РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ветеринария дори-дармонлари фермерлар хизматида

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ветеринария дори-дармонлари фермерлар хизматида

Сир эмас, кўпчилик ўзбекистонлик чорвадорлар чорва ва парранда касаллкларини даволаш учун хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларидан фойдаланадилар. Бундай вазият Ўзбекистондаги совет давридан қолган ветеринария дори-дармонлари ишлаб чиқарувчи корхоналар сўнгги 10-20 йиллар ичида мамлакат бозоридаги эҳтиёжни тўлиқ қондира олмай қолганликлари туфайли юзага келди. Сабаб эса кўп, шу жумладан ушбу корхоналардаги асбоб-укуналарнинг ҳам маънавий, ҳам жисмоний эскириши, тадбиркорлар мазкур соҳага сармоя киритишни истамасликлари, фаолиятни расмийлаштириш билан боғлиқ мураккабликлар ва ҳ.к.

Оқибатда, фермерлар хорижий ветеринария дори-дармонларини юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўладилар.

Аммо, саркарда бўлишни орзу қилмаган аскар аскар эмас. Яқинда, Самарқанд шиҳрида 20 йиллик туриб қолгандан кейин тубдан қайта қурилган “Ўзбиокомбинат” – ветеринария учун биологик препаратлар ишлаб чиқариш бўйича завод фойдаланишга топширилди. Корхонада қуйидаги дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилади:

  • йирик қорамол учун (КРС),
  • майда қорамол учун,
  • парранда учун,
  • уй ҳайвонлари учун,
  • мўйнали ҳайвонлар учун,
  • отлар учун.

uzbiokombinat_1.jpg

Совет даврида эса 1964 йилда очилган ва “Самарқандбиокомбинат” деб аталган давлат корхонаси СССР ветеринария дори-дармонлари бозорининг 30 фоизини таъминлаган. Сўнг у хусусийлаштирилди ва барча мамлакат ва хориж талабларига жавоб берадиган фармацевтика ва иммунобиологик дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича “Ўзбиокомбинат” Ўзбекистон-Британия-Россия МЧЖ қўшма корхонасига айлантирилди.

uzbiokombinat_2.jpgМаҳсулот “Biveco” бренди остида чиқарилади.

Корхона 27 гектар ерда жойлашган ва ишлаб чиқариш ва ветеринария-санитария зонасига ажратилган. Корхона ҳудудида бино ва иншоотлар комлпекси жойлашган бўлиб, улар замонавий юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш имконини беради.

Корхонанинг лабораторияси ва Техник назорат бўлими замонавий УФ-спектрофотометрия ва юқори самарали суюқликли холматография тизимлари билан жиҳозланган. Таҳлилий ва прецизион тарозилар комплекти ҳам бор. Ускуналар сертификатланган ва ўлчов воситаси деб тан олинган.

uzbiokombinat_3.jpguzbiokombinat_4.jpg

“Ўзбиокомбинат”нинг вазифаси

Корхона юқори сифатли ҳамёнбоп маҳсулот, олий даражадаги сервис хизматлари, ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича энг янги технологик ёндашувни таклиф этади. Ишлаб чиқариш буткул халқ фаровонлиги манфаатларига бўйсундирилган бўлиб, унинг даражаси аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи қондирилиши билан белгиланади.

Ишлаб чиқариш

Маҳсулот янги ишлаб чиқариш майдонларида ишлаб чиқарилади. Фармацевтика препаратлари цехининг концептуал лойиҳаси GMP халқаро қоидалари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган. GMP халқаро қоидалари сифатли фармацевтика препаратлари ишлаб чиқариш учун асос ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш корпуси 3 та участкага бўлинган:

  • ностерил қаттиқ дори воситалари (таблеткалар, кукунлар, гранулятлар) ишлаб чиқариш участкаси;
  • юмшоқ дори воситалари (мазлар, суспензиялар) ишлаб чиқариш участкаси;
  • суюқ дори воситалари (инъекция учун эритмалар, орал қабул қилиш учун эритмалар) ишлаб чиқариш участкаси.

Корхона вакиллари таъкидлашича, биокомбинатда фақат олий сифатли хом ашёдан фойдаланилади Дори воситаларининг барча таркибий қисмлари қатъий назоратдан ўтказилади ва малакали мутахассислар томонидан синчиклаб танлаб олинади. Белгиланган меъёр ва талабларга қатъий риоя қилиш, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулот сифатини назорат қилиш, юқори малакали мутахассислар арзон нархларда хавфсиз ва юқори самарали дори воситалари ишлаб чиқариш имконини беради.

Бундан ташқари, комбинат инфратузилмасида майда туёқли лаборатория, қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонлари сақланадиган Вивария бўлими бор. Бу ерда илмий-ишлаб чиқариш лабораторияси мутахассислари тайёр дори воситаларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини синовдан ўтказадилар.

uzbiokombinat_5.jpguzbiokombinat_6.jpg

Кадрлар

Маҳсулот сифатини бегиловчи асосий омиллардан бири – бу юқори малакали мутахассислардир. Улар илмий салоҳиятга, тадқиқот ишларида ва ветеринария, иммунобиология препаратлари ишлаб чиқаришда бой тажрибага эгалар. Бу ишлаб чиқаришни хом ашёдан тортиб то тайёр маҳсулот чиқарилишигача назорат қилиш имконини беради. Мутахассисларнинг малакаси мунтазам ошириб борилади, бу янги замонавий дори воситалари ишлаб чиқариш учун хизмат қилади.

Бундан ташқари, ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг илмий тадқиқот институтлари (ЎзВИТИ, ЎзРФА ЎМХИ, СамҚХИ, ЎзИКЛ ва бошқалар) ҳамда С.Н.Вишелесский номли Белорусь тажриба ветеринария институти (Минск) билан мустаҳкам ишбилармонлик ва илмий алоқалар ўрнатилган.

Агар сизни ушбу корхона билан ҳамкорлик қилиш учун қўшимча маълумот, ветеринария дори воситалари тўлиқ тўплами қизиқтирса, бизга (+99871) 1405424, (+99891) 1624208 телефон рақамлари ёки mp@bizplan.uz электрон почтаси орқали ёхуд “Ўзбиокомбинат”га (+99895) 5008161 телефон рақами ёки info@biokombinat.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилинг.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Қуритилган маҳсулот ишлаб чи...

Қуритилган мева ва сабзавотлар ишлаб чиқариш бўйича бизнес...

Мақола ёқди:
(овозлар: 4, Рейтинг: 3.66)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш