РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

ЙҚМ учун ем тайёрлаш: силос

ЙҚМ учун ем тайёрлаш: силос

Силос бостириш - бу яшил емни консервация қилиш усули бўлиб, бунда ўсимлик массаси нам ва яхшилаб зичланган ҳолда махсус иншоотларда ёки идишларда (пластик пакет, силос ўраси, силос минораси) ҳаво кирмайдиган қилиб сақланади. Шу тариқа тайёрланган ем силос деб аталади.

Барча ембоп ўсимликлар силосланиши даражасига кўра осон силосланадиган, ўртача силосланадиган ва қийин силосланадиган ўсимликларга ажратилади. Осон силосланадиган ўсимликларга маккажҳхори ва бошқа бошоқли ўсимликлар киради. Одатда, ўтлоқ ўсимликлари яхши (ўртача) силосланади. Қийин силосланадиган ўсимликларга кўпчилик дуккакли ўсимликлар киради. Силос қилинаётган масса намлиги 65-70% даражасида бўлиши керак.
Силос бостирилаётганда емнинг ҳайвонларда жиддий касалликларни келтириб чиқарадиган қатор бактериялар билан зарарланиши эҳтимоли кескин пасаяди. Аммо, бу бактериялар сенаж ва пичанда (хашакда) жуда яхши кўпаяди. Силоснинг анаэроб барқарорлигига консервант таркибидаги сут кислота ҳосил қиладиган бактериялар штаммлари комбинацияси ҳисобига эришилади. Бу бактериялар сут кислотасидан ташқари сирка кислотаси ҳам ишлаб чиқарадилар. Сирка кислотаси моғор ва замбуруғларга қарши самарали восита ҳисобланади.

silage_corn.jpgСилос барқарорлиги бир неча марта ошади ва шу сабабли силос ўрасидан ем столигача, хатто ҳайвон емни егунга қадар бўлган масофа босиб ўтилгунча силос таркибидаги озиқа моддалари сақланиб қолади. Шунингдек, силос олинган жойда унинг ўзидан ўзи қизишга мойиллиги камаяди. Ўзбекистон шароитида силос йирик қорамол ҳар кунлик рационининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Маккажўхори силоси энергетик концентратлар, кепак, майдаланган маккажўхори, буғдой, арпа дони, ўсимлик ёғи ва шу каби емлар ўрнини босадиган ширадор ем ҳисобланади.

Сут фермасида йил давомида сифатли силос бўлиши соғим ҳажмини юқори даржага кўтариш ва катта даромад олиш гаровидир.

Асосан, силослашнинг уч хил усули қўлланилади: ер устида, ўрада ва минорада силослаш. Силослашнинг қайси усулини танлаш муайян ҳудуддаги табиий шароитга боғлиқ.

Ўзбекистон шароитида 90 фоиз ҳолларда силос махсус ўрага бостирилади ва шу ерда сақланади. Силос ўрасининг афзал тарафи шундаки, уни қуриш учун маҳаллий қурилиш молларидан ва жуда оддий кўтарма-транспорт механизмларидан кенг фойдаланилади.

Аммо силос ўраларининг бир қатор камчиликлари бор. Ўра баландлиги (нега баландлиги, чунки ўра деворлари ердан тепага қараб кўтарилади) чекланган бўлгани учун (5 мертдан ошмайди) у жуда катта майдонни эгаллаши мумкин. Силос ўраси қуриш учун одатда силос минорасига нисбатан тахминан 4-5 марта катта майдон талаб этилади. Силос ўрасини оғилхонага яқин жойлашган силос минорасига алмаштирганда, ферма майдони ва ем тарқатиш технологик линияси узунлиги 30 фоизга камаяди. Силос минораларида технологияга тўлиқ риоя қилган тақдирда силос ўраларидагига нисбатан 1,5-2 марта кам озиқа моддалари йўқотилиши амалда исботланган. Силос минорасининг камчилиги унинг қимматга тушиши билан бир қаторда шундан иборатки, силосни минорадан кавлаб олиш воситалари иш унумдорлиги паст бўлади.

silage_horizontal_8.jpgsilage_bags_1.jpg

silo_upright_2.jpg

Шак-шубҳасиз, силослаш жараёнини бошқариш сифатли силос тайёрлашда энг аҳамиятли омил ҳисобланади. Силос нотўғри ёпилиши ёки бўш шиббаланиши, силос сақланадиган жойдан силос нотўғри олиниши ва бошқа технологик хатолар силос сифати ёмонлашишига олиб келади, бу, ўз навбатида, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини пасайтиради.

Юқорида тилга олинган силос бостириш технологиялари, шу жумладан турли ем-хашак экинларидан (бошоқлилар, дуккаклилар, ўтлоқ экинлари ва ҳоказо) силос тайёрлаш жараёнининг, силос тайёрлаш ва сақлаш конструкцияларининг батафсил баёнини (камчиликлари, афзалликлари, иншоот ўлчамлари ва ҳоказо) ҳамда сифатли силос тайёрлашнинг асосий жиҳатлари тўғрисида маълумотни сайтимизнинг  BizplanONLINE > Тайёр ечимларни сотиб олиш > бўлимидаги “Силослаш технологиялари” мақоласидан ёки ушбу ҳаволадан ўтиб, топишингиз мумкин.

 

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Агроминитех-2015. Ҳаммаси сут сано...

Тошкент Ўзэкспомарказида 27-30 май кунлари бўлиб ўтган Uzbekistan Agro...

Кислород ишлаб чиқариш бўйича зав...

“Осмондан тушган пул” деганда, унча ҳалол бўлмаган б...

WorldFood ва AgroWorld Uzbekistan 2015

2015 йил 25-27 март кунлари Ўзэкспормарказ кўргазмалар мажмуасида ози&...

Мақола ёқди:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.27)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш