РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Сигир ва бузоқларни боқиш бўйича замонавий технология

Сигир ва бузоқларни боқиш бўйича замонавий технология

Соғлом ва унумдор соғин сигирлар подаси – ҳар қандай фермернинг орзуси, чунки фойда айнан шу омилга тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунинг учун ҳам хўжалик эгалари ўз жониворлари учун рацион танлашга жиддий қарайдилар. Сифатли ем ва сутли қўшимчалар уларнинг ўсиши ва ривожланишига таъсир қилади. Айниқса, бузоқларни тўғри овқатлантиришга алоҳида эътибор бериш керак,чунки бу муваффақиятли бизнес истиқболини белгилайди. Кўпчилик фермерлар стартдан олдинги ем билан бирга юқори сифатли сут ўрнини босадиган озуқани бебаҳо маҳсулот деб ҳисоблайдилар.

Тўлақонли озиқлантириш – бутун қорамол подаси саломатлиги гаровидир. Сифатли рацион бермасдан туриб сифатли сут олиб бўлмайди. Бундан ташқари, инглиз ветеринарлари томонидан сигир туёқларининг саломатлиги сигирларга бериладиган рационга тўғридан-тўғри боғлиқлиги исботланган.

mustang_1.jpg

Сутнинг сифати ва унинг кейинчалик қайта ишлаш учун яроқлилиги:

  • ем рационининг энергетик қиммати,
  • асосий озиқа моддалари (сутнинг таркиби ва хусусиятларига таъсир қиладиган протеин, клетчатка, крахмал, қанд моддаси ва биологик фаол моддалар) нисбати билан белгиланадиган тўлақонли озиқага боғлиқ.

Россиянинг “Мустанг Технологии Кормления” компанияси чуқур билимлари, кўп йиллик тажрибаси, энг замонавий технологиялардан фойдаланиши, фақат йиллар давомида синалган маҳсулот етказиб берувчилар билан ишлаши туфайли тузиладиган ем рационларининг табиийлиги, ишончлилиги ва хавфсизлигини кафолатлайди.

Мана 16 йилдирки “Мустанг” компанияси фермерларга даромадли хўжалик ташкил этишда ёрдам бериб келмоқда. Сигир ва бузоқларни комплекс озиқлантириш орқали поданинг ҳолатини: бузоқларнинг ўсишини, сигирларнинг сут унумдорлигини, болалаш оралиғидаги даврни барқарор назорат қилиш мумкин.

mustang_logo.png

Компания фаолиятининг йўналишларидан бири – йирик қорамолни боқиш учун хўжаликнинг ем базасини, боқиш шароитини, поданинг генетик салоҳиятини ва олдинга қўйилган мақсадларни инобатга олган ҳолда қорамолни боқиш бўйича комплекс дастурларни татбиқ этиш ва технологик кўмакни таъминлаш орқали чорвачилик муаммоларини ҳал қилишдан иборат. “Мустанг Технологии Кормления” компанияси бузоқлар, ёш таналар, лактация ва сутдан чиқариш давридаги сигирлар учун ем ва емга қўшимчаларни таклиф этади.

Компания Смоленск вилоятининг Гагарин шаҳридаги ўзининг замонавий, юқори технологияли заводида ишлаб чиқарадиган сифатли маҳсулоти, шунингдек етакчи Европа ишлаб чиқарувчилари – “FrieslandCampina” компаниясининг қуйи ташкилоти бўлган Nutrifeed («Нутрифид», Голландия) компанияси ва Nuscience (“Нусайенс”, Бельгия) компаниясининг маҳсулотларини етказиб бериши билан фахрланади.

mustang_4.jpg

Премиксларни:

  • емни витамин ва микроэлементлар нуқтаи назаридан мақбуллаштириш;
  • сигирларнинг сут унумдорлигини ошириш;
  • сервис-даврини ва уруғлантириш индексини қисқартириш;
  • ем конверсиясини ошириш;
  • сут унумдорлиги юқори сигирлар подадан чиқиб кетишига йўл қўймаслик;
  • рационда энергия етишмаслиги ўрнини тўлдириш;
  • ацидоз/кетоз ва бошқа касалликларнинг олдини олиш учун қўшиш тавсия этилади.

Бузоқлар учун сут ўрнини босадиган озиқа (СЎБО)

Сут ўрнини босадиган озиқаларнинг энг катта афзаллиги – уларнинг барқарор таркиби ва фойдаланиш технологиялилиги: бу бузоқ сифатли сут ўрнини босадиган озиқа билан боқилганда, у худди дастурлаштирилган ҳолатдагидек ўсади дегани.

Олдинги мақолада айтилганидек, сигир сутидан кўра сут ўрнини босадиган озиқа бузоқ учун анча хавфсиз, чунки:

  1. Сигирнинг сути сигирнинг ўзидан (мастит ёки бошқа инфекция) ёки бошқа ифлосланиш манбаидан (қўлда соғиш ёки яхши ювилмаган соғиш ускунаси) инфекцияланган бўлиши мумкин.
  2. Сут тез айнийди ва унинг идишдаги қолдиқлари ёмон ювилади.
  3. Сигир сутидан фарқли ўлароқ сут ўрнини босадиган озиқада витаминлар ва микро/маркроэлементлар зарур миқдорда бўлиши кафолатланади.
  4. Озиқавийлик жиҳатидан сут ўрнини босадиган озиқа ўртача сигир сутидан устун туради.
  5. Нарх жиҳатидан сут ўрнини босадиган озиқа товар сутидан анча арзон.

mustang_2.jpg

Сут ўрнини босадиган озиқа бузоқларга:

  • боқиш учун товар сутининг ўрнини босиш,
  • бузоқларни боқиш харажатларини қисқартириш,
  • тирик вазн ортишини таъминлаш,
  • бузоқларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва касалликларнинг олдини олиш,
  • иммунитетни рағбатлантириш учун берилади.

“Мустанг” ишлаб чиқарган сут ўрнини босадиган озиқани бузоқ тўрт кунлик бўлган кундан бошлаб, оғиз сути билан боқиш давридан кейин беришни бошлаш мумкин, ва бу маҳсулотлар бузоқларнинг тирик вазни энг мақбул даражада ортиб боришига имкон беради: ёш таналар кунига таъминан 800 грамм семиради ва натижада 2 ёшга тўлганида улар биринчи марта болалашини кутиш мумкин.

“Мустанг Технологии Кормления” яқин кунларда Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади. Янгиликларни кузатиб боринг ва бу ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўласиз!  

mustang_3.jpg

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Мақола ёқди:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.44)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш