РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Ўзбекистонга хориждан зотдор мол олиб киришнинг хуқуқий жиҳатлари

Ўзбекистонга хориждан зотдор мол олиб киришнинг хуқуқий жиҳатлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чорва молларини олиб кириш – жуда-жуда мураккаб иш. Бу қийинчиклар зотдор молни танлаб олиш, ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш, етказиб келиш ва шу каби бошқа ишлардан иборатдир. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат ветеринария бош бошқармаси мутухассиларининг тушунтиришлари ёрдамида bizplan.uz мутахассислари гуруҳи бу жараённи батафсил ўрганиб чиқди.

“Давлат ветеринария назорати остидаги юкларни экспорти, импорти ҳамда транзитида ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ташиш қоидалари ”га мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ мол эгаси (импортда – олувчи) давлат ветеринария назорати остидаги юкни олиб кириш мақсадида ветеринар ҳужжатларни расмийлаштириш учун юк олиб кириладиган вилоятларнинг ҳудудий далат ветеринария хизматига мурожаат қилади.

Мурожаатда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

  • юк эгаси (номи / Ф.И.Ш.);
  • юкни олиб киришдан мақсад;
  • олиб кирилаётган маҳсулот номи ва миқдори;
  • ишлаб чиқарувчи мамлакат (экспортчи);
  • транспорт тури;
  • давлат чегарасининг кесиб ўтилиши мўлжалланган пунктлари;
  • сақлаш ва карантинда ушлаб туриш жойи;
  • юкка қайта ишлов берувчи корхона номи (мавжуд бўлса).

Мурожаат асосида вилоят Давлат ветеринария бошқармалари бир ҳафта муҳлат ичида олиб кирилаётган молни сақлаш, қўллаш (эркин сотув, лаборатор ва бошқа текширувлар, қайта ишлов ва ҳ.к.) ҳамда олиб кирилаётган маъмурий ҳудуднинг эпизоотик ҳолатини ўрганиб чиқадилар. Ўта ҳавфли касалликларни аниқлаш мақсадида карантинга қўйиш заруриятида кўрсатилган муддат уч ҳафтагача чўзилади.

cow_import_1.jpgЗарур тадбирлар амалга оширилгандан сўнг вилоят давлат ветеринария бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат ветеринария инспекторига кўрсатилган юкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш рухсатномасини бериш тўғрисида ёзма равишда сўровнома билан мурожаат қиладилар ва юк эгасига юкнинг аниқ турини олиб кириш учун ветеринария-санитария талабларини (Иловада), экспорт этувчи давлатнинг марказий ветеринария органи билан келишилган шаклда ветеринария гувоҳномаси ёки ветеринария сертификати намунасини тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари сўровнома билан танишиб чиққандан сўнг уч кун муддат ичида ёзма равишда Ўзбекистон Республикасига ветеринария назорати остидаги юкнинг аниқ турини олиб кириш учун рухсат беради ёки рад этади ва рад сабабларини кўрсатади.

Берилган рухсатнома бир кун муддат ичида тегишли вилоят давлат ветеринария бошқармасига ва Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси ва транспортдаги Давлат ветеринария назорати бош бошқармасига юборилади. Рухсатнома бевосита вилоят Давлат ветеринария бошқармаси томонидан мол олиб келувчига топширилади.

Олиб кириш учун рухсатнома берилишига рад жавобида вилоят давлат ветеринария бошқармаси бир кун муддат ичида мол олиб кирувчини бу ҳақда хабардор қилади, бунда рад хатининг нусхаси илова этилиши шарт.

Рухсатнома ёки рад хати шунингдек Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан бевосита мол эгасига топширилиши мумкин.

cow_import_2.jpgЎзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг рухсатномаси – Давлат ветеринария назорати хизмати остидаги тегишли юкни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш хуқуқини тасдиқловчи хужжатдир.

Экспортер мамлакатда ҳайвонлар орасида хавфли юқумли касаллик аниқланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси бош давлат ветеринария инспектори давлат ветеринария назорати хизмати остидаги тегишли юкни олиб киришга аввал берилган рухсатномадан қатъий назар тегишли текширувларни амалга ошириш вақтига рухсатнома амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда эълон этилган юкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишини йўл қўймаслик хуқуқига эга, бироқ бу муддат бир ойдан ортиқ эмас. Текшириш натижаси бўйича рухсатнома амалини тиклаш ёки тегишли юкни сабаблари кўрсатилган равишда рад этиш қарори қабул қилинади.

Юкнинг чегарага етиб келганидан сўнг давлат чегарасидаги назорат пунктининг ходими рухсатнома ёки унинг нусхаси асосида ветеринария сертификати ўрнига ўрнатилган шакл бўйича тегишли ветеринария гувоҳномасини расмийлаштиради.

Ветеринария гувоҳномасида мажбурий равишда Ўзбекистон Республикаси бош давлат ветеринария инспекторининг рухсатномаси берилган сана ва рақами кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган юкларни хорижий давлатлар ҳудуди орқали транзити учун импортер Ўзбекистон Республикаси бош давлат ветеринария инспекторига мурожаат этиш хуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси бош давлат ветеринария инспектори уч кун муддат ичида тегишли давлатнинг марказий ветеринария органига транзит учун рухсатнома берилиши тўғрисида мурожаат этади. Рухсатнома олинган вақтдан бошлаб, икки кун муддат ичида манфаатдор шахсларга топширилади.

Импортер транзит учун рухсатнома олиш учун тегишли давлатнинг марказий ветеринария органига бевосита мурожаат этиши мумкин.

Эркин муомалага чиқариш (импорт) мақсадида олиб кирилаётган товарларни расмийлаштиришда юк эгаси қуйидаги ҳужжатларга эга бўлиши керак:

cow_import_3.jpg

1. Шарнома (келишув).

2. Шартонама, ваколатли банкда рўйхатга олинганлиги тўғрисида белги билан.

3. Импорт келишув битими паспорти(хорижий инвестициялар иштирок этган корхоналарнинг устав капитали ҳисобидан, шунингдек, техник, беғараз гуманитар ёрдам доирасида товарлар олиб келиш ҳоллари бундан истесно).

4. Божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари (тўлов топшириқномлари, квитанция, солиштириш далолатномаси ва ҳ.к.)

Ғунажинларни олиб киришда (0102 21 100 0 ТН ВЭД коди) қуйидаги божхона тўловлари тўланади(2013 йил 05 ноябрга):

  • 10% бож (товарнинг божхона нархидан);
  • қўшилган қиймат солиғи 20%(товарнинг божхона нархидан).

Божхона тўловларини тўлашда тўлов муддатини узайтириш ёки кечиктириб тўлашлар мавжуд бўлганда тўлов ҳужжатлари ўрнига Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан берилган, товар ёки транспорт воситасини гаровга қўйиб, банк гарови ёки божхона депозитига тегишли суммани ўтказиш йўли билан божхона тўловларини тўланганлигини тасдиқловчи хулоса хати асосида амалга оширилади.

5. Божхона юк декларацияси;

6. Транспорт ва юк-кузатув ҳужжатлари (инвойс);

7.Карантин (ветренар) сертификати;

Бундан ташқари, “Ўзбекистонга хориждан зотдор молларни олиб келиш борасида” мақоласида (“Тармоқлар” – “Сут тармоғи”) Ўзбекистонга хориждан зотдор молларни олиб киришни режалаштирган фермерларда пайдо бўлувчи саволларга жавоб топа оласиз.

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасига зотдор ва наслдор йирик қорамолларини олиб киришда ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИ

Ўзбекистон Республикасига соғлом зотдор, экспортчи давлатда туғилган ва етиштирилган, бўғозлик муддати 5 ойдан ошмаган, бруцеллез, оқсил, лептоспирозга қарши эмланмаган ҳамда эркин ҳайвонларнинг юқумли касалликларидан озод бўлган, шу жумладан:

  • мамлакат ҳудудида “Халқаро ветеринария кодекси” МЭБ талабларига биноан йирик қорамол губкасимон энцефалопатияси;
  • мамалакат ҳудудида охирги уч йил мобайнида чўчқаларда африка ўлати;
  • йирик қорамол ўлати, контагиоз плевропневмонияси (зотилжам), оқсил, везикуляр стоматит, майда кавш қайтарувчиларнинг ўлати - мамлакат ҳудудида охирги 12 ой давомида;
  • бруцеллез (қора оқсоқ), сил, лейкоз ва паратуберкулез - мамлакат ҳудудида охирги 3 йил давомида;
  • инфекцион (юқумли) кератоконьюнктивит (пинк-ай), юқумли диарея, бесноитиоз - мамлакат ҳудудида охирги 12 ой давомида;
  • лептоспироз - мамлакат ҳудудида охирги 3 ой давомида;
  • куйдирги (сибир язваси) - хўжалик ҳудудида охирги 20 кун давомида аниқланмаган хўжаликлар ва маъмурий ҳудудларда етиштирилган;
  • экспорт учун танлаб олинган зотдор ҳайвонлар губкасимон энцефалопатия билан зарарланган мамлакатлар ҳудудида етиштирилган мол билан генетик боғланмаган;
  • тайёрлашда кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг ички органлари ва тўқималари қўшилган, шунингдек ген инженерияси ёки бошқа генетик модификацияланган воситалар қўшиб тайёрланган ем билан озиқланмаган ҳайвонлар;
  • табиий ёки сунъий эстроген, гормонал моддаларни ва тиреостатик воситалари таъсир этилмаган йирик қорамол олиб кирилиши рухсат этилади.
cow_import_4.jpgЎзбекистон Республикасига жўнатилиш учун танлаб олинган ҳайвонлар камида 21 кунга экпортчи мамлакатнинг махсус карантин ҳудудларида, зарур бўлганда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси вакилининг назорати остида сақланиши керак. Бунда барча харажатларни юк эгаси тўлайди.

Карантин вақтида ҳайвонларнинг ҳар боши тана ҳароратини ўлчаш билан клиник кўрикдан ўтказилади. Бу даврда экспортчи мамлакатда қабул қилинган усуллар билан бруцеллез (қора оқсоқ), сил, паратуберкулез, лейкоз, трихомоноз, кампилобактериоз, хламидоз ҳамда импортер талаби бўйича бошқа касалликларга давлат лабораторияларида ташхис текширувлари ўтказилади.

Агарда ҳайвонлар аввалдан эмланмаган бўлсалар, юқумли ринотрахеитга текширувлар ўтказилади. Жўнатилишидан камида 20 кун олдин йирик қорамол юқумли ринотрахеитга, юқумли диарея ва респиратор юқумли-синтециал касаллигига қарши эмланади(агар улар жўнатилишидан 6 ой аввал эмланмаган бўлса). Жўнатилишидан 2-14 кун аввал икки маҳал 25мг/кг миқдорида дигидрострептомицин билан лептоспирозга қарши ишлов берилади, гельминтларга қарши тадбирлар ўтказилади.

Агарда карантин даврида ташхис текширувлари натижалари бўйича (серологик, аллергик ва бошқалар) айрим ҳайвонларда ижобий реакциялар пайдо бўлса, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси вакили ҳайвонларнинг айримларининг ёки ҳаммасининг Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилишини ман этиши мумкин, бунда у ҳеч қандай моддий жавобгарликни олмайди. Бундай ҳолат содир этилганда бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга маълум қилинади.

Транспорт воситалари экспортчи мамлакатда қабул қилинган қоидаларга биноан ишловдан ўтказилади ва тайёрланади.

Мазкур талабларда кўрсатилган шартларнинг бажарилиши экспортчи мамлакатнинг давлат ветеринар врачи томонидан имзоланган ва экспортчи мамлакат тилида ҳамда ўзбек ёки рус тилида тузилган, ўтказилган ташхис текширувлари ва эмлашлар санаси кўрсатилган ветеринария сертификати билан тўлиқ тасдиқланиши керак.

Ҳайвонларни Ўзбекистон ҳудудида туширилиши фақатгина импортер – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг рухсатномасини олганидан кейин амалга оширилиши мумкин.

Ҳайвонлар Ўзбекистон ҳудудига туширилгандан ва давлат чегараси ветеринария назоратидан ўтгандан сўнг ҳайвонлар махсус тайёрланган хоналарга 30 кунлик карантинга қўйилади, бу вақтда ҳудудий давлат ветеринария хизмати назорати остида керакли ташхис текширувлари ўтказилади. Аниқ ҳудуд учун тузилган эпизоотик касалликларга қарши тадбирлар режасига биноан касалликларни олдини олиш бўйича иммунитетни кўтарувчи чоралар кўрилади.


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Сигир ва бузоқларни боқиш бў...

Соғлом ва унумдор соғин сигирлар подаси – ҳар ...

Мақола ёқди:
(овозлар: 5, Рейтинг: 3.68)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш