РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Сут фильтрлари Ўзбекистонда ёки сутнинг навини қандай ошириш мумкин

Сут фильтрлари Ўзбекистонда ёки сутнинг навини қандай ошириш мумкин

Ўрганган турмуш тарзи, ишлаш услуби, ҳордиқ чиқариш одатини ўзгартирадиган бирон янгиликка шубҳа билан қараш, ишонқирамаслик инсон табиатига ҳос.

Сутни қайта ишлаш технологлари сутни чуқур тозалаш фильтрларининг фойдали хусусиятлари тўғрисида эшитишганида ёки ўқишганида, сирли кулимсираб, елка қисадилар.

Фильтрларнинг ишлаш принципи ва уларни сут фермаси ёки сутни қайта ишлаш заводида ўрнатиш муҳимлиги тўғрисида “Сифатли хом ашёдан сифатли маҳсулотгача” мақоласида сўз юритган эдик.

Айтиш лозимки, толали-ғовакли полипропилендан ишланган фильтрларнинг энг устун томони уларнинг сут ўтказиш ва фильтрлаш қобилияти бўлиб, бу қобилият толали полипропиленнинг ғоваклари ва тешиклари ҳажми билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Фильтр сут таркибидаги ёғ улушини йўқотмасдан унинг барча таркибий қисмларини ўтказади.

Шундай қилиб, сутни чуқур тозалаш фильтрларидан фойдаланганда:

1. Сутнинг нави ошади (механик аралашмалардан тозаланиши ҳисобига)

Хом сут 3 та навга бўлинади: олий, биринчи ва иккинчи. Сут қуйидаги параметрлар асосида навларга ажратилади:

  • Кислоталилик: олий ва биринчи нав учун 16-18 ⁰Т, иккинчи нав учун – 18-20 ⁰Т бўлиши лозим.
  • Мавжуд бактериялар: олий навда 1 куб.смда/ 300 мингтагача, 1 навда – 300-500, 2 навда – 500-4000.
  • Сут таркибидаги соматик ҳужайралар (СҲС) (ҳар куб.смда неча мингта бўлишига қараб) – олий нав учун 500 та, 1 ва 2 нав учун – 1000 та.

milk_filter_uzbekistan_1.jpg

Дунёнинг баъзи мамлакатларида, масалан, Буюк Британияда таркибида соматик ҳужайралар сони кўп бўлган сут ишлаб чиқарувчи фермерлар махсус жарима тўлашлари шарт.

Янги соғилган сутдаги ёғ таначаларининг ўртача диаметри 2-2,5 мкм бўлиб,тебраниш 0,1 дан 10 мкмгача ва ундан бироз катта бўлиши мумкин. Фильтр картриджининг полипропилен иплари орасидаги тешиклар эса 15 дан 25 мкмгача бўлади, демак фильтр ёғ таначаларини бемалол ўтказади ва сутнинг ёғлилиги сақланиб қолади.

Фильтрдан фойдаланганда, 25 микрондан кичик бўлган механик аралашмаларнинг 95 фоизгача бўлган қисми тозаланади, яъни сутда на жун, на қил ва на гўнг ва лой парчалари қолади.

Соч толасининг қалинлиги = 180 микрон. 1 микрон = 0,0001 см. Сут фильтрлари 25 микронгача ҳажмдаги, яъни ҳажми инсон соч толасидан 7 (ЕТТИ) марта кичкина (!!!) бўлган механик аралашмаларни ушлаб қолади.

Волос-отверстие _фильтра_uzb.jpg

2. Соматик ҳужайралар сони камаяди (сут мастит маҳсулидан тозаланиши ҳисобига).

milk_filter_uzbekistan_2.jpg

Мастит – бу, асосан, бактериялар кириши оқибатида елинга зарар етиши туфайли сут безларининг яллиғланишидир. Мастит сутнинг таркибини ўзгартиради ва сифатини пасайтиради.

Ишлаб чиқаришда мастит қолдиқлари умумий танкка тасодифан тушиб қоладиган бўлса, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга умид боғламаса бўлади.

Сифатли хом ашё = Сифатли тайёр маҳсулот

бу, ўз навбатида, ишлаб чиқарувчининг бозорда обрўси ортиши, сотув ҳажми кўтарилиши ва, албатта, корхона даромадлилиги ортишини англатади.

Сут ишлаб чиқарувчиларга ҳам шу қоидани татбиқ қилиш мумкин:

Сифатли сут -> сифат учун пул тўлашга рози бўлган ҳурсанд харидор -> даромад ортиши

Бир қараганда, ҳаммаси жуда осон. Аммо....

“Агар ривожланишмаса, тарихга айланишади (с) Семейка Крудс, 2013

milk_filter_uzbekistan_3.jpg

Сутни қайта ишлаш заводлари технологларининг олдига фильтрни кўтариб борганимизда, кўпинча, “Бу бизларга нимага керак? Бундан бизга нима фойда? Натижани қачон кўрамиз?”, деган саволлар беришади.

Фикрлаш, савол бериш яхши, албатта, аммо амалда синаб кўриб, саволга жавоб топиш ундан ҳам аъло.

Лекин, синаб кўришга рози бўлган ва ўз корхонасида фильтрни тажриба тариқасида ўрнатишга рози бўлган таваккалчилар ҳам топилди. Натижасини кўриб қўйинг:

Суткада 5 тонна сутни қайта ишлайдиган заводда қуйидагича тажриба ўтказилди. Икки хил хом сутдан намуна олинди – биринчиси чуқур тозалаш фильтридан ўтган сут, иккинчиси – оддий хом сут. Уч кун давомида кислоталилик қандай ўзгариши кузатилди. Натижада, уч кундан кейин фильтрланган сутда кислоталилик кўрсаткичи 18 °Т даражасида, фильтрланмаган сутда – 21 °Т даражасида бўлди.

milk_filter_uzbekistan_4.jpg

Бошқа бир заводда технолог тажрибани давом эттирди. Фильтр тўлиқ ишлагандан сўнг, у фильтрда қолган нарсаларни шиша колбага солди ва хона ҳароратида қолдирди. Учинчи куни қуртлар пайдо бўлди, бу бактериялар ва нафақат бактериялар кўпайиши учун сут қанчалик қулай муҳит эканидан яна бир бор далолат беради. 

Бундай тажрибадан сўнг, технолог заводга сут топширадиган барча сут хўжаликларида сутни чуқур тозалаш фильтрлари ўрнатиш тўғрисида раҳбарият билан жиддий гаплашишга аҳд қилди. Агар сут бевосита ферманинг ўзида фильтрдан ўтказилса, у ҳолда заводга сут тозаланган ҳолда келади, бу эса ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатига сезиларли таъсир қилади.

Чирчиқдаги суткасига 2,5 тонна сутни қайта ишлайдиган кичкина цехда яна бир тажриба ўтказилди. Фильтрни олишдан олдин раҳбарият шундай шарт қўйди – агар натижа яққол кўзга ташланадиган бўлса, цех жами қайта ишланадиган сут ҳажмига етарли фильтрни сотиб олади. Икки кун давомида синаб кўргандан сўнг, ишлаб чиқарувчи фильтр сотиб олишга аҳд қилди.

Ташидаги шиллиқ ўсмалар – касал сигирлардан тушган бакерияларнинг ўзгинаси, яъни маститли сут қолдиқлари (мастит касаллиги ўчоғи қолдиқлари), ичида эса майда қиллар).


Ўз корхонасида синов тариқасида фильтр ўрнатишга жазм қилганларда (айтиш лозим, фильтрни ўзнатишга улар пул сарфламадилар, уни ўрнатиш жуда осон) бу нарса нима учун керак, деган савол туғилмайди. Аксинча, улар “Аввал бу фильтрсиз қандай ишлаган эканмиз?!”, дейдилар.

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=LS1hH6BiSOw

milk_filter_uzbekistan_5.jpgmilk_filter_uzbekistan_6.jpg

milk_filter_uzbekistan_7.jpg

Ҳурматли сутни қайта ишловчилар ва фермерлар!

Агар ўз корхонангизда шундай тажриба ўтказишни истасангиз, +99890 9260096, +99890 9292808 телефон рақамлари ёки info@bizplan.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилинг.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.35)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш