РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Юқори сифатли сут ишлаб чиқариш. Соматик тўқималар сони. Мастит. Соғишнинг одатдаги тартиби

Юқори сифатли сут ишлаб чиқариш. Соматик тўқималар сони. Мастит. Соғишнинг одатдаги тартиби

Хом сутдаги соматик тўқималар, шунингдек, бактериал ифлосланишни ҳисоблаш сут ва сут маҳсулотлари етиштирувчи мамлакатларнинг кўпчилигида сут сифатини баҳолашнинг кенг тарқалган усулларидан ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар нафақат сут ишлаб чиқарувчиларга тўлов меъёри, балки сигир елини аҳволини баҳолаш меъёри бўлиб ҳам хизмат қилади.

Соматик тўқималар сонига (СТС) таъсир қиладиган асосий омил елиндаги илгари бўлган ёки ҳозирда мавжуд инфекциялар ҳисобланади. Лактация муддати, ёш ва мавсум каби бошқа кўрсаткичлар бунда унчалик муҳим ҳисобланмайди.

Цистерналарда ҳар ойда бир неча марта ҳар бир сигирга нисбатан ўлчанадиган СТС асосан сутдаги лейкоцит миқдори (оқ қон таначалари) ва эпилетиал тўқималар улушини кўрсатади. Буларнинг барчаси биргаликда “соматик тўқималар” деб аталади. “Соматик” ибораси гавдани англатади. Сутдаги барча соматик тўқималарнинг 98% ташкил қилувчи лейкоцитлар инфекция билан заҳарланганликка реакция ўлароқ юзага келади. Қолган 7% ташкил этувчи секторал терининг эпилетиал тўқималари инфекция билан заҳарланиш натижаси сифатида намоён бўлади.

Касалланмаган сигирнинг сутида одатда бир миллилитрга 50 000-200 000 ана шундай хужайралар мавжуд. Яъни 200 000 ортиқ даража елиннинг ҳолати меъёрида эмаслиги, айнан мастит билан оғриганидан дарак беради.

Лейкоцитлар елинга тушганда улар микроорганизмларни ютади ва емиради ва айни пайтда қонга инфекция ўчоғига оқиш ва бактерия токсинлар ва заҳарларнинг таъсирини кучсизлантрувчи моддаларни чиқаришга имкон беради. Шунингдек, лейкоцитлар сут безидаги яраланган хужайраларнинг чиқариб юборилишига кўмаклашади.

Мастит – елиннинг яллиғланиши натижасида юзага келувчи сут бези касаллиги бўлиб, у асосан бактерияларнинг кириши натижасида юзага келади. Мастит сут таркибини ўзгартиради ва унинг сифатини пасайтиради.

Маститнинг турли хиллари учрайб турсада, асосан у икки асосий турга бўлинади:

Клиник мастит – бунда мастит белгилари кўриниб туради, яъни елин шишади, сигирнинг ҳарорати ошади, қизаради, тегинишга таъсирчан бўлиб қолади, сут бериш озаяди, сутда туйур ва пуфаклар пайдо бўлади, сут сувга ўхшаб қолади.

Субклиник мастит ташқи томондан сезилмайди ва махсус текширишларсиз уни аниқлаш мумкин эмас. Сугирнинг касалланган аъзоси, сут бериш миқдори меъёрида бўлиб кўринса ҳам аслида соғиш ҳажми камаяди ва сут сифати ёмонлашади.

Мастит касаллигини келтириб чиқарувчи 130 атрофида микроорганизмлар аниқланган бўлсада, уларнинг фақат атига 20 таси яхши ўрганилган. Улар икки хилга ажратилиши мумкин: инфекцион патогенез ва атроф муҳит билан боғлиқ бўлган патогенез.

Инфекцион омиллар

Улар асосан елиннинг заҳарланган қисмларида мавжуд бўлади. Одатда, сигирдан-сигирга ёки соғиш жараёнида елиндан-елинга соғувчилар қўлини артиш учун ишлатадиган ҳамда сут соғиш ускуналарини артиш учун қўлланадиган латталар орқали ўтади.

Ушбу хилдаги энг кўп тарқалган патоген организмларга Staphylococcus aureus, Streptococcus agalactia, Streptococcus disglactia, Corynebacterium bovis кабилар киради. .

Атроф муҳит омиллари

Бактериялар сигир турган атроф муҳитда, айниқса, унинг тагига сепиладиган тўшамада кўп бўлади. Елиннинг касалланиши соғишлар ўртасида кўп юз беради. Айниқса, ”қуруқ” муддат давомида, сигирлар елин йўли очиқ бўлганда ушбу хасталикка чалиниш эҳтимоли кўпроқ.

Шунингдек, сигирлар болалашидан 10 кун олдин ва болалагандан кейин 10 кун давомида ҳам янги инфекцияларга сезувчан бўлади. Чунки болалаш натижасида антибиотиклар концентрацияси камаяди, сигир кўп вақт ётади, сут каналлари одатда очиқ бўлади ва сигирнинг иммунологик механизмлари ўзгаради.

Атроф муҳит билан боғлиқ энг кўп тарқалган микроорганизмларга Esherichia coli и Streptococcus uberus кабилар киради.

Мастит билан курашдаги ҳал қилувчи тушунча касалликнинг ОЛДИНИ ОЛИШ саналади

Агар сигир атрофидаги атроф муҳит ва соғиш тартибларига амал қилинганида мастит ҳақида унутиш мумкин бўлган бўлар эди. Мақсад – елиндаги, унинг устидаги, айниқса, улин учларидаги бактериялар тўдалари сонини камайтиришдан иборат.

Одатда соматик хужайралар сони (СХС) ва конкрет сигирнинг сут бериши орасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд. Аммо соғин ҳажмининг СХС боғлиқлиги турли подалар ва бир пода орасидаги қорамоллар орасида кўпроқ сезилади. АҚШ ўтказилган тадқиқотлар СХС кўрсаткичи юқори бўлган сигирларда юқори сут ишлаб чиқариш пасайишини кўрсатди: СХС кўрсаткичи миллилитрга 50 000дан 800 000 хужайрага ҳар бир сакраши катта сигирларда 200 литрга тенг бўлиб, бу қочарлардаги кўрсаткичдан (100 литр) икки баравар баланд.

Шунингдек, цистерналардаги СХС ва пода касалланган қорамоллари улушига боғлиқ равишда сут ишлаб чиқаришнинг пасайиши орасида ҳам ўзаро алоқа мавжуд (1 жадвалга қаранг). СХС кўрсаткичи миллилитрига 200 000дан 500 000 хужайра бўлган подаларда сут ишлаб чиқариш ҳажми 8% камайганлиги кузатилган.

1 жадвал. Қуюлувчи цистерналардаги СХС ва пода касалланган елин қисмларининг сут ҳажми пасайиши орасидаги ўзаро боғлиқлик (%).

Қуюлувчи цистерналардаги СХС

Елиннинг касалланган қисми, %

Сут соғилиши ҳажмлари пасайиши, %

200 000

6

0

500 000

16

6

1 000 000

32

18

1 500 000

48

29

Тадқиқотлар шунингдек, СХС ва сутдан олинадиган маҳсулотларнинг сақланиш муддати, сифати ва сони орасидаги юқори боғлиқликни кўрсатди.

Атроф муҳит натижасида юзага келадиган мастит асосан ҳайвонлар остининг ифлослиги, вақтида ва мунтазам тозаланмаслиги натижасида ҳосил бўлади.

Мастит билан оғриш эҳтимоли мавжуд бўлганда тадбиркор сутнинг юқори сифатда эканлигига аимн бўлиши учун қуйидаги чораларни кўриши керак:

· Тўрли юзага эга бўлган идишга бир неча томчи сут сепиш ёки соғиш жараёнида электр ўтказишини текшириш йўли билан мастит эҳтимолини аниқлаш;

· Елинни пайпаслаб кўриш (шиш борми, тошма, оғриқ борми);

· Калифорния текшируви ёрдамида мастит мавжудлигини текшириш ёки чорак чисм касалланганлигини аниқлаш мақсадида электр ўтказиш хусусиятини қўлда текшириш.

· Касалланган сигирни белгилаш (оёғига, қорнига, елинига белги қўйиш ва ҳ.к.) ва бу ҳақда қайд қилиш. Заҳарланган сутни қайта ишлаш: сутни тўлиқ соғиб, уни бошқа алоҳида линия ёки махсус идишга солиш.

· Касалланган ёки СХС кўрсаткичи юқори бўлган сигирларни энг охирида соғиш.

· Сут соғиш ускуналарини касалланган сигирларни соғгандан кейин дизенфекция қилиш.

Маститни қандай назорат қилиш ва СХС даражасини камайтириш мумкин?

· Сигирларингизни кучли елин сфинктери мускуллари билан таъминловчи буқалар ёрдамида уруғлантиринг. Бу соғишлар орасида сут оқиб ўтишининг олдини олади, чунки елинлар механик соғишга яхши мослашган бўлади.

· Қуруқ ва тоза тўшамадан фойдаланинг.

· Соғишда гигиенага риоя қилинг: соғиш ускунасини фақат елинларни тозалагандан, дезинфекция қилгандан ва қуритгандан кейингина елинга уланг.

· Соғиш бошланиши биланоқ уларни ускунага ботиринг.

· Қочарларни соғишнинг бошида, касалланган ва СХС даражаси юқори бўлган сигирларни соғишнинг охирида соғиб олинг. Иложи борича янги болалаган сигирларни соғишнинг бибиринчи навбатда соғиб олинг.

· Касаллиги ташхис ёрдамида тасдиқланган сигирларни даволашни мол доктори (ветеринар) билан маслаҳатлашгандан кейин бошланг.

· Барча сигирлар учун қуруқ ишлов беришдан фойдаланинг ва бунда ветеринар тавсияларига амал қилинг.

· Антибиотиклар билан даволаш ҳам таъсир қилмаган сигирларни аниқлаб, чорасини кўринг.

· Сут соғиш ускуналарини керакли даражада сақланг.

Эсингизда бўлсин!!! Мастит – бу СХС ўсишининг асосий омили ҳисобланади. Инфекцион мастит сигирдан-сигирга фақат соғиш орқали ўтади. Атроф муҳит таъсири натижасида юзага келадиган мастит асосан ҳайвонлар учун ифлос, тозаланмаган, арзон тагликлар тўшашдан келиб чиқади.


Соғишнинг одатдаги тартиби.

Бошланғич ишлов бериш: елинларга ишлов беришдан олдин уларнинг тоза ва қуруқлигига эътибор беринг. Соғишдан кейин 30-60 секунд кутиб туринг, кейин елинларни қуритиб махсус қоғоз ёки латта салфеткалар билан артинг (бу қолдиқларнинг сутга тушмаслиги учун қилинади).

Соғиб ташлаш (биринчи оқимларни қўлда соғиб ташлаш): бу меъёрида бўлмаган сутни аниқлаш ва елинлар учидаги тешиклардаги тиқинларни аниқлаш учун қўлланилади.

Соғиб ташлашда елиннинг боланиш жойи билан елин учи орасидаги ўтишни ёпинг, елин учини аста-секин қисинг, сутнинг сутни йиғиш идишида жойлашган сеткали тарелкага тушишига имкон беринг; қўлқоплардан фойдаланинг ва уларни бир сигирдан иккинчисига ўтишдан олдин дезинфиция қилинг. Сутни қуруққўлингиз билан полга соғиб ташламанг. Соғишлар орасида идишларни тозаланг ва дезинфиция қилинг.

Осилиб турувчи қисмларни улаш: соғиш учкунасининг осилиб турувчи қисмларини қуруқ ва тоза елинларга ҳаво кирмаслиги учун жуда эҳтёткорлик билан уланг. Шунингдек, соғиш пайтида ҳаво кирмаслиги ва ҳуштаксимон овоз бўлмаслигига эътибор беринг – ушбу факт машинада соғиш бўйича энг муҳим жиҳатлардан бири бўлиши мумкин. Осилиб турувчи қисмлар тешик бўлмаслигини кузатиб туринг, агар шундай бўлаётган бўлса, буни тезда бартараф қилиш керак. Автоматик равишда ёпиладиган клапанларга эга қистиргичлардан фойдаланинг ёки янада кучлироқ вакуумли насосларни ишлатинг. Соғин стаканлари яроқсиз елинлар ёки нотипик секрецияли елинларга тегишига йўл қўйманг. Одатда бундай елинлар жуда кўплаб бактериялар ва СХС кўп бўладиган жой ҳисобланади. Бундай сигирни махсус белги билан белгиланг (энг яхши белгилаш йўли – оёғи ёнига белги қўйиш).

Елинларни уларга соғиш стаканларини кийдиришдан олдин тозаланг ва қуритинг. Осилиб турувчи қисмларни кийдириш ва соғиш вақтида ҳаво киришининг олдини олинг. Ўз сигирларингизга тўғри келадиган прокладкалардан фойдаланинг. Автоматик равишда ёпиладиган вентилга эга бўлган қистиргичлардан фойдаланинг.

Соғишни тугаллаш: соғишнинг охирига бориб соғиш тезлиги ўртача минутига 200-400 мл. тенг бўлади. Кўп сут берадиган сигирлар кунига 3 марта ўртача минутига 500 мл. сут тезлигида соғилади. Осилиб турувчи қисмларни автоматик ёки қўлда ажратишда вакуум ўчирилганига амин бўлинг. Катта тезликда соиш кетаётган пайтда биронта ҳам соғиш ускунасини ажратманг, чунки бу бактерия тушган сут томчиларининг елинга киришига олиб келиши мумкин.

Осилиб турувчи қисмларни олишдан олдин вакуум ўчирилганига эътибор беринг. Соғиш жараёни кетаётган вақтда соғин стаканларини олидан эҳтиёт бўлинг.


Маммаларга соғишдан кейин ишлов бериш

Маммаларга соғишдан кейин ишлов бериш (уларни суюқ аралашмага тушириш орқали) – бу маммаларда бактерияларнинг кўпайиши ва мамма канали орқали бактериялар киришининг олдини олиш учун зарур тадбир ҳисобланади. Ушбу тадбир ифлосланишнинг олдини олиш бўйича энг муҳим тадбир ҳисобланиб, ҳатто сув сепалашдан ҳам фойдалидир.

Йодофора – дезинфекция учун энг кўп тарқалган восита ҳисобланади, лекин мутахассисларнинг тавсиясига кўра бошқа воситалар ҳам ишлатилиши мумкин. Ишқорга маммаларни соғин стаканлари олингандан кейин иложи борича тезроқ ботириб олинг. Маммаларнинг бутун устки қисми ботирилганига амин бўлинг, бунинг учун тавсия қилинган дозадан фойдаланинг, қўлланмага амал қилинг. Бир соғиш учун тайёрланган ишқордан иккинчи соғишда ҳеч қачон фойдаланманг. Агар қўлланмаларда кўрсатилган бўлса, юмшатувчи воситалардан (глицеринга ўхшаш) фойдаланинг. Юмшатувчи восита қанча кўп ишлатилса, бунинг самараси ҳам шунча кўп бўлади.

Соғин ускуналарини турли соғинлар орасида қайта ювиш сигирлардаги бактериялар тўпланмаларини камайтиради. Шунингдек, бу касалланиш даражасини ҳам пасайтириши мумкин.



Манба: «Юқори сифатли сут ишлаб чиқариш бўйича услубий тавсиялар» (Dr.Ezra Shoshani, Ph.D., 2000).  Ўқиш »



Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш