РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Лаборант кундалиги. “Ekomilk” анализаторининг шу кунгача номаълум бўлган функцияси

Лаборант кундалиги. “Ekomilk” анализаторининг шу кунгача номаълум бўлган функцияси

Ҳар қандай сутни қайта ишлаш корхонасида хом ашё ва тайёр маҳсулот сифатини текширувчи лаборатория бор. Бу каби лабораториянинг асосий вазифаси озуқавий қиймати юқори ва истеъмолчи учун хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқарилишини таъминлашдан иборат.

Лаборатория назорати:

  • корхонага келтирилаётган сут ва қаймоқнинг;
  • ёрдамчи материалларнинг;
  • ачитқиларнинг;
  • тайёр маҳсулотнинг сифатни текширишдан,

шунингдек ишлаб чиқаришда технологик санитария-гигиена талабларига риоя этилишини таъминлашдан иборат. Бундан ташқари, ишлаб чиқаришда микробиологик назоратни ташкил этиш қоидаларига риоя қилиш зарур.

Аввалги мақолаларимизда сутни қайта ишлаш корхоналарида сутни текширишнинг экспресс-усулларидан фойдаланишдан кўриладиган иқтисодий самара тўғрисида кўп бор гапирган эдик.

ecomilk_acidity_ready_procuct_1.pngМаълумки, замонавий сут экспресс-анализаторлари сутнинг умумий кўрсаткичларини етти мезон асосида аниқлайди:

  1. ёғ,
  2. СОМО,
  3. сутнинг зичлиги,
  4. оқсил,
  5. музлаш ҳарорати,
  6. қўшилган сут,
  7. рН ва Тернер бўйича кислота сони, сут ҳарорати.

Аммо яқинда синов йўли билан биз “Bultech" фирмасининг “Ekomilk” анализатори ачитқили суюқ сут маҳсулотларининг ҳам кислоталилигини аниқлаши мумкинлигига ишонч ҳосил қилдик. Олинган маълумотларни махсус жадвал ёрдамида рН дан Тернер ҳароратига ўтказиш мумкин.

Сервис Плюс ИКФ (Украина) хизмат кўрсатиш маркази билан биргаликда мазкур масала устида ишлаб ва Ўзьбекистондаги сут маҳсулотлари ва пишлоқ ишлаб чиқариш бўйича учта корхонада тажриба ўтказиб, “Ekomilk” анализаторининг қўшимча функцияси бор деган хулосага келдик ва бу функциядан ачитқили сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари фойдаланишлари мумкинлигини аниқладик. Сўз тайёр ачитқили сут маҳсулоти кислоталилигини аниқлаш тўғрисида бормоқда

Кефир,сметана, йогурт, ряженка каби сут маҳсулотларининг тайёрлигини аниқлашда, шунингдек пишлоқ ва творог каби маҳсулотлар учун нормаллаштирилган аралашмаларни қайта ишлаш жараёнида бу кўрсаткич ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Аммо тажриба йўли билан шунга амин бўлдикки, қаттиқ ва юмшоқ пишлоқлар ҳамда творог учун “Ekomilk”дан фойдаланиш бефойда. рН-метрсиз (кислоталиликни аниқлаш учун мўлжалланган махсус асбоб) пишлоқ ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқ эмас, сабаби пишлоқ ишлаб чиқариш жараёнида ҳар босқичда маҳсулотнинг кислоталилиги текшириб борилади.

Шундай қилиб, сутни қайта ишлаш корхоналарида тайёр ачитқили сут маҳсулоти кислоталилигини аниқлашда “Ekomilk” экспресс-анализаторидан фойдаланиш маҳсулот сифатини сезиларли даражада оширади, шунингдек ҳам хом сут сифатининг асосий кўрсаткичларини, ҳам тайёр суюқ ачитқили сут маҳсулотлари кислоталилигини текширишга кетадиган харажатларни камайтиради. 

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш