РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Рўйхатдан ўтиш
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

“Экопол” Ўзбекистонда

“Экопол” Ўзбекистонда

Чорвачилик фермалари учун “Экопол” экологик тоза тўшамалари Ўзбекистон бозорига нисбатан яқинда кириб келган бўлиб, энди-энди маҳаллий фермерларнинг ишончини қозонмоқда. Мазкур плиталарни ишлаб чиқаришда табиий каучук асосидаги ўта мустаҳкам резина аралашмалардан фойдаланилади. Протекторларнинг махсус нақши ҳайвонларнинг туёғи сирғалишига тўсқинлик қилади ва шу тариқа травматизм ҳамда оёқ патологияси имкон қадар камаяди.

Тўшамалар юмшоқлиги жиҳатидан ҳайвонлар яшайдиган табиий муҳитга яқинлаштирилган, бу тана оғирлиги туёқ юзаси бўйлаб бир маромда тақсимланиши учун шароит яратади. Тўшамаларнинг тагида турли узунликдаги тишлар бор бўлиб, улар демпфер каби ишлайди – тўшама ҳайвон танасининг шаклига юмшоқ мослашади.

Бундан ташқари, мазкур тўшамалар чиройли, пол тагини агрессив муҳит ва намликдан ҳимоя қилади, бактерицид хусусиятга эга ва қўшимча парвариш талаб этмайди.

Биринчи бор ушбу тўшамалар билан биз 2014 йил 3-6 июнь кунлари Тошкентнинг ЎзЭкспомарказида бўлиб ўтган Агроминитех-2014 кўргазмасида танишдик. Меҳмонлар кўплаб саволлар бердилар, жумладан:

  • Мен фермада оёқ тагига ғишт тераман, деярли ҳар 3-4 йилда алмаштираман. “Экопол” сотиб олсам, пул тежаладими?
  • Ундан фойдаланиш муддати қанча?
  • Тўшамалар фақат оғилхоналар учунми?
  • Мен бўрдоқига мол боқаман. Менинг хўжалигимга тўғри келадими?
  • Тўшамалар қандай маҳкамланади?

“Агроминитех-2014. Шведофф: чорвачилик фермалари учун экологик тоза тўшамалар” мақоласидан барча саволларга жавоб олиш мумкин (мақолани ўқиш ==>> http://bizplan.uz/industries/milk/32814/).

Компания вакили ҳам Агроминитех-2015 кўргазмасида иштирок этиш учун таклиф этилган эди (мақолани ўқиш ==>> http://bizplan.uz/industries/milk/36557/).

“Экопол” резина тўшамаси “Етти камалак” фермасида

“Экопол” нималигини ҳеч ким билмаган пайтда Қўқон яқинидаги “Етти камалак” фермасидагилар ушбу чорвачилик фермалари учун тўшама билан қизиқиб қолдилар ва уни ўз фермаларида ишлатишга қарор қилдилар.

Ҳаммаси бузоқлар оғилхонасидан бошланди (видеони кўриш ==>> https://www.youtube.com/watch?v=O6_4i0Lp-Mc.

экопол_1.jpgэкопол_2.jpg

Сўнг ферма ходимлари ҳам, раҳбарияти ҳам бузоқларга ушбу тўшама тўшалган бўлмаларда ётиш ёқаётганини пайқадилар, шунинг учун эришилган ютуқда тўхталмасдан “Экопол”ни асосий оғилхонага ҳам тўшашга қарор қилинди (видеони кўриш ==>> https://www.youtube.com/watch?v=Cg3uRT9_R3k).

экопол_3.JPGэкопол_4.jpg

“Экопол” – экологик тоза маҳсулот. Кузатувлар шуни кўрсатдики, резина плита тўшалган бетон пол устида сигирлар ўртача 2 соат кўп дам оладилар.

Сигирлар биринчи бор “Экопол”ни кўрдилар

“Экопол” резина тўшамаларидан хабар топган бошқа ферма раҳбари синов тариқасида ўз фермасидаги бир оғилхонага шу тўшамадан ташлашга қарор қилди. Сигирлар тўшамани қандай қарши олганлари тўғрисида қуйидаги видеодан билиб оласиз: https://www.youtube.com/watch?v=3CYemkUVOHg.

экопол_5.JPG

Синов қуйидагича ўтди:

  • Битта “Экопол” тўшамаси оғилхонага тўшалди.
  • Сигирлар бир фурсат тўшаманинг “ҳидига ўргандилар”
  • Сўнг, сигирлардан бири “Экопол” тўшамаси ташланган бўлмани эгаллаб, қулай жойлашиб олди

Эътибор беринг-а, ён атрофдаги оддий тўшама устида биронта ҳам сигир йўқ. Сигирга резина тўшама устида ётиш шунчалик ёқдики, фермер уни базўр ўрнидан турғазди.

Сигирлар учун қулай шароит яратишни истайсизми? “Экопол” ўрнатинг!

Қўнғироқ қилинг ==>> +99891 1624209, +99891 1624017

Ёзинг ==>> mp@bizplan.uz, pti@bizplan.uz

ecopol_1.jpg

“Экопол” тўшамаси нархлари варағи ва Ўзбекистондаги контакт маълумотлари: http://bizplan.uz/buysell/milk/221/31925/

Умумий тақдимот - https://www.youtube.com/watch?v=Fppl9e_pbcI

“Экопол” резина тўшамаларининг ёрилишини трактор билан синаш - https://www.youtube.com/watch?v=ucBHmgL9Uho

“Экопол” резина тўшамаларининг ёрилишини танк билан синаш - https://www.youtube.com/watch?v=ZjKjFbqB-DA

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 7, Рейтинг: 3.19)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш