РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Сут текширгичлар нима учун керак?

Сут текширгичлар нима учун керак?

Сиз кўп меҳнат қилаяпсиз, ўз чорвачилик ҳўжалигингиз ҳақида қайғураяпсиз ва ҳар куни кечқурун меҳнатларингиз самарасини сут тўла челаклар, флягалар, ҳатто цистерналар шаклида кўраяпсиз ва улар ортидан сут қабул қилувчилар бутун бир навбат ташкил этишган бўлса ҳам ажаб эмас!

Қийин, лекин натижа Сизнинг меҳнатингиз ва сармояларингизни оқлаяпти. Ўзбекистондаги бугунги вазият қайта ишловчиларда сутга бўлган талаб таклифдан анча юқори эканлигини кўрсатмоқда.

Бундай шароитларда камдан кам одам сутни топшириш вақтида унинг сифати ҳақида ўйлайди. Тўғрироғи, сут ишлаб чиқарувчилар учун айтиш мумкинки, бу ҳол уларга жуда қўл келмоқда - чунки сутга бўлган юқори талабли вазият улардан сутнинг сифатини ошириш ва уни сотиш хизматлари сифатини ошириш бўйича қўшимча ҳаракатлар қилишни талаб этмайди.

Аммо бизнинг фикримизга кўра, ушбу жараён барча қатнашчилари – ҳам сут ишлаб чиқарувчилар, ҳам уни қайта ишловчиларнинг манфаатлари йўлида – сутнинг сифатини энг юқори даражагача кўтариш зарур. Чунки сутнинг ёғлилиги, оқсил даражаси, тозалиги қанча юқори бўлса, жараённинг ҳар бир қатнашчиси бундан шунча кўп пул ишлайди.

Шундай қилиб, сутни қабул қилиб олишда қандай кўрсаткичлар ҳисобга олиниши керак?

ГОСТга мувофиқ равишда сутни қабул қилишда қуйидагилар аниқланади:

Органолептик кўрсаткичлар:
Консистенция (қуйқа ва туюрларсиз бир хил суюқлик)
Таъм ва ҳид (янги соғилган табиий сутга хос бўлмаган бегона ҳид ва таъмларсиз, тоза)
Ранг (оқдан то оч-крем рангигача).

Физик-химик кўрсаткичлар:
Кислоталилик даражаси, 0Т (Тернер градуси), сутнинг навига боғлиқ ҳолда 16,0дан 20.99гача. Олий ва биринчи нав 16-18 0Тга тўғри келади.

Тозалик гуруҳи
Зичлиги (1027-1028 кг/м3)
Музлаш ҳарорати- минус 0.520 0Сдан юқори эмас.
Токсик элементлар, афлотаксин М, антибиотиклар, ингибация моддалари, радионуклидлар, пестицидлар, патоген микроорганизмлар, шу жумладан, салмонеллалар, КМАФАиМ ва соматик тўқималарни борлиги.
Ёғлилик
Оқсил.

Сутни қабул илиб олиш кўрсаткичларини назорат қилишда даврийлик мавжуд бўлиб, у қуйидаги жадвалга келтирилган:

Назорта қилинувчи кўрсаткич

Назорат даврийлиги

Органолептик кўрсаткичлар

Кунига ҳар бир партияда

Ҳарорат   

 

Кунига ҳар бир партияда

Зарур кислоталилиги

Кунига ҳар бир партияда

Ёғнинг оммавий улуши, % 

 

Кунига ҳар бир партияда

 

Зичлиги, кг/м3         

 

Кунига ҳар бир партияда

Тозалик гуруҳи         

 

Кунига ҳар бир партияда

Бактериал уруғлилиги, КОЕ/г (бир граммга колония ташкил қилувчи бирликлар)       

Ҳар 10 кунда бир марта

Оқсилнинг оммавий улуши, % 

 

Ойига камида 2 марта

Музлаш ҳарорати, 0С          

 

Кунига ҳар бир партияда

Фосфотазанинг мавдужлиги          

           

Иссиқлик билан ишлов берилганлигига гумон бўлганда

Термобарқарорлик гуруҳи

Кунига ҳар бир партияда

Соматик хужайраларнинг мавжудлиги (ҚЁСҚ),см3/минг     

           

 

Ҳар 10 кунла камида 1 марта

Ингибацияловчи моддаларнинг мавюудлиги

Ҳар 10 кунла камида 1 марта

Албатта, ҳар қандай ферма ҳам юқоридаги барча кўрсаткичларни назорат қилишга имкон берадиган лабораторияси билан мақтана олмайди. Агарда барча ишлар қўлда бажарилиб, химиянинг классик усулларидан фойдаланиладиган бўлса, бунга озмунча вақт ҳам кетмайди.

 

Шу сабабли ҳам бозорда 1 намунага 3 минут атрофида вақт сарфлаб, бирқатор таҳлиллар ўтказишга қодир бўлган экспресс-текширгичлар пайдо бўлди.

 

Фермерлар ва қабул қилиб олувчилар орасида энг кўп тарқалган экспресс-текширгичлар орасида биз қуйидагиларни ажратиб кўрсатган бўлар эдик: 

 

Клевер-2

Клевер-2М

"Лактан 1-4" Мини бичимда Россия, Новосибирск вилоятида ишлаб чиқарилган.

"Лактан 1-4" 220 бичимда

"Лактан 1-4" 230 бичимда

Ekomilk ULTRA                      Болгария маҳсулоти

 

Маълумки, сутда оқсил қанча кўп бўлса, творог ҳам шунча кўп чиқади, ёғлилиги юқори бўлган сут қаймоқни кўп беради. Шундай қилиб, сутнинг сифати ҳақида маълумотларга эга бўла туриб, қайта ишлашдан кейин чиқадиган тайёр маҳсулот ҳажми ҳақида янада аниқроқ тахминларга эга бўласиз, агар сиз сут ишлаб чиқарувчи бўлсангиз, янада юқорироқ нарх талаб қилишингиз мумкин бўлади.

Сут нархини ошириш ёки сут маҳсулотлари чиқишини кўпайтириш йўлида кичик ҳажмли сут текширгич сотиб олиш ғояси балки сизга сезиларлигина қўшимча фойда келтирар? 

Экспресс-текширгичларнинг қайси бири оптимал? Қанча сут олаётганда бундай текширгичларни сотиб олган маъқул? Бундай текширгичларни ишлатишнинг қандай қийин томонлари бор? 

Буларнинг ҳар бири ҳақида кейинги мақолаларимизда батафсил тўхталамиз. 

Агарда сизда ушбу материал бўйича изоҳлар, саволлар, қўшимчалар бўладиган бўлса, бизга ёзиб юборинг ёки ўз изоҳларингизни сайтда қолдиринг.



Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 5, Рейтинг: 3.75)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш