РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Рўйхатдан ўтиш
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Агроминитех-2015. “Милк Анализ”, “Шведофф”, “Гарант” (“Милкфор”)

Агроминитех-2015. “Милк Анализ”, “Шведофф”, “Гарант” (“Милкфор”)

Тошкентнинг ЎзЭкспоМарказида 27-30 май кунлари бўлиб ўтган Uzbekistan Agrominitech Expo-2015, Агросаноат мажмуаси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар юбилей 10-Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосида дунёнинг 24 давлатидан келган 195 дан ортиқ компаниялар янги қишлоқ хўжалиги асбоб-ускуналари турли дунё мамлакатлари ихтирочиларининг ноу-хаулари, сут ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бозори янгиликлари ва кўплаб бошқа маҳсулотларни намойиш этдилар.

Компаниямиз шерикларининг кўргазмадаги ишларига алоҳида эътибор қаратишни истар эдик:

“Милк Анализ”, Ўзбекистон

Супермаркет ва магазинларнинг расталаридаги ачитқили сут маҳсулотлари ассортименти кун сайин ортиб бормоқда. Харидорларнинг эътиборини қаратишни истаган ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулот сифатини оширишдан бошқа иложлари йўқ. Эришилган сифатни барқарор сақлаб қолиш зарурлигини ҳам ёддан чиқармаслик, шунингдек грек йогурти ёки моцарелла пишлоғи каби Марказий Осиё учун янгилик ҳисобланадиган, аммо маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган пишлоқ ва ачитқили сут маҳсулотларини истеъмолчиларга таклиф этиш керак.

“Милк Анализ” компанияси айнан шу билан шуғулланади:

  • Бутун Ўзбекистон бўйлаб ачитқили сут маҳсулотлари ва пишлоқ ишлаб чиқарувчиларига технологик ёрдам кўрсатади;
  • Маҳаллий бозорга янги сут маҳсулотларини татбиқ қилади;
  • сут, ачитқили сут маҳсулотлари ва пишлоқларнинг сифатини ва таркибида антибиотиклар миқдорини текширади;
  • анализаторлар ва бошқа лаборатория асбобларида ишлашга ўргатади.

Бундан ташқари, “Милк Анализ” компанияси Bioprox (Франция) ва ИКФ (Украина) компанияларининг Ўзбекистондаги расмий вакилидир.

Bioprox – тўғри ачитқилар

плакат_агроминитех_bioprox_2_uzb.jpg

“Bioprox” ачитқилари– бу юқори концентрацияли ачитқили культуралари бўлиб, уларнинг таркибида соф бактерияларнинг маълум аралашмалари бор. Бу бактериялар кислоталилик самарали ва ишончли ортишини таъминлайди, ивитиш жараёни аниқ ва кераклича вақт давом этади. Культуралар маълум фаоллик учун стандартлаштирилган ва қайта ишланаётган сутда микроорганизмлар фаол кўпайишини таъминлайди.

Бундан ташқари, ёзнинг иссиқ кунларида ачитқили сут маҳсулотларининг таъми ва сифатини сақлаб қолиш учун Франциянинг “Bioprox” компанияси мутахассислари ўзбек ишлаб чиқарувчиларига RP 80 биоҳимоя культурасини таклиф этдилар. Батафсилроқ >>

Ачитқили сут маҳсулотлари ва пишлоқлар ишлаб чиқариш учун сифатли ачитқилардан фойдаланиш бутун корхона даромадини ошириш имконини беради. Мана ҳаётдан олинган бир мисол – “Қандай қилиб кичкина компания 900 000 сўм даромад олди”.

DSC01657_1.jpg

ИКФ – сутни қайта ишловчилар учун лаборатория асбоблари

ИКФ Сервис сут сифатини назрат қилиш учун дунё брендларининг лаборатория асбобларини, шунингдек Украинада 10 йилдан ва Ўзбекистонда 3 йилдан ортиқ вақтдан бери сутни қайта ишлаш ускуналарини сотади.

Ўтган йилдагидек кабикўпчилик сутни қайта ишловчиларни сутнинг кислоталилигини ўлчайдиган анализаторлар қизиқтирди. Сут фермалари ва сутни қайта ишлаш заводларида бу каби анализатордан фойдаланиш қанчалик фойдали эканини намойиш этиш мақсадида “Милк Анализ” компанияси мижозлари сўзлаб берган ҳақиқий воқеаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

DSC01640_1.jpg

“Гарант” (“Милкфор”) сутни чуқур тозалаш фильтрлари, Россия

Сутни фильтрлаш учун ускуналардан фойдаланиш сут таркибидаги бактериялар камайиши (маҳсулот механик аралашмалардан тозаланиши ҳисобига) ва соматик ҳужайралар миқдори қисқариши (сут мастит маҳсулидан тозаланиши ҳисобига) сутни олий навгача тозалаш имконини беради.

Фильтрловчи элемент сутнинг нави ортишига кўмаклашади. Фильтрланган сут ўзининг биокимёвий ва органолептик (оқсил, ёғ, кислоталилик, таъм, ҳид) хусусиятларини йўқотмайди.

“Гарант” (“Милкфор”) фильтрлари тўғрисида батафсилроқ >>

20150528_120500_1.jpg  DSC01704_1.jpg

DSC01706_1.jpg  DSC01630_1.jpg

фильтры_9_front_uzb.jpg

“Шведофф” Белорусь фирмасининг чорвачилик фермалари учун “Экопол” резина тўшамалари

DSC01636_1.jpg

“ЭКОПОЛ” резина плиталаридан чорвачилик ва сут-товар фермаларида, отхоналарда ва шу каби жойларда фойдаланилади. Мазкур плиталарни ишлаб чиқаришда табиий каучук асосидаги ўта мустаҳкам резина аралашмалардан фойдаланилади. Протекторларнинг махсус нақши ҳайвонларнинг туёғи сирғалишига тўсқинлик қилади ва шу тариқа травматизм ҳамда оёқ патологияси имкон қадар камаяди.

Тўшамалар юмшоқлиги жиҳатидан ҳайвонлар яшайдиган табиий муҳитга яқинлаштирилган, бу тана оғирлиги туёқ юзаси бўйлаб бир маромда тақсимланиши учун шароит яратади. Тўшамаларнинг тагида турли узунликдаги тишлар бор бўлиб, улар демпфер каби ишлайди – тўшама ҳайвон танасининг шаклига юмшоқ мослашади.

DSC01695_1.jpg  DSC01701_1.jpg

“Экопол” резина тўшамалари тўғрисида батафсилроқ >>

Бундан ташқари, YouTubeдаги бизнинг сайтимизда (https://www.youtube.com/user/BizplanUz) мазкур тўшаманинг хусусиятлари тўғрисида бир неча видео жойлаштирилган.:

Умумий тақдимот - https://www.youtube.com/watch?v=Fppl9e_pbcI

“Экопол” резина тўшамаларининг ёрилишини трактор билан синаш - https://www.youtube.com/watch?v=ucBHmgL9Uho

“Экопол” резина тўшамаларининг ёрилишини танк билан синаш - https://www.youtube.com/watch?v=ZjKjFbqB-DA

“Экопол”нинг Ўзбекистондаги биринчи мижозлари - https://www.youtube.com/watch?v=O6_4i0Lp-Mc

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Non va non maxsulotlari (buxanka.baton.b...

2015 yil sentyabr oyida Fargona viloyati Dangara tumanida non va non m...

Мақола ёқди:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш