РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Food Week/Agri Tek Uzbekistan – 2013

Food Week/Agri Tek Uzbekistan – 2013

2013 йил 25-27 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва чанқовбосди ичимликлар, озиқ-овқат саноати ҳамда ўраш ва қадоқлаш технологияларининг 18-Халқаро ихтисослашган кўргазмаси»: Food Week/Agri Tek Uzbekistan – 2013” бўлиб ўтди. Кўргазма ташкилотчиси ­­­­­–Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда “EXPO POSITION” МЧЖ компанияси.

Ташкилотчиларининг маълумотларига кўра Food Week / Agri Tek Uzbekistan – 2013 анжуманида 50 га яқин компанияларнинг маҳсулотлари тақдим этилган бўлиб, уларнинг 30 нафари маҳаллий, 20 таси хорижий компаниялардир. Кўргазма географияси жуда кенг. Дунёнинг 12 давлатидан келган компаниялар кўргазмага меҳмонларига ўз маҳсулотларини намойиш этдилар. Венгрия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Корея, Қирғизистон, Польша, Португалия, Россия, Словения, Туркия ва Ўзбекистон компаниялари вакиллари ташриф буюрганлар диққатига иштиёқ билан ўз экспонатларини тақдим этдилар, улар билан қизғин суҳбатлар олиб бордилар ва флаерлар тарқатдилар. Бундан ташқари, айрим маҳсулотларни “узоққа кетмасдан”, шу заҳотиёқ стендларнинг олдида харид қилиш имкони бўлди.

Кўргазманинг асосий йўналишлари:

  • озиқ-овқат маҳсулотлари;
  • алкоголь ва чанқовбости ичимликлар;
  • озиқ-овқат саноати учун жиҳозлар;
  • ўраш ва қадоқлаш саноати учун технологиялар ва жиҳозлар;
  • савдо-сотиқ ва музлатгич жиҳозлари;
  • бар, қаҳвахона ва ресторанлар учун жиҳозлар;
  • тракторлар, комбайнлар ва бошқа қишлоқ хўжалик техникаси ва эҳтиёт қисмлари;
  • чорвачилик мажмуалари ва емлар.

“Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва чанқовбости ичимликлар, озиқ-овқат саноати ҳамда ўраш ва қадоқлаш технологияларининг 18-Халқаро ихтисослашган кўргазма”да маҳаллий ва хорижий компаниялар ўзларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ютуқларини намойиш этдилар. Улар билан қуйида келтирилган фотосуратлар орқали танишиш мумкин.

food_week_agri_tek_2013_1.JPGfood_week_agri_tek_2013_2.jpg

food_week_agri_tek_2013_3.JPGfood_week_agri_tek_2013_6.JPG

food_week_agri_tek_2013_4.jpg

food_week_agri_tek_2013_7.JPGfood_week_agri_tek_2013_8.JPG

food_week_agri_tek_2013_9.JPGfood_week_agri_tek_2013_12.JPG

food_week_agri_tek_2013_10.JPG

food_week_agri_tek_2013_11.JPGfood_week_agri_tek_2013_13.JPG

food_week_agri_tek_2013_14.JPGfood_week_agri_tek_2013_15.JPG


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

“Экопол” Ўзбекистонда

Чорвачилик фермалари учун “Экопол” экологик тоза тўшамалар...

Мақола ёқди:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш