РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

ВВС+ кундалиги. Куз келди, дегани нимани англатади?..

ВВС+ кундалиги. Куз келди, дегани нимани англатади?..

Ишга кўмилиб кетганман дейсизми? Исталган вақт идорага чақиришлари ёки хизмат сафарига юборишлари мумкинми? Агар бир суткада атиги узун-юлуқ 6 соат ухлаганингизда, уйғонгандан сўнг ўринда бироз ястаниб ётмасдан, соат чинқириши билан оёққа туришга тўғри келса нима қилган бўлардингиз? Унатмангки, қолган вақт фақат ишлаш керак бўлади. ВВС+ мутахассислари, тажрибали ветеринардан тортиб то кичик ходимгача, айнан шу аснода меҳнат қиладилар.

Кўп ҳолларда инсон ўзи ҳақида қайғуришга қодир бўлади, бироз кутиб тура олади. Ўзи сингари жонзотлар билан бирга фермада яшайдиган сигир эса кутиб тура олмайди: тўғри боқмаслик соғим пасайиб кетишига, кеч соғиш саломатлик билан билан боғлиқ муаммоларга, оғилхонани виждонан тозаламаслик эса янада катта муаммоларга олиб келади.

Кузда эса бу муаммолар икки бор кучаяди, чунки иссиқ ҳаво ўрнига совуқ ҳаво келади, боз устига қишга ем тайёрлаш лозим. Намликни айтмайсизми? Намлик туфайли туёқ касалликлари авжига чиқади.

bizplan_vet_1.JPGbizplan_vet_2.JPG

Хуллас, ҳар доимгидек иш кўп, муаммолар талай. Шу сабабли ВВС+ гуруҳи ўз олдига эгзу ниятларни қўйган – маслаҳат сўраб мурожаат қилган фермаларга муаммони ҳал этишда ёрдам бериш.

ВВС+ 5-фермада ишларни тугалламасидан Тошкент вилоятидаги 6 ва 7-фермалардан буюртма тушди.

Катта мутахассислар фермаларга бориб, шароит билан танишганларидан сўнг, вазият ойдинлашди, ВВС+ ҳал этиши лозим бўлган муаммолар аниқланди, иш режаси тузилди.

Шундай қилиб, 6-фермада ВВС+ асосий диққатни сигирларда оқсоқликни аниқлаш ва даволашга қаратди.

Умуман олганда, Ўзбекистоннинг кўпчилик сут фермаларида турли даражада оғир бўлган туёқ касалликлари (оқсоқлик) жуда долзарб муаммога айланган. Туёқ касалликлари келиб чиқиши сабаблари турлича:

  • рационни тез-тез ўзгартириб туриш ва нотўғри озиқлантириш;
  • сигирларни болалашга тайёрламаслик;
  • сигирларни ёмон шароитда сақлаш (жуда нам тўшама, сигирлар доим бетон пол устида бўлиши);
  • туёққа майда тош кириб қолиши.

Биз бу тўғрида бир неча бор ёзганмиз. Аммо фермалардаги аҳволни кўриб, айтишимиз мумкинки, яна бир бор эслатиб ўтиш ортиқча бўлмайди.

Туёқ касалликлари – фермада катта харажатлар манбаи!

Бу, асосан, сигирларнинг сут унумдорлиги пасайиб кетиши ҳамда оқсоқ сигирларни даволаш ва шундай ( сурункали оқсоқ) сигирлар бор ҳўжаликни юритиш оқибатида кўрилган молиявий зарар билан боғлиқ (қаранг: “ЙҚМ оқсоқланиши ва туёқларни парвариш қилиш”).

Даволаниши муваффақиятли кечадиган сигирлар кўп вазн йўқотадилар, сут соғими пасайиб кетади ва лактациянинг бошланғич босқичида касаллик чўзилиб кетган ҳолларда, насл бериш қобилиятига салбий таъсир кузатилади. Бундан ташқари, даволаш учун қўшимча харажатлар талаб этилади. Булар – хўжалик ичидаги меҳнат харажатлари ёки ташқаридан ветеринар чақиртириш билан боғлиқ харажатлар.

Боз устига, антибиотиклар ёрдамида муолажа қилинганда, сигирдан олинган сут истеъмол учун яроқсиз бўлади, шунинг учун бу сут умумий идишга солинмайди, аксинча чиқитга чиқарилади. Афсуски, баъзи фермерлар бундай сутни умумий сутга аралаштириб юборишдан тортинмасдан, сутни қайта ишловчи хўжаликларга топширадилар ҳам, бу эса қайта ишловчининг тайёр маҳсулоти сифатига салбий таъсир қилади.

Касалликка эътибор қилинмаган ҳолларда, бундай ҳолни эса Ўзбекистон фермаларига кўплаб кузатиш мумкин, сигирларни бракка чиқаришга тўғри келади, демак подани ёш тана билан тўлдиришга яна қўшимча харажат қилинади.

Шундай қилиб, авваламбор, 6-ферманинг 41 бош соғин сигирдан иборат подасида диспансеризация ўтказилди. 28 та сигирда туёқ касалликлари аниқланди. Кўпчилик сигирларнинг тўрттала оёғи касалланган бўлиб чиқди. Касал сигирлар даволаш чоғида алоҳида оғилхонага кўчирилди.

Кўпчилик сигирларнинг оёғи туёқ йирингги ва туёқ ораси дерматити (яраси) билан касалланган экан. Айрим сигирларда туёқ кафтида чуқур тешик яра каби анча жиддий юқумли туёқ касалликлари аниқланди.

bizplan_vet_6.jpg   bizplan_vet_5.jpg

bizplan_uz_2_1.JPG

ВВС+ гуруҳи касал сигирларга қуйидаги амалларни ўз ичига оладиган комплекс муолажани қўллашга қарор қилди:

  • туёқларни кесиш;
  • туёқларни ювиб тозалаш;
  • антибиотиклар қўллаш;
  • бинтли боғламлардан фойдаланиш.

bizplan_vet_7.JPG   bizplan_vet_8.JPG

bizplan_vet_9.JPG   bizplan_vet_10.JPG

bizplan_vet_11.JPG   bizplan_vet_12.JPG

Бизнинг YouTubeдаги каналимизда сиз ВВС+ мутахассиси туёқ яраси билан касалланган ==>> https://www.youtube.com/watch?v=a1JrkdDKBAo сигирнинг туёқ ярасини боғлаши кўрсатилган видеони кўришингиз мумкин.

ВВС+ гуруҳи мазкур фермада қўллаган муолажалар натижасида 20 та сигир буткул даволанди. 8 та сигир муттасил соғайиб бормоқда, чунки уларда анча жиддий туёқ касалликлари аниқланган бўлиб, мураккаб муолажа тайинланган эди.

7-фермада эса ВВС+ гуруҳининг иши, асосан, туёқ касалликларини даволашдан иборат бўлди, шу билан бирга 29 бош сигирдан иборат бўлган пода диспансеризация қилинди. Диспансеризация подадаги сигирлар жуда озиб, ҳолдан тойгани ва ётаверганидан деярли ҳаммасининг танаси қотиб қолгани ва улар кучли оқсоқланишини кўрсатди. Бундан ташқари,

  1. Фермада соғлом бузоқлар ва сигирларни ўстиришга ягона ёндашув йўқ.
  2. Даволаш ва ветеринария тадбирлари мутлақо ҳисобга олинмайди.
  3. Озиқлантириш рациони жуда чекланган ҳолда ҳисобланган ва мукаммал тузилмаган.
  4. Туёқ касалликларининг олдини олиш ва даволаш чоралари деярли кўрилмаган.

bizplan_vet_13.JPG

bizplan_vet_3.JPG   bizplan_vet_4.JPG

bizplan_vet_15.JPG   bizplan_vet_16.JPG

bizplan_vet_18.JPG   bizplan_vet_19.JPG

Шу муносабат билан ВВС+ гуруҳи ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўйди:

  1. Озиқлантириш рационини тузиб чиқиш.
  2. Ориқ ва ҳолдан тойган сигирларни даволаш ва витаминлар билан боқиш.
  3. Туёқ касалликларини комплекс муолажа қилиш ва олдини олиш чораларини кўриш.
  4. Заиф бузоқларни комплекс даволаш ва улардаги касалликларнинг олдини олиш.
  5. Сигирларнинг яшаш шароитини яхшилаш.

24 бош соғин сигирдан иборат подада 19 та сигир туёқ касалллигига чалингани ва оёқлари лат егани маълум бўлди. Уларда, асосан, туёқ йирингги, туёқ ораси дерматити (яраси) ва ламинит аниқланди. Кўпчилик сигирларнинг бир вақтнинг ўзида 2 ва 3 туёғи шикастланган эди. Бундан ташқари, ётаверганидан сигирларнинг сонида чуқур ички яралар ҳосил бўлган ==>> https://www.youtube.com/watch?v=k0NXBVYjTUc.

bizplan_vet_20.jpg   bizplan_vet_20_1.JPG

bizplan_vet_14.JPG   bizplan_vet_17.JPG

Фермада аввал даволаш-профилактика ишлари олиб борилмагани сабабли сигирлар ҳолсизланиб қолгани муносабати билан туёқ касаллаклари жуда оғир босқичда бўлиб, даволаш ҳам мураккаб кечди. Комплекс муолажа қўлланиши туфайли яралар тузалиши ва соғайиш жараёни қониқарли кечди.

ВВС+ кегунига қадар фермада туёқларни кесиш нотўғри амалга оширилган бўлиб, шу сабабдан даволанаётган сигирларнинг деярли ҳаммасининг туёқ кафти тўлиқ очиқ эди. Бу эса соғайиш жараёнини анча секинлаштирди, чунки туёқ шохи (туёқларни тўғри кесиш қанчалик муҳим экани ҳақида ўқинг “ЙҚМ оқсоқланиши ва туёқларни парвариш қилиш”) тикланмагунча, туёқлар буткул соғайиши амри маҳол.

Ламинит нотўғри даволангани туфайли айрим сигирларнинг туёқ суяги буткул олиб ташланган эди. Уларнинг аҳволини ВВС+ гуруҳи мутахассислари жуда оғир деб топдилар ва уларга алоҳида интенсив муолажа курси қўлладилар.

bizplan_vet_22.jpg   bizplan_vet_23.jpg

Ўзбекистон фермаларида кўп ҳолларда тўшама сифатида ғишт ёки бетондан фойдаланадилар. Ётқизилгандан кейин бироз вақт ўтгач, бундай тўшама парчаланишни бошлайди, оғилхоналарда кўплаб майда тош ва бетон парчалари пайдо бўлади. Бу майда тош ва бетон парчалари сигирларнинг оёқлари шикастланишига олиб келади.

Сигирларнинг оёқлари шикастланишини олдини олиш мақсадида бутун дунё бўйлаб кўплаб чорвачилик фермаларида оёқ остига резина тўшама ётқизилиб, устига похол ташланмоқда. Бундай тўшаманинг афзал томонлари тўғрисида “Шведофф тўғрисида” ва “Резина матлар ва мастит” мақолаларида ўқишингиз ёки каналимиздаги видеони ==>> https://www.youtube.com/watch?v=Fppl9e_pbcI кўришингиз мумкин.

Бундан ташқари, 7-фермада ВВС+ мутахассислари 2 марта бутун подани витаминларга тўйинтириш курсини ўтказдилар ва озиқлантириш рационини туздилар. Сигирларни рацион бўйича озиқлантириш бошлангандан сўнг уларнинг соғайишида ижобий ўзгаришлар сезилди.

Аввалги кундаликда ёзганимиздек, иш бошлашдан олдин ферма ходимлари ВВС+ гуруҳи тавсияларига менсимай қарайдилар. Афсуски, 7-фермада ҳам худди шундай вазиятга дуч келдик.

Интенсив муолажа қўлланилгандан сўнг бир ой ўтгач, 19 та сигирдан 5 таси буткул соғайиб кетди. Сигирларни парвариш қилишда қўйилган қуйидаги хатоликлар туфайли мазкур кўрсаткич жуда паст:

  • ем майдонини гўнг босиб кетган;
  • сигирлар яшайдиган бўлмалар нам ва кир;
  • озиқлантириш рационига тўлиқ риоя этилмаган.

Шу муносабат билан сигирларнинг саломатлиги ёмонлашишини олдини олиш ва олиб борилган муолажа самарадорлигини ошириш мақсадида ВВС+ гуруҳи ферма ходимлари:

  • кун тартибига қатъий риоя қилишлари;
  • меҳнат ва технологик интизомга риоя қилишлари;
  • сигирларга рацион бўйича озуқа ўз вақтида берилиши бўйича жиддий чоралар кўрди.

Амалга оширилган сигирларни даволаш ҳамда интизомни мустаҳкамлаш бўйича комплекс чоралар натижасида яна бир ойдан сўнг қолган 14 та оқсоқ сигирдан 10 таси буткул соғайиб кетди.

bizplan_vet_24.JPGbizplan_vet_25.jpg

Шундай қилиб, 19 та оқсоқ сигирдан 15 таси буткут соғайиб кетди, ўта кучли оқсоқланаётган 4 та касал сигирни даволашни давом эттириш тавсия этилди. Энди ферма ходимлари оқсоқ сигирларни даволашни мустақил давом эттиришлари мумкин, чунки ВВС+ гуруҳи уларни ҳам ўргатди.

P.S.: 6-фермада ишлар тамомлангандан сўнг ферма раҳбари ВВС+ гуруҳи мутахассисларига шахсан миннатдорчилик билдирди. Ўқиш >>

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.44)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш