РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Сут ишлаб чиқариш лаборантининг кундалиги: қАНДАЙ қИЛИБ АНАЛИЗАТОР ПУЛ ТЕЖАШДА ЁРДАМ БЕРАДИ?

Сут ишлаб чиқариш лаборантининг кундалиги: қАНДАЙ қИЛИБ АНАЛИЗАТОР ПУЛ ТЕЖАШДА ЁРДАМ БЕРАДИ?

Қуйидаги мақола – бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги етакчи сут ишлаб чиқариш ташкилотларининг лаборантлари билан олиб борилган сухбатлар натижасидир. Бу мақолада лаборантлар сут ва сут маҳсулотларини таҳлил қилишнинг классик услубларини ва сут аналидаторларидан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ҳақида фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Мақолада сут ва сут маҳсулотларини классик услубда таҳлил қилишнинг тўлиқ таърифи, зарур реагентларнинг, ускуналарнинг, идишларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган. Кейинчалик сутни сут анализатори ёрдамида таҳлил қилиш билан таққосланади.



Мундарижада келтирилган банднинг устидан босган ҳолда, ўзингизни қизиқтирган бобни ўқишингиз мумкин. 








Кундаликнинг муаллифлари


куйидаги кундалик ва унда келтирилган фикр мулоҳазалар Тошкент ва Тошкент вилоятидаги етакчи сут ишлаб чиқариш лаборантлари билан ўтказилган суҳбат натижасидир. қуйидаги сатрларнинг муаллифлари кунига кўплаб сут ва сут маҳсулотлари билан ўлчовлар ўтказадилар. Муаллиф – лаборантларнинг ўртача ишлаган муддати 10 йилдан ортади.

Бу ҳужжатни ишлаб чиқишда лаборантлардан ташқари сут ишлаб чиқариш технологлари ҳам иштирок этди. Улар кираётган хом –ашё ва тайёр маҳсулот параметрларини ўлчаш қай даражада муҳимлигини биладилар.

Бизнинг хулосаларимиз ва иқтисодий ҳисоблар тўғрилигини шу ишлаб чиқаришнинг иқтисодчилари билан муҳокама қилиб, келишиб олдик. Айрим ҳолларда сут заводлари раҳбарларининг фикрларини билишга муяссар бўлдик.  



Сут ишлаб чиқаришда лаборатория нимага керак?


Мақсад ва вазифалар

Сутни қайта ишлаш корхонасининг таҳлилий лабораторияси олдига қўйилган мақсад ва вазифалар сут қабул қилиш шохобчаси лабораториясининг мақсад ва вазифаларидан бирмунча фарқ қилади. Бир тарафдан бу тайёр маҳсулотни назорат қилиш. Тайёр маҳсулотга нисбатан қўйилган талаб хом сутга қўйиладиган талаблардан мутлақо фарқ қилади. Бошқа тарафдан бу таҳлил қилиш учун узоқ вақт кетадиган ёки мураккаб ва қимматбаҳо база талаб этиладиган кўрсаткичларга ўтказиладиган хом сут таҳлилидир.

Сут ва сут маҳсулотларининг сифатини лабаратория шароитида назорат қилишнинг муҳим вазифаларидан бири бу чиқаётган мҳхсулотнинг озиқавий қиймати юқори ва истеъмолчи учун хавфсиз бўлишини таъминлашдир.

Лаборатория назорати келаётган сут ва қаймоқнинг, кўмакчи хом ашё, томизғи, тайёр маҳсулотнинг сифатини текширишдан иборат, шунингдек ишлаб чиқаришда технологик санитария-гигиена тартибига риоя қилишдир. Бндан ташқари ишлаб чиқаришда микробиологик назорат ташкил килиш бўйича талаблар.

Тайёр маҳсулот (сут, қаймоқ, сут-қатиқ ичимликлари) корхонанинг микробиология лабораториясида камида 5 кунда 1 маротаба назорат қилиниши керак, сметана ва творог 3 кунда 1 маротаба.

Асбоб-ускуналарга санитар ишлов бериш сифати ҳар 10 кунда 1 маротаба ускунанинг ҳар бир бўлаги бўйича баҳоланиши керак.

Корхонада микробиологик тадқиқот ўтказиш учун корхонанинг лабораториясида бокс жиҳозланиши керак. У 2та хонадан иборат бўлиши лозим : боксдан олдинги хона ва бокснинг узи.

Боксдан олдинги хона боксга киришдан олдин махсус кийим (халат, рўмол, қалпоқ )кийиш учун хизмат қилади. Бокс бактерицид лампалар билан жиҳозланган бўлиши керак, уларнинг сони ҳар 1м3 га 2,5 Вт данга тўғри келишини инобатга олган ҳолда аниқланиши керак. Бактерицид лампалар иш тугаб, ишчилар кетганидан кейин хона тозаланаётган пайт 30-60 минутга ёқилади.

Бокс бўлмаган ҳолдаям лаборатория таҳлили ўтказиш мумкин. Бундай ҳолатда лаборатория хонаси изоляция қилинган ва бактерицид лампалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Бактериал экиш пайтида ҳаво кирмаслиги учун форточка ва эшиклар ёпиқ бўлиши керак.

Ҳар куни иш тугагач бокс иссиқ совунли – ишқорли эритма билан ювилиши ва қуруқ қилиб артилиши керак. Ҳафтада бир марта хонадаги барча сатҳлар дезинфекция воситалари (ҳар бир восита бўйича тегишли қўллаш қоидаларига риоя қилганҳхолда ) билан албатта дезинфекция қилиниши керак.

Идиш товоқ ва озиқланиш муҳитларини стерилизациялаш автоклав амалга оширилиши, стерилизациядан кейин буларни жойлаштириш учун махсус изоляция қилинган хона ажратилган бўлиши керак.

Стерил идишларни маҳкам ёпиладиган шкаф ёки қопқоқли қутиларларда сақлаш керак. Стерил идишларни сақлаш муддати 30 суткадан ошмаслиги лозим. Стерил муҳитлар совутгичда 4-6 °C ҳароратда сақланиши, сақлаш муддати 14 суткадан кўп бўлмаслиги керак.  


Классик иш услуби


Умуман олганда, сут ва сут маҳсулотларининг сифатини текшириш органолептик ва неорганолептик услубларга асосланган бўлиши керак. Масалан, микробиологик ҳамда органолептик назорат маҳсулотнинг янгиликини баҳолаш қўлланилади. Маҳсулот ранги, таъми, ҳиди ва консистенциясига тасниф бериш учун нима сабабдан у ёки бу ноорганолептик услуб қўлланилишини асослаб бериш учун органолептик ва бошқа кўрсаткичлар орасида корреляция ўрганилади. 

Сут ва сут маҳсулотларидан намуна олиш ва таҳлилга тайёрлаш

Бидондаги сут ва қаймоқдан намуна олишдан олдин бидон ичидаги маҳсулот махсус чилчўплар билан аралаштирилади. Битта партияда бидонларнинг умумий сони 20 дан кўп эмас. Шундай бўлса намуна битта бидондан олинади. Партияда 20дан кўп бидон бўлса, намуна ҳар 20чи бидондан олинади.

Агар сут сут ташийдиган машинада келса, намуна олишдан олдин сутни намуна олиш учун махсус асбоб билан яхшилаб аралаштирилади.

Брча ҳолларда тўлиқ лаборатория таҳлили ўтқазиш учун олинган сут намунаси 250 мл дан кам бўлмаслиги керак.  


Сут ва сут маҳсулотларининг органолептик хусусиятлари

Органолептик (сенсор) таҳлил – бу натижалар аниқлиги ва такрорланишини кафолатлайдиган услуб ва шароитларни қўллашга асосланган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари хусусиятларига органолептик нуқтаи назардан баҳо беришдир.

Органолептик таҳлилни сезувчанлик қобилияти махсус услуб асосида текширилган, озиқ-овқат маҳсулотларига органолептик баҳо беришга қодирлиги тан олинган ҳамда махсус намуна ва тестлар ёрдамида ўз малакасини мунтазам ошириб борадиган дегустаторлар амалга оширади.

Бахоловчи (синовчи) – бу сезги аъзоларида аномалия бор-йўқлиги текширилгандан сўнг органолептик синовда иштирок этадиган мутахассисдир, эксперт – мазкур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлар билан ишлашда катта тажрибага эга, якка тартибда ёки синов комиссияси таркибида органолептик баҳолаш ўтказиш хуқуқига эга дегустатор.

Сутнинг органолоптик хусусиятлари аниқланаётганда унингрангига, бир хиллигига, консистенциясига, ҳиди ва таъмига аҳамият берилади. Сутга хос бўлмаган ранг, таъм ва ҳидга эга сут истеъмолга чиқарилмайди.

Органолептик баҳолаш услуби маҳсулот сифати ҳақида аниқ хулосага келиш имконини беради. Бу услуб қимматбаҳо ускуналар, асбоблар, реактивларна талаб қилмайди, осон, арзон ва тез бўлади.

Кўп ҳолларда органолептик таҳлил бу юқори сифатли маҳсулотни сифати паст маҳсулотдан, табиийсини сохтасидан фарқлайдиган ва бузилишининг дастлабки белгиларини аниқлайдиган ягона услубдир. Бироқ, органолептик баҳолашнинг натижалари маълум бир даражада субъектив ва синовчининг малакасига, синов ўтказиш тартиби ва шароитига ҳамда сифатга баҳо бериш тизимига боғлиб бўлиб, унинг натижаларини объектив тарзда такрорлаш ва математик усулда ҳисоблаб чиқиш мумкин бўлиши керак. Озиқ-овқат маҳсулотларига органолептик баҳо бериш дегустаторлар комиссияси томонидан амалга оширилади.  


Сут зичлиги

Сут зичлигини аниқлаш учун қуйидаги ускуналар ишлатилади: 1) сиғими 200-250 мл, диаметрга 5 см бўлган цилиндр 2) лактоденсиметр

Таҳлил учун олинган сут кўпик ҳосил қилмаслиги учун эҳтиёткорлик билан яхшилаб аралаштирилади. Цилиндр 2/з га тўлдирилади. Сўнг қуруқ лактоденсиметр сутни ичига солинади ва эркин сузиш ҳолатида қолдирилади. 1-2 дақиқадан кейин лактоденсиметр чайқалишдан тўхтагандан кейин менисканинг тепа чеккаси бўйлаб сутнинг зичлиги 0,0005 гача аниқликда, ҳарорати 0,5°С аниқликда ўлчанади. Бунда кўз қатъий равишда менисканинг (ускуна) чизиқи сатхида бўлиши керак. Лактоденсиметр чайқатиб ташланади ва ўлчов 2 маротаба ўтказилади, сўнг иккила кўрсаткичнинг ўртача арифметик қиймати ҳисобланади.

Сутнинг нисбий зичлиги сут ҳарорати 20 °С бўлганда ўлчанади. Агар сут ҳарорати юқорироқ бўлса, бунда кўрсатган ҳар ҳарорат градусига 0,0002 қўшилади. Агар ҳарорат пастроқ бўлса, бунда тескарисига ҳар ҳарорат градусидан ,0002 айирилади.

Сутнинг зичлигини аниқлаш учун ареометр ишлатилади. Стандартга кўра ҳарорат 20 °С бўлганда сут зичлиги 1,027 кг/м3ни ташкил этади.. Агар мана шу ҳароратда зичлик даражаси юқори бўлса демак сут сохталаштирилган. 7та сут намунасини таҳлил қилишга 2 соат вақт кетади.  

Сутдаги кислота миқдори

Сутнинг кислоталилик дараджаси таҳлилини ўтказиш учун қуйидаги реактивлар, ускуналар ва идишлар керак бўлади:

1) Титрлаш учун бюретка билан штатив;

2) 10 мл сиғимли Мора томизғичлари;

3) 150-200 мл сиғимли конуссимон колбалар;

4) 100 мл сиғимли ўлчовли цилиндр;

5) 150-200 мл сиғимли кимёвий стаканлар;

6) Турли қадоқ тошларга эга технокимёвий тарози;

7) Шиша таёқча (қалин);

8) Чинни ховонча билан ўғир дастаси ;

9) 1%ли фенолфталеин эритмаси;

10) ўйувчи натрий ёки калийнинг 0,1 N эритмаси;

11) 2,5 %ли кобальт сульфати эритмаси.

Мора томизғичи билан синов қилинаётган сут ёки қаймоқдан 10 мл олинади ва 150-200 мл сиғимли конуссимон колбаларга солинади. Шу идишга 20 мл дистилланган сув қуйилади ва фенолфталеиннинг 1 %ли спиртли эритмасидан 3 томчи солинади. Ҳосил бўлган аралашма аралаштирилади ва ўйувчи натрий ёки калийнинг 0,1 N эритмаси билан назорат эталонига жавоб берадиган ва 1 дақиқа давомида йўқолмайдиган оч пушти ранг бўлгунча титрланади. 


Сут таркибидаги ёғ миқдори

Сут таркибидаги ёғ миқдолрини таҳлил учун қуйидаги реактивлар, ускуналар ва идишлар керак бўлади:

1) гербер центрифугаси;

2) резина пўкакли сут ва қаймоқ ёғ ўлчагичлари

3) 10,77 мл сиғимли Мора томизгичи;

4) 1 мл ва 10 мл сиғимли автоматик томизгичлар;

5) сув ҳаммоми (водяная баня)

6) технокимёвий тарози;

7) цилиндрик пипетка;

8) сочиқ;

9) нисбий зичлиги 1,81-1,82 бўлган олтингугурт кислотаси;

10) изоамил спирти.

Тоза ва қуруқ ёғ ўлчагичга, оғзини ҳўлламасликка ҳаракат қилиб, автоматик томизғич билан нисбий зичлиги 1,81-1,82 бўлган олтингугурт кислотаси қуйилади. Кейин девори бўйлаб, суюқликлар аралашиб кетмаслиги учун текширилаётган сутдан 10,77мл солинади ва яна автоматик томизғич билан 1 мл изоамил спирти қўшилади.

Ёғ ўлчагич резина пўкак билан ёпилади, оқсил моддалари яхшилаб эримагунча силкитилади ва сув ҳаммомига (пўкаги пастга қараган ҳолда) 5 дақиқага солинади. Ҳаммомда сув ҳарорати 65-70 °С бўлиши керак. Ёғ ўлчагич қизиганидан кейин сув хаммомидан олинади, қуруқ қилиб артилади ва Гербер центрифугасида 5 дақиқа давомида центрифугаланади.

Агар қоидага амал қилинса ёғ ўлчагич центрифугадан олдин ва кейин 65 °С ҳароратли сув ҳаммомига солинади, лекин ишлаб чиқаришда бу қилинмайди ва шунинг учун камида 0,1 фоиз хато кетади.

Центрифуганинг металл патронларида ёғ ўлчагич симметрияли жойлаштирилади. Бунда унинг энсиз томони марказга қаратилган бўлиши керак. Центрифуганинг қопқоги яхшилаб бекитилади. Цетрифугалаб бўлгач, ёғ ўлчагичлар чиқариб олинади (пўкаги пастга қараган ҳолда тутилади) ва пўкакни қимирлатиб тўғрилаган ҳолда ёғ ўлчагич шкаласи чегарасида ёғ қатлами аниқланади. Кейин ёғ ўлчагич пўкагини пастга қаратиб қайтадан сув ҳаммомига солинади

5 дақиқадан кейин чиқариб олинади, артилади ва ҳисобланади. Бунда ёғ ўлчагич қатъий вертикал ҳолатда кўз даражасида ушлаб турилиши керак. Пўкакни пастга, юқорига қимирлатиб, шкаланинг бўлинишига қарши ҳолда ёғнинг пастги чегараси аниқланади. Ёғ ўлчагичнинг шкаласи шундай белгиланганки , бунда унинг битта кичик бўлиниши 0,1 % ёғга тўғри келади.

Қуруқ ёғсиз қолдиқ

Сутнинг қуруқ қолдиғи Фаррингтоннинг ўзгартирилган формуласига кўра аниқланиши мумкин.

Қуруқ ёғсиз қолдиқни аниқлаш учун формула бўйича хисобланган натижадан Гербер формуласига кўра аниқланган ёғлилик фоизи олиб ташланади.

Сут ва қуруқ қолдиқнинг миқдор кўрсаткичлари (умумий ва ёғсиз) сутнинг табиийлигини аниқлашга ёрдам беради. Сутнинг умумий қуруқ қолдиғини ёғлар, оқсиллар, углеводлар, витаминлар ва минерал тузлар ташкил қилади. У ўртача 12—12,5%га тенг.

Сутнинг сув билан аралаштирилиши, қаймоғи олиниши, консервация қилиш мақсадида бошқа аралашмаларни (формалин, бор кислотаси, сода, крахмал) қўшилиши, кислота миқдорининг сунъий равишда пасайтирилиши нафақат нисбий кислота миқдори ва зичликни, балки қуруқ қолдиқ миқдорини ҳам ўзгартиради. Сув қўшилганда қуруқ қолдиқ миқдори камаяди, чунки у сиғим бирлигида зич моддалар миқдори камаяди. Аксинча, қўшимчалар қўшилганда қуруқ қолдиқ миқдори ортади.

Нисбий зичлик даражаси, кислота миқдори, ёғнинг миқдори ва қуруқ қолдиқни таққослаганда сутнинг нафақат янгилигини ва яна табиийлигини хам аниқлаш мумкин.  


Бошқа аралашмалар

Сутни сохталаштириш мақсадида қўшиладиган бошқа аралашмаларни махсус услублар ёрдамида аниқлаш мумкин. Сут таркибида сода борлиги розол кислотасининг спиртли эритмаси ёрдамида аниқланади. Таркибида сода бўлган сут бу кислотани қўшган пайти пушти-қизил рангга бўялади. Сутни йод эритмаси (Люголь эритмаси) билан реакцияси натижасида сут таркибида крахмал бор йўқлигини аниқлаш мумкин. Синов қилинаётган сутга бу эритма қўшилса сут кўк рангга бўялади.

Сутни чиришдан сақлайдиган консервантлар қўлшилган ёки қўшилмаганини аниқлаш учун қуйидаги реакциялар қўлланилади. Водород пероксиди ванадиев кислотасининг 1 %ли олтингугурт эритмаси ёрдамида аниқланади. Агар сут таркибида водород пероксиди бўлса сут қизил рангга бўялади. Таркибида Формальдегид бор йўқлигини аниқлаш учун сутга махсус реактив (консентрация қилинган олтингугурт кислотасига бир нечта томчи азот кислотаси томизилади) қўшган холда аниқлаш мумкин, бунда сут бинафша рангга бўялади.

Сут ва бошқа маҳсулотларнинг сохталаштириш бизнинг воқеийликда кам учрайдиган ҳолат. Сутнинг сохталаштирганда озиқавий ва биологик (оксил, ёғлар) қувватини пасайтиради. Айниқса бу эпидимиологик ҳолатда жудаям хавфлидир. Масалан сутга кислота миқдорини пасайтириш учун сода қўшилса бу сут таркибида С витамини йўқолишига олиб келади. Бу эса чирувчи микрофлора яратилишига олиб келади. Оддий шароитда кислота миқдори кўпайиши сут бактерияларининг кўпайиши билан боғлиқ, бу асосан чирувчи микрофлорани ривожланишини пасайтиради.

Бундан ташқари, сутга ифлос сув ёки ёт қўшимчалар қўшилса ичак инфекциялари қўзғатувчи микроорганизмлар тушиши мумкин. Сутга тушгач, улар ривожланиш учун қулай муҳит топадилар ва кўпайиб, юқумли касалликлар кўпайишига сабаб бўладилар.

Сифатсиз ёки сохталаштирилган сут бракка чиқарилади. Сут сотувга чиқарилишига йўл қўймаслик учун ёрқин рангга бўяб (масалан лавлаги суви билан) денатурация қилинади.  


Сода миқдорини аниқлаш реакцияси

Идишлар ва реактивлар:

1) пробирка;

2) 10 мл сиғимли цилиндрик пипеткалар (2 дона);

3) Розол кислотасининг 96% ли спиртдаги 0,2%ли эритмаси.

Аниқлаш йўли. Пробиркадаги 3-5 мл сутга розол кислотасининг 96% спиртдаги 0,2% ли эритмаси қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади. Таркибида сода бор сут пушти рангга бўялади, агар бўлмаса тўқ сариқ бўлади.  


Крахмал миқдорини аниқлаш реакцияси

Идишлар ва реактивлар:

1) пробирка;

2) 10 мл хажмли цилиндрик пипетка;

3) Люголь реактиви.

Аниқлаш йўли. Пробиркага 5 мл сут солинади ва 2-3 томчи Люголь реактиви қўшилади ва аралаштирилади. Агар таркибида крахмал бўлса сут кўк рангга бўялади. 


Сутдаги кислота миқдори

Идиш ва реактивлар:

1) пробирка;

2) 10 мл сиғимли цилиндрик томизғич;

3) Фенофталин.

4) NaOH эритмаси; 5) эталон.

Сутдаги кислота миқдорини аниқлаш учун конуссимон колбага томизғич ёрдамида 10 куб.см. сут, 20 куб.см. дистилланган сув ва 3 томчи фенофталеин солинади. Аралашма яхшилаб аралаштирилади ва NaOH эритмаси билан оч пушти ранг бўлгунча титрланади. Бўялганлигини тўғри аниқлаш учун назорат эталонини ўтказиш керак. Назорат эталонини тайёрлаш учун 10 куб.см. сут плюс 20 куб.см. дистилланган сув плюс 1 куб.см. кобальтнинг олтингугурт кислотасидаги 25%ли эритмаси ишлатилади.

Эталон битта смена давомида яроқли. Лекин ишлаб чиқаришда эталон ишлатилмайди ва кислота миқдори кўрсаткичига хонанинг ёруғлиги ва лаборантнинг кўриш қобилияти ҳам таъсир кўрсатади.    



Классик услубни қўллагандаги ноқулайликлар


1. Лабораторияларда буғларни тортувчи ускуналар йўқлиги туфайли лаборантлар кимёвий реактивлар билан ишлаган пайтда мана шу кимёвий реактив буғлари таъсири остида ишлашга мажбур бўладилар.

2. Спирт ва олтингугурт кислотаси ўлчагичлари, сут учун томизғич, ареометр, конуссимон колбалар, ёғ ўлчагичлар шишадан бўлганлиги сабабли идишлар синиши мумкин.

3. Қуйидаги сабаларга кўра лаборантга битта сут таҳлили ўтказиш учун 20 дақиқадан кўпроқ вақти кетади.  



Сут анализатори билан ишлаш


«Ekomilk» сут анализаторини олгандан кейин завод 12та фермер хўжалигидан 11 тонна сут олди. Сут «Ekomilk» сут анализатори ёрдамида таҳлил килинди. Сут анализатори 3 дақиқа ичида 8та параметр бўйича таҳлил ўтказди:

1) ёғлилик

2) сутнинг қуруқ қолдиғи

3) оқсил

4) зичлик

5) сут таркибида сув миқдори

6) музлаш нуқтаси – бу кўрсатгич 0,55-0,58 атрофида бўлиши керак

7) кислота миқдори рh да, кислота миқдори Тернер градусида

8) сут ҳарорати.

Сутни таҳлил қилиш учун 25 грамм сут етарли. Тўлиқ таҳлил ўтказиш учун ўртача 30 дақиқа вақт керак бўлди. Ва таҳлил натижаларига кўра битта сув етказувчининг сутига 16% сув қўшилганлиги аниқланди. Таҳлилдан кейин ёғ миқдори кўп бўлган сут сепараторга юборилди, оқсил миқдори кўп бўлган сут творог ишлаб чиқаришга юборилди. 

Қаймоқ ва ёғсизлантирилган сут таҳлили

Анализатор, шунингдек, қаймоқ ва ёғсизлантирилган сутни таҳлил қилади. Қаймоқнинг ёғлилигини аниқлаш учун қаймоқ қуйида келтирилган усуллардан бири ёрдамида ёғсизлантирилган сут билан нормаллаштирилади:

1.Агар тахминан қаймоқ таркибида ялпи ёғ улуши камида 20% бўлса, 20,0 г қаймоқ билан 80,0 г ёғсизлантирилган сут нормаллаштирилади. Нормаллаштирилган сут массаси 20,0г+80,0г=100,0г, мутлақ хато чегараси ± 0,005г.

2. Агар тахминан қаймоқ таркибида ялпи ёғ улуши камида 20% бўлса, 10,0 г қаймоқ билан 90,0 г ёғсизлантирилган сут нормаллаштирилади. Нормаллаштирилган сут массаси 20,0г+80,0г=100,0г, мутлақ хато чегараси ± 0,005г.

Эслатма: Сут учун намуна тайёрлашда қандай усулдан фойдаланилса, ёғлилиги пастроқ бўлган қаймоқ учун ҳам ушбу усулдан фойдаланилади.

Қаймоғи олинмаган сут қандай таҳлил қилинса, ёғсизлантирилган сут ҳам ҳудди шундай таҳлил қилинади.

Ёғсизлантирилган сут таҳлили якуни шуни кўрсатдики, ёғсизлантирилган сутда ёғлилик 2%, 1,6%, 0,8%ни ташкил этди. Масалан, ёғлилиги 2% бўлган бир тонна ёғсизлантирилган сут оламиз ва формула бўйича ушбу сутдан қанча 30%ли қаймоқ олиш мумкинлигини ҳисоблаб чиқамиз:

Қм.=(См (Сё-ЁСё)/(Қё-ЁСё)

Қм.-Сепаратдан ўтган сутда қаймоқ миқдори

Сё – сут ёғлилиги

ЁСё – ёғсизлантирилган сут ёғлилиги

Қё- қаймоқ ёғлилиги

Қм.=(1000 (2-0,05) )/(30-0,05)=65 кг

Яъни, қаймоқнинг 1 килограммини 10000 сўм десак, маҳсулот ишлаб чиқарувчи бир тонна ёғсизлантирилган сутдан 650000 сўм йўқотади.

Ёғсизлантирилган сутнинг ёғлилигини анъанавий усулда ўлчаш бирмунча мураккаб масала, чунки сут ёғи ўлчагичи бўлинмаси 0,1 дан бошланади ва гарчи ёғсизлантирилган сут ёғлилиги нормаси 0,05 бўлсада, ёғлилиги 0,1 дан кам бўлган ёғсизлантирилган сутнинг ёғлилигини аниқлаш қийин бўлади.

Анализатор ёғсизлантирилган сутни 0,02 дан 0,5 гача оралиқда ўлчайди.

Анализатор, шунингдек, қуруқ сут ва концентратланган сутни таҳлил қилади


Қуруқ сут намунасини тайёрлаш

Дистилланган сув электр плитада 40-42°Сгача иситилсин.

Ускуна илова қилинган қўлланмага риоя қилган ҳолда ўлчашга тайёрлансин.

Сув ҳаммоми 45°С гача қиздирилсин.

50см3 сиғимли стакан тарозига қўйилсин ва бараварлаштирилсин.

Стаканга синалаётган маҳсулот (қуруқ сут) 12,50 ±0,005г намуна массасига етгунча солинади.

Ўлчаб олинган намуна воронка ва шиша таёқча ёрдамида ўлчаш колбасига ўтказилади.

Стакан иссиқ сув билан (тахминан 20 см3) камида уч марта чайилади, ҳар гал чайинди 100 см3 сиғимли ўлчаш колбасига қуйилади.

Колба ичидаги аралашма хона ҳароратигача совутилади, сув қўшилиб, белгигача тўлдирилади ва сут тўлиқ эригунча аралаштирилади.

Шу тариқа олинган намуна сув ҳаммомида 40-42°Сгача иситилади ва лаборатория гомогенизатори ёрдамида гомогенизация қилинади. Кейин колба ҳаво ҳароратигача совутилади.


Концентратланган сут намунасини тайёрлаш

Ўлчашга тайёрлаш ГОСТ 3622 га мувофиқ амалга оширилади.

Стакан тарози палласига қўйилади ва бараварлаштирилади. Стаканга мутлақ хатоси ± 0,005г бўлган 20,0г концентратланган сут солинади. Сўнг стаканга 20,0г сув солинади ва яхшилаб аралаштирилади, мутлақ хато чегараси ± 0,005г.


Сут текширгич билан ишлашдаги, ноқулайликлар:

1. Ишлатилганидан кейин анализатор дистилланган сув ва ювиш воситалари билан ювилиши шарт.

2. Маълум вақт ишлаганидан кейин аппаратни ёғлилик ва зичлик бўйича калибровка қилиш керак, кислота миқдори бўйича буфер эритмалар ёрдамида калибрлаш керак.  



Сут анализатори чиқимни қоплай олиши


180 сония давомида кўпроқ сифатли таҳлиллар ўтказиш

“Бугун биз сут анализаторида бир ҳафталик ишга якун ясадик. Шу пайтгача бизнинг сут етказиб берувчилар бизга панд бермадилар ва бизга сифатли сут етказиб бердилар, 3та сут етказиб берувчилардан учтаси бундан мустасно, улар билан ҳеч иккиланмай хайрлашдик.

Нимага улар (сут етказиб берувчилар) билан хайрлашишга тўғри келди?

Таҳлил натижаларига кўра сут етказиб берувчи олиб келган сутга 12% ва 16% сув қўшилганлиги аниқланди, учинчи сут етказиб берувчи бизни жудаям ҳайрон қолдирди, у олиб келган сутда 53% сув борлиги аниқланди. У сутга 1:1 сув қўшган. У бизнинг корхонадан танбеҳ олди ва биз унинг сув қўшилган сутини ортга қайтариб юбордик. 

Сутга сув аралаштирилганини аниқ биламиз

Олдин бизнинг лабораториялар олиб келинаётган маҳсулотнинг ёғлилиги ва кислота миқдорини текширишарди, сув қўшилганлигига ва музлаш нуқтаси бўйича бизнинг лаборантлар тест ўтказа олмасдилар. Ҳозир эса 2 соат ўқигандан кейин энг кичик лаборантлар ҳам бу тестни 180 сония ичида ўтказа олади.

Виждонсиз сут етказиб берувчини “қўлидан тутмагунимизча”, бизнинг корхонага у кўп йиллар давомида маҳсулот етказиб берарди. 8 иш куни давомида 16 та ўлчов ўтказилган бўлса, қўшилган сув миқдори 10% дан тушмади. Ҳар гал олиб келган маҳсулот ҳажми 1 тоннадан кам эмасди.

Ҳар куни, кўп йиллар давомида, келтирилган 1 тонна сутда 100 литр сув бор эди. Агар биз сотиб олишнинг минимал бахосини, литрга UZS 1 000, ҳисобласак биз унга кунига ортиқча қарийб 100000 сўм тўлар эдик.

Бир ҳафтага иқтисодий тасирини хисоблаймиз – 100000ни 7га кўпайтирамиз = 700000 сўм. Бу фақат битта етказиб берувчи сутидан.

Мана шу виждонсиз таъминловчидан воз кечганимизнинг иқтисодий таъсирини ҳисоблаб чиқсак, харид қилинган сут текширгичнинг 150 кунга иқтисодий тасири хисобласак – у 10 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилди.

Ва бу фақат битта сут етказиб берувчи эди, биз эса учтаси билан хайрлашдик!

Хом ашё сифатли бўлса, сифатли маҳсулот ишлаб чиқарилади

Бундан ташқари, унинг суюлтирилган сути сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ҳам ўз таъсирини кўрсатган, чунки сут маҳсулотлари рецепти суюлтирилган эмас буткул табиий сутга мўлжалланган ишлаб чиқилган. Балки, сутнинг сифати пастлиги қатиқ, кефирнинг ачиб қолишига сабаб бўлгандир.

Умуман олганда сут анализатори менинг (лаборантнинг) ишини енгиллаштирди. Айниқса сутни кислота миқдорини аниқлашда, NaOH ни томизғичга тотрганда томоғим бир неча дақиқа аччиқ бўлиб турарди. Сут анализатори менинг 1,5 соат иш вақтимни тежади, бизнинг раҳбарларга эса етказиб берувчиларни аниқлаб берди ва анчагина маблағни тежашга ёрдам берди. 


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Қуритилган маҳсулот ишлаб чи...

Қуритилган мева ва сабзавотлар ишлаб чиқариш бўйича бизнес...

Мақола ёқди:
(овозлар: 6, Рейтинг: 3.7)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш