РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Лаборант кундалиги. Ekomilkи сут анализатори ва сут кислоталилиги юқорилиги тўғрисида

Лаборант кундалиги. Ekomilkи сут анализатори ва сут кислоталилиги юқорилиги тўғрисида

Сут – бу сув, сут ёғи, оқсил, қанд ва минераллардан таркиб топган эмульсия. Соғиш ускунаси юзаларида қолган сутнинг таркибий қисмлари қолдиқлари “доғ” дейилади. Доғларни вақтида тозалаб олинмаса, улар бактериялар кўпайиши учун аъло даражадаги муҳитга айланади. Натижада сут сифати тушиб кетади.

Тошкент вилоятининг Келес туманида фаолият кўрсатадиган фермер «Ekomilk» сут анализаторини сотиб олгандан сўнг унинг хўжалигида жуда қизиқарли, энг муҳими ибратли ҳодиса юз берди.

ekomilk_acidity_1.jpgЎз корхонасида у кефирбиокефир, йогурт, сметана, творог пастаси, творог ва қатиқ каби ачитқили сут маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

Анализатор сотиб олишдан олдин сут таҳлил қилинмаган.

Сут кўпинча ачиб қолган. Бундай ҳолатда сут творог ишлаб чиқаришга жўнатилган. Шундай бўлган тақдирда ҳам ишлаб чиқарувчи зарар кўради, чунки творогт ёғсизлантирилган сутдан тайёрланади, зарур бўлса қаймоқ қўшиб нормага келтирилида.

Бунданташқари, тайёр ачитқили сут маҳсулоти кислоталилиги юқори бўлган.

ecomilk_acidity_ready_procuct_1.pngСутни таҳлил қилдик ва хом сутнинг кислоталилиги кўрсаткичи 21°Тернерга тенг эканини кўрдик, яъни фермада сутнинг кислоталилиги жуда юқори бўлган. Маълумки, янги соғиб олинган сутнинг кислоталилиги 16°Тернерга тенг. Фермада совутиш танки бор ва ферманинг ўзи сутни қайта ишлаш цехидан атиги 500 м нарида жойлашган. Демак, сутнинг кислоталилиги кўпи билан 2°Тернерга ортиши мумкин, 5°Тернерга ортиши ҳеч мумкин эмас.

Олинган маълумотларни таҳлил қилиб, биз соғиш аппаратлари ва қувурларининг санитар ҳолати шундайки, зудлик билан махсус ювиш воситалари ёрдамида тозалаш талаб этилади, деган хулосага келдик.

Соғиш ускунаси обдон ювилгач, сутнинг кислоталилиги 18°Тернерни ташкил этмоқда.

Шунингдек, ушбу сутни қайта ишловчи фермерда сут таркибидаги ёғ борасида ҳам савол туғилди. Биринчи таҳлил натижаларига кўра сут таркибидаги ёғ миқдори 3 фоизга тенг эди. Шундан сўнг у сигирларнинг озиқа рационига дағал ем қўшди ва сутнинг ёғлилик даражасини 4,1 фоизга кўтарди.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Қуритилган маҳсулот ишлаб чи...

Қуритилган мева ва сабзавотлар ишлаб чиқариш бўйича бизнес...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Агроминитех-2015. “Милк Анализ”, “Шведоф...

Тошкентнинг ЎзЭкспоМарказида 27-30 май кунлари бўлиб ўтган Агроминитех...

Мақола ёқди:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.35)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш