РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Лаборант кундалиги. Сут анализатори кичкина сутни қайта ишлаш заводларига ёрдам тариқасида

Лаборант кундалиги.  Сут анализатори кичкина сутни қайта ишлаш заводларига ёрдам тариқасида

Шак-шубҳасиз, кичкина сутни қайта ишлаш заводида сут анализатори жуда керакли асбоб. У совет давридан ҳозирги заводларга мерос қолган улкан лабораториянинг деярли ярмини ўрнини босиб, бутун корхона ишини бир неча марта енгиллаштиришга қодир.

Аммо, бундай асбобнинг нархини инобатга оладиган бўлсак, айтиш лозим Ўзбекистонда бундай сут анализаторининг нархи 1100 ш.б.дан 1600 ш.б.гача бўлиши мумкин, сутни қайта ишлаш билан шуғулланувчи ҳамма тадбиркор ҳам уни сотиб ололмайди.

Аммо, сут анализаторини сотиб олишдан қочмаган тадбиркорлар бир сонияга ҳам афсусланмадилар.

Хусусан, Бухоролик сутни қайта ишловчи яқиндагина Ekomilk сут анализаторини сотиб олди. Сут анализаторидан фойдаланиш натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида қуйидаги ўзгаришлар юз берди:

1. Сут сифатига қараб ажратилди

Сутни қабул қилиш вақтида таҳлил қилиб, ишлаб чиқарувчи олдинданоқ уни сифатига қараб ажрата бошлади. Биринчи навли сут ачитқили сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қайта ишлашга жўнатилади. Навга ажратилмаган сутдан эса творог ишлаб чиқарилади.

2. Сепаратордан ўтган сут топширилаётгани аниқланди

Бухаролик ушбу тадбиркор бир фермадан суткасига 1 тонна сут олар эди, сўнг сепаратордан ўтказилганда жуда кам қаймоқ чиқар эди. Анализатор сотиб олгандан сўнг ўша фермер топшираётган сут сепаратордан ўтказилди. Натижада сут таркибида қаймоқ атиги 1,9 фоизлиги аён бўлди, яъни фермер сепаратордан ўтказилиб қаймоғи олинган сут топшириб келган. Бунинг асосида тадбиркор сут топшираётган фермерга у сепаратордан ўтказилган сут топшираётганини исботлаб берди.

Ҳозирда у қабул қилиб олаётган сут таркибидаги қаймоқ миқдори 3,6 фоизни ташкил этмоқда. Фақат шу мисолнинг ўзида сут анализаторини сотиб олган тадбиркор қанча маблағ тежаганини ҳисоблаб чиқиш мумкин.

3. Маҳсулот тайёрлиги кислоталилик кўрсаткичига қараб аниқланди

Авваллари мазкур ишлаб чиқаришда маҳсулот тайёрлигини ҳосил бўлган қуйқига қараб аниқлашган, бу эса доим ҳам тўғри натижа бермайди. Сут анализатори сотиб олингандан сўнг кефир, простокваша (қатиқ) ва йогуртнинг тайёр бўлганини кислоталилик кўрсаткичига қараб аниқлана бошланди. Сут анализатори белгиланган муддатда стандартларга мос маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берди, бу эса ишлаб чиқаришда жуда муҳим омил.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Қуритилган маҳсулот ишлаб чи...

Қуритилган мева ва сабзавотлар ишлаб чиқариш бўйича бизнес...

КАВАРЛАР (ёки чўчқа тарвузлар)

Менинг исмим Талай. 10 гектар ерда кавар (чўчқа тарвуз) ...

Мақола ёқди:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.44)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш