РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Сигирларда маститнинг субклиник ҳолатини аниқлаш электрон детектори

Сигирларда маститнинг субклиник ҳолатини аниқлаш электрон детектори

Соғин сигирларни боқишда энг катта муаммолардан бири бу – уларнинг тез-тез маститга чалинишидир – MASTITIS. Бу яллиғланишнинг MASTITIS SUBKLINIKA деб аталадиган субклиник ҳолати айниқса азобли кечади. Бу ҳолатда сутнинг таъми ҳам, кўриниши ҳам ўзгармайди, елинда кўзга ташланадиган касалликдан далолат берувчи ўзгаришлар ҳам кузатилмайди. Лекин касалга чалинган чорак бўлакдан чиқадиган сутнинг сифати бузилади, сут миқдори ҳам камаяди. Касал сигирларнинг сут бериши бир неча фоизга тушиб кетади. Клиник ҳолатда эса бир неча ўн фоиздан юз фоизгача камайиб кетиши мумкин. Шу сабабли чорвадор ўрнини тўлдириб бўлмайдиган молиявий зарар кўради.

Субклиник мастит тўғрисида гап борар экан, подадаги сигирларнинг 20 фоизидан 100 фоизигача касалланган бўлиши мумкин. Айнан шу аниқланмаган субклиник ҳолатлар сут ишлаб чиқарувчилар кўраётган зарар сабаби бўлиши мумкин.

Субклиник ҳолат ривожланаётганда қатор ўзгаришлар юз бериши исботланган, хусусан, сутда туз миқдори ортиши, бу текширилаётган сутнинг электр қаршилиги пасайишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади.

Юқорида кўрсатилган боғлиқлик кашф этилгандан буён сигирларда субклиник ҳолатни электр қаршиликни (ёки ўтказувчанликни) ўлчаш орқали аниқлаш усули тарафдорлари сони кўпайди ва у катта амалий аҳамият касб этди.

Масалан сутнинг электр қаршилиги ва елин соғлиғи ўртасидаги боғлиқликдан “DRAMIŃSKI” компанияси сигирларда маститни аниқлаш учун электрон детектор яратишда фойдаланди.

Бугунги кунда сигирлар елинидаги маститни аниқлаш учун электрон детекторнинг учта модели таклиф этилаяпти.

4x4Q Mast 

mastitis_3_uzb.jpg

4Q Mast 

mastitis_4_uzb.jpg


1Q Mast 

mastitis_5_uzb.jpg

mastitis_2.jpgМослама ўлчаш идиши (моделига қараб 4 та ёки 1 та) ўрнатилган платформа ва корпусга эга. Корпус махсус суюқ криталлик индикаторли (LCD каби) ўлчаш-маълумот ўқиш блокидан иборат бўлиб, унда тўрттала чорак бўлакдаги ўлчов натижалари акс этади. Ўчиргич ўрнатилган дастак корпуснинг интеграл қисми ҳисобланади Дастак ичида ҳамма ерда ишлатиладиган 9 В кучланишли, 6F22 белгиси билан белгиланган батарея ўрнатилган.

Ўлчаш жуда осон амалга оширилади. Сут бўш идишга соғилиб, мослама ишга туширилгандан кейин натижани ойнада акс эттириш учун бор йўғи 3 секунд талаб этилади. Мониторда акс этган сонлар қийматига қараб сигир елинининг бирон чорак бўлагида субклиник мастит ҳолати борми, йўқми айтиб бериш мумкин. Доимо улпалардан бевосита ўлчаш идишига соғилган сутнинг олдини текшириш лозим. Маститни ўлчаш асбобидан фойдаланиш учун қўлланмада ўлчаш ва натижани талқин қилиш жараёни батафсил баён қилинган.  

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.44)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш