичи 20-30% камаяди, яра ривожланган чоғда эса маҳсулдорлик 50-70% озаяди. Касалликнинг бошида сут таркиби ўзгармайди, кейинчалик у сувсимон ҳолга киради, унда қоришмалар пайдо бўлади, айрим ҳолларда қони қоришмалар, сут соғиб олиш қийинлашади. Чорвачиларга бу муаммоларнинг қайси бири таниш эмас? Уларнинг ҳар бири ушбу чорва касаллиги ҳақида гапириб бериши мумкин.

Биз ушбу мақолада сизни оғилхона поли қопламаси муаммосининг ечими билан таништирмоқчи эдик. Ушбу маҳсулот Россияда композицион полимер материалдан яратилган.

“Забота” оғилхона таглиги

проф.маст.4.jpg  Профилактика мастита1.jpg

Қора моллар учун ишлаб чиқарилган ушбу экологик тоза таглик қуйидаги хусусиятларга эга:

- сигир оғирлиги натижасида юзага келадиган урилиш босими сезиларли даражада камайтиради, тагликдан фойдаланиш сигирга ҳеч қандай тўсиқларсиз туриш ва ётиш имконини беради ва бу сигирнинг озуқани ҳазм қилишини яхшилайди, сут миқдори ва гўшт сифатини оширади;

- юришда мол оғирлиги тенг тақсимланади, бу туёқ яраланишининг ллдини олади, унинг тузалишига кўмаклашади, ламинитни пасайтиради;

- елин максимал қулай шароитларда бўлади, унга зарурли микроорганизмлар кириши ва оқибатда мастит ривожланишининг олди олинади, натижада сут сифати ошади;

- таглик тайёрланган материалнинг хусусиятлари суюқликлар тўпланиши мумкин бўлган чиқурликлар ҳосил бўлишининг олдини олади, талгик қуйи қатлами таркибида тозалаш натижасида инфекцион бактериялар қолмайди;

- таглик осон ювилади, суюқликларга, шу жумладан, агрессив суюқликларга бардошли, таглик ўзида намликни йиғмайди.

проф.маст.5.jpgФизик жиҳатдан ушбу тагликлар ҳажми 1200мм × 1800 х 25 мм бўлган эластик тўғрибурчакли пол қопламаларидан иборат.

проф.маст.6.jpg



Юқоридаги хусусиятларни тагликнинг таркиби беради:



Ушбу тагликлардан фойдаланишдан олинадиган иқтисодий самара унинг қуйидаги хусусиятларидан келиб чиқади:  


1.      Қўшимча тўшаладиган таглик материаллари сони озаяди

Бир сигирга кетадиган сомон миқдори:

«Забота» қопламаларида - 30 кг

Одатдаги қопламаларда - 270 кг

Профилактика мастита1.jpg

2.      Оғилхонага хизмат кўрсатиш ва уни тозалашга кетадиган меҳнат ҳаражатлари қисқаради

Бир сигирга йилда сарфланадиган иш соатлари қуйидаги миқдорда камаяди:

«Забота» қопламалари - 80 мин.

Одатдаги қопламаларда - 275 мин.


проф.маст7.jpg

3.      Маститга қарши эмлаш вакцциналарини сотиб олиш ҳаражатлари йилига бир сигирга 40 000 сўм миқдорда қисқаради.

проф.маст8.jpg

4.      Сут маҳсулдорлиги бир сигирга кунига 1,5 кгга ошади.

проф.маст9.jpgпроф.маст10.jpgпроф.маст11.jpg



[1] Мастит (грекча. μαστός — «елин», «кўкрак»), чорва молларида учрайдиган касаллик тури, сигир елини яллиғланиши.

Метрит – сигир жинсий аъзоси мускули ва намли қатламининг яллиғланиши   


Bizplan.uz мазкур ҳужжатда мавжуд маълумот тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва пухталигига ишонч билдириш ва/ёки кафолатлаш (ёзма тарзда ёки шарҳлашдан) мажбуриятини олмайди. Мазкур ҳужжат орқали жониворларни даволаш ва парваришлаш борасида қарор қабл қилиш учун зарур ҳажмда тўлиқ маълумот берилгани ва баён этилганлигига даъво қилинмайди. Профессионал ташҳис қўйиш ва чорва молларини тўғри даволаш учун Bizplan.uz ПРОФЕССИОНАЛ ВЕРЕТИНАРИЯ ВРАЧЛАРИГА МУРОЖААТ ЭТИШНИ ҚАТЪИЙ ТАВСИЯ ЭТАДИ!


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 11, Рейтинг: 3.68)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш