РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

БИФИДОБАКТЕРИЯЛАР: 3 килограмм иммунитет!

БИФИДОБАКТЕРИЯЛАР: 3 килограмм иммунитет!

Кефир (ва бошқа ҳар қандай ачитқили сут маҳсулотларини) истеъмол қилиш фойдаси тўғрисида кўп гапиришга хожат йўқ. Бу ҳаммага маълум, тўлиқ исботланган факт. Саломатлик учун фойдали кефир ичимлиги бизнинг дастурхонга анча “ёши катта” бўлиб кириб келади. Ачитқили сут маҳсулотлари, хусусан кефир ичар эканмиз, биз ўз организмимизга касал бўлмасликка ва қаримасликка ёрдам берамиз.

Сўнгги ўн йил ичида оддий кефир билан бир қаторда магазинлардан БИОкефир сотиб олишга ҳам кўникиб қолдик. Реклама роликларида ҳар куни тилга олинадиган “бифидобактриялар” сўзини болаларимиз ҳам ҳеч бир қийинчиликсиз талаффуз қиладиган бўлиб қолишди.

Ёрқин этикеткалар ортида нима яширинган? Бифидобактериялар ўзи нима? Балки бу йирик корпорациялар ўйлаб топган ва супермаркетларда бизни кўпроқ пул сарфлашга ундайдиган маркетинг найрангидир?

Келинг, масалага ойдинлик киритиб оламиз. Бунинг учун ўзимизнинг организмимизда мавжуд бўлган бактериялардан бошлаймиз. Маълум бўлишича, организмимизда жуда кўп бактериялар яшар экан. Уларнинг сонини минглаб эмас, триллионлаб санаш мумкин. Ўрта ҳисобда бир инсон организмидаги бактериялар вазни тахминан 3 килограммни ташкил этар экан. Тасаввур қилинг-а. 3 килограмм!?

Бифидобактериялар – ичакларимизнинг асосий “аҳолиси”. Ичакдаги бактерияларнинг қарийб 90 фоизини айнан бифидобактериялар ташкил этади. Яъни, ичакда бифидобактериялар кўпчилик бўлиб “яшашади”.

bifidus_bacteria_2_uzb.jpg

Бу бифидобактериялар ичагигимизга эмизикли вақтимизда тушади. Маълумки, биз деярли бактериялардан ҳоли туғиламиз. Ва она сути туфайли янги туғилган чақалоқ ичагида фойдали микрофлора пайдо бўлади.

Бифидобактерияларнинг ҳам ўз ҳаёт цикли бор – улар туғилади ва ўлади. Қабзият қийнамайдиган ҳар бир инсон бидидобактериялар ҳаётий фаолиятининг натижасини ҳар куни кўради: улар нажас массасининг 50-70 фоизини ташкил этади.

Бифидобактериялар организмимизда кечадиган бир неча жараёнлар учун масъул.

Ичакдаги бошқа микрофлора билан биргаликда бифидобактериялар ҳам овқат ҳазм қилиш ва фойдали моддаларни сўришда фаол иштирок этади. Улар қуйидаги жараёнларга таъсир қилади:

  • оқсил гидролизи кучайиши;
  • углеводлар ачиши;
  • ёғлар парчаланиши;
  • бириктирувчи тўқималар эриши;
  • ичак перистаьтикасини рағбатлантириш, бу эса ичакдагилар ташқарига чиқишини таъминлайди.

Бифидобактериялар инсон организмида бажарадиган яна бир вазифа – витаминлар синтези.

Аслида бифидобактериялар:

  • В2 [1] витамини;
  • К витамини (қон қуюлиши учун ҳаётий муҳим витамин);
  • фолий кислотаси (витамин Вс);
  • никотин кислотаси синтезида иштирок этади;
  • ўта муҳим аминокислотлара синтезига;
  • калий тузлари, D витамини яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради.

Шундай қилиб, бифидобактерияларни анемияга, рахитга ва аллергенларга қарши курашда инсон организмининг энг яқин дўсти дейиш мумкин.

Бифидобактериялар ишлаб чиқарадиган баъзи моддалар алоҳида хусусиятга эга бўлган ҳолда йўғон ичак саратонига чалиниш хавфининг олдини олади, деган тахминлар бор.

Бифидобактерияларнинг яна бир муҳим вазифаси шундан иборатки, улар бизнинг иммун тизимимиз ҳолатига таъсир қилади. Хусусан, улар касаллик келтириб чиқарадиган патоген микроорганизмлар инсон организмига кириб, ривожланишига тўсқинлик қилади. Гап шундаки, бифидобактериялар ҳаёт фаолиятининг маҳсуллари бактерияларга қарши агентлар вазифасини бажаради ва, шу тариқа, касаллик келтириб чиқарадиган бактериялар ривожланишига тўсқинлик қилади.

Энди, бифидобактериялар хуш-омон яшайдиган ичакни тасаввур қилишга ҳаракат қилинг. Ва шу ичакка қайсидир йўл билан касаллик келтириб чиқарадиган бактерия тушди (масалан, вабо, ичбуруғ) деб фараз қилинг. Нима юз беради? Деярли ҳеч нима. Чунки бифидобактериялар патоген бактериялар кўпайишига тўсқинлик қиладиган моддаларни ишлаб чиқаради. Инсон касалликка чалинмайди.

Агар, бирон сабабларга кўра ичакда бифидобактериялар яшай олмаса, ёки етарли миқдорда яшамаса, у ерга тушган патоген бактериялар касаллик келтириб чиқаради. Чунки бактерияларга қарши агент вазифасини ўтайдиган моддалар бўлмайди. Шу вақтда, бирон йўл билан ичакка патогенлар билан курашадиган бактерияларни жойлаштириб, вазиятни яхшилаш мумкин.

Иммунитетимизни мустаҳкамлаш учун бифидобактериялар қандай иш бажаради? Улар иммуноглобулин ишлаб чиқарилишини оширади. Иммуноглобулинлар, ёки антижисмлар – қонимиздаги модда бўлиб, ҳимоя вазифасини ўтайди. Иммун тизими улардан ёт объектларни (ўша “ёмон” бактериялар ва вирусларни) топиш ва бартараф этиш мақсадида фойдаланади.

Сўнгги йилларда бифидобактериялар яна бир муҳим вазифани бажариши маълум бўлди – бу организмдаги липидлар (ёғлар) алмашинувига таъсир қилиш қобилияти. Олимлар бифидобактериялар қон зардобида холестерин миқдорини камайтириш ва қонда айланадиган липопротеинлар ва фосфолипидлар даражасини нормаллаштириш қобилиятига ҳам эгалигини аниқладилар.

Умид қиламизки, сизни бифидобактериялар фақатгина қадоқ устидаги ақлли сўзгина эмас, балки фойдали микроорганизмлар эканига ишонтиришни уддасидан чиқдик. Энди дўконга кефир, ёки бифидобактериялар билан бойитилган кефирга кирганда унинг таркибига диққат билан қаранг.

Организмингизда бифидобактериялар етишмаяпганини қачон ва нимадан сезиш мумкинлиги тўғрисида, уларнинг организмга қачон ва қандай киритиш маъқуллиги ва ҳозирни ўзида ичак саломатлигини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон шароитида нима қилиш кераклиги тўғрисида кейинги мақолаларимизда ўқишингиз мумкин.

Сизга ва ичагингизга саломатлик тилаймиз!

bifidus_bacteria_1_uzb.jpg




[1] В2 витамини (рибофлавин) эритроцитлар, антижисмлар ҳосил бўлиши, организмдаги ўсиш ва кўпайиш жараёнини бошқариш учун зарур. Шунингдек, тери, тирноқ саломатлиги ва умуман организм саломатлиги, шу жумладан қалқонсимон без функцияси учун зарур. 

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Сигир ва бузоқларни боқиш бў...

Соғлом ва унумдор соғин сигирлар подаси – ҳар ...

Лаборант кундалиги. Қаттиқ п...

Тажрибали пишлоқ пиширувчилар жуда яхши биладилар, қатти&#...

Янги йўналиш. Асаларичилик

Bizplan.uz сайтининг “Олди-сотди” бўлимида янги йўналиш та...

Мақола ёқди:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш