РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Ўзбекистондаги кефир тўғрисида…

Ўзбекистондаги кефир тўғрисида…

Олдинги мақолаларимизда биз ҳақиқий кефир қандай бўлиши кераклиги ва унинг фойдали хусусиятлари тўғрисидамаълумот берган эдик. Энг қизиғини эса ушбу мақоладан топасиз. Сўз Ўзбекистондаги кефир тўғрисида боради...

Ўзини мақташ камтарликка зид, аммо биз ўз компаниямизни Ўзбекистондаги сут соҳаси экспертларидан бири деб ҳисоблаймиз. Айтиш жоизки, экспертлар унча кўп эмас. Бу шунчаки қуруқ гап эмас, унинг заминида кўп йиллик тажриба ётибди. Иш тақозоси билан мутахассисларимиз ачитқили сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан кўп ва узоқ мулоқот қиладилар.

Кефирга ўзига хос мадҳия бўлган ушбу мақола сўнгида афсус билан айтишимиз лозимки, совет даврида барчамиз ўрганган ҳақиқий КЕФИРни (таркибида кефир замбуруғлари бўлган) топа олмадик. “БўстонлиқСут” компаниясида тайёрланган «Горный кефир» маркали КЕФИР ўша ҳақиқий рецептга яқин деса бўлади.

Бизнинг ишлаб чиқарувчилар ўша “совет” кефирини бозорга чиқаришга тайёр эмаслар. Сабаби, жараённинг технологик босқичи мураккаб бўлиб, унга амал қилиш осон эмас. Олдин айтганимиздек, сутни кефир замбуруғлари ёрдамида ивитиш чоғида КЕФИР карбонат ангидрид ГАЗи билан тўйинади. Техник нуқтаи назардан кефирни ивитиш ва етилтириш жараёни осон – кефир 20-220С ҳароратда 10-12 соат давомида ивитилади. Аммо бу жараённи назорат қилиш мумкин, қачонки

  • ишлаб чиқаришда технологик жараён аниқ йўлга қўйилган бўлса;
  • агар кефир тайёрлаш учун сифатли сут танланган бўлса;
  • агар КЕФИРни ташиш ва сотишда талаб этиладиган ҳарорат таъминланса.

Кўриб турганингиздек, бизнинг бозор ушбу, умуман олганда, унча мураккаб бўлмаган шартларга тўлиқ тайёр эмас. Айнан шунинг учун ҳам дўконларимизда КЕФИР номи билан сотилаётган БАРЧА маҳсулотларни аслида кефир деб бўлмайди. Чунки уларни ишлаб чиқариш жараёнида энг муҳим таркибий қисм – кефир замбуруғлари йўқ. Шунинг учун бизнинг кефирларда ҳақиқий КЕФИРГА хос хусусиятлар йўқ:

  • тетиклаштирувчи, бироз аччиқ таъм;
  • газли ёки кўпикли қуюқ консистенция.

Шунинг учун ҳам бизнинг дўконларимиздаги маҳсулотларни фақат қатиқ ёки йогурт дейиш мумкин. Ишлаб чиқарувчиларни бунда айблаш тўғри бўлмайди. Умуман олганда, Ўзбекистон ачитқили сут маҳсулотлари бозори аксарият истеъмолчиларнинг талабларига жавоб беради. Нима деганда ҳам бизнинг миллий ичимлигимиз – бу қатиқ.

kefir_3_1.jpgkefir_3_2.jpg

Биз истеъмолчилар идиши бироз шишган ичимликни сотиб олишдан қўрқамиз. Аммо КЕФИР – бу бироз ГАЗЛИ ичимлик. Авваллари СССРда, ҳозир Россияда миллионлаб одамлар шундай бироз шишган идишлардаги кефирни қўрқмасдан сотиб оладилар. КЕФИР ўзини шундай тутиши табиийлигини улар яхши биладилар. Агар ишлаб чиқариш, транспортда ташиш ва сақлашга бўйича талабларга риоя этилса, албатта , яъни яроқлилик муддати – узоғи билан 5-7 сутка, сақлаш ҳарорати +2/+6 0С.

Аммо, вақти келиб, биз юқорида баён этган барча фойдали хусусиятларга эга ҳақиқий КЕФИР ичишни истайдиган истеъмолчиларнинг талаблари ҳам қониқтирилади, Ўзбекистон бозори ҳар бир хонадонга ҳақиқий КЕФИР етказиб беришни уддасидан чиқади, деган умиддамиз...

P.S. Кефирли ачитқи асосида ҳақиқий кефир ишлаб чиқаришни истаган барча ачитқили сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга «BIOPROX» француз ачитқилари билан танишишни тавсия этамиз. Технологик карта ва француз технологлари кўмаги илова қилинади.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш