РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Сут соғиш ускуналари

Сут соғиш ускуналари


Ушбу мақола ёрдамида соғиш ускуналари ҳақида умумий маълумот бериб ўтишга ҳаракат қиламиз. Умид қиламизки, бу маълумотлар ферма фаолиятини механизациялаштириб улгурмаган, лекин шу ҳақида ўйлаётган кичик ферма эгаларига асқатади.  


Мундарижада келтирилган банднинг устидан босган ҳолда, сиз сизни қизиқтирган бобни ўқишингиз мумкин.



Фойдаланишдаги иқтисодий кўрсаткичлар

Ўзбекистон бўйлаб сут соғиш ускуналари етказиб берувчилар рўйхати

Фойдаланилган манбалар


Кириш


Сут соғиш жараёнини механизациялаштириш 19 асрда бошланган. Бугунги кунга келиб сут соғиш деярли буткул автоматлаштирилган бўлиб, бунда сигирларни соғиш алоҳида кишининг иштирокисиз амалга оширилади. Ускуналарни бошқарувчи компьютер дастури нафақат ҳар бир сигир, балки сигир елинининг 4 тала улпасига мўлжалланган ускунани созлаш имкониятини яратади. Бундан ташқари дастур соғиб олинган сут миқдори ва бошқа зарур кўрсаткичларни ҳисоблаб ҳам беради.

Албатта, бундай илғор технологиялардан ҳар бир фермада фойдаланилаяпти деб айта олмаймиз. Европа мамлакатлари ва АҚШда ушбу ускуналардан кенг фойдаланилмоқда. Кичик ҳамда унча катта бўлмаган ферма эгалари эса бироз оддийроқ ва ўрта-миёна технологияларни маъқул кўрадилар. Бироқ, янги замонавий соғиш ускуналарининг тури кўп бўлиб, харидор учун танлаш ва ҳар бир ускуна бўйича маълумот олиш имконияти мавжуд, фақатгина нарх ҳамда техник параметрлар (ферма жойлашган ҳудуд, қорамол тури, поданинг миқдори) бўйича тегишли қарорга келинса, бас.

Умуман олганда, техник параметрлар танлови 2 омилга боғлиқ: (1) бозордаги сут сотиб олувчиларнинг сутнинг сифатига бўлган талаби, ва (2) ферма ишчилари меҳнат ҳақи.

Агар сифатсиз (ёки сифати аниқланмаган) сут учун харидор бўлса ёки ойлик маошлар паст бўлган ҳамда арзон ишчи кучидан фойдаланиш имконияти бор фермаларда оддий технологик ечимдаги ускуналардан фойдаланиш ферма эгалари учун мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Бундай шароитларда бизнес-стратегиянинг энг биринчи даражадаги вазифаси маҳсулот таннархининг минималлаштирилиши ҳисобланади. Бундай ҳолатларда ишлаб чиқаришга янги ва замонавий технологиялар жалб қилиш ва маҳсулот сифатини яхшилашга ҳаракат қилишнинг зарурати йўқ.

Бироқ, тадбиркорлар соҳа ривожланишининг умумий векторига аҳамият қаратган ҳолда ривожланган ва ривожланаётган давлатларда сут ва сут маҳсулотлари сифатини ва меҳнат унумдорлигини ошириш йўлидаги саъй – харакатлар тажрибасини ўзлаштиришлари лозим. Сут сифатига бўлган талабни нима ошираётгани ҳақида алоҳида мақолада ўқинг. Моддий фаровонлик ошгани сайин меҳнатга тўланадиган ҳақ ҳам ошиб боради. Шу сабабдан чорвачилик билан шуғулланувчи фермер ва инвесторлар ишлаб чиқаришни модернизация қилишга янада жиддий аҳамият беришлари зарур. Бу эса ўз навбатида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қўл келади.

Ушбу мақола орқали соғиш ускуналари ҳақида умумий маълумот бериб ўтишга харакат қиламиз. Умид қиламизки, бу маълумотлар ферма фаолиятини механизациялаштириб улгурмаган, лекин шу ҳақида ўйлаётган кичик ферма эгаларига асқатади.


Соғиш ускуналарининг турлари


Дастлаб, соғиш ускуналарининг асосий турларига тўхталиб ўтамиз.

Стационар ускуналар

Молхонада соғиш учун мўлжалланган

Челаклар ёрдамида

Сут қувурлари орқали

Махсус соғиш жойлари учун мўлжалланган

«Тандем» русумли

«Ёлочка» русумли

Кўчма ускуналар

Яйловда фойдаланиш учун мўлжалланган

Индивидуал тарзда фойдаланиш учун мўлжалланган

У ёки бу ҳилдаги ускунани ишлатиш поданинг сонига ва уларни сақлаш шароитларига, молхоналарнинг техник таъминотига (дастгоҳ, сут қувурлари, қабул қилиш жойи ва совутиш мосламалари мавжудлиги), молларни ўтлатишга мўлжалланган ва бошқа шу каби омилларга боғлиқ.  


Ускунага умумий таъриф


Соғиш ускуналари икки асосий компонентдан ташкил топади – соғиш аппарати (бир ёки бир нечта) ва вакуумли система. Тўпламнинг мураккаблиги ва ҳажмига кўра ускунага қуйидаги системалар ҳам киритилиши мумкин:

  • сут қувурлари
  • ускуна ва сут қувурларини ювиб тозалаш;
  • соғиш жараёнига жониворларни тўплаш;
  • соғиш жараёнини бошқариш;
  • омихта ем билан озиқлантириш

Бу ерда биз ускуналарининг асосий таркибий қисми бўлган вакуум системали соғиш аппаратларини кўриб чиқамиз. Қуйида соддалаштирилган тизма ҳавола этилади.

Сурат: Соғиш аппарати тизмаси

milkers_1_uzb.jpg

Тизмада соғиш мосламалари ёрдамида сутнинг соғилиши ва сут тўпланиш камерасига келиб тушиши тасвирланган. Насос елингача 2 йўл орқали борувчи вакуумни ҳосил қилади (улар икки хил рангда тасвирланган).

(1) Сут ўтказувчи найчалар (ҳаво ранг) –сут тўпланиш жойи, сут қувурлари шланги, коллектор сут камераси, сут трубкалари орқали елин улпаси остида сутни сўриб олувчи вакуум ҳосил қилиб, махсус идишларга қуяди.

(2) Ишчи вакуум, пульсатор трубкалари, ўзгарувчан вакуум шланги, коллекторнинг тақсимлаш камераси ва вакуум трубкалари орқали ўтиб, камераларда махсус идишлар билан боғланувчи вакуум ҳосил қилади

Елин улпаси сонига мос тўрт махсус мослама улпаларга кийдирилади ва резина сўрғич ёрдамида маҳкамланади. Соғиш ускуналарининг асосий тури икки камерали бўлади. Қуйидаги чизмада унинг таркибий элементлари кўрсатилган:

Сурат: Икки камерали соғиш ускунаси тизмаси

milkers_2_uzb.png

Соғиш жараёнида камерада ўзгарувчан вакуум пайдо бўлади. У вақти-вақти билан атмосфера босимига ўзгариб туради. Камерада вакуум пайдо бўлганида, сўрғич резинаси текисланади, елин улпаси очилади ваелин улпаси ости камерасида вакуум унга таъсир кўрсатади. Шу аснода сут чиқа бошлайди. Камерадаги вакуум атмосфера босимга ўзгарганида резина сиқилади ва елин улпаси ёпилади. Кейин жараён яна қайтарилади.  


 Асосий фойдаланиш қоидалари


Ферма ҳамда поданинг асосий кўрсаткичига мувофиқлик

Моделни аввало ферма ва поданинг ҳажмини ҳисобга олган ҳолда энг оптимал вариантини танлаш зарур. Соғиш ускуналари поданинг хажмидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаштирилади. Масалан: АД-100А ва УДМ-200 ускуналари учун техник тасниф бўйича кўрсаткичлар 100 ва 200 бош қора мол тўғри келишини кўрсатмоқда.

Фермани соғиш ускуналар билан таъминлаш алоҳида инфратузилма бўлишини талаб этади. Бу биринчи навбатда электр таъминотига боғлиқ. Агар ферма ҳудудида электр таъминоти узилиши тез-тез кузатилса, у ҳолда етарли кувватга эга мустақил бошқариладиган ва марказий электр тармоғидан генераторга улашиш имкониятини берувчи электр манбаига эга бўлишга аҳамият қаратиш лозим.

Инфратузилманинг яна бир муҳим элементларидан  бири – сув таъминоти ҳисобланади. Соғиш аппаратларини мунтазам равишда ювиб туриш талаб этилади, шунинг учун етарли миқдорда сув керак бўлади. Оқова сувлар учун махсус ариқлар ва ювиш жараёнини олиб борувчи етарли қувватга эга насослар бўлиши талаб этилади.

Маҳсулдорлик

Соғиш ускуналарининг асосий ишчи параметрлари сигирларни соғиш жараёнида вакуум ва сут системасидаги вакуумометрик босим ҳисобланади. 30-40 кПа диапазонидаги босим паст босим саналади. Юқорисиси эса 50 кПа ва ундан баланд. Юқори босим яхши унумдорликка олиб келиши мумкин, шу билан бирга шикастланиш хавфини ҳам туғдиради.

Ишчи вакуумга қуйидагилар таъсир кўрсатади:

  • вакуум насосининг маҳсулдорлиги (маҳсулдорлик захираси);
  • сут ва вакуум системаларининг герметиклиги
  • вакумм регуляторининг иши.
Соғиш ускуналарининг асосий параметрлари:
  • Пульсация частотаси (шу билан бирга пульсатор частотасини ўзгартириш имкони)
  • тактларнинг ўзаро муносабати
  • резина деталларнинг аҳволи (бутунлиги, ситр қисмининг аҳволи, геометрик формаси, бундан ташқари елин улпаси резинасидаги стакан гильзасида вакуум ҳажмининг бирлашиши ва тортилиши)

Сигирларни автоматлаштирилган тарзда соғиш операторининг иши бир нечта омилларга боғлиқ. Соғиш аппаратининг тузулмаси жуда қулай ва фойланишда осонлик туғдиради. Масалан, махсус идишларнинг шаффоф қилинганлиги соғиш жараёни қандай кетаётганлигини кузатишга ёрдам беради. Агар елиндан сут келиши тўхтаган бўлса, сигир соғишни дарҳол тўхтатган маъқул. Акс ҳолда сигир елинига шикаст етиши мумкин.

Умуман олганда, автоматлаштирилган сут соғиш операторларининг иши унумдорлиги фақат соғиш ускунасининг қувватига боғлиқ эмас. Россия аграр институтида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики, бир қанча хўжаликлардаги сут соғувчилар елинни соғиш учун тайёрлашга кетадиган вақтни тежашга уринадилар. Яъни, елинларни меъёрда белгилангандек 40-60 сония эмас, 10-20 сония давомида уқалайдилар. Бундай техник регламентга риоя қилмаслик соғиб олинадиган сут миқдорининг 30% йўқолишига олиб келади. Шуни назарда тутган ҳолда, соғиш ускуналарини сотиб олишда соғувчиларнинг ишини ҳам ҳисобга олмоқ зарур.  

Ускуналарнинг мустаҳкамлиги ва ишончлилиги

Сир эмаски, ғарб ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилаётган ускуналар мустаҳкам ва ишончли ҳисобланади. Соғиш ускуналари ишлаб чиқарувчиси бўлган Де-Лаваль компаниясининг асосий устунлиги ҳам шунда. Бу эса компания учун мижозларга ўз маҳсулотларини бошқа компанияларга қараганда 2 маротаба қимматроқ нархларда тақдим этиш имкониятини яратади. Бироқ, айтиб ўтиш керакки, ушбу маҳсулотлар Хитойда йиғилган бўлиши ҳам мумкин.

МДҲ мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари томонидан сут агрегатларидан фойдаланиш учун кафолат муддати 1 йилни ташкил қилади. Дунёга машҳур ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилаётган сут агрегатлари эса, ортиқча таъмирсиз 4-6 йил давомида хизмат кўрсатади.

«Иккинчи эшелон» ишлаб чиқарувчилари техникалари эксплуатациясида фойдаланувчининг тажрибаси жуда муҳим. Кўпгина ҳолларда ускунадаги нуқсонларни фермернинг ўзи бартараф этади ва ускунадан кейинчалик фойдаланаверади. Муаммо шундаки, унча машҳур бўлмаган ишлаб чиқарувчилар ускуналарининг ишлаши бир маромда кечмайди, бундай ускуналарга эга фойдаланувчилардан бирининг соғиш ускуналари бир меъёрда ишласа, иккинчисики кўпинча бузилиш ҳолатларига учрайди.   

Сут сифати назоратини таъминлаш

Соғиш ускуналардан фойдаланишда сут сифатига таъсир кўрсатувчи бир қанча омилларга дуч келиш мумкин. Булар асосан сутда ифлосланишларнинг пайдо бўлиши ҳамда оқсил ва ёғларнинг камайиб боришига боғлиқ. (5):

  • сут қувурлари ўртасидаги бирикишлар сони
  • сут қувурлари диаметри
  • сут тўпланиш жойининг соғиш ускунасидан олислиги
  • сут қувурларининг кескин букилишлари
  • улоқ жойларда пластик ва резина трубаларидан фойдаланиш
  • берк соғиш системасига ҳаво ўтиши мумкинлиги ва хом ашёни транспортировкаси
  • коллектор қабул қилиш камераси ҳажмининг етарли эмаслиги
  • сут қувурлари орқали ўтказиш жараёнида сутга кучли гидродинамик таъсир кўрсатиш
  • совутиш тизимини ювиш автомати мавжуд эмаслиги

Сутнинг тозалиги соғиш ускунасининг гигиеник ҳолатига боғлиқ. Юқори сифатли соғиш ускуналари сут кирланишининг олдини олиш ва мосламаларни тозалаб ювиш имконини беради.

Соғиш жараёнидаги хавфсизлик

Соғиш жараёнидаги хафвсизлик чора тадбирларига бироз тўхталиб ўтамиз.

Соғиш жараёнида ҳавфсизликни таъминлашда сут соғиш ускуналари, трубкалари ва шлангларининг оғирлиги жуда муҳим. Уларнинг оғирлиги сигир елини учун ортиқча оғирлик туғдиради. Шунингдек, уларни сигир елинида узоқ вақт ушлаб туриш мастит ва бошқа шикастланишларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларда олинадиган сутнинг 12 фоизини йўқотиш мумкин.

Уч тактли моделлар икки тактли моделларга қараганда елинларга нисбатан эҳтиёткорлик билан ишлайди. Дам бериш такти (елин ости камерасида босимнинг йўқлиги) елинда қон айланиши тўхтаб қолишини олдини олади, елинни уқалайди ва сут олиш жараёнига тайёрлайди.

Ускуналарнинг ҳаддан зиёд шовқин билан ишлаши сигирларни безовта қилиши ва сут беришини пасайтириши мумкин.  


Харид қилинган ускунага кафолат олиш имконияти

Кўпгина фойдаланувчиларнинг сўзларига қараганда, юқори сифатли соғиш ускуналарининг эҳтиёт қисмлари бошқаларига қараганда бирмунча қимматроқ бўлади. Эҳтимол, бу ускуналарнинг юқори даражада ишончлилиги ва хизмат кўрсатиш тармоғининг кенглиги билан қопланиши мумкин. Харидор иқтисодий жиҳатдан қулай ёки технологик линияларнинг бекор туриши ўртасида танлаши керак бўлади.


Фойдаланишдаги иқтисодий кўрсаткичлар


Қўл меҳнатидан фойдаланувчи фермаларнинг ойлик маошга кетказадиган солиштирма сарф-харажатлари 50 фоиздан ошиқни ташкил қилади, саноатлашган комплекларда эса бу кўрсаткич 6 фоизга тенг. Емларнинг нархи, амортизацияси 37,7 фоизни, кундалик таъмир эса 79,9 фоизни ташкил қилади. Бу умумий баҳолаш ҳисобланади ва муайян ҳолатларда эса алоҳида аниқлик киритиш талаб этилади. [4]

Соғиш ускуналари ёрдамида сут соғиш қўл меҳнатига қараганда бир мунча афзалликларга эга, албатта. Бу соғувчиларнинг меҳнатини енгиллаштиришда, меҳнат унумдорлигини ошишида, сутнинг бактериологик кўрсаткичларини яхшиланишида ўз аксини топади. Фаолиятда вибропульсаторларнинг кенг қўлланилиши соғиш муддатининг қисқаришига, соғиб олинган сут миқдорининг ошишига, сутнинг гигиеник сифатини яхшилашга хизмат қилади. (3)

Ускуналар ёрдамида сут соғиб олишда оператор бир пайтнинг ўзида бир нечта сигирни соғиш имкониятига эга бўлади. Ускуналарнинг бир вақтда ишлаши автоматлаштирилган соғиш жараёни ва бошқа операцияларнинг вақтига боғлиқ. Соғиш жараёни – узоқ вақт давом этадиган жараён ҳисобланиб, у асосан бир оператор томонидан ишлатиладиган ускуналар сонига боғлиқ бўлади.

Ферма учун зарур соғиш ускуналарининг умумий сонини 2 соат давомида бутун подани соғиб олиш имконияти берувчи ускуналарни ҳисобга олган ҳолда белгилаб олиш зарур. Умуман олганда 1 ёки 1,5 соат энг мақбул вақт ҳисобланади. Шунинг учун жараённинг иқтисодий эффективлигини баҳолашда бир сигирни соғиб олишга кетадиган вақтни ҳисобга олмоқ зарур. Қуйидаги жадвалда Россияда ишлаб чиқарилган соғиш ускуналаридан фойдаланганда соғиш жараёнига сарфланадиган вақтга оид маълумотлар келтирилган.

Жадвал: Баъзи бир соғиш ускуналарида соғиш жараёнининг бориши бўйича статистик маълумотлар.

Операциялар

Статистик ўлчов кўрсаткичлари

М[t], с

σt

УДС

Сигирларни киритиш

36

22

Елинни тайёрлаш

15

7

Елинга ускунани кийдириш

11

3

Автоматлаштирилган соғиш

407

120

Тўлиқ автоматлаштирилган соғиш

20

9

Ўчириш ва аппаратни олиш

3

1

Сигирларни чиқариш

9

3

Аппаратлараро ўтиш

4

1

«Елочка»

Сигирларни киритиш

61*

25

Елинни тайёрлаш

11

6

Елинга ускунани кийдириш

10

3

Автоматлаштирилган соғиш

388

115

Тўлиқ автоматлаштирилган соғиш

15

9

Аппаратни ўчириш ва ечиб олиш

3

1

Сигирларни чиқариш

13*

10

Аппаратлараро ўтиш

2

1

«Карусель»

Сигирларни киритиш

10

4

Елиннни тайёрлаш

9

3

Елинга ускунани кийдириш

10

3

Автоматлаштирилган соғиш

432

75

Тўлиқ автоматлаштирилган соғиш

15

9

Аппаратни ўчириш ва ечиб олиш

15

9

Сигирларни чиқариш

3

1

Аппаратлараро ўтиш

9

3


Бир сигирни соғиб олиш жараёнида энг кўп энергия сарфловчи ускуналар АД-100 ва ДАС-2 русумидаги ускуналар ҳисобланади. Чунки уларга фақат машина орқали соғиш операциясигина механизациялаштирилган. УДА-100 «Карусель» русумидаги ускуна энергияни кам миқдорда сарфлайди. Фақат ушбу ускунага елинни тайёрлаш (сут бериш рефлексини уйғотиш), елин улпасига ускунани ўрнатиш ва ўтказиш операциялари механизациялаштирилмаган.

Жадвал: Соғиш ускуналарининг унумдорлиги

Ускуна русуми

Сигирлар сони (1 соатда)

АД-100, ДАС-2Б

15

АДМ-8

25

УДС-3

25

УДЕ-8 «Елочка»

43

УДА-16 «Елочка»

73

УДТ-4 «Тандем»

33

УДА-8 «Тандем»

63

УДА-100 «Карусель»

100

Дания, Голландия ва бошқа Европа мамлакатларида соғиш ускуналарининг энг юқори технология ютуқлари соҳа фаолиятига татбиқ этилганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Ушбу мамлакатларда соҳани автоматлаштириш (роботлаштириш) жараёни жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Хозирда Европадаги фермаларда 1500 дан зиёд ана шундай ускуналардан фойдаланилмоқда. Улардан боғлаб қўйилаган сигирлардан боғланмаган сигирларга ўтиш жараёнида фойдаланиш қўл келади. Таъкидлаш жоизки, роботларни қўллашда алоҳида соғиш хоналарини ташкил қилишга эҳтиёж сезилмайди, роботни оғилхонада сут совутиш танклари ёнида жойлаштиришнинг ўзи кифоя қилади.Ушбу технологияларнинг иқтисодий самарадорлигини поданинг сони 1000 ёки ундан ортиқ бўлган ҳолатларда баҳолаш мумкин. [5].


 Ўзбекистон бўйлаб сут соғиш ускуналари етказиб берувчилар рўйхати

Дунёнинг етакчи мамлакатларидан Ўзбекистон бозорига сут соғиш ускуналарини етказиб берувчи ташкилотлар рўйхати ўз технологик талабларингиз ва молиявий имкониятларингизга мос сут соғиш аппаратларини излашни анча енгиллаштиради. Батафсилроқ ўқиш »

 

Фойдаланилган манбалар


1. Новгород Давлат Университети, Қишлоқ хўжалиги ва табиий ресурслар институти «Чорва молларини соғишни механизациялаштириш» (услубий қўлланма) («Механизация доения сельскохозяйственных животных»)

2. К.А.Тимирязева номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академияси т.ф.д, Г.П.Дегтерев,; А.М.Рекин, - «Сут сифатининг соғиш ускуналарининг санитар ҳолатига боғлиқлиги» (http://www.milkbranch.ru/publ/view/181.html) («Качество молока в зависимости от санитарного состояния доильного оборудования»)

3. «Фермаларда сигир соғиш, сутни совутиш ва сақлаш жараёни» (http://www.milkbranch.ru/publ/view/86.html)

(«Доение коров, охлаждение и хранение молока на фермах»)

4. 1129 «Чорвадорликни механизациялаштириш ва автоматлаштириш – сут ишлаб чиқаришнинг ўсишининг муҳим омили»

(«Механизация и автоматизация животноводства - важнейший фактор повышения эффективности производства молока»).

5. 1183. Черноиванов В.И., Ильин И.В. «Чорвадорликни механизациялаштириш ва автоматлаштиришни ривожлантириш тенденциялари»

(Тенденции развития механизации и автоматизации животноводства) 


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Агроминитех-2015. Ҳаммаси сут сано...

Тошкент Ўзэкспомарказида 27-30 май кунлари бўлиб ўтган Uzbekistan Agro...

WorldFood ва AgroWorld Uzbekistan 2015

2015 йил 25-27 март кунлари Ўзэкспормарказ кўргазмалар мажмуасида ози&...

Халқаро чорвачилик кўргазмаси 2014...

2014 йилнинг кузида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган сут...

Мақола ёқди:
(овозлар: 8, Рейтинг: 3.9)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш