РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Рўйхатдан ўтиш
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Агроминитех-2015. Ҳаммаси сут саноати учун

Агроминитех-2015. Ҳаммаси сут саноати учун

Сўнгги вақтда инсон учун озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни экологиклиги ва уларнинг фойдалилигига борган сари кўпроқ аҳамият берилмоқда. Сут ва сут маҳсулотлари - инсон рационининг жуда қимматли элементи. Уларнинг таркибида фойдали моддалар, витамин ва минераллар бор. Масалан, А витамини кўриш қобилиятини сақлаб қолиш учун муҳим бўлса, В1 витамини қандни ҳазм қилиш учун, кальций эса суякларимиз соғлиги учун беқиёс аҳамиятга эга.

Шаҳарликлар тонг саҳарда сут сотувчиларнинг “Сут келди..., қаймоооооқ” деган чақириқлари борган сари кам эшитилаётганини сезаётган бўлсалар керак. Қолаверса, маҳаллаларга флягалаб сут олиб келадиган машиналар сони ҳам камайиб бормоқда. Истеъмолчиларнинг сут ва сут маҳсулотлари сифатига талаби анча ошган, бу эса фермерларни сутни истеъмолчиларга тўғридан-тўғри етказиб беришнинг янгидан-янги йўлларини излашга мажбур қилмоқда. Бунинг оқибати ўлароқ фермерлар сутни Сут йиғиш марказларига (СЙМ) ёки тўғридан-тўғри сутни қайта ишлаш заводларига топширмоқдалар.

Аммо сутни кейинчалик қайта ишлашга топшириш учун сут маълум сифат стандартларига жавоб бериши лозим, чунки қабул қилишда сутнинг сифати текширилади. Ахир, паст сифатли сутдан ҳеч қачон юқори сифатли сут маҳсулоти олимайди-да!

Сифатли сут олишнинг омиллари жуда кўп, шулардан бири – сут олишни механизациялаш, яъни рационни тайёрлашда ҳам, бевосита соғиш жараёнида ҳам техник воситалардан кенг миқёсда фойдаланиш.

Муваффақият – бу кун сайин такрорланадиган бирозгина саъй-ҳаракат жамламаси!” - Роберт Кольер (Robert Collier).

Сут соҳасида бизнес қилмоқчи бўлганларнинг мутлақо ҳар бирига татбиқ қилиш мумкин бўлган ҳақиқат, у ҳоҳ кичкина ферма бўлсн, ҳоҳ сутни қайта ишловчи катта бир завод. Ахир, бу соҳада муваффақиятга эришиш учун тинмай меҳнат қилиш, қийинчилик ва ўзгаришлардан қўрқмаслик, инновацияларни кузатиб бориш, уларни татбиқ этишдан қайтмаслик керак.

Тошкент ЎзЭкспоМарказида 27-30 май кунлари бўлиб ўтган Uzbekistan Agrominitech Expo-2015 Агросаноат мажмуаси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар юбилей 10-Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосида дунёнинг 24 давлатидан келган 195 дан ортиқ компаниялар янги қишлоқ хўжалиги асбоб-ускуналари, турли дунё мамлакатлари ихтирочиларининг ноу-хаулари, сут ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бозори янгиликлари ва кўплаб бошқа маҳсулотларни намойиш этдилар.

DSC01495_1.jpg

Кўргазмада намойиш этилди:

  • мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар ;
  • сут ва аралаш ем ишлаб чиқариш учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар ;
  • қадоқлаш-ўраш ускуналари;
  • чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш;
  • иссиқлий хўжаликларини ташкил этиш;
  • енгил саноат учун асбоб-ускуналар;
  • боғдорчилик ва узумчилик учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар;
  • тери ошлаш;
  • хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш технологиялари;
  • ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий воситалар;
  • ветеринария ва бошқалар.

Гўшт-сут йўналишига келсак, кўргазмага ташриф буюрганлар янгиликлар билан танишиш ва Ўзбекистон, Россия, Хитой, Австрия, Бельгия, Италия, Германия, Франция, Голландия, Корея, Турция ва бошқа мамлакатларнинг бозорда обрў ортириб улгурган компаниялари нималарни таклиф этаётганларини билиш имкониятига эга бўлдилар.

Қуйида кўргазманинг сут чорвачилиги ва сутни қайта ишлашга бағишланган бўлимидан фотосуратларни диққатингизга ҳавола этамиз.

Milk Analysis, Ўзбекистон

Сут фермалари ва сут заводлари учун консалтинг хизматлари

DSC01640_1.jpg

Bioprox, Франция

Ачитқили сут маҳсулотлари ва пишлоқлар учун ачитқилар

плакат_агроминитех_bioprox_2.jpg

Гарант (Милкфор), Россия

Сутни чуқур тозалаш фильтрлари

DSC01518_1.jpgPicsArt_1432797056069.jpg

Шведофф, Беларусь

Чорвачилик фермалари учун экологик тоза резина тўшамалар

DSC01636_1.jpg

AgroLivestock, Ўзбекистон

Чорвачилик соҳасида консалтинг хизматлари. Provimi (Нидерландия), Auroch (Франция), Milkline (Италия) компанияларининг расмий дилери.

DSC01521_1.jpgDSC01524_1.jpg

DSC01532_1.jpgDSC01536_1.jpg

TechnoMilk, Ўзбекистон

Сут чорвачилиги учун асбоб-ускуналар

DSC01529_1.jpgDSC01530_1.jpg

Milk Tech Profi, Ўзбекистон

Сут чорвачилиги учун асбоб-ускуналар

DSC01543_1.jpg

DSC01542_1.jpgDSC01540_1.jpg

Agralis, Ўзбекистон

Сут чорвачилиги учун асбоб-ускуналар

DSC01554_1.jpg

Chorvador.uz, Ўзбекистон

Сут чорвачилиги учун асбоб-ускуналар

DSC01572_1.jpg

Agro Elite Trade Group, Ўзбекистон

Сут фермалари ва сут заводлари учун асбоб-ускуналар. Starmax ва Keirburg (Германия) компаниялари дистрибьютори

DSC01574_1.jpg

Agro Milking Systems, Ўзбекистон

Сут фермалари ва сут заводлари учун асбоб-ускуналар

DSC01581_1.jpgDSC01584_1.jpg

DSC01588_1.jpg

Belief Machine, Ўзбекистон

Сут фермалари учун асбоб-ускуналар

DSC01620_1.jpg

Master Steel, Ўзбекистон

Тайёр сут заводлари

DSC01671_1.jpg

Oqqush, Ўзбекистон

Тайёр сут заводлари

DSC01674_1.jpg

Intermilk, Ўзбекистон

Сут маҳсулотлари

DSC01675_1.jpg

Barlos Agro, Ўзбекистон

Ем тайёрлаш учун асбоб-ускуналар

DSC01551_1.jpg

Eko Ravnaq, Ўзбекистон

Биогаз қурилмалари

DSC01555_1.jpgDSC01557_1.jpg

Robi Agrotech

Сут фермалари ва сут заводлари учун асбоб-ускуналар. InterPuls (Италия) ва MilkPlan(Греция) компаниялари дистрибьютори

DSC01561_1.jpg

Milker, Германия

Сут заводлари учун асбоб-ускуналар

DSC01638_1.jpg

DeLaval, Швеция

Сут фермалари ва сут заводлари учун асбоб-ускуналар

DSC01568_1.jpg

Inventa, Италия

Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори – Furkan

DSC01676_1.jpg

Обрий, Украина

Зотдор моллар

DSC01545_1.jpg

Coopex, Франция

Зотдор моллар

DSC01617_1.jpg

Agrotech, Бельгия

Озиқлантириш технологиялари

DSC01546_1.jpg

Viniks, Россия

Сут фермалари ва сут заводлари учун асбоб-ускуналар 

DSC01559_1.jpg

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Non va non maxsulotlari (buxanka.baton.b...

2015 yil sentyabr oyida Fargona viloyati Dangara tumanida non va non m...

Мақола ёқди:
(овозлар: 3, Рейтинг: 3.17)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш