РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Сигирларни озиқлантириш ва уларнинг физиологияси

Сигирларни озиқлантириш ва уларнинг физиологияси

Сигирларни озиқлантириш ва уларнинг физиологияси бўйича тушунтирувчи мақола. Сигирларни жинси, ёши ва маҳсулдорлигига кўра озиқлантириш. Лактация даврлари ва рационлар.

Замонавий фермаларда соғин сигирлар бир неча гуруҳларга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида оғилхоналарда сақланиб, алоҳида рацион ёрдамида боқилади.

Рацион сигирларнинг маҳсулдорлик даражасига мувофиқ ҳисобланади ва максимал даражада фойда олишни таъминлаши керак. Одатда бундай ишлаб чиқариш гуруҳлари тўртта бўлади: 2 гуруҳ сут кам берувчи сигирлар гуруҳи (сигирлар умумий сонидан 15-30% киради) ва яна 2 гуруҳдан (ўртача сут берувчи ва юқори даражада сут берувчи гуруҳ) иборат маҳсулдор гуруҳ.

Сигирларнинг меъёридаги бўғозлик муддати 270-285 кунни ташкил қилади (бу муддат ўртача 278 кунга тенг). Подани меъёрида кўпайтириш ва максимал даражада маҳсулдорликка эришиш учун сигир йилига бир марта болалаши ва кейинги 305 кунда муттасил равишда сут бериши лозим. Шу сабабли сигир болалагандан кейин ўртача 60-90 кундан кейин қочиши керак бўлади.

Сигир болалашига яқин муддат (махсус рацион)

Сигир бўғозлигининг охирги 60 кунида (бу муддатда ҳомила тезкор равишда ўсади) алоҳида парваришга муҳтож бўлиб, кейинги лактация (сут бериш) даврига тайёргарлик кўради. Ушбу сўнгги кунларда (218-278-кунлар) сигирларнинг озуқа эҳтиёжлари энергетик протеин жиҳатдан минимал даражада (қуруқ озуқада 11-12% миқдорда) бўлади.

Одатда қуруқ озуқали рацион қуйи энергетик протеин таркиби жиҳатидан энг арзон ҳам ҳисобланади. Бундан ташқари, болалаш муддати яқинлашган ҳажм ва энергетик қувват жиҳатдан ҳам чекланган бўлиши керак. Ушбу муддат давомида сигирлар 100 кг тирик вазнга 2-2,5% қуруқ озиқ модда истеъмол қилишлари зарур. Бу чекловлар сигирларнинг семириб кетмаслиги учун керак бўлиб, бу ҳол ҳомиланинг ҳаддан ташқари ривожланиб кетиш ҳавфи билан ҳам боғлиқ. Сўнгги ҳолатда эса сигир болалаш пайтида қийинчиликларга учраб, кейинги қочишга ҳалақит бериши мумкин.

Махсус рацион болалашдан олдинги муддатнинг бошидан бошлаб берилади (бўғозликнинг 218-223 кунлари) ва бўғозликнинг 263 кунигача давом этади.

Агар ушбу муддатда сигирлар вазни ортадиган бўлса, уларни алоҳида гуруҳга ажратиб, зарур ҳолга келгунга қадар махсус парвариш қилиш керак лозим.

Транзит муддат (сигирлар болалашга яқин қолган муддат)

Транзит муддат – болалашга тайёргарлик кўриш ва максимал сут бериш даври ҳисобланади.

Болалашга 15 кун қолганда (ҳомиладорликнинг 263-278 кунлари) сигирга ўтиш рациони берилади. Бундан рационга ўтишдан мақсад – ошқозон микрофлораси ва сигир ички модда алмашинувини бирданига қуввати кучли (туғишнинг биринчи куни), протеин ва бошқа озиқ моддалаларига бой озиқланишга ўтишга тайёрлаш ҳисобланади.

Соғин муддати (соғин рациони)

Соғин муддати – бу сигирни максимал даражадаги сут маҳсулдорлигига олиб чиқиш даври ҳисобланади.

Сигир болалагандан кейинги 50-70 кун давомида сигир организми сут бериш маҳсулдорлигини максимал даражагача олиб чиқишга қодир муддат ҳисобланади. Энг юқори сут маҳсулдорлигига икки йўл билан эришилади:

1) сигир елинини ишлаб чиқарилган сутдан максимал даражада бўшатиш йўли билан – бунда кунига уч маҳал (ҳар саккиз соатда) тўғри ва атойдил соғиш орқали;

2) махсус рацион ёрдамида (сигир ҳохишига биноман) сигирни тўйганича озиқлантириш йўли билан.

Сут бериш (лактация) маҳсулдорлиги максимал даражага чиққан пайтида сигирлар ўз оғирлигининг тўрт-беш фоизи миқдорида қуруқ озуқа рационини истеъмол қилиши мумкин.

Ушбу муддатда сигирга бериладиган соғин рациони (1 кг. қуруқ озуқа моддасига кетадиган энг қиммат рацион) бирмунча юқори протеинли таркибга эга (18,5-19% протеин) ва бу орқали сигир организмини максимал миқдорда сут ишлаб чиқариш ва беришга ундайди. Лактация даврининг энг юқори нуқтасида олинган ҳар бир қўшимча литр сут унга лактациянинг охирига қадар 250-300 литр сут бериш имконини беради.

Соғин муддати охирига келиб (сигир болалагандан кейин 60-70 кундан кейин) одатда сигир қочишга тайёр бўлади ва қочиши керак.

Маҳсулдорлиги жуда юқори бўлган сигирлар лактация муддати бошида етарлича қувватли бўлмаган озиқлантириш натижасида ўзини қувват билан таъминлай олмайди. Бундай сигирлар қувват камомадини бошидан кечирадилар ва энергия ва озуқа камчилигини ўз организми ресурсларидан фойдаланган ҳолда қоплайдилар.

Бундай ҳолда чорва моли аҳволи бирданига ёмонлашиш ҳам мумкин. Баъзи сигирлар энергия камомади даврида 150 кггача вазн йўқотадилар. Ўртача, ҳар бир кг йўқотилган вазн сигирга қўшимча 5-8 литр сут ишлаб чиқариш имконини беради. Ўз вазнидан 4-4,5% миқдорда озурқа истеъмол қилиш ва рацион қувватли озиқ моддалари билан тўйинтирилган ҳолатда сигир ўз организмидаги энергия мувозанатини тиклайди ҳамда максимал даражада сут ишлаб чиқаришга чиқади, айни пайтда қочиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Соғиндан кейинги муддат (юқори сут келтирувчи рацион)

Соғиндан кейинги муддат –максимал фойдалилик муддати

Лактация муддатининг энг юқориги нуқтасига чиққандан кейин сигир аста секин маҳсулдорликни ойма-ой камайтира боради (ўртача 6-9%). Аммо, шундай бўлсада, кейинги 3-5 ой давомида сигир етарлича озиқланган, озиқда 15-18% протеин миқдори бўлган ҳолда етарлича кўп миқдорда сут беришга қодир бўлади. Ушбу муддат охирига келиб қуруқ озуқа истеъмол қилиш миқдори лактация юқори нуқтасидаги 4%дан 2% тушади. Одатда ҳомиладорликнинг 210-220 кунларига келиб сигир сут ишлаб чиқаришни анча камайтиради ва у қуруқ озуқалардан озиқланишга ўтказилади.

Каммаҳсулдор муддат

Баъзан сигир лактациянинг 5-6 ойларига келиб сут беришни сезиларли даражада камайтиради. Ушбу муддат давомида сигирга юқори қувватли рацион билан озқилантириш иқтисодий жиҳатдан ўини оқламаслиги мумкин ва сигирнинг семириб, ҳомиланинг ҳаддан ташқари ривожланиб кетишига олиб келиши мумкин. Маҳсулдорликнинг кескин камайиши биринчи навбатда генетик муаммолар билан боғлиқ (сигир насли етишмовчиликлари).

Сут беришнинг кескин камайиб кетишига яна бир сабаб турли касалликлардан ташқари сигирни озиқлантириш, суғориш ёки боқиш режимидаги бузилишлар бўлиши мумкин.

Бундай ҳолда сут ишлаб чиқариш фойдалилигини таъминлаш ва сигирнинг семириб кетишининг олдини олиш мақсадларида кам калорияли озиқлантиришга ўтиш ҳам мумкин. Бундай рацион озуқанинг 3%дан 2 % ўтиш билан чегараланади. Сут маҳсулдорлиги бўйича генетик етишмокчиликлар фақат кейинги авлодларда бошқа уруғлантирувчи ҳўкизлардан фойдаланиш орқали бартараф қилинади. Бу йўл билан бўлажак соғин сигирларга лактация юқори нуқтасида эришилган даражанинг энг камида 75% миқдорида сут бериш хусусиятини ўтказиш умкин бўлади.

Соғин сигирларга фермада озиқ бериш ҳақида баъзи мулоҳазалар

Сигирларни озиқлантириш гуруҳлари сони нафақат иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаш, балки ферманинг моддий базаси билан ҳам белгиланади. Алоҳида рацион олаётган ҳар бир сигир гуруҳи учун алоҳида суғориш, тозалаш ва бошқа зарур тизимларга эга бўлган алоҳида оғилхона зарур. Бунга ферма шароитларида ҳамиша ҳам эришиб бўлмайди. Аммо шундай бўлсада, соғин сигирлардан максимал миқдорда сут олишни истаган фермаларга мавжуд 4-5 асосий гуруҳларга бериладиган (кам сут берувчи, ўртача сут берувчи, кўп сут берувчи, ўта кўп сут берувчи гуруҳлар) рационлардан ташқари биринчи марта болалаган сигирлар учун алоҳида оғилхонага эга бўлиш тавсия қилинади. Фақат биринчи марта туққан сигирларни алоҳида сақлаган ва озиқлантирган ҳолатда бутун чорва подасида генетик жиҳатдан максимал бўлган даражада сут соғиб олишга эришиш мумкин.


Фойдаланилган манбалар:

1) Висконсин университети, Мэдисон

2) Daniel Werner маърузалари


Мақола муаллифи:

Садовский Андрей

Ветеринар врач 

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 4, Рейтинг: 3.66)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш