РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Рўйхатдан ўтиш
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Агромнитех-2014. Шведофф: Чорвачилик фермалари учун экологик тоза тўшамалар

Агромнитех-2014. Шведофф: Чорвачилик фермалари учун экологик тоза тўшамалар

Тошкентнинг Ўзэкспомарказида 3-6 июнь кунлари бўлиб ўтган Агроминитех-2014 кўргазмасида “Шведофф” компанияси Ўзбекистонлик истеъмолчиларга ўз маҳсулотларини – чорвачилик фермалари учун резина тўшамаларини биринчи бор тақдим этди.

Кўргазма 4 кун давом этди ва шу вақт ичида Экополга бўлган қизиқиш бир дақиқага ҳам тинмади. Сабаби, бу маҳсулот Ўзбекистоннинг сут чорвачилиги бозори учун янлигик.

Барча фермерлар, ҳатто қорамол сони 5-6 тадан ошмайдигарлари ҳам Белоруссия компанияси вакиллари билан қизғин суҳбатлашдилар, жавобларини диққат билан тингладилар.


agrominitech_2014_shvedoff_4.JPG

Энг қизиқарли саволлар ва жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

  • Мен фермамда оёқ остига ғишт таҳлайман, ҳар 3-4 йилда янгилайман. Экопол олсам, шу фойдалироқми? – Шак-шубҳасиз. Оддий ҳисоб-китоб: бозорда битта ғишт ўртача 500 сўм туради, бунга уни ётқизиш билан боғлиқ харажатларни қўшинг (цемент, қум, ишчи ҳақи ва ҳ.к.). Битта сигир ётадиган битта бўлмага ўртача 200 та ғишт кетади, яъни тахминан 200 000 сўм. Экопол тўшамасининг 1 кв.метри ўртача 27 евро (86 000) туради, бу тағин энг қиммати. Битта сигир учун 2,2 кв.м резина тўшама керак – бу 190 000 сўм ва Ўзбекистонга етказиш учун йўл харажатлари (тахминан 100 000 сўм). Бироқ, ғишт 2 йилдан кейин яроқсиз ҳолга келишни бошлайди, , бу эса жониворларнинг туёқлари касалланишига олиб келади (қаранг: “ЙҚМ оқсоқланиши ва туёқлар парвариши”). Экопол маҳсулотларига эса 5 йил кафолат берилади. Бундан ташқари, тажрибадан аёнки, экологик тоза резина тўшамалардан фойдаланганда нафақат туёқ касалликлари, балки маститга чалиниш ҳоллари ҳам сезиларли даражада камаяди (қаранг: “Чорвачилик фермалари учун экологик тоза тўшамалар”).
  • Фойдаланиш муддати? – Тўшаманинг турига қараб (бўлма, ўтиш йўлаклари, ёки соғиш заллари учун) завод кафолати 5 йилдан 10 йилгача.
  • Бу фақат сигир оғилхоналари учунми? – Йўқ, фақат сигирхоналар учун эмас. Қаерга тўшалишига қараб, қалинлиги ва шакли ҳар хил тўшамалар ишлаб чиқарилади. Сигирлар дам оладиган жойлар учун, соғиш заллари учун, ўтиш жойлари учун алоҳида тўшамалар бор.
  • Мен бўрдоқига қорамол боқаман. Менга тўғри келадими? – Албатта.
  • Экопол фақат сигирлар учунми? – Йўқ. Экополни қорамол, от, қўй фермаларида ишлатиш мумкин.
  • Тўшамалар қандай маҳкамланади? – Жуда осон: дюбель шуруфлар ёрдамида (анкер).

agrominitech_2014_shvedoff_3.JPGagrominitech_2014_shvedoff_2.JPG

«Шведофф» фирмасининг резина тўшамалари тўғрисида бизнинг порталда, “Чорвачилик фермалари учун экологик тоза тўшамалар” мақоласида ўқишингиз мумкин. «Шведофф» компанияси маҳсулотларининг тўлиқ прайс-варағи билан ушбу ҳавола бўйича ўтиб, танишишингиз мумкин.

Экопол тўшамалари Сизда қизиқиш уйғотган бўлса, «Шведофф» компанияси маҳсулотининг Ўзбекистондаги биринчи буюртмачиларидан бўлинг ва фермангиз буюртмаси учун КАТТА ЧЕГИРМА соҳиби бўлинг! Бизлар билан боғланинг

agrominitech_2014_shvedoff_5.JPG

agrominitech_2014_shvedoff_7.JPG

agrominitech_2014_shvedoff_8.JPGagrominitech_2014_shvedoff_9.JPG

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Мақола ёқди:
(овозлар: 3, Рейтинг: 3.56)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш