РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Қандай қилиб кичкина компания 900 000 сўм қўшимча даромад олгани тўғрисида

Қандай қилиб кичкина компания 900 000 сўм қўшимча даромад олгани тўғрисида

Олдинига бир ўйлаб кўринг, қанча миқдордаги пул сизни хурсанд қилган бўлар эди? Бизни, айнан, сизни ҳайрон қиладиган пул миқдори қизиқтиради, бизнесингизни қутқарадиган ёки барча муаммоларингизни бирда ҳал қиладиган пул эмас. Ҳа, осмондан тушгандек келадиган пул!. Фараз қилинг, сизга совға сифатида маълум миқдорда пул таклиф этдилар. Қанча пулни совға сифатида олишни исташингизни ўйладингизми? Ёдингизда сақланг.

Яқиндагина тошкентлик харидорлар учун ачитқили сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган компания технологи билан учрашдик. Бундай ишлаб чиқариш корхоналари технологини ошхонадаги уй бекасига таққослаш мумкин. У тайёр маҳсулот тўғри тайёрланишини, мазали, сифатли бўлишини назорат қилади. Янги рецептлар ўйлаб топади, янги таркибий қисмлар билан синовлар ўтказади. Ўз “ошхонасидаги” ёрдамчиларининг ишини бошқаради. Шу билан бирга, у хонадон боши – ишлаб чмқариш корхонаси эгаси олдида жавобгар ҳам. Ахир, ҳар қандай бизнесдан кўзланадиган асосий мақсад – бу даромад олиш-да! Шу фикрга қўшиласизми?

Демак, бизнинг технолог, уни шартли равишда Олия опа, деб атаймиз (компания нима учун  ўз номи ва мутахассисларининг номини ошкор этишни истамананини кейин тушунасиз) сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган оддий хусусий компанияда хизмат қилади. Компаниянинг асосий маҳсулотлари:

  • more_profit_1.jpgтворог;
  • творогли пишлоқчалар;
  • қатиқ;
  • қаймоқ.

Олия опа илғор технолог! У доим бир хил рецепт асосида ишлашни хуш кўрмайди. Маҳсулот ассортиментини кенгайтириш ва яхшилаш унинг вазифаларидан бири.

Биз унга синов ўтказишни, яъни янги “рецепт” асосида творог олишни таклиф этдик. Ва у янги ачитқи асосида маҳсулот чиқариб кўришга рози бўлди. Қуйида Олия опанинг ҳикоясини келтирамиз:

“... биз янги BIOPROX француз ачитқиси билан ишлаб кўрдик. Творог олиш учун МТ 100 маркали ачитқидан фойдаланилади. Бундай ачитқининг битта қадоғи 1 тонна маҳсулотга мўлжалланган, аммо биз таваккил қилдик ва 1,5 тоннага солдик.

1,5 тонна ҳажмли идишдаги маҳсулот 8 соатда тайёр бўлди, жуда яхши, зич маҳсулот олинди. Зардобидан ажратиб олиниб, тайёр творог ўлчанди. Натижа ҳаммани лол қолдирди! Аввал биз шу ҳажмдаги (1,5 тн) хом ашёдан 380 кг творого олар эдик. Энди-чи? Тайёр маҳсулот 425 килограммни ташкил этди. Яъни, қўшимча яна 45 кг творог олдик.

Биз творогли пишлоқчалар ишлаб чиқарамиз. Бундай маҳсулотнинг 1 килограмми 10 000 сўмдан сотилади. Битта идишдан қўшимча 45 кг творог олинди (янги ачитқи ёрдамида), демак қўшимча даромад – 450 000 сўм!

more_profit_2.jpgБир кунда иккита шундай идишда маҳсулот тайёрлаймиз. Демак, бир кунда қўшимча 90 кг творог олишимиз мумкин, яъни қўшимча 900 000 сўм. Аъло натижа! Анчадан бери ишлаб чиқариш йиғилишлари бундай кўтаринки кайфиятда ўтмаган эди :).

Бошқа туркумдаги ачитқиларни ҳам албатта синаб кўрамиз...”.

Мана, сизга айтиб бермоқчи бўлган ҳикоямиз шундан иборат. Рақибларни чўчитиб юбормаслик учун ишлаб чиқариш компаниясининг ва технологнинг номини ошкор этмаслигимизни илтимос қилдилар :). Рақибларимиз эскичасига ишлаб турсинлар, дедилар...

Энди, мақола бошида совға сифатида қанча пул олмоқчи бўлганингизни эсланг. Ўйлаб кўринг, аслида оддий ва арзон қарор сизга қанча даромад келтириши мумкин?

Сиз нима деб ўйлаган эдингиз? Қорбобо келиб, сиз истаган нарсани совға қилади, деб ўйламагандирсиз? Болалик даври ортда қолган ва ҳаммамиз биламизки, пул кўчадан топилмайди, лотереяга пул ютиш эса ҳақиқатдан бир оз йироқ! :) .

Шундай экан, келинг ўйлаб кўрамиз – қандай арзон ва оддий қарор сизга қўшимча даромад олиб келиши мумкин (холис бўлайлик, “текин пишлоқни” унутайлик!) :) . Имкониятлар ва ечимлар кўп. Ва бизнинг компания бу борада сизга чин кўнгилдан улкан муваффақиятлар тилайди!

P.S. Агар бизнинг таниш технологимиз Олия опа сингари сизнинг даромадингиз ҳам ачитқили сут маҳсулотлари (пишлоқ, қатиқ, қаймоқ, йогурт, ряженка, айрон) ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлса, биз сизга қўшимча даромад олишнинг усулларидан бирини маълум қилишимиз мумкин.

Ўзбекистоннинг ўнлаб ишлаб чиқарувчилари Европадан келтирилган сифатли ачитқидан фойдаланиш қанчалик даромадли эканига ишонч ҳосил қилдилар. Сиз ҳам рақибларингиздан олдин бизга қўнғироқ қилинг!

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Қуритилган маҳсулот ишлаб чи...

Қуритилган мева ва сабзавотлар ишлаб чиқариш бўйича бизнес...

Мақола ёқди:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.44)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш