РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

«1С: Бухгалтерии 8»да бухгалтерлик ва солиқ ҳисобини олиб боришда аутсорсингдан фойдаланиш

«1С: Бухгалтерии 8»да бухгалтерлик ва солиқ ҳисобини олиб боришда аутсорсингдан фойдаланиш

Ихтисослашган компаниялар томонидан бухгалтерлик ҳисобини юритишган бўлган юқори талаб кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши билан боғлиқ. Таркиби торихтисосли мутахассислардан иборат бўлган кичик корхоналарда бухгалтерия бўлимини ушлаб туриш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди: кўплаб корхоналарга бухгалтерлик хизматлари ойига атига бир неча марта, баъзан эса ҳатто чоракда бир марта зарур бўлади. Шу сабабли ушбу машаққатли жараённи бизнинг мутахассисларимизга ишонишингиз мумкин. Бир пайтнинг ўзида бу меҳнат ресурсларини бизнесингиз учун муҳимроқ бўлган вазифаларни ҳал қилишга қаратиш имконини беради.

Ўз навбатида биз сизнинг хўжалик фаолиятингизни мулкчилик шаклидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига қатъий риоя қилган ҳолда профессионал юргизиш ва олиб боришни таъминлаймиз.

Кичик корхона бошлиғига бухгалтерияни ўрганиш керакми?

Агарда сиз унча катта бўлмаган фирма, ваколатхона ёки ишлаб чиқариш цехини бошқарсангиз ва сиздаги бошланғич бухгалтерлик хужжатлари кўп бўлмаса қуйидаги ҳақли савол туғилади – Сиз бухгалтерияни мустақил ўрганишингиз керакми ёки штатга доимий бухгалтер ёллаган маъқулми?

Балким Сиз учун бухгалтерлик ва молиқ ҳисобини юритиш ҳақиқий бошоғриғидир... ва гап бухгалтерлик асосларини ўрганишга вақт етмаслигида ҳам эмасдир. Ушбу мажбуриятнинг бир қисми қонунчиликдаги ва ҳисоботларга талаблардаги ўзларишлардан хабардор бўлиб туриш ҳисобланади.

Масалан:

1. Йилда бир марта солиқ ставкалари ўзгаради (Ўз.Р. Президентининг 2010 йил 24 декаюрдаги ПП1449 сонли “Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг асосий макроиқтисодий кўрсаткич ва парамертларининг прогнозлари ҳақида”

Фармонидаги охирги ўзгаришлар ҳақида, (30.12.2010).

2. Статистика ва бухгалтерлик ҳисоботини топширишга янги талаблар пайдо бўлмоқда (“Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори жорий этилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” Низомларидаги ўзгаришлар (10.03.2011) ва “Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори жорий этилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” Низомларидаги ўзгаришлар (04.03.2011).

3. Тўлов хужжатларини ажрата билиш, банк кодларини ва банк кўчирмаларига хос бошқа қисқартиришларни тушуниш лозим.

Раҳбар кўпинча мижоз олдидаги шартнома мажбуриятлари, тўхтовсиз телефон музокаралари ва бошқа ишлар билан банд бўлади, шу сабабли яхши малакага эга бўлган, лекин иш ҳақи юқори бўлмаган Бухгалтерга эҳтиёж туғилади.

Қўшимча равишда Сиз иш жойини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлардан, махсус адабиётларга обуна бўлиш, маълумот-ахборот базаларини харид қилиш харажатларини ҳам тежаб қоласиз.

Доимий бухгалтер ўрнига вақтинчалик бухгалтер

Ушбу вазиятда бухгалтерлик ва солиқ ҳисоботини юритишни келиб-кетувчи бухгалтерга бериш мақсадга мувофиқ. У Сизнинг бухгалтериянгизнинг хужжат алмашинувини – ҳисоб-фактураларини, тўлов қоғозларини, статистик ҳисоботлари ва бошқа хужжатларни юритишни ташкил қилади.

Натижада хизматларни малакали мутахассислар қўлига бошқарувга топшираётган томон моддий-техник чиқимлар қилмайди, ўзининг солиқ ва бухгалтерия ҳавфларини пасайтиради .

Бир неча ҳисоблар бўйича кўплаб бирламчи хужжатлар

Агар сиз бир неча ҳисоблардан иборат бирламчи хужжатлари ҳажми кўп бўлган кенг кўламли бизнесни бошқараётган бўлсангиз ва ҳисоботларни тайёрлаш вақтлари стандарт бўлса, вақтинчалик ташқи бухгалтерни жалб қилиш вариантини ўйлаб кўришингиз мақсадга мувофиқ.

Идеал ҳолатда бу каби бизнесда икки бухгалтерлик мутахассис – бошланғич ҳужжатлар билан шуғулланувчи бухгалтер ва бош бухгалтернинг бўлгани маъқул.

Бишланғич маълумотлар билан ишовчи бухгалтерни доимий штатда қолдириб, бош бухгалтер вазифаларини ташқи мутахассисларга бериш мақсадга мувофиқ.

Бу қарор натижасида раҳбар қандай натижага эришади? Энг аввало, иш жойи, техник ва дастурий таъминот, адабиётлар, бухгалтер ўтирадиган жой ижарасига кетадиган харажатлар қисқаради, шунингдек, бухгалтерлик ҳисоби ўз мутахассиси томонидан олиб борилганда кўпроқ учрайдиган хатолар эҳтимоли камайтирилади.

Бухгалтерлик ҳисобини тайёр шаблонлардан фойдаланган ҳолда қўлда олиб бориш

Фараз қилайлик, Сиз ҳисобни қўлда ёки Excellда олиб бораяпсиз ва хужжат шаблонларидан фойдаланган ҳолда янги ҳужжат талабларидан келиб чиқиб унинг:

1. Санасини.

2. Тўлов суммасини.

3. Олувчининг реквизитларини ва ҳ.к. ўзгартираяпсиз.

Бу ҳолда Сизда хужжатнинг барча электрон, қоғоз нусхалари ва оригиналлари сақланаяптими? Уларни илк зарур бўлган ҳолда топа оласизми? Ўзингиз мустақил равишда бир йиллик ёки чораклик тўловларни таҳлил қилиб чиқа оласизми?

Кредит ёки хизмат бўйича фоизлар тўғри ҳисобланганми?

Сиз хизматларидан фойдаланаётган банк ўтган йили ёки чоракда банк хизмати учун қанча пул олиб қолганини биласизми? Агар тўловларни ҳафтасига кўриб чиқилса, улар жуда кам кўринади. Аммо барча банк тўловлари ва комиссялари таҳлил қилиб чиқилса, банк бошқарувчилари билан банк хизматларидан фойдаланиш учун олинадиган фоизлар бўйича саволлар ва уни пасайтириш учун асослар туғилади.

Сиз ҳеч қачон банклар томонидан қўйилаётган фоизларнинг тўғри ҳисобланганлигини текширганмисиз? Эҳтимол бу йўналишда ҳам профессионал бухгалтерлар Сизга жавоб топиб бериши мумкин бўлган саволлар туғилса ажаб эмас.

Агар Сиз бу барча саволларга салбий жавоб берган бўлсангиз, бу профессионал мутахассисни ишга олиш учун бир сабаб бўлиши мумкин...

Ҳисобни аутсорсинг асосида юритишга муқобил вариантлар борми?

Бухгалтерлик ва солиқ ҳисобини ихтисослашган компанияга юритишга бериш компания фаолияти ўзига хосликларидан, вазифаларидан, мутахассислар сони ва сифати, бюджетдан келиб чиққан ҳолда бутунлай ёки қисман амалга оширилиши мумкин.

Бунда ўзаро бирга ишлашнинг уч варианти мавжуд:

Профессионаллар барча бирламчи ҳужжатларни юритадилар ва барча бухгалтерлик ва солиқ ҳисоботини мустақил равишда топширадилар.

Бошланғич хужжатларни сиз юритасиз, профессионаллар эса назорат органларига ҳисобот топширадилар.

Профессионалларбирламчи хужжатларни (алоҳида бўлим) юритадилар, ҳисоботни эса Сиз ўзингиз топширасиз.

Сиз фақат Сизга ҳақиқатдан ҳам керак бўлган ишлар ҳажмигагина ҳақ тўлайсиз. Бухгалтерга, ва ҳатто бутун бухгалтерлик бўлимига тўланадиган ойлик маошдан тежалган маблағ, компания бюджети учун сезиларли бўлади.

Ой, чорак якунлангандан кейин (ҳисобот топшириш даврийлигидан келиб чиққан ҳолда) ва ҳисобот топшириш муддатига қадар (чорак ҳисоботлари учун кейинги чорак(ой)нинг 25 кунигача ва йиллик ҳисобот бўйича 15 февралгача) профессионаллар Сизнинг ёнингизга келишади ва бир неча соат ичида офисингиздаги барча хужжат алмашинувини MS Excel ёки 1С Бухгалтерия дастури ёрдамида тартибга солишади.

Ҳусоб-китоб юритишни профессионалларга ишониб, Сиз бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар билан ҳисоб китобларнинг ҳолати ҳақида маълумот олишга кетадиган вақтни тежаб қоласиз.

Профессионал бухгалтерлар Сизга тўғри янгиланган бланклар харид қилишда Сизнинг вақтингиз ва маблағларингизни тежаб қолишга имкон беришади, шунингдек, бланкларни тўғри ва ўз вақтида тўлдиришга кўмаклашишади.

Сизга фақат хужжатларни имзолаш, муҳр қўйиш ва ҳисоботни солиқ инспекциясига топшириш қолади холос.

Бухгалтерлик ҳисоби аутсорсинги хизматлари қиймати

Хизматнинг бошланғич нархларини бизнинг сайтимизда онлайн буюртма бериб билиб олишингиз мумкин. Бунинг учун ўз муаммонгизни таърифлаб, бизнесингиз ўзига хосликларини ёзиб қолдиришингизнинг ўзи етарли. Сиз томонингиздан юборилган маълумотлар ўрганилганидан кейин, бухгалтерлик ҳисоби бўйича маслаҳатчилар, www.bizplan.uz портали ҳамкорлари Сиз билан албатта боғланишади.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 15, Рейтинг: 3.77)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш