РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Рўйхатдан ўтиш
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришни мўлжалламоқда

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришни мўлжалламоқда

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда.

Яқинда мамлакатда 2015-2019 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таркибий ислоҳ қилиш ва модернизациялашни ҳамда маҳсулотлар турини оширишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

Дастур шартларига кўра гўшт соҳасига йўналтириладиган инвестицияларнинг умумий ҳажми 15,7 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Шундан 6,5 млн. долларга тенг қисми мамлакатнинг турли минтақаларида 4 янги ишлаб чиқариш заводи қурилишига сарфланади.

Қолган 9,2 млн. Ўзбекистондаги гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 6 энг йирик корхонани модернизация қилиш ва кенгайтиришга йўналтирилади, булар: “Мастер Деликатесов”, “Розметов ЗМ”, “Ибрагимов ХН”, “Агро Браво”, “Бахт” ва “Сиеб Шавкат Орзу”.

Гўшт ишлаб чиқариш ошади

Экспертлар берган дастлабки баҳоларга муофиқ мазкур дастурни амалга ошириш натижасида мамлакатда гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилга келиб 25 фоизга, яъни тирик вазнда 2,4 мегатоннага (мт) ошади.

2014 йилда мамлакатда 19 мт (тирик вазнда) гўшт ишлаб чиқарилган эди, бу 2013 йилга нисбатан 6,7 фоизга кўп. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг маълумотларига мувофиқ мол гўшти ички гўшт бозорининг 76 фоизини ташкил этади, иккинчи ўринда парранда гўшти туради. Бугунги кунда мамлакатда 1280 паррандачилик фермаси бўлиб, умумий парранда сони 10,5 миллионни ташкил этади.

2014 йилда Ўзбекистонда жами қиймати 15,1 триллион сўмлик (5,87 миллиард АҚШ доллари) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Яшин Хидировнинг маълум қилишича, ҳукумат сўнгги 10 йил ичида гўшт саноатида йилига 7-8 фоиз даражада ўсиш бўлаётганини қайд қилмоқда ва янги дастур бу ўсиш суръатини келажакда ҳам сақлаб қолиш имконини беради.

«Қорамол сони ортди»

«Кўрилган изчил чоралар натижасида (гўшт чорвачилигини ривожлантириш соҳасида) сўнгги 5 йил ичида мамлакатда йирик қорамол сони 121 фоизга, қўй ва эчклар сони – 120 фоизга ва парранда сони 1,5 бараварга ошди”–, қўшимча қилди Я.Хидиров.

Бу гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 130 фоизга, сут ишлаб чиқариш ажми 138 фоизга ва тухум ишлаб чиқариш ҳажми 162 фоизга ошишига сабаб бўлди. Бундан ташқари, 2014 йилда 1 киши бошига гўшт, сут ва тухум истеъмол қилиш ҳажми 1990 йилга нисбатан мос тартибда 1,3 , 1,6 ва 1,5 мартага ошди”.

Чорвачилик маҳсулотлари мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жами ҳажмининг 42 фоизини ташкил этади”, қўшимча қилди Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачилик бўлими бошлиғи Собир Мавлонов.

“Ушбу ўсиш ҳам сўнгги йилларда қорамол боши ортиши ҳисобига, ҳам молларнинг унумдорлиги ошиши ҳисобига таъминланди. Масалан, 2006-2014 йилларда мамлакат Украина, Юелорусь, Пельша, австрия, Германия ва Голландиядан 46 000 бош зотли қорамол сотиб олди”.

Муаллиф: Владислав Воротников

GlobalMeatNews.com. © William Reed Business Media Ltd 2014 рухсати билан чоп этилди.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 6, Рейтинг: 3.39)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш