РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

UzAgroExpo-2014 ва UzProdExрo-2014

UzAgroExpo-2014 ва UzProdExрo-2014

Мамлакат фаровонлигида озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳамияти беқиёс. Ўз вақтида Гиппократ ҳам шундай деган экан: “Еган овқатинг сен учун дори, доринг эса сен учун овқат бўлиши керак!”. Емак – бу инсон организми учун ёқилғи. Озиқ-овқат маҳсулотлари эса талаб йилдан-йилга ортиб бораётган товардир. Боз устига, мамлакатимизда ҳам, бутун дунёда ҳам аҳоли сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

Етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. “2012-2015 йилларда озиқ-овқат саноатини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадюирлар дастури” ҳамда “2012-2015 йилларда қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва уларнинг турини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури” бунинг учун зарур шароит яратмоқда:

  • қишлоқ хўжалигига бозор муносабатлари татбиқ этилмоқда;
  • фермерлик ҳаракати учун кенг имкониятлар очиб берилмоқда;
  • фермер хўжаликлари зарур техника билан таъминланмоқда.

Бундан ташқари, ва бу энг муҳими, фермерлар, шу билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчилар ишга бўлган муносабатни ўзгартириш кераклигини тушуниб етмоқдалар ва ўзгартирмоқдалар ҳам.

Ўз навбатида, қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноати жадал ривожланмоқда. Ҳозирда мамлакатимизда бу соҳада деярли 7 мингта шундай корхона фаолият юритмоқда. Улар ишлаб чиқараётган маҳсулотга ички бозорда талаб катта ва бу маҳсулот четга экспорт қилинмоқда.

Иқтисодиётнинг бу соҳасига бағишлаб ўтказилган кўргазма қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати янада ривожланишига, соҳага чет эл инвестициялари жалб қилинишига, қўшма корхоналар ташкил этилишига, талаб ва таклиф ўрганилишига, товар айланмаси кенгайишига хизмат қилади.

2014 йилнинг 26 – 28 ноябрь кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” мажмуининг 1-павильонида бирйўла иккита кўргазма – “UzArgoExpo-2014X Халқаро қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ва “UzProdExрo-2014” X Халқаро озиқ-овқат саноати ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмалари бўлиб ўтади.

Кўргазма:

  • Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси;
  • Ўзбекистон Ресубликаси Фермерлар кенгаши;
  • Тошкент шаҳар ҳокимлиги;
  • Ўзбекистон Республикаси Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси;
  • Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг расмий кўмагида
ва ТИАСВ “ЎзЭкспоМарказ” МКМ ОАЖнинг ташкилий кўмагида уюштирилди.

Мамлакатимизнинг ишлаб чиқарувчилари билан бир қаторда, кўргазмада Германия, Испания, Италия, Нидерландия, Франция, Беларусь, Россия, Украина, Туркиянинг етакчи фирма ва компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш этдилар.

Барча истаганлар кўргазманинг қуйидаги бўлимлари экспонатлари билан танишиш имконига эга бўлдилар:

uzagroexpo_2014_3_sninvest.jpg1. Қишлоқ хўжалиги техникаси:

  • тракторлар, двигателлар;
  • ерга ишлов бериш ва экин экиш техникаси;
  • сеялкалар;
  • пресс-йиғувчилар;
  • контейнерлар, цистерналар ва идишлар ва ҳ.к.

2. Озиқ-овқат саноати учун асбоб-ускуналар:

  • ишлаб чиқариш линиялари;
  • совутиш ускуналари ва ҳ.к..

uzagroexpo_2014_35_kraiburg.jpg3. Чорвачилик, паррандачилик, ветеринария:

  • зотли моллар чорвачилиги;
  • ветеринария дори воситалари;
  • чорвачилик хоналари;
  • тўшама материаллар;
  • гўнгдан тозалаш учун техника;
  • соғиш ва совутиш ускуналари;
  • ем, емнинг иаркибий қисмлари ва ҳ.к..

4. Ўсимликшунослик ва боғдорчилик:

  • экин ва кўчатлар;
  • уруғлар;
  • uzagroexpo_2014_26_iz_gollandii.jpgминерал ва органик ўғитлар ва ҳ.к.

5. Бошқарув, хизматлар:

  • лизинг,
  • молиялаштириш ва кредитлаш,
  • консалтинг ва ҳ.к.

Энди кўргазмада олинган фотосуратлар билан танишишни таклиф этамиз.

uzagroexpo_2014_1_gumil.jpguzagroexpo_2014_5.jpg

uzagroexpo_2014_12_kurstsan.jpguzagroexpo_2014_25_melasty.jpg

uzagroexpo_2014_2_poljostroj.jpguzagroexpo_2014_4_sninvest.jpg

uzagroexpo_2014_7_midasko-expo.jpguzagroexpo_2014_13_fenvia.jpg

uzagroexpo_2014_9_сельхоз_лидер.jpguzagroexpo_2014_32_polsha.jpg

uzagroexpo_2014_20_imkon_premix.jpguzagroexpo_2014_18_biveco.jpg

uzagroexpo_2014_8_агроплюс.jpguzagroexpo_2014_6_texna.jpg

uzagroexpo_2014_17_facco.jpguzagroexpo_2014_19_tavsan.jpg

uzagroexpo_2014_28_sogda_parranda.jpguzagroexpo_2014_11_alpline.jpg

uzagroexpo_2014_10_гомсельмаш.jpguzagroexpo_2014_14_belarus_center.jpg

uzagroexpo_2014_16_gzlin.jpguzagroexpo_2014_15_sovet_fermerov.jpg

uzagroexpo_2014_31_eco_drip_lux.jpguzagroexpo_2014_29_richel.jpg

uzagroexpo_2014_21_petkus.jpguzagroexpo_2014_34_dehshetiler.jpg

uzagroexpo_2014_30_celtic_cooling.jpg

uzagroexpo_2014_22_technogel.jpguzagroexpo_2014_33_agri_sciences.jpg

uzagroexpo_2014_23_viniks.jpguzagroexpo_2014_36_dom_oborudovaniya.jpg

uzagroexpo_2014_27_jalalov_omidi.jpg

uzagroexpo_2014_37_molochnaya_kuhnya.jpguzagroexpo_2014_anons.jpg

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш