РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

СВХ+ кундалиги. Фақат соғиш билан эмас

СВХ+ кундалиги. Фақат соғиш билан эмас

Сахар соат 1:30. Салқин ҳукм сурмоқда. Хона эса дим, хира пашшалардан тинчлик йўқ. Соат жиринглаб, уйғониш вақти келганини билдиради. СВХ+ [1] гуруҳи уйқисирабгина эрталабки соғишга тайёргарлик кўради. Бир пиёладан ширин чой ичиб, уччала соғувчи соғиш залига қараб йўл олади. Молхонага кетаверишда уларга ферманинг доимий хизматчилари қўшилади.

Кимдир сигирларни молхонадан соғиш зали томон ҳайдайди, кимдир уларни кичкина соғиш залида кутиб олади. Соғиш зали биратўла 10 та сигирни соғишга мўлжалланган.

bizplan_vet_2.JPGbizplan_vet_1.JPG

bizplan_vet_2_1.JPG

Шубҳа йўқки, қўлда соғишга нисбатан соғиш аппаратлари соғиш жараёнини тезлаштиради, аммо насос ёрдамида сутни бирйўла совутиш танкларига ҳайдайдиган ягона тизим соғиш жараёнини янада тезлаштирган бўлар эди. Лекин ҳозирча тизим тўлиқ ишламаяпти, шунинг учун ферма хизматчилари ва улар билан СВХ+ ходимлари ҳам челаклардаги соғиб олинган сутни совутиш танкларига қўлда қуядилар.

bizplan_vet_3.JPGbizplan_vet_4.JPG

Пода 67 та соғин сигирдан иборат. Соғиш залида 3 та соғувчи ишлаши инобатга олинадиган бўлса, битта сигирни соғишга тахминан 3 дақиқа кетади. Бу вақтга елинни тайёрлаш, соғиш ва соғишдан кейин сўрғичга ишлов бериш вақти (умумқабул қилинган ) ҳам киради. Аммо сигирларни соғиш залига ҳайдаш, у ердан чиқариш, челакларни қўлда бўшатиш вақти ҳам ҳисобга олинса, ҳар сафар соғишга 3 соат кетади, сигирлар эса бир кунда уч марта соғилади: сахар соат 2 да, эрталаб соат 10 да ва кеч соат 6 да. Бундан ташқари, фермада тез-тез чироқ ўчиб туради. Шунинг учун соғиш кўпинча 4-4,5 соатга чўзилиб кетади.

bizplan_vet_5.JPG

Шубҳасиз, ферма раҳбарияти соғиш жараёнини тезлатишдан ва соғувчиларнинг меҳнатини енгиллатишдан манфаатдор. Ҳозирда соғиш аппаратлари ва эҳтиёт қисмлари етказиб берувчи йирик компания билан шундай насос ва зарур ёрдамчи қисмларни етказиб бериш тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда.

Етакчи ветеринар-мутахассислар етиб боргандан сўнг фермани такомиллаштириш бўйича режа ишлаб чиқилди. Албатта, режа 5-ферманинг раҳбарияти ва етакчи мутахассислари билан келишилади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, СВХ+ иши қуйидаги тарзда йўлга қўйилади:

  1. Гуруҳ фермага бориши учун буюртма тушади.
  2. Катта маслаҳатчилар мазкур лойиҳани амалга оширувчи гуруҳни белгилайдилар.
  3. Пода диспансеризациядан ўтказилади, олинган маълумотлар таҳлил қилинади, натижалар асосида иш режаси тузилади ва мутахассислар ишга киришади. Вазифалар амалга оширилгач,бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот тузилади.
  4. Иш бажарилиши жараёнида ферма мутахассислари маслаҳатчиларнинг ишида бевосита иштирок этадилар ва маслаҳатчилар кетганидан сўнг ўзлари мустақил бажаришлари лозим бўлган ишни тўлиқ ўрганадилар.

Демак, узоқ ўйлаб, муҳокама қилингандан сўнг 5-фермада 5 киши ишлашига қарор қилинди: зоотехник (гуруҳ бригадири), ветеринар ва учта кичик ветходим. Гуруҳ фермага август ойининг ўраталарида келиб жойлашди.

Фермада иш ҳеч қачон тугамайди. Боз устига, ферма ҳозирги раҳбарларга совет давридан мерос бўлиб қолган ва у ерда ҳали иш жуда кўп. Аммо СВХ+ гуруҳи учун бу янгилик эмас, иш фаолиятлари давомида бундан ҳам мураккаб вазиятларни бошидан кечириб, уларни муваффақият билан ҳал этганлар. Бундан ташқари, иш жараёнида улар доим назарий базага, яъни консалтинг маҳсулотларига (КМ) мурожаат қилишлари мумкин. КМ – бу методологик қўлланмалар. КМ СВХ+ мутахассислари томонидан уларнинг шахсий тажрибаси ва жаҳон тажрибаси асосида тузилиб, Ўзбекистонда сут бизнесини юритиш шароитига мослаштирилган. КМда сут чорвачилигига тааллуқли кўплаб масалалар имкон қадар қамраб олинган, булар – ферма архитектурасирацион бўйича боқиш, боқиш шароити, бузоқларни боқиштуёқ касалликларини даволаш ва ҳоказо. Мазкур маҳсулотларда зарур академик база, амалий маълумотлар келтирилган, баъзи ҳолларда жараён батафсил ёритилади, масалан “Мастит касалликларини олдини олиш” консалтинг маҳсулотида соғувчиларнинг лавозим вазифалари баён этилган.

Кўп ҳолларда шундай бўладики, олдинига буюртмачи фермасининг раҳбарияти ва хизматчилари СВХ+ маслаҳатчиларининг бу каби йўриқномаларига шубҳа билан қарайдилар. Аммо, маслаҳатлар ва йўриқномалар натижаси ўлароқ фермада вазият яхшилангани сайин хизматчилар уларга сўзма-сўз риоя қилишни бошлайдилар.

Келинг, 5-фермага қайтайлик. Сигирларнинг умумий сони 153 бош, шундан соғин сигирлар 67 тани ташкил қилади. Ўртача суткалик соғим – ҳар сигирдан 20 литр, бу эса ферма эгасини умуман қониқтирмайди. Шунинг учун СВХ+ мутахассислари олдида турган асосий вазифа – фермада соғим ҳажмини ошириш (тахминан, ҳар сигирдан 30 литргача). Бунинг учун рацион бўйича боқишга ўтиш ва сигирларни парваришлаш ва соғиш шароитини яхшилаш талаб этилади. Лекин, бу ҳали ҳаммаси эмас! Соғим ҳажмини ошириш бир қатор омилларга боғлиқ ва СВХ+ мутахассислари бутун диққатни айнан шу омилларга қаратадилар.

bizplan_vet_6.JPGbizplan_vet_7.JPG

bizplan_vet_8.JPG

bizplan_vet_9.JPG

bizplan_vet_13.JPGСВХ+ фермада ишлашни бошлагунга қадар сигирлар табиий йўл билан битта ола-қора зотли буқа ёрдамида қочирилган. Симменталларга ҳам, ола-қора сигирларга ҳам, гольштин ва швицларга ҳам шу буқа қўйилган. Фермада селекцион саралаш олиб борилмаган. Янги туғилган бузоқлар қулоқ биркалари билан рақамланган, аммо улар учун алоҳида қайд китоби юритилмаган. Агар молбоқарлар эсида тутмаса, бузоқнинг онасини аниқлаб бўлмайди. Бундан ташқари, барча бузоқлар бирга, яъни битта бузоқхонада парвариш қилинган. СВХ+ мутахассислари 5-фермага келинганларидан кейин биринчи бўлиб қилинган иш – бу бузоқларни жинси ва ёшига қараб ажратиш бўлди.

bizplan_vet_10.JPG

bizplan_vet_11.JPG

Кейин буқа сигирлардан ажратилди, чунки СВХ+ мутахассисларининг тавсияларига кўра келажакда сигирлар сунъий уруғлантирилади, сабаби унинг қуйидаги афзалликлари бор:

  • bizplan_vet_12.JPGкейинги авлодга керакли хусусиятларни беришга қодир буқаларни танлаш имкони туғилади;
  • фермада буқа боқиш билан боғлиқ ортиқча харажатлар ва хавф бартараф этилади;
  • жинсий касалликлар ва генетик нуқсонлар (масалан, сиқилган туёқ) тарқалиши риски имкон қадар бартараф этилади;
  • йиллар давомида йиғилиб борадиган самарага эришилади.

Бундан ташқари, ферма ходимлари билан бирга подада ҳисобга олиш ишлари йўлга қўйилди.

Сигирларни боқиш, подани бошқариш, 2-3 мастит ва туёқ касалликлари ва соғим пастлиги билан боғлиқ баъзи муаммолар инобатга олинмаса, сигирларнинг соғлиғи яхши деса бўлади.

Яқин келажакда ферма хўжайини сигир (аниқроғи, бузоқ) сотиб олиш ва фермада биогаз қурилмаси ўрнатишни режалаштирган. Бундан ташқари, бузоқлар учун янги молхона қурилиши олиб борилмоқда.

bizplan_vet_14.JPGbizplan_vet_15.JPG

bizplan_vet_16.JPG

СВХ+ ўз ишида Ўзбекистон фермаларидаги 30 йилдан ортиқ меҳнат фаолияти ва жаҳоннинг турли мамлакатларида тажриба орттириш давомида тўпланган иш тажрибасини жамлаган, бунга билимга чанқоқ кичик ветеринария ходимларининг жўшқин қизиқишини ҳам қўшишимиз мумкин. Бундан ташқари, фермада ишлаш давомида лойиҳа муваффақиятли амалга оширилиши учун ферманинг доимий хизматчилари билан кундалик иш давомида тажриба алмашишга, уларга янги билим улашишга тайёрлар. Бунинг учун ферма ишчилари учун ҳам, етакчи мутахассислари учун ҳам кичик семинарлар уюштирилади. Ахир, ферма ишини яхшилаш, сигирлар учун қулай шароит яратиш, ферма хизматчиларининг меҳнатини енгиллаштириш ва бунинг оқибатида корхона даромадлилигини ошириш умумий мақсадимиз. Биринчи қараганда арзимаган бўлиб кўринган ҳар қандай иш аслида жуда муҳим.

Олдинда куз. Ем тайёрлаш вақти. Аммо, бу ҳақида кейинги кундаликларда сўз юритамиз.

bizplan_vet_17.JPG


[1] СВХ+ - Сайёр ветеринария хизмати

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш