РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Лаборант кундалиги. RP 80 ҳимоя культураси

Лаборант кундалиги. RP 80 ҳимоя культураси

Ёз. Ўзбекистон. Жазирама иссиқ. Сут ишлаб чиқарувчилар бу мавсумни кутадилар ҳам, ундан қўрқадилар ҳам – сут хом ашёси ва тайёр маҳсулотни сақлаш қийинлигини биладилар-да..

Сутни қайта ишлаш бўйича замонавий технологиялар ривожланиб бормоқда. Мамнуният билан маълум қиламизки, бу муаммонинг ечими бор ва бу ечимдан Европанинг сут заводларида кенг фойдаланадилар. Бу технологиялардан энди Ўзбекистонда ҳам фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, бизда маҳаллий шароитда бу технологик ечимларни қўллаш бўйича муваффақиятли тажриба ҳам бор!

Ачитқили сут маҳсулотларининг таъми ва сифатини сақлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга Франциянинг «BIOPROX» компанияси мутахассислари ўз технологияларини - RP 80 ҳимоя культурасини таклиф этмоқдалар. Ёз мавсумида бу айниқса долзарб таклиф.

Бу культура – маҳсус танланган штаммлар йиғиндиси бўлиб, ушбу штаммлар ножўя микрофлора кўпайишини олдини олади. RP 80 биоҳимоя культурасининг ишлаш қобилияти ишлаб чиқарувчи компания лабораториясида ҳам, унинг доимий мижозлари томонидан ҳам синалган. Тажриба ва амалий натидалар мавжуд

rp_80_1.jpg

Биоҳимоя культураси қўшилмаган ачиқтили сут маҳсулоти: патоген микрофлора (замбуруғ, моғор, ичак таёқчаси ва бошқалар) ҳосил бўлган.

Биоҳимоя культураси қўшилган ачиқтили сут маҳсулоти: патоген микрофлора ҳосил бўлмайди.

Ушбу культура билан ишлаш жуда осон:

- Бунинг учун НА ТЕХНОЛОГИЯНИ, НА ҲАРОРАТНИ АЛМАШТИРИШ ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ.

- культура ачитқи билан бирга солинади.

- культура дозасини тўғри танлаш кифоя.

Шундай қилиб, RP 80 дан фойдаланиш қуйидаги АФЗАЛЛИКЛАРГА эга:

  • тайёр маҳсулотнинг (кефир, йогурт, сметана, творог) таъми ва қубқ-суюқлиги ўзгармайди;
  • тайёр маҳсулотда ёт ачитқи, моғор ва ифлослантирувчи моддалар ривожланиши секинлашади;
  • маҳсулот сифати пасайиши ва савдо шохобчаларидан қайтарилши билан боғлиқ зарар камаяди;
  • культура атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича барча талабларга жавоб беради.

Францияда ушбу культура йогуртларнинг яроқлилик муддатини 30 кунгача узайтиради!

Ўзбекистонлик сут ишлаб чиқариш технологлари ушбу биоҳимоя культурасини синовдан ўтказиб, унга яхши баҳо бердилар. Баъзилари уни доимий асосда ўз ишлаб чиқаришларига қўшдилар. Олмалиқлик бир ишлаб чиқарувчи эса ўз лабораториясида текширув ўтказиб, йогуртнинг яроқлилик муддатини 7 кунгача узайтиришга муваффақ бўлди.

Тошкентлик бошқа ишлаб чиқарувчи эса йогурт ишлаб чиқаришни айни ёз пайтида бошлади. Ҳа, ёз чилласини йогурт ишлаб чиқариш мавриди, дейиш қийин. Биоҳимояли культура унга ўз маҳсулотини истеъмолчига кислота сони кам миқдорда ва сифатли етказиб бериш имконини берди. Шунингдек, у RP 80 қўшилган айрон ишлаб чиқаришни бошлади. Культурани синаб кўриш учун шу айрон солинган бир неча идишни 10 кунга совуткичда қолдирди. Натижада маҳсулотнинг кислоталилиги 90 Тёрнер градусдан ошмади. Тажриба муваффақиятл ўтди, ишлаб чиқарувчи мамнун.

Ғазалкентлик ишлаб чиқарувчининг творог-қаймоқли маҳсулотларининг банкаси кўтарилиб қолар эди. Маҳсулотга RP 80 биоҳимоя культураси қўшилгач, муаммо ҳал бўлди.

Умид қиламизки, ушбу маълумот мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари учун асқотаси. Биз Сизнинг BIOPROX компаниясининг шу ва бошқа биокультуралари бўйича барча саволларингизга жавоб беришга тайёрмиз. Қўнғироқ қилинг, келинг, мактуб йўлланг.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Қуритилган маҳсулот ишлаб чи...

Қуритилган мева ва сабзавотлар ишлаб чиқариш бўйича бизнес...

Мақола ёқди:
(овозлар: 1, Рейтинг: 2.93)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш