РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Рўйхатдан ўтиш
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Чорвачилик фермалари учун экологик тоза тўшамалар

Чорвачилик фермалари учун экологик тоза тўшамалар

Порталимизда сут фермаларида санитария, ҳайвонлар қулайлиги ва экология талабларига жавоб бермайдиган пол тўшамалари туфайли юзага келадиган муаммолар тўғрисида кўп гапирганмиз.

Ҳар сафар ҳайвон ётганда вазнининг учдан икки қисми унинг олди оёқларига тушади, сигир 25-30 сантиметр баландликдан айнан олди оёқларига ётади. Табиий шароитда тупроқ сигир ётганда амортизатор вазифасини бажаради – у сигир ётаётганда унинг вазни туфайли юзага келадиган зарбани юмшатади. Аммо Ўзбекистондаги аксарият фермаларда ерга кўп ҳолларда бетон ёки похол ташланади, шу сабабдан сигир ётганда зарбани юмшатадиган омил йўқ. Бу турли туёқ касалликлари (қаралсин: "ЙҚМ оқсоқлиги ва туёқларни парваришлаш").

Бундан ташқари, сигир яшайдиган муҳитда мавжуд бўлган касаллик келтириб чиқарувчи организмлар ҳайвон организмига нафақат сўрғич ариқчалари, балки елиндаги турли кесиқлар ва тирналган жойлар орқали ҳам кириши мумкин. Елин сигир қаттиқ тўшамага ножўя ётаётганда кесилиб кетиши ёки тирналиши мумкин. Бу мастит ривожланишига олиб келиши мумкин (қаранг: “Сут фермасида мастит ва метритни олдини олиш”)

Фермаларда тўшама сифатида резина бўйралар/шолчалардан фойдаланганда, юқорида тилга олинган муаммоларнинг олдини олиш мумкин бўлади.

ecopol_1.jpgБугунги мақолада Сизга Ўзбекистоннинг мазкур бозоридаги янги маҳсулот, яъни «Шведофф» МЧЖда ишлаб чиқарилган, саноат ва қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган резина бўйралар тўғрисида сўзлаб бермоқчимиз.

“ЭКОПОЛ” резина бўйралари чорвачилик ва сут-товар фермаларида, отхоналарда ва бошқа хоналарда тўшаш учун қўлланилади. Мазкур бўйраларни ишлаб чиқаришда табиий каучук асосидаги ўта мустаҳкам резина аралашмалардан фойдаланилади. Протекторларнинг махсус шаклли расми ҳайвонларнинг туёғи сирғанишига тўсқинлик қилади, шу тариқа оёққа шикаст етиши ва касалликлар эҳтимоли камаяди.

Бўйраларнинг юмшоқлиги ҳайвонларни табиатда қуршаб турадиган замин юмшоқлигига яқин бўлиб, бу тана оғирлигини туёқ бўйлаб бир маромда тақсимланишига ёрдам беради. Бўйраларнинг тагида махсус тишлар бор, сигир ётганда бўйра чўкади ва сигир танасининг шаклига мослашади.

Бундан ташқари, мазкур бўйралар бежирим, полни зарарли муҳит ва нам таъсиридан ҳимоялайди, бактерияларни ўлдириш хусусиятига эга ва қўшимча парвариш талаб этмайди.

ecopol_3.jpgecopol_2.JPG

«Шведофф» билан ишлаш фойда келтиради, чунки:

  • Шведофф – бу ишлаб чиқарувчи компания, шу сабабли ўз маҳсулотини устама ҳақсиз сотади;
  • бўйралар объектга етказиб берилади;
  • компания бўйрани тўшашни ўргатади (шеф-монтаж), барча схема ва технологик хариталар берилади;
  • тижорат таклифи қисқа муддатда тузилади.

Компания

  • ҳайвонларнинг дам олиш жойи;
  • соғиш хоналари;
  • соғишдан олдинги хоналар;
  • ҳайвон юрадиган йўлаклар;
  • скреперлар ўрнатиладиган жой;
  • ҳайвонлар сунъий уруғлантириладиган жойларга тўшаладиган бўйраларни таклиф этади.

Бўйраларнинг тагида тишлар бўлиб, ҳайвон бўйра устига ётганда, 15-20 ммга чўкади. “ЭКОПОЛ” резина бўйралари иссиқни кам ўтказади. Кузатувлар шуни кўрсатдики, резина бўйралар тўшалган бўлмада сигирлар ўртача 2 соат кўпроқ дам олади. Асосга Польшада ишлаб чиқарилган ва кислотага чидамли Шведофф рамка дюбеллари билан маҳкамланади (бирга сотилади).

ecopol_4.jpgecopol_5.jpg

«ЭКОПОЛ» бўйралари сертификатланган ва барча зарур ҳужжатларга эга. Бундан ташқари, тўшама Чорвачилик бўйича Беларусь Миллий фанлар академиясининг илмий-амалий маркази РУПда («Научно-практический центр Национальной академии наук Беларуси по животноводству» РУП) синовдан ўтган.

Беларусь ҳудудида 300 дан ортиқ қишлоқ хўжалиги ташкилотлари компаниянинг доимий мижозлари (биз Беларусда бўйралар ишлаб чиқариш ва ётқизиш бўйича 8 йиллик тажрибага эгамиз). Энди Ўзбекистоннинг сут фермалари ҳам «ЭКОПОЛ» резина бўйраларини сотиб олишлари мумкин!

Бўйралар нархини мазкур ҳавола бўйлаб ўтиб, “Олди-сотди” бўлимидаги эълондан кўришингиз мумкин.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Мақола ёқди:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.11)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш