РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Кремона – пишлоқлар шаҳри

Кремона – пишлоқлар шаҳри

Сезган бўлсангиз, сут Ўзбекистонда катта миқдорда (йилига 6 млн. тонна) ишлаб чиқарилади, ачитқили сут маҳсулотлари ассортименти (йогуртлар, кефирларқатиқ ҳам анча кенг, аммо таклиф этилаётган пишлоқлар турини кўп, деб бўлмайди. Ўзбекистонлик пишлоқ пиширувчилар истеъмолчиларга қаттиқ пишлоқларнинг фақат 3-4 турини таклиф эта оладилар (масалан, Россия, голланд, самара, гауда). Пишлоқнинг юмшоқ навларини ишлаб чиқарувчилар ҳам, истеъмлчилар ҳам унча хуш кўрмайдилар. Эритилган пишлоқларнинг кенг ассортименти ва мазали таъми ҳақида эса гапириш умуман ноўрин.

Афсуски, пишлоқни севувчилар учун бу катта муаммо. Ахир, севимли, аммо чет элда ишлаб чиқарилган пишлоқнинг ҳар хил навлари ва турлари учун катта пул тўлашни ўрнига ўзбекистонлик истеъмолчилар жон деб маҳаллий тадбиркорлар ишлаб чиқарган сифатли маҳсулотни сотиб олган бўлардилар.

Хуллас, 7 та технолог пишлоқ ишлаб чиқариш бўйича ўз анъаларамизни яратишга аҳд қилдилар ва Италиянинг шимолида жойлашган, ўз сут маҳсулотлари билан бутун дунёга донг таратган ажойиб Кремона шаҳрига йўл олдилар.

2014 йилнинг кузида ушбу делегация 2014 йилнинг 19-26 октябрь кунлари бўлиб ўтган “International Dairy Cattle Show 2014” – Халқаро чорвачилик кўзгазмасида (қаранг: “Халқаро чорвачилик кўзгазмаси 2014, Кремона, Италия”) иштирок этди ва Италиядаги энг муваффақиятли пишлоқ пишириш корхоналаридан бири бўлган Latteria PLACга ташриф буюрди.

Cremona_cheese_plant_2.jpg

Эндиликда ҳикоямизни делегатлардан бири, сутни қайта ишлаш бўйича технолог Г.Низамованинг номидан баён этамиз.

Италиянинг замонавий пишлоқ пишириш корхонаси

Маълум бўлишича, Latteria PLAC – деярли асрлик тарихга эга кооператив корхона экан. Корхона 1933 йилда ташкил этилган. Ҳозирда унинг таркибига 19 та ферма киради.

Шудгорга ўт уруғини ташлаш, сутни қайта ишлашдан тортиб, пишлоқни дўконларнинг пештахтасига етказишгача бўлган барча ишлар пухта ташкил этилган. Ҳамма бир жамоа бўлиб ишлайди. Пишлоқнинг муайян навини ишлаб чиқариш учун сигирларга муайян ўт берилади. Яъни маъсус берилган ўтни еган сигир муайян навли пишлоқ учун зарур сут беради.

Latteria PLAC бир неча нав пишлоқ ишлаб чиқаради, булар – пармезан ва проволоне, шу жумладан бутун дунёга машҳур грана падано. Корхона грана падано ишлаб чиқаришда етакчилик қилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг кўп қисми қўшни Европа давлатларига ва бутун дунё бўйлаб экспорт қилинади.

Заводда бизни технолог Пауло хушнуд кутиб олди, биз билан танишиб, суҳбат қурди. Маълум бўлишича, завод бир кунда 450-500 тонна сутни қайта ишлар экан (!!!).

Cremona_cheese_plant_3.jpg

Latteria PLAC бир неча нав пишлоқ ишлаб чиқаради. Пишлоқ пиширувчи корхонанинг фахри , албатта, грана падано пишлоғи. Бу 18 ой давомида пишадиган қаттиқ пишлоқ. Бизни энг ҳайрон қолдиргани шуки, бу пишлоқни пишириш учун сут пастеризация қилинмас экан. Пауло бизга тушунтирганидек, бу пишлоқда фақат унгагина ҳос бўлган микрофлора бўлиши учун қилинади.

Cremona_cheese_plant_9.JPG

Етилиши учун узоқ вақт (18 ОЙ!!!) талаб этиладиган бу пишлоқни ишлаб чиқариш учун корхонада ПАСТЕРИЗАЦИЯЛАНМАГАН СУТдан фойдаланилиши инобатга олинадиган бўлса, корхона ва фермерлик хўжаликлари нечоғлик озодалигини ва санитар шароит қанчалик аъло даражада эканини тасаввур қилиш қийин эмас.

Cremona_cheese_plant_1.jpg

Бундан ташқари, пишлоқ пишириш корхонаси учун сут ишлаб чиқаришда далага муайян пишлоқ нави учун муайян ўтлар экилади!

Фермадан келтирилган сут юзига мис қопланган зангламайлиган пўлатдан ишланган катта чанларга қабул қилинади. Мен нега айнан мис қопланганига қизиқдим, чунки металл иссиқликни яхши ўтказади, Пауло бу анъана эканини алоҳида таъкидлади ва, буниси энди кўпроқ ҳаёлот оламига ўҳшайди, унинг айтишича, бундай идишда пишлоқнинг таъми яхшиланар эмиш!

Грана падано пишлоғини ишлаб чиқариш технологиясини қисқача баён этамиз:

1. Сутга табиий ширдон ферментлари солинади.

2. Қуйқа ҳосил бўлади.

3. Қуйқа қайта ишланади ва пишлоқ дони олинади.

Cremona_cheese_plant_4.jpg

Пишлоқ донининг ҳажми

4. Сўнг у сиқиб олинади ва шаклларга солинади

Cremona_cheese_plant_5.jpg   Cremona_cheese_plant_6.jpg

Cremona_cheese_plant_11.jpg

Цех технологи Ўзбекистонлик меҳмонлар билан

5. Сўнг биқинига ишлаб чиқарувчининг белгиси чизилган идишларга солинади.

Cremona_cheese_plant_7.jpg   Cremona_cheese_plant_8.jpg

6. Шундан кейин пишлоқ пишлоқ пишириладиган ванналарга солинади, аммо уларни ванна дейишга тил бормайди, кўпроқ ховузга ўхшайди. Ваннада пишлоқ 20 кундан ортиқ қолади.

7. Тузланганидан сўнг пишлоқ қуриш учун махсус токчаларга тахланади.

8. Сўнг у рекорд даврга –бир ярим йилга етилиш камерасига қўйилади.

Шу вақт ичида пишлоқ етилади, ўзининг бетакрор таъми ва исини олади. Пишлоқ пишириш корхонасида ҳамма нарса инобатга олинган, ҳатто пишлоқ тахланадиган токчалар ҳам махсус дарахтдан ясалган.

Камера ичида намлик катта, шундоқ бўлиши ҳам керак, чунки акс ҳолда пишлоқ қуриб қолади. Бирон ерда замбуруғ кўринмайди. Хона жуда тоза.

Пишлоқни тайёрлаш жараёнида кўп жиҳатдан анъанага риоя қилинган, масалан, пишлоқ доналарини мато билан сузиб олиш, пишлоқ сифатини унга махсус болғача билан урганда чиқадиган овозга қараб аниқлашда қўл меҳнатидан фойдаланиш. Агар овоз жаранглаб чиқса, демак жараён тўғри кетяпти, пишлоқ етилмоқда. Аммо овоз бўғиқ бўлса, демак пишлоқ етилишида нимадир нотўғри кетган, бундай пишлоқ қайта ишлашга юборилади: қирғичдан ўтказилиб, пишлоқ қириндиси олинади. Хуллас, иш буткул чиқиндисиз ташкил этилган.

Барча делегация аъзолари кўрганларидан илҳомланиб, тўлқинланиб кетдилар. Бизда бунақасини учратиш қийин! Агар бунақаси умуман бўлса, албатта...

Cremona_cheese_plant_13.jpg

Cremona_cheese_plant_14.jpg

Етилиш камераси

Проволоне пишлоғининг ҳажми бизни айниқса ҳайратга солди!

Cremona_cheese_plant_12.jpg

Cremona_cheese_plant_10.jpg

Етилиш камераси

Пишлоқ омборларидаги қаторлар сони ва уларнинг узунлиги,токчаларнинг баландлигини ўлчашни ўзи қийин!

Умид қиламизки, яқин орада дўконларимиз пештахталарида ўзимизни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, сифат борасида Италия пишлоқларига бас келадиган пишлоқларни сотиб олишимиз мумкин бўлади ;)

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш