РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Сут фалсафаси қоидалари

Сут фалсафаси қоидалари

Сигирлар билан ҳамкорликда сезиларли фойда олиш ва муваффақиятга эришишга ҳаракат қилаётган сут етиштирувчи фермер сигирларга нима кераклигини билиши ва замонавий “сут фалсафасининг” қуйидаги тўртта оддий ва энг асосий қоидасини пухта билиши лозим:
- агарда сизнинг сут берувчи сигирларингиз бўлса, сиз уларни ТЎҒРИ боқишингиз керак;
- агарда сизнинг сут берувчи сигирларингиз бўлса, улар яхши сут берувчи наслдан бўлиши лозим;
- агар сиз сут етиштирувчи фермер бўлсангиз, сигирларга тўғри қарашингиз керак, яъни улар учун қулай шароитлар яратишингиз зарур;
- агар сиз сут етиштирувчи фермер бўлсангиз, сигирларнинг озиқланишга доир барча эҳтиёжларини ва уларга қарашнинг барча жиҳатларини яхши тушунишингиз керак;

Энди ушбу тўрт қоидани батафсилроқ кўриб чиқамиз.

СИГИРНИ ТЎҒРИ ОЗУҚЛАНТИРИШ

Юқори маҳсулдор сигирларни озуқлантиришда қуйидаги тушунчаларни ҳисобга олиш керак:

Юқори маҳсулдор сигир (8000 минг литрдан кўп сут берувчи)ни шунчаки тўйдириб озиқлантиришнинг ўзи етарли эмас. Озуқа миқдори сигир еб битириши мумкин бўлганидан анча кўп бўлиши лозим. Бундай ҳайвонининг ошқозон-ичак йўллари доимо озуқа билан бўла бўлиб туриши керак, яъни у тўйгунича ейиши керак.
Охирги 50 йил ичида мақсадли селекция йўли билан яратилган ва кунига юқори маҳсулдор сигир кунига 30-80 литр сут берар экан доимий равишда энергетик босим остида бўлиши зарур. Бу ҳолатни ушбу чорва моли кунлик рационини тузиш ва қаров шароитларини яратишда ҳисобга олиш керак

Сигирларга озуқа бериш дегани бу – маълум ҳайвон ёки ҳайвонлар гуруҳининг барча эҳтиёжларини ҳам ҳажм томондан, ҳам энергетик жиҳатдан, ҳам таъм жиҳатидан қоплайдиган кунлик рационни яратиш ва таъминлашдан иборат. Бу рацион зарур меъёрлар бўйича мўътадил бўлиши керак. Бу – протеин, шу жумладан, сигир батнида эримайдиган қисмини ҳам қўшган ҳолда, ёғ, углеводлар (клетчатка), витаминлар, макро ва микроэлементлар, ва шулар билан биргаликда бошқа моддалар демакдир.

Қўшиладиган қисмларнинг қийматини ҳисобга олган ҳолда, бундай макаммал рационларни ҳисоблаб чиқиш замонавий компьютер технологияларининг ёрдамисиз жуда қийин. Уларни тайёрлаш ва тарқатиш замонавий озуқа тарқатиш техникаларисиз янада қийин, лекин бошқа томондан буларсиз ишлаб чиқаришнинг ўсишига эришиш мумкин эмас.

СИГИРГА ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

Сигирлар учун “қулай” шароитларни фақат уларнинг физиологияси ва психологиясини, шунингдек, уларнинг ўзини тутишини яхши билган ҳолдагина яратиш мумкин. Бундан ташқари, қуйидаги меъёларни билиш ва уларга амал қилиш лозим:
- бир сигирга ажратиладиган майдон меъёри;
- унга ем ва сув бериш нуқталари;
- ҳарорат, намлик ва санитария режимлари меъёрлари.

Буларнинг барини чорва моллари учун оғилхоналар қуришни бошлаган пайтнинг ўзидаёқ билиш керак. Чорва подасини тўғри бошқариш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ҳар бир қорамол ва унинг физиологик ҳолати фермернинг кундалик назоратида бўлиши керак. Фермага кўрсатиладиган ветеринарлик хизматларининг аҳамиятини ҳам таъкидлаб ўтмасдан бўлмайди.

Сигирларга “қулайлик” шартларидан биронтасига роия қилмаслик, ҳатто энг идеал рациондаги озуқлантиришга амал қилинган ҳолда ҳам сизнинг фермани қуриш ва емиш ишлаб чиқариш ва уни тўғри беришга сарфлаган барча меҳнат ва ҳаражатларингизни йўққа чиқаришга қодир.

Ва яна таъкидлаш керакки, замонавий технологиялар, юқорида айтиб ўтилган компьютер дастурлари, керакли материаллар ва билимларсиз сигирлар учун зарур “қулай” шароитларни яратиш мумкин эмас.

СИГИРНИНГ ТЎҒРИ СУТЛИ НАСЛИ

Ва ниҳоят, янги “сут фалсафасининг” учинчи, наслга доир қоидасига ҳам етиб келдик.

Ўз-ўзидан маълумки, наслсиз молдан фойдаланганда ўтган бўлимларда айтилган барча қоидаларга риоя қилиш ҳеч қандай фойда бермайди, ва барча ҳаражатлар пуч кетади. Наслни яхши даражада ушлаб туриш, уни янада яхшилашга фақат сунъий уруғлантириш ҳисобига, насли сифати ва алоҳида ҳосилдорлик белгилари наслдан наслга ўтиши текширилган буқаларнинг музлатилган уруғларидан фойдаланган ҳолдагина эришиш мумкин.

Мавжуд чорва моларининг ҳосилдорлиги ва физиологиясига доир маълумотларни йиға бориб, ҳар бир молнинг камчилик ва афзалликларига баҳо бериш ва унинг учун энг маъқул бўлган буқани танлаб олиш имконияти туғилади. Шундагина ушбу сигирнинг насли яхшиланиши мумкин. Холбуки, наслдан-наслга ўтувчи белгиларни аниқлашга ўртача 4-8 йил вақт кетар экан, ҳали тирик ҳар қандай буқанинг ижобий ишлаб чиқариш сифатлари ҳақида фақат тахминан гапириш мумкин.

Статистика маълумотларига кўра, 100дан 90та ҳолда текширилмаган буқа наслга салбий таъсир қилади. Бундай буқалардан асосий насл берувчи сифатида доимий равишда фойдаланишда ҳар қандай юқори наслли ва маданиятли пода бир неча авлод давомида наслсиз, каммаҳсулдор ҳайвонларга айланиб улгуради. Айнан шундай ҳайвонлар бундан 8000 йил илгари ярим ёввойи одам томонидан асраб олиниб, инсон ва сигир ўртасида ўша биз айтиб ўтган “қуллик шартномаси” тузилган эди.

Фермерлар замонавий сут чорвачилиги ҳақида керакли маълумот ва ва амалий малакаларга фақат ихтисослашган Фермерлар инструктажи маслаҳат марказларида олишлари мумкин. Бундай замонавий Инструктаж марказлари ривожланган қишлоқ хўжалигига эга бўлган барча мамлакатларда мавжуд. Бундай марказларнинг вазифаси илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш ва уни маълум мамлакатдаги конкрет шаклда жорий этишдан иборат.

Ўзбекистонда бундай Инструктаж марказларига мисол қилиб сут чорвачилиги соҳасида фаолият бритувчи “SANARH-AGRO” МЧЖни келтириш мумкин.

“SANARH-AGRO” МЧЖ – Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича Консалтинг маркази бўлиб, 1996 йилда Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилоятида МАШАВ-Юсаиднинг сут лойиҳаси учун айнан сут ишлаб чиқаиш соҳасида фаолият юритишга ихтисослашган марказ сифатида ташкил қилинган. МАШАВ – Исроилнинг ҳалқаро ривожланиш дастури бўли, Ўзбекистон Республикасида 15 йилдан кўп вақт довомида фаолият юритиб келмоқда.

Ўтган вақт давомида Ўзбекистон Республикасининг 1500 фуқаролари Исроилда ташкил этиладиган малака ошириш курсларига бориб, билимларин ошириб келдилар. Бу ўқув курсларининг мавзу доираси кўплат соҳалар, жумладан, тиббиёт ва экология, таълим, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иш фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири – замонавий қишлоқ хўжалик муаммолари.

Хусусан, бунга сувни тежаш технологиялари, томчилаб суғориш, биодренаж усуллари, чўллашиш муаммолари кабилар киради. МАШАВ лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасидаги асосий йўналишларидан бири сут чорвачилигини ривожлантиришдан иборат.

 

Садовский Андрей Валерьянович
Ветеринар врач
“SANARH-AGRO” МЧЖ директори

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 5, Рейтинг: 3.68)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш