РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

«Саломатликнинг таъми – нордон!» (с) Кефир

«Саломатликнинг таъми – нордон!» (с) Кефир

Бугунги кунда инсоннинг дастурхонимизни ачитқили сут маҳсулотларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. МДҲ мамлакатларининг сут маҳсулотлари бозорининг 2/3 қисмини КЕФИР эгаллаган десак, янглишмаймиз.

Бироқ Ўзбекистон бозорида КЕФИР билан нималар содир бўлади? Биз буни “Ўзбекистон бозоридаги кефир тўғрисида”мақоласида муҳокама қиламиз.

Севги, кефир ва кавказча узоқ умр тўғрисида

Ажабланарлиси шуки, 19-аср бошларида КЕФИР ҳатто Россияда ҳам анча қимматбаҳо маҳсулот ҳисобланган. КЕФИР тайёрлаш сири фақат Шимолий Кавказ халқларига маълум бўлган. Улар юзлаб йиллар давомида бу сирни ҳеч кимга очмаганлар. Кефирни фақат кавказликлардан сотиб олиш мумкин эди. Россияликлар бу ажойиб ичимликни тайёрлаш технологиясини сотиб ҳам ололмаганлар, ўғирлаб ҳам ололмаганлар. Аммо, кутилмаган бир воқеа юз бериб, уларга омад кулиб боқди.

Москва сут хўжалиги аёллар мактаби битирувчиларидан бири (афтидан, битирувчилар ичида энг синчкови бўлса керак:-)) Ирина Сахарова Кавказ овулларида ўз илмий иши учун материал тўплар эди. Албатта, унинг вазифаларидан бири кавказча узоқ умр кўришнинг сирини очиш эди. Аммо ҳеч ким бу ичимлик сирини бегоналарга очишни истамас эди. Кунлардан бирида бешта чавандоз унинг йўлини тўсиб, зўрлик билан олиб қочишди. Бу “келин олиб қочиш” соҳибжамол қизни севиб қолган маҳаллий князнинг буйруғи билан бўлган эди. Иш судгача етиб борди. Ирина айбланувчини кечиради, аммо эвазига КЕФИР тайёрлаш рецептини беришларини талаб қилади. Илтимос қондирилади.

КЕФИР ишлаб чиқариш технологияси айнан Россияда патентланди. Бу маҳсулотни дунёда бошқа ҳеч ким ишлаб чиқара олмасди. Лицензия фақат Япония ва Канадага сотилган эди.

kefir_1_1.jpg«Саломатликнинг таъми – нордон!»

Саломатлигимиз ичагимизда яшайдиган микробларга боғлиқлигига қанчалик боғлиқлиги тўғрисида «3 килограмм иммунитет» деб номланган мақоламизда ёзган эди.

Афсуски, ҳаёт тарзимиз шундайки, ичагимиз микрофлораси доим хавф остида бўлади. Биз истеъмол қиладиган овқат, ҳаёт тарзимиз, биз нафас оладиган ҳаво, ичадиган сув – буларнинг ҳаммаси инсон ичагидаги микроорганизмлар мувозанати бузилишига сабаб бўлади.

Бутун умр инсон организми қариши жараёнини ўрганган Нобель мукофоти лауреати Илья Мечников шундай деган эди:

“... Биз ўз ичагимиздаги чиритувчи моддалар билан заҳарланишимиз оқибатида қаримиз...”

Мечников ичагимизда миллионлаб яшайдиган ва ўз токсинлари билан организмимизни заҳарловчи бактериялар қариш жараёнида ҳал қилувчи роль ўйнашига амин эди. Унинг назариясига мувофиқ кунига икки пиёла кефир овқат ҳазм қилиш жараёнини нормаллаштиради, эски касалликларни даволайди ва, ҳатто, ҳаётни камида ўттиз йилга узайтиради.

Яъни, КЕФИР чиритувчи бактерияларни қиришда тенги йўқ восита. Биз унинг пробиотик таъсир кўрсатиш қобилиятидан, яъни ичакдаги микроблар таркибига ижобий таъсир қилишидан миннатдор бўлишимиз керак. Нимага айнан кефирда шундай қобилият бор?

  • Биринчидан, кефир таркибидаги асосий озуқа моддалар енгил ҳазм бўладиган шаклда (қаймоғи олинмаган сутдан фарқли ўлароқ). Шу сабабдан бу маҳсулот болалар, қариялар ва оғир касалликдан сўнг соғлиғини тиклаётганлар учун айниқса фойдали.
  • Иккинчидан, КЕФИР микроорганизмлари ичакда бемалол яшайди.

Бу ичак микрофлорасини яхшилашга мўлжалланган ҳар қандай фойдали маҳсулот учун муҳим омил. Ахир пробиотик борки, у нафақат овқат билан бирга ошқозонга тушиши, балки меъда ширасининг аччиқ муҳитига кира олиши, ичак деворларига ўрнашиб, “бизнинг саломатлигимиз йўлида” у ерда кўпайишни бошлаши керак, бу унинг энг муҳим ва энг мураккаб вазифаси:-).

Афсуски, бифидо ва бошқа бактерияларнинг доривор шаклларида бундай қобилият йўқ.Фармацевтлар уларнинг дори воситалари пробиотик хусусиятга эга бўлиши учун уларни махсус капсулаларга жойлаштирадилар. Аммо, аслида, сунъий бактерияларнинг ичакка тушиши ва у ерда яшаб кетиши организмнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ.

Шундай қилиб, КЕФИРнинг соғломлаштирувчи таъсири қуйидаги омиллардан келиб чиқади:

  • касаллик келтириб чиқарувчи микроорганизмлар ўсишини тўхтатади, ичак инфекциялари ривожланишини олдини олади, ичак микрофлораси балансини тиклайди;
  • kefir_1_2.jpgбунинг самараси ўлароқ иммунитетни оширади;
  • камқонликда қувватни тиклайди;
  • “сурункали чарчоқ синдроми”нинг оғир нохуш аломатларини бартараф этади;
  • асабни тинчлантиради, шунинг учун уйқу қочганда ва асабийлашишда парҳезга қўшилади;
  • ўткир ва сурункали гастритда (меъда шираси кислоталилиги нормал ёки ошган бўлганда) ёрдам беради;
  • қон босими ошганда;
  • ишемияда;
  • авитаминозда тавсия этилади;
  • жигар цирозининг олдини олади;
  • қанд касаллиги олдини олади. Кефир организмда сутдаги шакар моддасини глюкоза ва бошқа маҳсулотларга айлантиради (бу қанд миқдорини камайтиради), қонда глюкоза миқдорини ошириб, ошқозоности безининг инсуляр аппаратини ортиқча оғирликдан ҳимоя қилади. Қанд касаллигига чалинганлар учун кефир ҳам ички, ҳам ташқи дори вазифасини бажаради;
  • атеросклерознинг олдини олади;
  • холестерин миқдори камайишига ёрдам беради;
  • ўсмалар ўсишига тўсқинлик қилади;
  • озиқ-овқатга аллергияни босади;
  • пешоб ҳайдаш хусусиятига эга (агар кефир ёғли бўлмаса).

КЕФИР – тенги йўқ парҳез маҳсулот бўлиб, кам ҳаракат қиладиганлар ва ортиқча вазн билан курашга бел боғлаганлар учун бебаҳо ичимлик.

Аммо

  • ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги;
  • кислотаси юқори бўлган гастрит;
  • панкреотитга чалинганлар кефирни ЭҲТИЁТ БЎЛИБ ИЧИШЛАРИ КЕРАК.

Бундай ҳолларда кефир истеъмол қилиш ман этилиши ҳам мумкин.

P.S. Кефирли ачитқи асосида ҳақиқий кефир ишлаб чиқаришни истаган барча ачитқили сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига «BIOPROX» француз ачитқилари билан танишишни тавсия этамиз. Технологик карта ва француз технологлари кўмаги илова қилинади. 

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Агроминитех-2015. “Милк Анализ”, “Шведоф...

Тошкентнинг ЎзЭкспоМарказида 27-30 май кунлари бўлиб ўтган Агроминитех...

Агроминитех-2015. Ҳаммаси сут сано...

Тошкент Ўзэкспомарказида 27-30 май кунлари бўлиб ўтган Uzbekistan Agro...

Кашкадарё вилояти Шахрисабз шахрида ТАН ...

ТАН ичимлиги мавсумий ичимлик хисобланиб, 1л кефирдан 3л гача салкин и...

Лаборант кундалиги. Қаттиқ п...

Тажрибали пишлоқ пиширувчилар жуда яхши биладилар, қатти&#...

Мақола ёқди:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш