РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Замонавий усуллар ёрдамида сигирларда эрта бўғозликни аниқлаш

Замонавий усуллар ёрдамида сигирларда  эрта бўғозликни аниқлаш

Ҳам сут сифати, ҳам миқдори бўйича яхши натижаларга эришиш учун фермер сигирларни кўпайтириш ва генетик селекция тадбирларини пухта ўйлаб амалга ошириши лозим. Сигирларни унумли кўпайтириш билан боғлиқ муаммолар ичида куйикишни тўғри аниқлаш ва уларни ўз вақтида уруғлантириш вазифаси биринчи ўринда туради.

Хўжаликларнинг сигирлар подасини кўпайтириш жараёнини бошқаришда йўл қўйилган хатолари билан боғлиқ иқтисодий зарарлари соғин сигирлар подаси унумдорлигига қараб ҳар куни ҳар бош сигир бўйича 4000 дан 8000 сўмгача бўлган маблағни ташкил этади.

Ҳаммага маълум, уруғлантирилгандан сўнг 45-60 кун ўтгач сигирнинг бўғозлигини текшириш лозим. Бу қайта уруғлантириш учун қисир сигирларни ажратиб олиш, бўғоз бўлиш билан боғлиқ эҳтимолий муаммоларни ва эрта бўғозлик даврида абортларни аниқлаш имконини беради.

Бугун ректал пайпаслаш ва УТТга муқобил усул сифатида сигирларда эрта бўғозликни аниқлаш экспресс-тести таклиф этилмоқда. Бу каби тестларни ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича куйикишни аниқлашнинг ҳеч бир бошқа усули бунчалик ТЎЛИҚ, ТЕЗ ва АНИҚ натижа бера олмайди.

Келинг, батафсил ўрганиб чиқамиз. Прогестерон гормони ўзи нима ва қандай қилиб бўғозликни аниқлашга ёрдам беради?

progesterone_test_1.jpgСигирларда прогестерон

Прогестерон – бу тухумдонлардаги сариқ танача гормони бўлиб, бўғозлик даврида плацента томонидан кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Кимёвий тузилишига кўра стероидли гормон ҳисобланади. Қон ва сутда прогестерон концентрацияси репродуктив циклнинг турли босқичларида сезиларли даражада ўзгаради, шу сабабдан прогестерон таҳлили сигирларни кўпайтириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда танланадиган усуллардан биридир.

Уруғлантириш муваффақиятли ўтган бўлса, 18-22 куни прогестерон концентрацияси сезиларли даражада ошади, уруғлантирилгандан кейинги 23-куни махсус чизиқчали тест ёрдамида буни тўлиқ ишонч билан аниқлаш мумкин.

Тестнинг ишлаш принципи

“Бўғозлик тести” деганда, беихтиёр, аёллар фойдаланадиган ҳомиладорлик тести ҳаёлга келади. Умуман олганда, ишлаш ва аниқлаш принципи жуда ўхшаш: тест суюқликка ботирилади; битта чизиқча чиқса – сигир бўғоз эмас, иккита чизиқча чиқса – бўғоз. Битта фарқи сигирларнинг бўғозлигини аниқлашда тест сут билан ўтказилади: чизиқчали тестни 10 дақиқага сутга ботириш лозим.

progesterone_test_2_uzb.png

Агар сигир бўғоз бўлса-ю, билмай туриб уни такрор уруғлантирсалар, аборт (ҳомила тушиши) хавфи (50%) ва тухумдонга инфекция тушиши хавфи туғилади. Прогестерон тести сигирни хавфга қўймай уруғлантириш мумкинлигини тасдиқлайди, уруғ зое кетиши ва/ёки бачадон яллиғланиши, ҳатто ҳомила тушиши хавфини бартараф этади

Прогестерон тестининг афзал томонлари

Сут саноатида прогестеронни аниқлаш учун сутни таҳлил қилишдан сигирнинг репродуктив ҳолатини аниқлашнинг ноинвазив усули сифатида фойдаланилади. Авваллари, бу масалани ҳал этиш учунимунофермент таҳлил учун турли тест-тизимлар таклиф этилган бўлиб, бу тестлар махсус планшетли фотометрлар – ридерлардан фойдаланишни назарда тутган. Бундай таҳлил фақат лаборатория шароитида ўтказилиши мумкин.

Прогестерон тести фойдаланиш осон ва қулай бўлишини ўйлаб махсус ишлаб чиқилган. Барча “билимлар” битта чизиқда мужассам бўлган. Прогестерон тестини ўтказиш учун махсус лаборатория талаб этилмайди.

Шундай қилиб, прогестерон тестидан фойдаланиш:

  • бўғоз ва цикл ўртасида бўлган сигирлар сунъий уруғлантирилишининг олдини олишга;
  • яширин куйикишни аниқлашга;
  • бўғоз бўлмаган сигирларни аниқлаб, уларни 3 ҳафта ичида қайта уруғлантиришга;
  • сунъий уруғлантириш амалга оширилгандан сўнг прогестерон даражаси ошишини кузатишга;
  • кўпайиш қобилияти билан боғлиқ муаммоларни эрта аниқлашга ёрдам беради.

Прогестерон тестидан қанча вақт оралатиб ва қандай мақсадда фойдаланиш мумкин?

  • Куйикиш ҳақиқийлигига шубҳа бўлса, прогестерон тестидан ҳар сафар уруғлантиришдан олдин фойдаланиш мумкин.
  • Уруғлантиришдан тахминан 3 ҳафта ўтгач, битта тест сигир бўғозми, йўқми кўрсатади. Туркум тестлар эса сигирни қачон такрор уруғлантириш мумкинлигини кўрсатади.
  • Сигирнинг циклларини ёки кўпайиш органлари билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш учун ҳар ҳафта фойдаланиш мумкин.
  • Ветеринар билан маслаҳатлашгандан сўнг диагностика ва муолажада ёрдамчи воита сифатида фойдаланиш мумкин.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
“Экопол” Ўзбекистонда

Чорвачилик фермалари учун “Экопол” экологик тоза тўшамалар...

Мақола ёқди:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.44)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш