РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Сифатли хом ашёдан сифатли маҳсулотга

Сифатли хом ашёдан сифатли маҳсулотга

Сутни чуқур тозалаш фильтрлари Ўзбекистонда нисбатан яқинда пайдо бўлди. Шу сабабдан сут саноатида фаолият юритадиган хонадонлар,фермалар ва сутни қайта ишловчи ташкилотлар уларни амалда синаб кўриб улгурмаганлар. Аммо, бундай янгиликка ҳозиргача шубҳа билан қарайдиганлар ҳам бор.

Умид қиламизки, ҳурматли сут ишлаб чиқарувчи ва қата ишловчилар, мазкур мақола ёрдамида ўз “сут бизнесингизда” сутни чуқур тозалаш фильтрларидан (шу жумладан бактерияларга қарши фильтрлардан) фойдаланиш қанчалик мақсадга мувофиқлигини аниқлаб оласиз.

Фермада, СЙМ ва сутни қайта ишлаш заводида сутни чуқур тозалаш фильтрлари нима учун керак?

Фильтрлаш ускунасидан фойдаланиш сутнинг бактериялар билан ифлосланганлигини камайтириш (маҳсулотни ёт механик қўшимчалардан тозалаш ҳисобига) ва соматик ҳужайралар сонини камайтириш (сутни мастит маҳсулидан тозалаш) ҳисобига сутни олий навгача тозалаш имконини беради.

Фильтрловчи элемент сут нави ошишига ёрдам беради. Фильтрдан ўтган сут ўзининг биокимёвий ва органолептик хусусиятларини (оқсил, ёғ, кислоталилик, таъм, ҳид) йўқотмайди.

Бундан ташқари, сигир сони жуда кўп бўлган фермаларда автоматик соғиш ускуналари ёрдамида соғиб олинган сутда ёт механик қўшимчалар ва мастит маҳсули кўп бўлади. Табиийки, замонавий ва жуда қатъий озиқлантириш тартиби асосида ишлайдиган хўжаликлар бунга йўл қўйолмайди ва маҳсулот улардан тезлик билан тозаланиши керак.

milk_filter_1.jpg

Фильтр картриджи фильтрлашдан олдин ва кейин

Шундай қилиб, фильтрдан фойдаланиш катта самара бериши исботланган:

  • сут механик қўшимчалардан 98 фоизга тозаланади;
  • мастит маҳсулидан тозаланади ва бактериялар билан ифлосланганлиги 60 фоизгача пасаяди;
  • сутни сақлаш муддати узаяди;
  • сутнинг органолептик хусусиятлари яхшиланади.

Бу каби фильтрларнинг афзал томонлари:

  • ишлатиш осонлаги;
  • катта жой эгалламаслиги;
  • электр қуввати сарфламаслиги;
  • соғиш технологик занжирининг сут идишга катта босим остида тушадиган исталган қисмига жуда осон ўрнатиш мумкинлиги;
  • уни ишлатиш учун ходимларда махсус малака бўлиши ва уларни ўқитиш зарурати йўқлиги;
  • бир марта ишлатилиши. Сутни тозалаш фильтри бир иш куни давомида ишлатилади.

milk_filter_2.jpg

Ташиш танкига қуйишдан олдин ўрнатилган сутни чуқур тозалаш фильтри

Сут фильтрининг элементлари

“Фильтр” сўзининг маъносидан унинг вазифаси аён: сутни қўшимча тозалашга мўлжалланган оддий мослама. Аммо, биз ўйлаганчалик оддиймикан?

Таркиб жиҳатидан қаралса, фильтр зангламайдиган пўлатдан ишланган корпус ва корпус ичига жойлаштирилган, озиқ-овқат ишлаб чиқаришда қўлласа бўладиган толали-ғовакли алмаштириладиган цидиндрик фильтрловчи элемент (картридж)дан иборат.

milk_filter_3.pngmilk_filter_4.jpg

Фильтрловчи элемент экологик тоза ва озиқ-овқат саноатида қўллашга рухсат этилган сертификатланган полипропилендан тайёрланган полимер эритмасини аэродинамик сочиш технологияси асосида ишлаб чиқарилади.

Битта алмаштириладиган картридж ва унга мос корпус муайян тоннали маҳсулотни фильтрлашга мўлжалланган. Аксарият ишлаб чиқарувчилар 1, 2, 5, 10, 25, 50, 100 тонна сутни фильтрлашга мўлжалланган фильтрларни таклиф этадилар.

milk_filter_5.jpg

milk_filter_6.jpgБаъзи ишлаб чиқарувчилар турли рангдаги алмаштириладиган картриджларни таклиф этадилар, масалан зангори рангли. Бундай картриджлардан фойдаланиш сутни қўшимча равишда мастит аломатлари борлигига текшириш имконини беради деб ҳисобланади, чунки сут таркибидаги парчалар ва қуйқиндилар оч нарсада яққолроқ кўзга ташланади.

Фильтрнинг ишлаш принципи

Сутни чуқур тозалаш фильтри сут қувурига сутни исталган идишга (совутгич, сут ташиш машинаси ва ҳ.к.) тортувчи насосдан кейин ўрнатилганда, фильтр қуйидаги тарзда ишлайди:

  1. Сут кириш йўли орқали бир неча марта бир-бирига ўралган кўп қатламли цилиндрик матодан ўтказилади. Тешик диаметри 10 дан 15 мкм гача бўлиши мумкин, шу туфайли фильтрловчи мослама ҳатто жуда майда ифлосни ҳам ушлаб қолади, аммо сутнинг барча таркибий қисмлари тўсиқсиз ўтиб кетади. Бу, биринчи навбатда, ёғнинг умумий улушига тааллуқли. Ўз навбатида, ёғ шарчалари жуда катта ҳажмга эга – 10 мкм гача бўлиши мумкин. Полипропилендан ишланган фильтрловчи элемент тешигининг диаметри шуни инобатга олган ҳолда танланган бўлиб, ёғ шарчалари ва сутнинг бошқа таркибий қисмлари полипропилен экструзияси натижасида ҳосил бўлган ариқчалар бўйлаб тўсиқсиз ўтади.milk_filter_7.jpeg
  2. Сўнг, насос ҳосил қиладиган босим таъсири остида сут фильтрловчи элементнинг ташқи юзаси бўйлаб тақсимланар экан картридж орқали ўтади, ёт нарсалар айнан шу ерда ушланиб қолади. Тозалаш жараёни фильтрловчи элементнинг шакли ўлароқ содир бўлади. Фильтрловчи элемент конуссимон шаклда бўлиб, учига қараб ингичкалашиб боради.
  3. Сўнг чиқиш йўли орқали сут бирон идишга тозаланган ҳолда оқиб тушади.

Муҳими киришн йўлини чиқиш йўли билан адаштириб юбормаслик!

milk_filter_8_9_uzb.png

Сутни корпусда фильтрлаш схемаси

Соғишдан олдин фильтр корпусига фильтрловчи элемент ўрнатилади. Эрталабки сут фильтрлангандан сўнг фильтрловчи элемент корпусдан чиқарилади, оқиб турган сув билан ювилади ва кейинги соғишгача намакобга (1 л сувга 2 ош қошиқ туз) солиб қўйилади. Кечки соғишдан сўнг фильтр бошқа ишлатилмайди, балки утилизация қилинади. МУҲИМ: намакоб фильтрловчи элементда бактериялар кўпайиши жараёнини10-15 соатга тўхтатади. Қайта фойдаланганда фильтрловчи элемент, аксинча, бактериялар кўпайишига сабабчи бўлади.

Сутни чуқур тозаловчи бактерияларга қарши фильтрлар

Агар сиз сут ишлаб чиқарувчи ёки қайта ишловчи сифатида ишлаб чиқарилаётган ёки сотиб олинаётган сут сифатига амин бўлишни истасангиз, кумуш ионларидан фойдаланилган бактерияларга қарши фильтр сизни сутга механик қўшимчалар тушиши хавфидан халос этади ҳамда бактериялар кўпайиши хавфини камайтиради. “Воронеж давлат муҳандислик технологиялари институти” ФГБОУ ВПО биокимё ва биотехнологиялар кафедрасида ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра кумуш ионларидан фойдаланилган фильтрнинг самарадорлиги стандарт сутни чуқур тозалаш фильтрига нисбатан 1,5 марта юқори.

Базавий ва бактерияларга қарши фильтрларни таққослаш:

Базавий фильтр

Кумуш ионларидан фойдаланилган бактерияларга қарши фильтр

Базавий фильтр сут механик қўшимчалардан чуқур тозаланишини таъминлайди, бунинг натижасида бактериялар билан ифлосланиш даражаси ва мастит маҳсулотлари сони камаяди.

Кумуш ионларидан фойдаланилган фильтр базавий фильтрнинг барча хусусиятларига эга бўлиб, қўшимча равишда кумуш ионлари билан бойитилган, кумуш ионлари фильтрда бактериялар ўсишини секинлаштириш имконини беради..

Бунинг ҳаммаси механик даражада содир бўлади.

Фильтр ҳужайралар даражасида, механик ва кимёвий даражада ишлайди.

milk_filter_10.jpg

milk_filter_11.jpg


Ўзбекистон бозоридаги нархлар

Фильтрни ким ишлаб чиқаргани ва керакли ҳажмига қараб, фильтр корпусининг нархи 300 000 сўмдан (1 тоннали) 3 570 000 сўмгача бўлиши мумкин. Ўз навбатида, базавий фильтрлар картриджларининг нархи 10 000 сўмдан (1 тоннали) 132 000 сўмгача (100 тоннали), бактерияларга қарши картриджларнинг нархи эса 17 000 ( 2 тоннали) 143 000 сўмгача (100 тоннали) бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, фильтрдан фойдаланиш – хонадонлар учун ҳам сут йиғиш марказлари учун ҳам даромад манбаи. Сут бир неча навга ажратилади: биринчи, иккинчи ва олий. Фильтрдан фойдаланиб фақат олий нав сут олиш мумкин, бу эса даромадни сезиларли даражада ошириш имконини беради.

Тўлиқ ишонч билан айтиш мумкинки, бу маҳсулот ишлаб чиқарилаётган ёки сотиб олинаётган сут сифатини оширишдан манфаатдор бўлган фермерлар учун ҳам, сут йиғиш марказлари учун ҳам, шунингдек ўз номини сақлашни истайдиган, истеъмолчиларини сифатли сут, ачитқили сут маҳсулотлари ва пишлоқ билан таъминлашни истайдиган ишлаб чиқарувчилар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=LS1hH6BiSOw


СЙМ - cут йиғиш маркази

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Мақола ёқди:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.44)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш