РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Сут тармоғи

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришни мўлжалламоқда

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришни мўлжалламоқда

27.08.2015

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда. Яқинда мамлакатда 2015-2019 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таркибий ислоҳ қилиш ва модернизациялашни ҳамда маҳсулотлар турини оширишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди. Батафсилроқ укинг»

“Экопол” Ўзбекистонда

“Экопол” Ўзбекистонда

05.08.2015

Чорвачилик фермалари учун “Экопол” экологик тоза тўшамалари Ўзбекистон бозоригаа нисбатан яқинда кириб келган. Тўшамалар юмшоқлиги жиҳатидан ҳайвонлар яшайдиган табиий муҳитга яқинлаштирилган, бу тана оғирлиги туёқ юзаси бўйлаб бир маромда тақсимланиши учун шароит яратади. Батафсилроқ укинг»

Сутни чуқур тозалаш фильтрлари: тоза далиллар

Сутни чуқур тозалаш фильтрлари: тоза далиллар

10.07.2015

Дунёда бир усул борки, у сутнинг навини ошириш, кислоталиликни камайтириш, -подадаги мастит билан касалланган сигирни вақтида аниқлаш имконини беради. Бу – сутни чуқур тозалаш фильтрлари. Батафсилроқ укинг»

Агроминитех-2015. “Милк Анализ”, “Шведофф”, “Гарант” (“Милкфор”)

Агроминитех-2015. “Милк Анализ”, “Шведофф”, “Гарант” (“Милкфор”)

12.06.2015

Тошкентнинг ЎзЭкспоМарказида 27-30 май кунлари бўлиб ўтган Агроминитех-2015 кўргазмасида “Милк Анализ” (Ўзбекистон), “Шведофф” (Белорусь) ва “Гарант” (“Милкфор”, Россия) компаниялари ўзларининг янги маҳсулотлари ва ютуқларини намойиш этдилар. Батафсилроқ укинг»

Агроминитех-2015. Ҳаммаси сут саноати учун

Агроминитех-2015. Ҳаммаси сут саноати учун

11.06.2015

Тошкент Ўзэкспомарказида 27-30 май кунлари бўлиб ўтган Uzbekistan Agrominitech Expo-2015 Агросаноат мажмуаси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар юбилей 10-Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосида дунёнинг 24 давлатидан келган 195 дан ортиқ компаниялар янги қишлоқ хўжалиги асбоб-ускуналари, турли дунё мамлакатлари ихтирочиларининг ноу-хаулари, сут ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бозори янгиликлари ва кўплаб бошқа маҳсулотларни намойиш этдилар. Батафсилроқ укинг»

Сигир ва бузоқларни боқиш бўйича замонавий технология

Сигир ва бузоқларни боқиш бўйича замонавий технология

22.04.2015

Соғлом ва унумдор соғин сигирлар подаси – ҳар қандай фермернинг орзуси, чунки фойда айнан шу омилга тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунинг учун ҳам хўжалик эгалари ўз жониворлари учун рацион танлашга жиддий қарайдилар. Сифатли ем ва сутли қўшимчалар уларнинг ўсиши ва ривожланишига таъсир қилади. Батафсилроқ укинг»

Лаборант кундалиги. Қаттиқ пишлоқ шишиб чиқишига қарши қандай курашиш керак

Лаборант кундалиги. Қаттиқ пишлоқ шишиб чиқишига қарши қандай курашиш керак

02.03.2015

Тажрибали пишлоқ пиширувчилар жуда яхши биладилар, қаттиқ пишлоқ ишлаб чиқаришда энг муҳим босқич – бу пишлоқ етиладиган вақт. Айнан шу вақтда кўпчилик пишлоқ пиширувчилар пишлоқнинг етилиш чоғида шишиб чиқиши каби муаммога дуч келадилар. Батафсилроқ укинг»

Халқаро чорвачилик кўргазмаси 2014, Кремона, Италия

Халқаро чорвачилик кўргазмаси 2014, Кремона, Италия

25.02.2015

2014 йилнинг кузида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган сут ишлаб чиқариш бўйича технологлар “International Dairy Cattle Show 2014” Халқаро чорвачилик кўргазмасида иштирок этдилар, Кремона, Италия. Батафсилроқ укинг»

Кремона – пишлоқлар шаҳри

Кремона – пишлоқлар шаҳри

22.01.2015

7 та технолог пишлоқ ишлаб чиқариш бўйича ўз анъаларамизни яратишга аҳд қилдилар ва Италиянинг шимолида жойлашган, ўз сут маҳсулотлари билан бутун дунёга донг таратган ажойиб Кремона шаҳрига йўл олдилар. Батафсилроқ укинг»

ВВС+ кундалиги. Куз келди, дегани нимани англатади?..

ВВС+ кундалиги. Куз келди, дегани нимани англатади?..

15.01.2015

Кузда эса бу муаммолар икки бор кучаяди, чунки иссиқ ҳаво ўрнига совуқ ҳаво келади, боз устига қишга ем тайёрлаш лозим. Намликни айтмайсизми? Намлик туфайли туёқ касалликлари авжига чиқади. Батафсилроқ укинг»

UzAgroExpo-2014 ва UzProdExрo-2014

UzAgroExpo-2014 ва UzProdExрo-2014

04.12.2014

2014 йилнинг 26 – 28 ноябрь кунлари Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» мажмуининг 1-павильонида бирйўла иккита кўргазма – «UzArgoExpo-2014» X Халқаро қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ва « UzProdExрo-2014» X Халқаро озиқ-овқат саноати ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмалари бўлиб ўтади. Батафсилроқ укинг»

Сут фильтрлари Ўзбекистонда ёки сутнинг навини қандай ошириш мумкин

Сут фильтрлари Ўзбекистонда ёки сутнинг навини қандай ошириш мумкин

01.12.2014

Сутни қайта ишлаш технологлари сутни чуқур тозалаш фильтрларининг фойдали хусусиятлари тўғрисида эшитишганида ёки ўқишганида, сирли кулимсираб, елка қисадилар. Синаб кўришга рози бўлган ва ўз корхонасида фильтрни тажриба тариқасида ўрнатишга рози бўлган таваккалчилар ҳам топилди. Натижасини кўриб қўйинг. Батафсилроқ укинг»

СВХ+ кундалиги. Фақат соғиш билан эмас

СВХ+ кундалиги. Фақат соғиш билан эмас

16.09.2014

Сахар соат 1:30. Салқин ҳукм сурмоқда. Хона эса дим, хира пашшалардан тинчлик йўқ. Соат жиринглаб, уйғониш вақти келганини билдиради. СВХ+ гуруҳи уйқисирабгина эрталабки соғишга тайёргарлик кўради. Бир пиёладан ширин чой ичиб, уччала соғувчи соғиш залига қараб йўл олади. Батафсилроқ укинг»

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ветеринария дори-дармонлари фермерлар хизматида

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ветеринария дори-дармонлари фермерлар хизматида

15.09.2014

Яқинда, Самарқанд шиҳрида 20 йиллик туриб қолгандан кейин тубдан қайта қурилган “Ўзбиокомбинат” – йирик қорамол, майда қорамол, парранда, уй ҳайвонлари, мўйнали ҳайвонлар ва отлар учун биологик препаратлар ишлаб чиқариш бўйича завод фойдаланишга топширилди.  Батафсилроқ укинг»

Лаборант кундалиги. Ekomilkи сут анализатори ва сут кислоталилиги юқорилиги тўғрисида

Лаборант кундалиги. Ekomilkи сут анализатори ва сут кислоталилиги юқорилиги тўғрисида

14.08.2014

Соғиш ускунасини етарлича тозаламаслик хом сутда бактериялар кўпайиб кетишининг асосий сабаби. Тошкент вилоятининг Келес туманида фаолият кўрсатадиган фермер «Ekomilk» сут анализаторини сотиб олгандан сўнг унинг хўжалигида жуда қизиқарли, энг муҳими ибратли ҳодиса юз берди. Батафсилроқ укинг»

Лаборант кундалиги.  Сут анализатори кичкина сутни қайта ишлаш заводларига ёрдам тариқасида

Лаборант кундалиги. Сут анализатори кичкина сутни қайта ишлаш заводларига ёрдам тариқасида

08.08.2014

Шак-шубҳасиз, кичкина сутни қайта ишлаш заводида сут анализатори жуда керакли асбоб. Аммо, бундай асбобнинг нархини инобатга оладиган бўлсак, айтиш лозим Ўзбекистонда бундай сут анализаторининг нархи 1100 ш.б.дан 1600 ш.б.гача бўлиши мумкин, сутни қайта ишлаш билан шуғулланувчи ҳамма тадбиркор ҳам уни сотиб ололмайди.  Батафсилроқ укинг»

Лаборант кундалиги. “Ekomilk” анализаторининг шу кунгача номаълум бўлган функцияси

Лаборант кундалиги. “Ekomilk” анализаторининг шу кунгача номаълум бўлган функцияси

04.08.2014

Украиналик ҳамкорларимиз билан биргаликда ишлаб ва Ўзбекистондаги сут маҳсулотлари ва пишлоқ ишлаб чиқариш бўйича учта корхонада тажриба ўтказиб, ишлаб чиқарувчиларимизнинг ишончини қозонган “Ekomilk” экспресс анализаторининг қўшимча функцияси борлигини аниқладик.  Батафсилроқ укинг»

Замонавий усуллар ёрдамида сигирларда  эрта бўғозликни аниқлаш

Замонавий усуллар ёрдамида сигирларда эрта бўғозликни аниқлаш

31.07.2014

Бугун ректал пайпаслаш ва УТТга муқобил усул сифатида сигирларда эрта бўғозликни аниқлаш экспресс-тести таклиф этилмоқда. Батафсилроқ укинг»

Хом сут стабилизатори: сутни айнитмай сақлайди

Хом сут стабилизатори: сутни айнитмай сақлайди

29.07.2014

Ўзбекистоннинг кескин континентал иқлимида сутни фермадан ёки хонадондан Сут йиғиш марказига ёки қайта ишлаш заводигача айнитмай етказиш масаласи кўпчиликни бош қотиришга мажбур қилмоқда, иссиқ ёз кунларида бу айниқса долзарб масала. Бу муаммони хом сут консерванти (стабилизатор) ҳал қилиши мумкин. Батафсилроқ укинг»

Сифатли хом ашёдан сифатли маҳсулотга

Сифатли хом ашёдан сифатли маҳсулотга

25.07.2014

Фильтрлаш ускунасидан фойдаланиш сутнинг бактериялар билан ифлосланганлигини камайтириш ва соматик ҳужайралар сонини камайтириш ҳисобига сутни олий навгача тозалаш имконини беради. Батафсилроқ укинг»

Кўпайтириш ва генетик селекция

Кўпайтириш ва генетик селекция

10.07.2014

Кўпайтириш ва генетик селекция самарадорлиги даромад келтирадиган поданинг энг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Соғлом сигир – бу сифатли сут дегани. Демак, соғлом сигир – яхши даромад гарови. Батафсилроқ укинг»

Акушерлик ва гинекология

Акушерлик ва гинекология

09.07.2014

Акушерлик ва гинекология – ҳар қандай ферма учун муҳим вазифа. Соғлом сигир – бу сифатли сут дегани, демак яхши даромад гарови.  Батафсилроқ укинг»

Бузоқларни парваришлашга тўғри ёндашувлар шарҳи

Бузоқларни парваришлашга тўғри ёндашувлар шарҳи

01.07.2014

Бузоқларни парвариш қилиш деганда уларни боқишни, яшаш шароитини, санитария шароитини, бузоқлар яшайдиган хоналарни шамоллатишни тўғри ташкил қилиш, касалликка чалинишини олдини олиш ва ривожланишини доимо назорат қилиш тушунилади.   Батафсилроқ укинг»

Лаборант кундалиги. RP 80 ҳимоя культураси

Лаборант кундалиги. RP 80 ҳимоя культураси

12.06.2014

Ачитқили сут маҳсулотларининг таъми ва сифатини сақлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга Франциянинг «BIOPROX» компанияси мутахассислари ўз технологияларини - RP 80 ҳимоя культурасини таклиф этмоқдалар. Батафсилроқ укинг»

Агромнитех-2014. Шведофф: Чорвачилик фермалари учун экологик тоза тўшамалар

Агромнитех-2014. Шведофф: Чорвачилик фермалари учун экологик тоза тўшамалар

09.06.2014

Тошкентнинг Ўзэкспомарказида 3-6 июнь кунлари бўлиб ўтган Агроминитех-2014 кўргазмасида “Шведофф” компанияси Ўзбекистонлик истеъмолчиларга ўз маҳсулотларини – чорвачилик фермалари учун резина тўшамаларини биринчи бор тақдим этди. Батафсилроқ укинг»

Агромнитех-2014. ИКФ-Ўзбекистон: замон билан ҳамнафас

Агромнитех-2014. ИКФ-Ўзбекистон: замон билан ҳамнафас

09.06.2014

ИКФ Сервис дунё брендлари томонидан ишлаб чиқилган сут сифатини текширишга мўлжалланган лаборатория ускуналарини 10 йилдан бери Украинада ва мана йилдирки Ўзбекистонда 2 сотади. Батафсилроқ укинг»

Агромнитех-2014. Bioprox: тўғри ачитқилар

Агромнитех-2014. Bioprox: тўғри ачитқилар

09.06.2014

Bioprox – ачитқили сут маҳсулотлари, сариёғ, пишлоқ, нон, квас ва вино ишлаб чиқарувчиси. Компания вакиллари Агроминитех-2014 кўргазмасида иштирок этдилар.  Батафсилроқ укинг»

Агроминитех-2014 ва Агротехмаш-2014

Агроминитех-2014 ва Агротехмаш-2014

06.06.2014

Тошкентнинг Ўзэкспомарказида 3-6 июнь кунлари қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга бағишланган бирйўла иккита - Агроминитех-2014 ва Агротехмаш-2014 кўргазмаси бўлиб ўтди. Батафсилроқ укинг»

Чорвачилик фермалари учун экологик тоза тўшамалар

Чорвачилик фермалари учун экологик тоза тўшамалар

16.04.2014

Бугунги мақолада Сизга Ўзбекистоннинг мазкур бозоридаги янги маҳсулот, яъни «Шведофф» МЧЖда ишлаб чиқарилган, саноат ва қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган резина бўйралар тўғрисида сўзлаб бермоқчимиз. Батафсилроқ укинг»

ИКФ Сервис ва Bioprox  Тошкентдаги Worldfood-2014 кўргазмасида

ИКФ Сервис ва Bioprox Тошкентдаги Worldfood-2014 кўргазмасида

05.04.2014

Жорий йилнинг 2-4 апрель кунлари “ЎзЭксоМарказ”да бўлиб ўтган Worldfood-2014 кўргазмасида Bizplan.uz иккита компанияга Ўзбекистон бозорига киришга ёрдам берди, булар - Украинанинг ИКФ Cервис компанияси ва Франциянинг Bioprox компанияси.

Батафсилроқ укинг»

WorldFood-2014 ва AgroWorld-2014

WorldFood-2014 ва AgroWorld-2014

03.04.2014

2014 йилнинг 2-4 апрель кунлари “ЎзЭкспоМарказ” кўргазмалар мажмуасида бир вақтда озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалигига бағишланган иккита кўргазма бўлиб ўтди. Булар WorldFood-2014 – 14-Озиқ-овқат саноати халқаро кўргазмаси ва AgroWorld-2014 – 9-Қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Батафсилроқ укинг»

Ўзбекистондаги кефир тўғрисида…

Ўзбекистондаги кефир тўғрисида…

28.02.2014

Олдинги мақолаларимизда биз ҳақиқий кефир қандай бўлиши кераклиги ва унинг фойдали хусусиятлари тўғрисида маълумот берган эдик. Энг қизиғини эса ушбу мақоладан топасиз. Сўз Ўзбекистондаги кефир тўғрисида боради...

Батафсилроқ укинг»

Ҳамма ичимлик ҳам кефир бўлавермайди…

Ҳамма ичимлик ҳам кефир бўлавермайди…

27.02.2014

Агар сутга ивитқи солиб, иссиқ қилиб ўраб қўйиб, эртасига эрталаб ўша шифобахш кефирни ичаман, деб ўйласангиз, янглишасиз. Кефир тайёрлаш шунчаки осон бўлганда эди, кавказликлар КЕФИР ишлаб чиқариш усулини юз йиллаб сир сақламаган бўлардилар.  Батафсилроқ укинг»

«Саломатликнинг таъми – нордон!» (с) Кефир

«Саломатликнинг таъми – нордон!» (с) Кефир

26.02.2014

Бугунги кунда рационимизни ачитқили сут маҳсулотларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. МДҲ ҳудудида сут маҳсулотлари бозорининг 2/3 қисмини КЕФИР эгаллаган, десак муболаға бўлмайди.   Батафсилроқ укинг»

Ветеринарлар кундалиги

Ветеринарлар кундалиги

15.01.2014

“Ветеринарлар кундалиги”, деб номланган туркум мақолаларда Ветеринария бўлимимизнинг жорий лойиҳалари тўғрисида сўз боради: диспансеризация, диагностика, даволаш қандай ўтказилади. 

Батафсилроқ укинг»

БИФИДОБАКТЕРИЯЛАР: 3 килограмм иммунитет!

БИФИДОБАКТЕРИЯЛАР: 3 килограмм иммунитет!

24.12.2013

Бифидобактериялар – ичакларимизнинг асосий “аҳолиси”. Ичакдаги бактерияларнинг қарийб 90 фоизини айнан бифидобактериялар ташкил этади. Мазкур мақолада уларнинг фойдали фаолияти тўғрисида сўз боради.  Батафсилроқ укинг»

Bioprox француз компанияси вакилларининг ташрифи

Bioprox француз компанияси вакилларининг ташрифи

13.12.2013

Ачитқили сут маҳсулотлари ва пишлоқлар учун Bioprox компанияси ачитқилари Ўзбекистон бозорига эндигина кириб келди. Дидье Дюпаши Ўзбекистонда ачитқили сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга олий сифатли кефир, йогурт ва пишлоқлар ишлаб чиқариш сирларини тўғридан-тўғри амалда кўрсатиш учун махсус таклиф этилди.  Батафсилроқ укинг»

ЙҚМ қишки касалликлари

ЙҚМ қишки касалликлари

12.12.2013

Сифатсиз озиқа ва боқиш шароитининг ёмонлиги билан бир қаторда қишки мавсумда катарал пневмония ва бронхопневмония каби нафас йўллари касалликлари соғин сигирлар маҳсулдорлигини йўқотишнинг асосий сабабларига киради.  Батафсилроқ укинг»

Замонавий сут фермаси  қуриш: молхона қандай қурилади?

Замонавий сут фермаси қуриш: молхона қандай қурилади?

07.12.2013

Олдинги “Замонавий сут фермасини қуриш: муҳим жиҳатллар”мақоласида айтилгандек, сигир учун қулайликлар – бутун бизнесингизнинг гаровидир. Боқиш шароитлари ­– метоболик жараёнлар натижасида олинаётган катта ҳажмдаги иссиқликни тарқатишга имкон яратиши ва ҳайвонлар атрофини қуруқ сақлашни таъминлаши керак. Батафсилроқ укинг»

Замонавий сут фермасини қуриш: муҳим жиҳатллари

Замонавий сут фермасини қуриш: муҳим жиҳатллари

04.12.2013

Янги сут фермасини қуриш ёки борида қулайликлар яратиш (янгилаш) масаласи сут ишлаб чиқарувчи фермерлар учун энг муҳим вазифага айланиши керак.  Батафсилроқ укинг»

UzAgroExpo-2013 ва UzProdExрo-2013

UzAgroExpo-2013 ва UzProdExрo-2013

30.11.2013

2013 йилнинг 27-29 ноябрь кунлари Тошкентда, “ЎзЭкспоМарказ” кўргазмалар марказининг 1-павильонида бирйўла иккита кўргазма бўлиб ўтди - «UzArgoExpo-2013» 9-Халқаро қишлоқ хўжалик кўргазмаси” ва «UzProdExрo-2013» 9-Халқаро озиқ-овқат саноати кўргазмаси”. Батафсилроқ укинг»

Қандай қилиб кичкина компания 900 000 сўм қўшимча даромад олгани тўғрисида

Қандай қилиб кичкина компания 900 000 сўм қўшимча даромад олгани тўғрисида

21.11.2013

Ачитқили сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада ачитқи ёрдамида қандай қилиб қўшимча даромад олиш мумкин? Яқиндагина тошкентлик харидорлар учун ачитқили сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган компания технологи билан учрашдик. Бу ҳақиқат эканига амалда ишонч ҳосил қилдик. Батафсилроқ укинг»

Ўзбекистонга хориждан зотдор мол олиб киришнинг хуқуқий жиҳатлари

Ўзбекистонга хориждан зотдор мол олиб киришнинг хуқуқий жиҳатлари

13.11.2013

Ўзбекистонга зотдор мол олиб кириш (импорт) бўйича батафсил маълумот: қорамол зотини танлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, карантин ва ҳ.к Батафсилроқ укинг»

Сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришда бактериофаглар: олдини олиш ва улар билан курашиш

Сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришда бактериофаглар: олдини олиш ва улар билан курашиш

09.10.2013

Бактериофаглардан озод муҳитга эришишнинг энг оддий усули – бу ускуналар, сут, ҳавони стерилизация қилишдир. Ўзининг кичик ўлчамлари эвазига фаглар ҳаво ва сув орқали қисқа муддат ичида тарқаладилар.  Батафсилроқ укинг»

Сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда бактериофаглар: умумий тушунчалар

Сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда бактериофаглар: умумий тушунчалар

04.10.2013

Бактериофаглар – бактерияларни шикастлайдиган вируслардир (қадимги юнон тилида φᾰγω — «кемираман»). Бактериофаглар аэроб вирус заррачалари бўлиб, улар сут ишлаб чиқариш корхоналарида ишлатиладиган сут кислоталарига ҳужум қиладилар. Батафсилроқ укинг»

Food Week/Agri Tek Uzbekistan – 2013

Food Week/Agri Tek Uzbekistan – 2013

30.09.2013

2013 йил 25-27 сентябр кунлари «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва чанқовбосди ичимликлар, озиқ-овқат саноати ҳамда ўраш ва қадоқлаш технологияларининг 18-Халқаро ихтисослашган кўргазма»:Food Week/Agri Tek Uzbekistan – 2013” бўлиб ўтди.  Батафсилроқ укинг»

Ачитқили сут маҳсулотлари

Ачитқили сут маҳсулотлари

09.09.2013

Сифатли ва барқарор ачитқили сут маҳсулотларини тайёрлаш учун сутга ачитқи киритилади. Ачитқи микрофлораларнинг таркибига қараб ачитқили сут маҳсулотлари 5та гуруҳга бўлинади. Батафсилроқ укинг»

Сутдор юқори маҳсулдор чорва молларини Ўзбекистон шароитига мослаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари

Сутдор юқори маҳсулдор чорва молларини Ўзбекистон шароитига мослаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари

23.08.2013

Мазкур мақола хориждан келтирилган зотдор сут маҳсулдорлиги юқори молларни Ўзбекистонда боқиш, парваришлаш ва озиқлантириш шароитига мослаштириш масалаларига бағишланган. Батафсилроқ укинг»

ЙҚМ учун ем тайёрлаш: силос

ЙҚМ учун ем тайёрлаш: силос

08.08.2013

Сут фермасида йил давомида сифатли силос бўлиши соғим ҳажмини юқори даржага кўтариш ва катта даромад гаровидир.  Батафсилроқ укинг»

Чорвачилик хўжаликларининг суюқ  чиқиндилари ва ахлатларини зарарсизлантириш усуллари таҳлили

Чорвачилик хўжаликларининг суюқ чиқиндилари ва ахлатларини зарарсизлантириш усуллари таҳлили

06.08.2013

Чорвачилик ем-хашак етиштириш ва тайёрлаш, чорва молларини парвариш қилиш билан чекланиб қолмайди. Хўжаликда юзага келадиган (чорва молларидан) суюк чиқинди ва ахлатни тозалаш. 

Батафсилроқ укинг»

Йирик қорамол оқсоқланиши ва туёқлар парвариши

Йирик қорамол оқсоқланиши ва туёқлар парвариши

17.07.2013

Оқсоқлик – сут фермасида жуда катта ортиқча харажатлар манбаи бўлиши мумкин. Фермада сигирлар оқсоқланиши ҳоллари кўпайиб кетмаслиги учуноқилона бошқарувни йўлга қўйиш керак, бунинг учун сигир оёқларининг тиззадан пастки қисми (туёқ) тузилиши тўғрисида, оёқнинг шу қисмида энг кўп учрайдиган касалликлар, уларни даволаш ва олдини олиш тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш керак.   Батафсилроқ укинг»

Сигир зотини танлаш муҳимми? Гўшт йўналишидаги йирик қорамол

Сигир зотини танлаш муҳимми? Гўшт йўналишидаги йирик қорамол

28.06.2013

Сигир зотини танлашда биринчи мезон – бу чорвачилик фермасининг йўналиши. Яъни, сигир қандай ферма учун ва қай мақсадда сотиб олинади? Сут фермаси учунми? Сут-гўшт фермаси учунми ёки гўшт фермаси учунми? Шу саволга аниқлик киритгандан кейин қандай йўналишдаги қорамол зотини сотиб олишни ҳал қилишингиз мумкин. Мазкур мақола гўшт йўналишидаги қорамол зотларига бағишланган  Батафсилроқ укинг»

Сигир зотини танлаш муҳимми? Сут-гўшт  йўналишидаги йирик қорамол

Сигир зотини танлаш муҳимми? Сут-гўшт йўналишидаги йирик қорамол

28.06.2013

Сигир зотини танлашда биринчи мезон – бу чорвачилик фермасининг йўналиши. Яъни, сигир қандай ферма учун ва қай мақсадда сотиб олинади? Сут фермаси учунми? Сут-гўшт фермаси учунми ёки гўшт фермаси учунми? Мазкур мақола сут-гўшт йўналишидаги қорамол зотларига бағишланган.

Батафсилроқ укинг»

Сигир зотини танлаш муҳимми? Сут йўналишидаги йирик қорамол

Сигир зотини танлаш муҳимми? Сут йўналишидаги йирик қорамол

28.06.2013

Сигир зотини танлашда биринчи мезон – бу чорвачилик фермасининг йўналиши. Яъни, сигир қандай ферма учун ва қай мақсадда сотиб олинади? Сут фермаси учунми? Сут-гўшт фермаси учунми ёки гўшт фермаси учунми? Шу саволга аниқлик киритгандан кейин қандай йўналишдаги қорамол зотини сотиб олишни ҳал қилишингиз мумкин. Мазкур мақола сут йўналишидаги қорамол зотларига бағишланган.

Батафсилроқ укинг»

Ўзбекистонга хориждан зотдор молларни олиб келиш борасида

Ўзбекистонга хориждан зотдор молларни олиб келиш борасида

21.06.2013

Чорвачиликка алоқаси бўлган ҳар бир киши Ўзбекистон ҳудудига хориждан зотдор мол олиб кириш масаласи жуда мураккаб масала эканини ва бу ферма банкротга учрашига сабаб бўлиши мумкинлигини билади. Батафсилроқ укинг»

Агроминитех-2013 ва Агротехмаш-2013. Шарҳлар

Агроминитех-2013 ва Агротехмаш-2013. Шарҳлар

04.06.2013

2013 йил 28 майда Тошкентда бирйўла иккита кўргазма – UzbekistanAgrominitechExpo 2013 ва UzbekistanAgrotechmashExpo 2013 ўз ишини бошлади. Батафсилроқ укинг»

Чорвачилик фермаларида гўнгни қайта ишлаш: бу нима учун муҳим?

Чорвачилик фермаларида гўнгни қайта ишлаш: бу нима учун муҳим?

06.05.2013

Ихтиёридаги моддий ва табиий ресурслар ва гўнгни қайта ишлашга ёндашув нуқтаи назаридан фермалар бир-биридан катта фарқ қилади. Чорвачилик фермаларида гўнгни қайта ишлашга бунчалик катта аҳамият берилаётганига қуйидагилар сабаб бўлмоқда:

Батафсилроқ укинг»

WorldFood ва АgroWorldUzbekistan 2013

WorldFood ва АgroWorldUzbekistan 2013

04.04.2013

Тошкентдаги Ўзэкспомарказда 3-5 апрель кунлари WorldFoodUzbekistan – 2013 озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати учун асбоб-ускуналар ўн учинчи халқаро кўргазмаси ва AgroWorldUzbekistan – 2013 қишлоқ хўжалиги технологиядари халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Батафсилроқ укинг»

Мини-трактор  фермерлар  хизматида

Мини-трактор фермерлар хизматида

10.01.2013

Фермада ишни муваффақиятли олиб бориш ва даромад олиш ферманинг ҳажмидан қатъий назар кўп вақт ва катта сарф-харажатларни талаб этади. Ёддан чиқармаслик лозим, фермада бошқарувни шундай ташкил этиш керакки, фаолият фермерга максимал даражада даромад келтирсин.

Батафсилроқ укинг»

Турли қишлоқ xўжалик ҳайвонларини тамғалаш (белгилаш)

Турли қишлоқ xўжалик ҳайвонларини тамғалаш (белгилаш)

11.12.2012

Тамғалаш – бу ҳайвон танасига унинг xусусий рақамини кўрсатувчи саноқ тамғаларини босиш дeмакдир. Ўз вақтида тамғалаш алоҳида ҳайвонлар гуруҳларинингфизиологик ҳолати, наслдорлиги ва сифати устидан назорат ўрнатишни таъминлайди.

Батафсилроқ укинг»

Йирик қора молнинг қишки касалликлари. Катарал пневмония ва бронхопневмония

Йирик қора молнинг қишки касалликлари. Катарал пневмония ва бронхопневмония

23.11.2012

Соғин сигир ўзининг сут маҳсулдорлигини йўқотишига ёмон боқув ва парвариш билан бир қаторда қиш мавсумида нафас йўлларининг касалланиши ҳам сабаб бўлади. Катарал пневмония ва бронпневмонияни даволаш учун катта моддий сарф-харажатлар талаб этилади. Касаллик кечиши хусусиятига қараб жонивор соғлом қардошларидан узоқ муддатга ажратилади Батафсилроқ укинг»

Сигирларни идентификациялаш учун бўйин рақамлари

Сигирларни идентификациялаш учун бўйин рақамлари

24.10.2012

Сигирлар учун бўйин рақамидан подани маҳсулдорлик, соғлиқ ва кўпайтириш нуқтаи назаридан бошқариш мақсадида фойдаланилади. Бўйин рақамлари махсус бўйинбоғга ёки бўйинга боғланган камарга кийгизилади. Батафсилроқ укинг»

Uzbekistan AgroTechMash Expo - 2012 кўргазмаси

Uzbekistan AgroTechMash Expo - 2012 кўргазмаси

16.10.2012

2012 йил 10-12 октябрь кунлари Тошкентда “Ўзэкспомарказ” МКМда “Қишлоқ хўжалиги техникаси, машина ва асбоб-ускуналари халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси” - Uzbekistan AgroTechMash Expo - 2012 бўлиб ўтди. Ёритилган мавзудан келиб чиққан ҳолда кўргазма уч қисмга ажратилди:

Батафсилроқ укинг»

FoodWeek-Uzbekistan-2012. FMD Group (Furkan)

FoodWeek-Uzbekistan-2012. FMD Group (Furkan)

08.10.2012

3 та компания: FURKAN Max Progress, MMK Consulting ва DataPrizma компаниялари иттифоқи. FMD компаниялар иттифоқи Ўзбекистонда озиқ-овқат саноатида озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича етакчи дунё компаниялари маҳсулотларини татбиқ этиш ва сотишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.   Батафсилроқ укинг»

FoodWeek-Uzbekistan-2012. Мелитопольпродмаш

FoodWeek-Uzbekistan-2012. Мелитопольпродмаш

08.10.2012

«Мелитопольпродмаш» компаниялар гуруҳи, Мелиотополь, Украина, Тўлиқ комплектли линиялар, шунингдек алкоголсиз ичимликлар, сут ва сут маҳсулотлари асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Батафсилроқ укинг»

FoodWeek-Uzbekistan-2012. Agrometal Group

FoodWeek-Uzbekistan-2012. Agrometal Group

08.10.2012

AgrometalGroup –сутни қайта ишлаш ва сут мақсулотлари ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчи Венгрия компанияси. Батафсилроқ укинг»

FoodWeek-Uzbekistan-2012. H+E Protec GmbH

FoodWeek-Uzbekistan-2012. H+E Protec GmbH

08.10.2012

H+E ProtecGmbH (SH+E Group) – сутни қайта ишлаш асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчи Германия фирмаси. Компания сут маҳсулотлари ва ичимликлари ишлаб чиқарувчилари учун комплекс ечимлар таклиф этади.  Батафсилроқ укинг»

FoodWeek-Uzbekistan-2012 кўргазмаси

FoodWeek-Uzbekistan-2012 кўргазмаси

08.10.2012

Бироз танаффусдан кейин қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кўргазмалар давом этмоқда. Кўп йиллардан бери давом этиб келаётган анъанага кўра октябрь ойи бошида Тошкентда “Ўзэкспомарказ” МКМда FoodWeekUzbekistan - “Озиқ-овқат саноати ҳафталиги” ўтказилмоқда. Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчилари ўзбекистонликларга ўз маҳсулотларини намойиш этмоқдалар. 

Батафсилроқ укинг»

Сигирларда маститнинг субклиник ҳолатини аниқлаш электрон детектори

Сигирларда маститнинг субклиник ҳолатини аниқлаш электрон детектори

20.09.2012

Соғин сигирларни боқишда энг катта муаммолардан бири бу – уларнинг тез-тез маститга чалинишидир – MASTITIS. Бу яллиғланишнинг MASTITIS SUBKLINIKA деб аталадиган субклиник ҳолати айниқса азобли кечади. Батафсилроқ укинг»

Сут соғиш ускуналари

Сут соғиш ускуналари

28.08.2012

Ушбу мақола ёрдамида соғиш ускуналари ҳақида умумий маълумот бериб ўтишга ҳаракат қиламиз. Умид қиламизки, бу маълумотлар ферма фаолиятини механизациялаштириб улгурмаган, лекин шу ҳақида ўйлаётган кичик ферма эгаларига асқатади.

Батафсилроқ укинг»

Эструал  детектор. Бўғозликни/эрта ҳомиладорликни аниқлаш

Эструал детектор. Бўғозликни/эрта ҳомиладорликни аниқлаш

30.07.2012

Сут фермаси, чорванинг миқдоридан катъий назарда, бу фақат соғиладиган сигирлар подаси эмас, – бу тегишли озиқлантириш ва боқиши талаб қиладиган кичик хайвонлар жамиятидир.  Батафсилроқ укинг»

Чорвачилик фермаларида пашшалар билан курашиш

Чорвачилик фермаларида пашшалар билан курашиш

27.07.2012

Ёз мавсумида чорвачилик фермаларида олиб бориладиган мухим чора-тадбирладан биттаси – бу пашшалар билан кураш.  Батафсилроқ укинг»

Сут фермаларда "электр чўпонлар"

Сут фермаларда "электр чўпонлар"

16.07.2012

Охирги пайтларда фермаларда қанақадир электр чўпонлар кенг тарқалмоқда... Бу нима ўзи? Bizplan.uz нинг маслахатчилари сизга бу хақда айтиб беришади! Батафсилроқ укинг»

Сут ишлаб чиқаришнинг ривожланиш мойиллиги

Сут ишлаб чиқаришнинг ривожланиш мойиллиги

13.07.2012

Сут ишлаб чиқариш Сут палатаси томонидан қаттиқ назорат қилинади ва тартибга солинади, у хар битта ишлаб чиқарувчига меъёр белгилайди ва хаммага бир хил сотув нархини ўрнатади.  Батафсилроқ укинг»

Сут ишлаб чиқариш лаборантининг кундалиги: қАНДАЙ қИЛИБ АНАЛИЗАТОР ПУЛ ТЕЖАШДА ЁРДАМ БЕРАДИ?

Сут ишлаб чиқариш лаборантининг кундалиги: қАНДАЙ қИЛИБ АНАЛИЗАТОР ПУЛ ТЕЖАШДА ЁРДАМ БЕРАДИ?

09.07.2012

Қуйидаги мақола – бу Тошкент шахри ва Тошкент вилоятидаги етакчи сут ишлаб чиқариш ташкилотларининг лаборантлари билан ўтказилган суҳбат натижасидир. 

Батафсилроқ укинг»

Сутчи-фермернинг кундалиги: ноъананавий озиқлантириш. Ёз

Сутчи-фермернинг кундалиги: ноъананавий озиқлантириш. Ёз

13.06.2012

Ёз мавсуми бошланмасдан баланд шифтли бостирма қурилишини бошлаб юборишни режа қилдик. Бу бостирмани қуриб битириш анча мушкул иш. Анча вақтни ва пулни сарф қилишга тўғри келди. Ёз мавсуми унча иссиқ бўлмаган об-ҳаво билан бошланмоқда. Молларни ҳозирги кундаги ҳолати яхши. Маҳсулдорлиги сал пасайди. 
Батафсилроқ укинг»

Агроминитех-2012. GEA Grasso Cool System CA

Агроминитех-2012. GEA Grasso Cool System CA

31.05.2012

Cool System CA компанияси GEA Grasso (Германия), Rivacold (Италия), A.C.Refrigeration - Climaveneta (Франция), Tecofi (Франция), Muepro (Германия), OAK Central Air Conditioning (Хитой), ESAROM (Австрия), НОТИС (Россия), Pet Technologies (Украина), УКР-ПАК (Украина), TFQ Engineering Group (Украина) каби компанияларнинг Марказий Осиёдаги расмий вакили ҳисобланади.  Батафсилроқ укинг»

Агроминитех-2012. Capar ва Tabanli

Агроминитех-2012. Capar ва Tabanli

31.05.2012

Агроминитех-2012 савдо кўргазмасида Capar ва Tabanli турк компаниясининг вакиллари bizplan.uz мухбирларига ушбу компания тақдим этаётган ускуналар ҳақида батафсил сўзлаб бердилар.  Батафсилроқ укинг»

Агроминитех-2012. Interpulse S.p.a.

Агроминитех-2012. Interpulse S.p.a.

31.05.2012

InterPulse S.p.a. компанияси – соғиш ускуналари ва унга тегишли қисмларни ишлаб чиқаришда 50 йиллик тажрибага эга.  Батафсилроқ укинг»

Агроминитех-2012. Van Der Ploeg International B.V.

Агроминитех-2012. Van Der Ploeg International B.V.

31.05.2012

Van Der Ploeg International B.V. голланд компанияси сутчилик фермалари ҳамда сутни қайта ишлаш корхоналари учун мукаммал ечимларни таклиф этади.  Батафсилроқ укинг»

Агроминитех-2012. Agralis GmbH

Агроминитех-2012. Agralis GmbH

30.05.2012

Agralis GmbH («Агралис ГмбХ») фирмаси Ўзбекистонда сутчилик соҳасини ривожлантиришга кўмаклашувчи юқори сифатли ҳамда иқтисодий эффектив даражада сут ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий зоотехник ускуналарни намойиш этмоқда.  Батафсилроқ укинг»

Агроминитех-2012. LUKAS

Агроминитех-2012. LUKAS

30.05.2012

LUKAS компанияси – сут маҳсулотлари учун ускуналари ишлаб чиқаради. Компания учун энг муҳими – бу кўрсатилаётган хизматлар ва маҳсулотлар сифатидир.  Батафсилроқ укинг»

Агроминитех-2012. MULTIVAC

Агроминитех-2012. MULTIVAC

30.05.2012

Multivac компанияси – вакуумли ўрамлар ва МГС учун ускуналар ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллайди. Компания ишлаб чиқараётган ускуналар Германиядаги Вольфертшвенден, Лехашау и Энгердаги учта замонавий заводларда ишлаб чиқарилади.  Батафсилроқ укинг»

Агроминитех-2012. DeLaval

Агроминитех-2012. DeLaval

30.05.2012

DeLaval компанияси сут ишлаб чиқариш ҳамда чорвачиликда 125 йиллик тажрибага эга бўлиб, фермерларга уларга қулай бўлган муҳитда ўз хўжаликлари фаолияти юритишда яқиндан ёрдам бериб келмоқда.  Батафсилроқ укинг»

Агроминитех-2012. Сут ускуналари. Маълумот

Агроминитех-2012. Сут ускуналари. Маълумот

29.05.2012

28-31 май кунлари Тошкентдаги Ўзэкспомарказда (UzExpoCentre) «Uzbekistan Agrominitech Expo-2012» («Agrominitech») қишлоқ хўжалиги учун минитехнологиялар ва ихчам ускуналар VII-халқаро ихтисослаштирилган савдо-кўргазмаси ўтказилаяпти. Bizplan.uz гуруҳи қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бундай муҳим воқеани ўтказиб юбориши мумкин эмас эди.  Батафсилроқ укинг»

Сутчи-фермернинг кундалиги: ноъананавий озиқлантириш. Ёз яқинлашаяпти

Сутчи-фермернинг кундалиги: ноъананавий озиқлантириш. Ёз яқинлашаяпти

07.05.2012

Сигирларда жиддий ўзгаришлар кузатилаяпти. Сут бериши ўзгариб турибди. Бузоқларда ўзгариш яхши. Ҳар ойда бўйини ўлчаб турибмиз. Бузоқлардаги ривожланиш тўлиқ жадвалга мос келаяпти. Рацион орқали боқиш ўз натижасини бераяпти.  

Батафсилроқ укинг»

Сутчи-фермернинг кундалиги: ноъананавий озиқлантириш, режалар

Сутчи-фермернинг кундалиги: ноъананавий озиқлантириш, режалар

23.04.2012

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши молларга қийинчилик туғдирди. Маҳсулдорлик бир оз пасайди. Сигирларни ҳолати яхши. Озиқлантириш ўз вақтида бўлаяпти. Сут соғиб олиш гоҳ пасайиб, гоҳ кўтарилиб турибди. Кунларни исиши сигирларда анча ўзгаришга олиб кулаяпти. Бироз сигирларни иштаҳаси пасаяпти. Ўтлар кўкарган сари молларда ҳам ўзгариш бўлаяпти. 

Батафсилроқ укинг»

Аҳолидан сут йиғиш: Сут йиғиш маркази

Аҳолидан сут йиғиш: Сут йиғиш маркази

09.04.2012

Шу бўлимдаги олдинги мақолаларнинг бирида биз сут тармоқини ривожлантириш учун Ўзбекистонлик тадбиркор ва фермерлари ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида қилинган ишлар хақида гапирган эдик. Бу мақолада биз аниқ мисол, яъни Сут йиғиш марказининг очидиши тўғрисида гапирамиз.

Батафсилроқ укинг»

Юқори сифатли сут ишлаб чиқариш. Соматик тўқималар сони. Мастит. Соғишнинг одатдаги тартиби

Юқори сифатли сут ишлаб чиқариш. Соматик тўқималар сони. Мастит. Соғишнинг одатдаги тартиби

09.04.2012

Хом сутдаги соматик тўқималар, шунингдек, бактериал ифлосланишни ҳисоблаш сут ва сут маҳсулотлари етиштирувчи мамлакатларнинг кўпчилигида сут сифатини баҳолашнинг кенг тарқалган усулларидан ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар нафақат сут ишлаб чиқарувчиларга тўлов меъёри, балки сигир елини аҳволини баҳолаш меъёри бўлиб ҳам хизмат қилади.   

Батафсилроқ укинг»

Юқори сифатли сут ишлаб чиқариш. Кириш. Сут таркиби

Юқори сифатли сут ишлаб чиқариш. Кириш. Сут таркиби

06.04.2012

Истеъмолчилар дастурхонидаги жуда катта миқдордаги сут маҳсулотлари барча кўрсаткичлар: ҳиди, таъми, ташқи кўриниши, бичими ва шакли бўйича эътиборни тортадиган бўлиши керак. Акс ҳолда ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш даражаси пасайиши мумкин. Демак, биз сут сифати билан таваккал қилмаслигиммиз керак. Бундан ташқари, сут инсон организми учун катта аҳамиятга эга эканлигини эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.   

Батафсилроқ укинг»

Сутчи-фермернинг кундалиги: ноъананавий озиқлантириш

Сутчи-фермернинг кундалиги: ноъананавий озиқлантириш

02.04.2012

Қиш мавсумида соғин сигирларни, яъни қорамолларни озиқлантириш ва улардан кутилган натижаларни қўнга киритиш қийинроқ бўлди. Мана баҳор мавсуми ҳам келди. Олдинда режалар катта. Аввалги йиллардагидек сигирларни далага ҳайдаб озиқлантириш услубидан воз кечиб, уйда янги, яъни рацион орқали, озиқлантиришни режа қилаяпман.  Батафсилроқ укинг»

Сигирларни озиқлантириш ва уларнинг физиологияси

Сигирларни озиқлантириш ва уларнинг физиологияси

27.03.2012

Сигирларни озиқлантириш ва уларнинг физиологияси бўйича тушунтирувчи мақола. Сигирларни жинси, ёши ва маҳсулдорлигига кўра озиқлантириш. Лактация даврлари ва рационлар.

Замонавий фермаларда соғин сигирлар бир неча гуруҳларга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида оғилхоналарда сақланиб, алоҳида рацион ёрдамида боқилади.

Батафсилроқ укинг»

Сутчи-фермернинг кундалиги: ноъананавий озиқлантириш, кириш

Сутчи-фермернинг кундалиги: ноъананавий озиқлантириш, кириш

26.03.2012

Сут йўналишидаги қорамолларни уй шароитида боқиб, улардан кўп миқдорда сут соғиб олиш анча мушкул иш ҳисобланади. Бир неча йиллар илгари зотдор сигирнинг бузоғини ҳарид қилиб, кейин ундан яхши сутдор сигир қилиб етиштирдим. Батафсилроқ укинг»

Бузоқларни сутдан айиришдан олдин озиқлантириш вазифалари

Бузоқларни сутдан айиришдан олдин озиқлантириш вазифалари

23.03.2012

Соғин сигир сифатида катта қилиш учун танлаб олинган бузоқларни етиштиришда асосий вазифалар қуйидагилар ҳисобланади:

  • соғлом бузоқларни етиштириш;
  • суяк тизимининг муқобил ривожланишини таъминлаш;
  • бузоқ ошқозонининг катта бўлмасини тезкор ривожлантириш.

Туғилганининг тўртинчи кунидан бошлаб бузоққа сув бериб бошлаш мумкин.  Батафсилроқ укинг»

Янги туғилган бузоқ ошқозони

Янги туғилган бузоқ ошқозони

22.03.2012

Жиғилдон йўлининг вазифаси

Сут билан озуқаланадиган ёш қорамолларда (туғилганининг биринчи ойида) ошқозон катта бўлмаси ҳали яхши ривожланмаган бўлиб, сут ичиш вақтида жиғилдон етакчи ўрин касб этади. Сут ичиш пайтида жиғилдон лабларининг қисқариши юз беради; лаблар ёпилиб, ошқозоннининг давомига ўхшаш “трубка”ни ҳосил қилади. 

Батафсилроқ укинг»

Сут фермасида мастит ва метритнинг олдини олиш

Сут фермасида мастит ва метритнинг олдини олиш

20.03.2012

Сут фермасида мастит ва метритнинг олдини олиш

Чорва моллари учун экологик тоза қоплама ҳақида

Қарамоғингизда қанчалиги – икки, икки юз ёки икки минг, - бўлишидан қатъи назар, сифатли сут маҳсулотлари олишда молларни ўстириш шароитлари катта аҳамият касб этади. Масалан, ҳамма сигирларда мастит билан оғриш ҳолатларини камайтириш мақсадларида оғилхонани тоза ҳолда сақлашнинг қанчалик аҳамиятга эгалигини яхши билади.

Батафсилроқ укинг»

Фермерлар учун қизиқарли топилмалар – жаҳон тажрибасидан мисоллар

Фермерлар учун қизиқарли топилмалар – жаҳон тажрибасидан мисоллар

19.03.2012

Ганновердаги Eurotier кўргазмасида кўрганларим: поездлар ғилдираклари пичанни зичлаш воситаси сифатида, 2010 йил, ноябрь.

Поездлар ғилдиракларига иккинчи ҳаёт бериш – улардан пичанни майдалаш учун энг оддий ва самарали восита сифатида фойдаланишни нега ўзимиз ўйлаб топмаганимизга ҳайрон қоламан.  Батафсилроқ укинг»

Ҳудудий ем-хашак марказлари тажрибаси ёки сутчи фермерлар учун супермаркет

Ҳудудий ем-хашак марказлари тажрибаси ёки сутчи фермерлар учун супермаркет

Ҳудудий ем маркази – сутчи фермерлар учун супермаркета тажрибаси (Исроил)

Одатда сутчи фермерлар ем-хашакни ўзлари етиштиришади ва қайта ишлашни ҳам ўзлари амалга оширишади. Бу иш эса анча катта меҳнат талаб қилади. Исроилнинг катта фермаларидаги ем-хашак марказлари яқин атрофдаги фермаларга ТАР (тўлиқ аралаш рацион) сотишни йўлга қўйдилар. Бугунда ушбу хизматга жуда талаб катта.    

Батафсилроқ укинг»

Мальта, Россия, БАА, Голландия,Таиланд сут фермалари намуналари

Мальта, Россия, БАА, Голландия,Таиланд сут фермалари намуналари

Мальтадаги сут фермаси

2001 йилда Френк Феннех бизни ўзининг Мальта оролида жойлашган фермасига таклиф илди. Ташриф давомида биз унинг фермаси ишининг барча томонларини батафсил кўриб чидик ва ўйилган вазифалар рўйхати асосида батафсил исобот ёздик.  

Батафсилроқ укинг»

Ҳиндистон сут фермаларининг илғор технологиялари

Ҳиндистон сут фермаларининг илғор технологиялари

Ҳиндистондаги унча катта бўлмаган сут фермалари учун ускуналар
Ускуналар ишлаб чиқарувчилари учун Ҳиндистон қишлоқ хўжалик тармоғига хизмат кўрсатиш осон иш эмас Биз унча катта бўлмаган ер майдонларида ишлашга мослашган ускуналарни излашимизга, яъни катта тракторлардан вос кечишимизга тўғри келди. Суратларда стандарт ҳинд тракторларида (қуввати 500 от кучи атрофида) бошқариш мумкин бўлган иккита машина келтирилган.  

Батафсилроқ укинг»

Исроил сут фермаларининг илғор технологиялари

Исроил сут фермаларининг илғор технологиялари

Исроилнинг Эйн-Харод-Ихуд тажрибасидан
Сигир фермаларида ҳайвонларнинг турадиган жойлари ҳам тўлиқ ўзгартирилди: эски хилдаги бостирмалар кенг айвонларга алмаштирилиб, бу ерда ҳар бир сигирга 16-2 кв. метр жой тўғри келадиган бўлди. 

Батафсилроқ укинг»

Ўзбекистон сут саноатини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш: ҳалқаро сармоявий лойиҳалар

Ўзбекистон сут саноатини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш: ҳалқаро сармоявий лойиҳалар

Ўзбекистон сут саноатини ривожлантириш бўйича кенг салоҳиятга эга. Ўтган мақолаларда биз мамлакат сут тармоғининг камчиликлари: хусусий сут ишлаб чиқарувчиларнинг сутни уйма-уй сотишисут фалсафаси қоиидаларига қанчалик амал қилиниши ва экспресс сут текширгичлардан фойдаланишнинг аҳамияти кабиларга эътиборингизни қаратган эдик.  

Батафсилроқ укинг»

Ферма фойдалилигини ошириш: бузоқларни озиқлантириш учун сут ўрнини босувчи воситалар

Ферма фойдалилигини ошириш: бузоқларни озиқлантириш учун сут ўрнини босувчи воситалар

Хўжалигингизнинг янги сут билан боқиш ҳаражатларини камайтириш ва бир вақтнинг ўзида эмизикдаги бузоқларнинг ўсишини яхшилашнинг иложи борми? Агар бузоқлар учун сут ўрнини босишга қодир тўлақонли озуқа мавжудлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу саволга ижобий жавоб бериш мумкин.  

Батафсилроқ укинг»

Сигирлар учун озуқалар

Сигирлар учун озуқалар

Озуқалар келиб чиқишига кўра асосан ўсимлик ёки ҳайвонот оламига тааллуқли бўлиб, уларни сунъий йўл билан ҳам тайёрлаш мумкин (масалан, витаминлар ва бошқ.). Қора молларга озуқа беришда асосан дағал, янги ва концентратланган озуқалардан фойдаланилади.   

Батафсилроқ укинг»

Қатиқ нима дегани?

Қатиқ нима дегани?

Қатиқ — нордон сутли ичимликдир. Асосан Марказий Осиё мамлакатларида тарқалган (озарб. qatıq, бошқ. ҡатыҡ, болгар. катък, қоз. қатық, қирғ. қатык, тож. қатиқ, тат. катык, туркм. gatyk, ўзб. qatiq, уйғ. қатиқ). Қатиқ ҳар қандай табиий сутдан ачитиш йўли билан олинади. 

Батафсилроқ укинг»

Тошкент шаҳри сут ва қатиқ маҳсулотлари: қайси савдо белгилари ва ишлаб чиқарувчилар мавжуд

Тошкент шаҳри сут ва қатиқ маҳсулотлари: қайси савдо белгилари ва ишлаб чиқарувчилар мавжуд

Сўнгги йиллларда Ўзбекистон сут саноати анча жадал ривожлнмоқда. Дўконлар ва супермаркетлар пештахталарида кўплаб қадоқланган сут маҳсулотлари пайдо бўлиб, улар бугунда хусусий сут етиштирувчиларга жиддий рақобат туғдиришга қодир.  Батафсилроқ укинг»

2011 йил октябрь ойи охирида Тошкент шахрида сут нархлари

2011 йил октябрь ойи охирида Тошкент шахрида сут нархлари

Хусусий сут сотувчилар биринчилардан бўлиб сут ва сут маҳсулотларига мавсумий нархларни оширдилар. www.bizplan.uz таҳлилчилари нархларнинг илк ўзгаришини 2011 йилнинг 16 октябрида қайд этдилар: шаҳарнинг баъзи туманларида сут баҳоси литрига 1600-1700 сўмга қадар кўтарилди. Кейинги уч кун ичида Тошкентнинг деярли барча туманларида сут нархининг литрига 1800 сўмга қадар ошиш тенденцияси кузатилмоқда. 

   Батафсилроқ укинг»

Тошкент дўконларига сопол кўзалардаги қатиқ савдога чиқарилди

Тошкент дўконларига сопол кўзалардаги қатиқ савдога чиқарилди

Агар кимнинг эсида бўлса, Тошкентда сут пештахталарида «Картон кефир картон борми?» деган савол кўп берилар эди. Истеъмолчилар ўша пайтларда дўконларда тақчил бўлган пакетлардаги сут-қатиқ маҳсулотларини шундай ажратишар эди.
Батафсилроқ укинг»

Сутнинг қанча тури бор?

Сутнинг қанча тури бор?

Биз сут ва сут ишлаб чиқариш билан боғлиқ назарий билимлар жамланган мақолаларни бериб боришда давом этмоқдамиз. Бу сафар ҳаммага яхши таниш бўлган оддий ичиладиган сут ҳақида маълумот берамиз.
Батафсилроқ укинг»

Сут текширгичлар нима учун керак?

Сут текширгичлар нима учун керак?

Сиз кўп меҳнат қилаяпсиз, ўз чорвачилик ҳўжалигингиз ҳақида қайғураяпсиз ва ҳар куни кечқурун меҳнатларингиз самарасини сут тўла челаклар, флягалар, ҳатто цистерналар шаклида кўраяпсиз ва улар ортидан сут қабул қилувчилар бутун бир навбат ташкил этишган бўлса ҳам ажаб эмас!
Батафсилроқ укинг»

Лактан, Клевер, Ekomilk экспресс сут-текширгичларининг солиштируви

Лактан, Клевер, Ekomilk экспресс сут-текширгичларининг солиштируви

Бундан олдинги “Сут текширгичлари нима учун керак”, номли мақоламизда фермалар, сут йиғиш марказлари, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш жойларида сут сифатини даврий равишда текшириб туриш зарурлиги ҳақида эслатиб ўтган эдик. Шунингдек, бозорда мавжуд экспресс-текширгичлар ҳақида гапириб беришни ваъда қилган эдик.
Батафсилроқ укинг»

EKOMILK, Клевер 2 сут текширгичларидан фойдаланишда ҳарорат шароитлари

EKOMILK, Клевер 2 сут текширгичларидан фойдаланишда ҳарорат шароитлари

Мақолаларимиздан бири – “Лактан, Клевер, Ekomilk экспресс-сут текширгичлари солиштируви” номли мақолада ваъда берганимиздай, экспресс сут текширгичларнинг иссиқ ўзбек иқлими шароитларида қандай ишлаши масаласини ёритишга ҳаракат қиламиз.
Батафсилроқ укинг»

“Сут кетди..., қаймоооооқ”...

“Сут кетди..., қаймоооооқ”...

Ҳали ҳалигача ушбу чақириқлар Ўзбекистон катта шаҳарлари аҳолиси ва меҳмонларини тонг азонда уйқудан уйғотиши ҳеч кимга сир эмас. Хусусий сут сотувчилар ҳар куни ўзларининг ўткир овозлари билан барчани уйғотиб, мамлакатимиз катта шаҳарларининг кўчаларини фақат бир мақсад – 20-30 литр сут ва 10 кггача сут маҳсулотлари сотиш учун айланиб чиқарадилар.
Батафсилроқ укинг»

Сут саноати, муаммо, саволлар...

Сут саноати, муаммо, саволлар...

Сайёрамиз аҳолиси тез суръатлар билан ўсишда давом этмоқда ва баъзи тахминларга кўра 2020 йилга бориб 8 млрд. кишини ташкил этади. Бир вақтнинг ўзида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳам ўсмоқда. Агарда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳам кейинги 15-20 йил ичида 60-70% ўсмайдиган бўлса, инсониятга глобал очарчилик ҳавфи таҳдид солади.
Батафсилроқ укинг»

Сут фалсафаси қоидалари

Сут фалсафаси қоидалари

Сигирлар билан ҳамкорликда сезиларли фойда олиш ва муваффақиятга эришишга ҳаракат қилаётган сут етиштирувчи фермер сигирларга нима кераклигини билиши ва замонавий “сут фалсафасининг” қуйидаги тўртта оддий ва энг асосий қоидасини пухта билиши лозим:
Батафсилроқ укинг»

SANARH-AGRO МЧЖ

SANARH-AGRO МЧЖ

2003 – 2007 йилларда мазкур Инструктаж маркази МАШАВ лойиҳаси сифатида фаолият юритди ва Кичик ва ўрта бизнес учун консалтинг маркази мақомига эга эди. 2007 йилдан бошлаб ҳозирга қадар Консалтинг маркази “SANARH-AGRO” МЧЖ хусусий фирмасидир. “SANARH-AGRO” МЧЖ мутахассислари АҚШ ва Исроилда қўшимча таълим олган ветеринар врачлар ҳисобланишади. “SANARH-AGRO” МЧЖнинг асосий фаолият тури сут фермалари, агрокомпаниялар, бошқа манфаатдор томонлар учун маслаҳат хизматлари кўрсатишдан иборат. 
Батафсилроқ укинг»

Сигир сути нимадан ташкил топган?

Сигир сути нимадан ташкил топган?

Янги соғилган сигир сутининг таркиби турли зотли сигирларда, шунингдек, битта чорва подасидаги сигирлар орасида ҳам бир-биридан фарқланиши мумкин. Бу фарқлар йил фасллари, озуқа тури, сигир ҳаётининг лактацион даврига боғлиқ равишда юзага чиқиши мумкин. 

Батафсилроқ укинг»

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш