РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Халқаро чорвачилик кўргазмаси 2014, Кремона, Италия

Халқаро чорвачилик кўргазмаси 2014, Кремона, Италия

2014 йилнинг кузида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган сут ишлаб чиқариш бўйича технологлар “International Dairy Cattle Show 2014” (2014 йил 19-26 октябрь) Халқаро чорвачилик кўргазмасида иштирок этдилар, шунингдек Италиядаги энг муваффақиятли пишлоқ пишириш корхоналаридан бири бўлган Latteria PLACга ташриф буюрдилар (қаранг: “Кремона – пишлоқлар шаҳри”).

Кремона буюк скрипкачи Антонио Страдиварининг ватани эканини биласизми? Кремонани нафосат шаҳри, десак муболаға бўлмайди. Бу ердаги барча буюмда, бинода, инсон қўли билан яратилган ҳар қандай нарсада – тикилган кийим-у пиширилган музқаймоқда нафосат кўзга ташланади.

Кўргазмада ҳукм сурган меҳмондўстлик ва хушмуомалалик руҳи бизларда мезбонлар билан суҳбат қуриш истагини уйғотди. Маҳоратли таржимонлар шарофати билан тил тўсиғи осонгина “маҳв этилди”. Шу муносабат билан кўргазма ташкилотчиларига – Inter Dialog МЧЖ – бизнесингиз гуллаб яшнаши йўлида кўргазмалар, ва Кремона шаҳрига ушбу “экспедиция”ни ташкил этган Юлия Васильева ва Роман Габдулшакировга ўз чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Cremona_diary_exhibition_18.jpg

Кўргазмада сут чорвачилиги ва сутни қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқариладиган кўплаб товарлар ва хизматлар тақдим этилди:

  • оғилхоналар учун металлконструкциялар;
  • соғиш ускуналари: кўчма соғиш ускуналари;
  • чорвачилик хоналари ва чорвага ишлов бериш учун химикатлар;
  • сут ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш линиялари;
  • йирик қорамол;
  • гўнгни қайта ишлаш учун биогаз қурилмалари ишга шай ҳолда ва ҳоказо.

Cremona_diary_exhibition_1.jpgCremona_diary_exhibition_2.jpg

Cremona_diary_exhibition_3.jpgCremona_diary_exhibition_9.jpg

Cremona_diary_exhibition_16.jpg

Соғим ҳажмини имкон қадар кўпайтириш учун сигирлар учун қулай шароит яратиш жуда муҳим.

Cremona_diary_exhibition_4.jpgCremona_diary_exhibition_6.jpgCremona_diary_exhibition_7.jpg

Бундан ташқари, рацион асосида озиқлантириш фермерни соғим ҳажмини ошириш, демак фойдани ошириш орзусига яқинлаштиради.

Cremona_diary_exhibition_5.jpgCremona_diary_exhibition_12.jpg

Cremona_diary_exhibition_10.jpgCremona_diary_exhibition_11.jpg

Кўргазманинг алоҳида павильонида зотдор молларни етиштирувчи фермалар ўзларининг кўз-кўз қилса арзигулик молларини намойиш этдилар. Бу сигирлар суткасига ўртача 40-50 литр сут беради, сутнинг ёғлилиги – 3,2 фоиз, оқсил миқдори – 3-3,5 фоиз. Бундай сигирлар ўртача 2000-2500 евро туради.

Cremona_diary_exhibition_13.jpg

Cremona_diary_exhibition_14.jpgCremona_diary_exhibition_15.jpg

Чорвачилик фермаларида биогаз қурилмаларини татбиқ этишга кўргазмада алоҳида эътибор берилди. Италиянинг кўпчилик хусусий фермерлари ўз хўжалигида мазкур технологияни муваффақият билан қўллаб, ишлаб чиқарилган газ ва электр энергиясини давлатга сотмоқдалар, бу эса фермадан қўшимча даромад олиш имконини беради.

Биогаздан фойдаланиш – бетўхтов тўпланиб борадиган қишлоқ хўжалиги чиқиндилари муаммосининг аъло ечими. Биогаз генератори ёрдамида бу чиқиндилар электр энергиясига ва иссиқликка айлантирилиши мумкин. Электр энергиясининг бир қисми фермадаги тизимларни ишлатишга сарфланади, аммо кўп қисми давлатга сотилади. Иссиқликдан автоклавни қиздириш учун, шунингдек фермадаги уйларни иситиш учун фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари, ферментация жараёнининг қўшимча маҳсули замин учун жуда яхши ўғит бўлади ва ернинг унумдорлигини оширади.

Сут чорвачилигида фаолият юритадиган тадбиркорларнинг ўз маҳсулотини реклама қилишга ёндашуви бизни жуда қувонтирди. Масалан, бошқа маҳсулотлар қаторида қорамол туёқларига ишлов бериш воситаларини ишлаб чиқарувчи бир фирма мана бундай расмли китобчаларни тарқатди:

Cremona_diary_exhibition_17.jpg

Умид қиламизки, мазкур кўргазма унда иштирок этган Ўзбекистон вакилларини сут ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасидаги ўз бизнесларини такомиллаштиришга илҳомлантиради. 

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Агроминитех-2015. “Милк Анализ”, “Шведоф...

Тошкентнинг ЎзЭкспоМарказида 27-30 май кунлари бўлиб ўтган Агроминитех...

Сутни чуқур тозалаш фильтрлари: то...

Дунёда бир усул борки, у сутнинг навини ошириш, кислоталиликни камайти...

Агроминитех-2015. Ҳаммаси сут сано...

Тошкент Ўзэкспомарказида 27-30 май кунлари бўлиб ўтган Uzbekistan Agro...

Мақола ёқди:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш