РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Бизнес-режа. Гўзаллик cаноати

Бизнес-режа. Гўзаллик cаноати

Bizplan.uz портали журналистлари ҳар куни турли интернет ресурсларни кўздан кечириб, Ўзбекистонда ва бошқа жойларда амалга оширалиётган эътиборга лойиқ бизнес-режаларни аниқлашга ҳаракат қиладилар. Қидириш ва таҳлил жараёнида биз бизнес фаолиятини юритиш бўйича Ўзбекистондаги ўзига хосликларни ҳисобга олишга ҳаракат қиламиз. 

Агарда сизда фойдали лойиҳага тикадиган сармоя мавжуд бўлса ёхуд Сиз ўзингизни бизнесда синаб кўрмоқчи бўлсангиз, ушбу мақола сизни қизиқтириши мумкин. 

Гўзаллик саноати ҳар доим эътиборни жалб қилиб келган, айниқса, аёлларнинг эътиборини тортиши шубҳасиз. Чунки қизлар ҳамиша чиройли, мафтункор ва бетакрор кўринишни исташлари ҳеч кимга сир эмас. Қисман аёлларга бу истакларига етишда гўзаллик салонлари усталари ёрдам беришади. Гўзаллик салонларида аёллар кўплаб вақт ва маблағларини сочларини турмаклашдан тортиб, тирноқларини бўятишгача каби ишларга сарфлашади. Бир сўз билан айтганда, гўзаллик саноатининг оммавий йўналишларидан бири - тирноқларга турли расмлар тушириш (педикюр ва маникюр) ҳисобланади. 

Маникюр (лотинча manus-қўл, ва cura – тарбия) ва педикюр (лотинча pes – оёқ ва cura – тарбия ўзларидан) аёллар орасида энг оммавий хизмат турларидан бири. Бугунги кунда тирноқларга тасвирлар тушириш санъати йўналиши «нейл-арт» деб аталади. Инглиз тилидан сўзма-сўз тажима қилинганда nail art ибораси тирноқлар санъати маъносини беради. Бошқача айтганда тирноқларга қўйиладиган декоратив маникюрдир. Ҳозирда тирноқларни ўзгартириш ишларини тажрибали маникюр усталари амалга ошириб, улар ўз мижозларининг тирноқларига чиройли ва нозик митти расмчалар чизишади. Усталар турли безак, расмчалар ва ҳатто ҳарфларни чизишга анча вақт сарфлашади. 

Ўртача олганда, Тошкент шаҳридаги гўзаллик салонларида 10 тирноққа тасвир туширишга бир соат вақт сарфлайди. Бундай ишнинг қиймати унинг муракаблик даражасига қараб 7000 сўмдан 25000 сўмгачани ташкил этади. 

Бизнес ғоя 

Бизнес ғоя Nail Art янги йўналишини ўзлаштиришдадир. Bizplan.uz маслаҳатчилари ушбу ғояга http://fotonailart.com сайтида дуч келишди. Унда бу бизнесни юритиш ишлари батафсил ёритилган. 

Қисқача айтганда, ушбу бизнес ғоя тирноқ устига тасвир туширишга мослашган махсус дизайн-пленка харид қилишни кўзда тутади. Кейинчалик унга принтер ёрдамида тасвир ёки безак туширилади. Сўнгра сирти ёпишқоқ бўлган пленка тирноққа ёпиштирилади ва тасвир янада яхши чиқиши учун эҳтиёткорлик билан кесилади. Дизайн-пленканинг бир бетига 15-30тагача стандарт тасвирлар мажмуини туширса бўлади. 25 варақ дизайн-пленка сизга 350 долларга тушади. Бу пул эвазига сизга ушбу бизнесни юритиш бўйича электрон шаклдаги турли адабиётлар ҳам берилади. Сайтда мазкур бизнес-режанинг фойдалилик даражаси ҳисоб-китоблари баафсил келтирилган. Аммо биз бу бизнеснинг қуйидаги камчиликларини аниқладик: 

Пленкани суркаш: ушбу ҳолда биз уста ишини ва тасвир туширилган ёпишқоқ пленкани суркашни солиштирамиз. Кўпчилик қизларга маълумки, тирноқлардаги наклейка лак ёки акрилга қараганда анча кўп туради. (айниқса, идиш товоқ ювгандан кейин, ҳа, ушбу мақолада биз бетакрор аёлларимиз кунига камида икки марта уйда идиш-товоқ ювади, деб ҳисоблашга журъат қилдик). 

Ўз ускуналарини ишлатиш: Мазкур бизнес ғоя ўз компьютери ва фото принтерини ишлатишни кўзда тутади. Бу – қўшимча харажатлар дегани. 

Бизнес-ғоя тафсилотларини очишда давом этамиз… 

Bizplan.uz портали журналистлари ушбу бизнес ғояни чуқур таҳлилдан ўтказдилар. 

Тирноқлар учун принтер сурати 
Тирноқлар учун принтер қўл солиб туриладиган унча катта бўлмаган принтер бўлиб, у тўғридан-тўғри тирноқ устига тасвир тушуради. Принтер компьютерга уланади ва махсус дастурдан фойдаланган ҳолда тасвир таҳрир қилинади. Тирноққа тасвир тушуриш фақат бу билан чегараланмайди. Сиз тирноқларга ҳар қандай нарса суратини, масалан, ҳарфлар, сурат, безак ва ҳ.к. солишингиз мумкин. 
Ушбу ускуна ишлатишда жуда осон бўлиб, гўзаллик саноати соҳасида махсус билимлар талаб қилмайди. Принтернинг сурат тушурувчи бошчаси тирноқ устига бевосита тегмайди, аммо берилган расмни аниқ туширади. 

Ушбу ускунанинг афзалликлари қуйидагиларда жамланган: 

Расм солиш тезлиги: битта тирноққа 1 расм солишга ўртача 5 секунд вақт кетади. Шунингдек, бирданига 5 тирноққа расм солиш имконияти ҳам мавжуд (бунга 1 минут вақт сарф бўлади). 

Ўзига хос дизайн: Сизда қисқа муддат ичида тирноққа ҳар қандай тасвирни тушуриш имконияти пайдо бўлади. Бу сурат, байроқ, карикатура, безак ёки ҳарфлар бўлиши мумкин (4500 турли дизайнлар галереяси ҳам мавжуд). 

Босма сифати: принтер тўғридан-тўғри бармоқларигизга сифатли оқимли тасвир босади. туширилган тасвир икки ҳафтагача сақланади. 

Кетадиган маҳсулотлар: бир марта тўлдирилган картриж 2000 тирноққа етади. Бу 200 жуфт қўл дегани. Бўшагандан кейин картриж оддий принтер бўёғи билан тўлдирилади. 

Рентабеллик 
Ушбу ускунанинг баҳоси Тошкентга етказиб бериш билан бирга 700 долларга тенг. Агар сизнинг ноутбук ёки компьютерингиз бўлса, шунинг ўзи принтер билан ишлаш учун етарли ҳисобланади. Агар устанинг тирноқларга бир тасвир тушириши энг ками билан 7000 сўм туришини ҳисобга оладиган бўлсак, ушбу принтер бир тўлдирилганда сизга солиқ ва бошқа ҳаражатларни ҳисобга олмаганда 1 400 000 сўм фойда келтиради. Картрижни тўлдириш бугунги кунда ўртача 15-20 минг сўм туради. 

Агар мазкур бизнес режа сизларга қизиқарли туюлган бўлса, bizplan.uz фирмаси ҳодимлари ушбу бизнес-ғоянинг янада батафсилроқ ҳисоб-китобларини аниқларшга ёрдам беришлари мумкин. 


nail_art_1.jpg   nail_art_2.jpg

nail_art_3.jpg   nail_art_4.jpg

nail_art_5.jpg   nail_art_6.jpg

nail_art_7.jpg   nail_art_8.jpg

nail_art_9.jpg   nail_art_10.jpg




Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Мақола ёқди:
(овозлар: 3, Рейтинг: 3.56)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш