РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

«1С:Предприятие 8» технологик платформасида корхоналар бошқарув ва ҳисоб тизимларини автоматлаштириш

«1С:Предприятие 8» технологик платформасида корхоналар бошқарув ва ҳисоб тизимларини автоматлаштириш

Агар Сиз ҳар куни ярим тунгача ва дам олиш кунлари ҳам ишлаётган бўлсангиз, бухгалтерлик ва солиқ ҳисобини автоматлаштириш ва мавжуд эскирган дастурни ўзгартириш ҳақида ўйлашингиз лозим.

"1С:Бухгалтерия 8» - бу ички ва ташқи фойдаланувчиларга бухгалтерлик ва солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим қилишнинг ўзига хос гаровидир. Унинг ёрдамида қора меҳнатдан қутиласиз ва ҳисобни замонавий бизнеснинг реал эҳтиёжларига яқинлаштирасиз.

Ушбу маҳсулотни сотиб ола туриб Сиз тижорат фаолиятининг ҳар қандай тури – улгуржи ва чакана савдо, комиссион савдо, хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва ҳ.к. билан шуғулланаётган ташкиллотларда ҳисоб-китоб юритиш учун тайёр ечимга эга бўласиз. Бундан ташқари, "1С: Бухгалтерии 8" ёрдамида соддалаштирилган солиқ тизимини ёки умумий солий режимини қўллайдиган якка тадбиркорлар ҳам ҳисоб-китоб юритишлари мумкин.

Бухгалтерлик ва солиқ ҳисоби Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ равишда амалга оширилган. Дастур конфигурациясига Молия Вазирининг Адлия Вазирлиги томонидан 2009 йил 25 майда 1181-2 сон билан рўйхатга олинган Буйруғига мос равишда созланган бухгалтерлик ҳисоблари ҳисоби режаси киритилган.

Бухгалтерлик ҳисоби услуби ҳар бир хўжалик операциясини бир вақтнинг ўзида рўйхатга олишни таъминлайди. Бундай операцияларга ҳам бухгалтерлик ҳисоби ҳисоб-рақамлари, ҳам таҳлилий ҳисоб-китобнинг керакли кесимлари, ҳам саноқ ва валюта ҳисоби кабилар кириши мумкин. Фойдаланувчилар ҳисоб услубини ҳисоб сиёсати доирасида мустақил бошқаришлари, янги субҳисоблар ва таҳлилий ҳисоб кесимлари очишлари мумкин.

Ҳисобда хўжалик операцияларини акс эттиришнинг асосий йўли хужжатларни бирламчи бухгалтерлик ҳисоби хужжатлари конфигурациясига мос келадиган конфигурацияда киритишдир. Бундан ташқари, алоҳида ўтказишларни бевосита киритишга ҳам рухсат берилган. Проводкаларни гуруҳ ҳолида киритиш учун стандарт операциялардан – фойдаланувчи томонидан осон ва тез созланадиган оддий автоматлаштириш воситасидан фойдаланиш мумкин.

«1С: Бухгалтерия 8» дастури ўрнатилгандан кейиноқ ишлатишга тайёр бўлади ва юксак самарадорлик, ҳамда тизимнинг созланишга қулайлиги билан ажралиб туради.

Дастурнинг имкониятлари рўйхатини келтирамиз:

  1. Ягона ахборот базасида бир неча ташкилотларнинг ҳисобини юритиш имконияти. Ташкилотлар умумий моллар, харажатлар, контрагентлар рўйхатлари ва ҳ.к.ни ишлатиши мумкин. Айни пайтда бир ахборот базаси доирасида солиққа тортишнинг умумий ва соддалаштирилган тизимида ҳисоб юритиш имкониятига эга бўлади (Мажбурий ҳисобот ташкилотлар бўйича алоҳида шакллантирилади).
  2. Омборлар кесимида партиялар бўйича ҳисоб юритиш, партиянинг алоҳида характеристикаларини (ранг, бичими ва ҳ.к.) бериш имконияти.
  3. Моддий-техника заҳираларини уларни рўйхатдан чиқаришда бухгалтерлик ва солиқ ҳисоби ва ҳар бир ташкилот учун алоҳида ҳам ўртача қийматда, ҳам ФИФО ва ЛИФО йўли билан баҳолаш йўлларини қўллаш имконияти.
  4. Сақлаш жойлари бўйича таҳлилий ҳисоб: сон ва сон-сумма жиҳатдан ҳисобга олиш, бу кўплаб бизнес-жараёнларни қўллаб туриш имконини беради.
  5. Материал ва ускуналарни Комплектациялаш ва Қайта қимсларга ажратиш имконияти.
  6. Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва хизматлар қийматини ҳисоблаш.
  7. Мол ва хизматларнинг келиш ва сотилиш операцияларин ҳисобга олиш. Чакана савдо учун ҳам автоматлаштирилган, ҳам автоматлаштирилмаган савдо нуқталари билан ишлаш технологияларидан фойдаланиш имконияти.
  8. Нақд ва нақдсиз пул маблағларининг ҳаракатларининг ҳисоб-китоби, шу жумладан, валюта алмаштириш операциялари бўйича.
  9. Асосий маблағлар бўйича барча операциялар: тушумлар, ҳисобга олиш, амортизация харажатларини ҳисоблаш, модерназация қилиш, бериш, рўйхатдан чиқариш, инвентаризация.
  10. Корхоналар ходимларининг иш ҳақини ёзиш, ишчилар билан ҳисоб-китоблар, жумладан иш ҳақини касса орқали тўлашгача, иш ҳақини ишчиларнинг банкдаги ҳисоб рақамига утказиш ва депонентга қўйиш.
  11. Турли пул ўтказими вариантлари: ЖШДС (жисмоний шахслар даромадлари солиғи) и ЯИС (Ягона ижтимоий солиқ) ҳисоби, персонал ҳисоб юритиш. Бу иш ҳақини ҳисоблашга кетадиган харажатларни қисқартириш имконини беради.
  12. Стандарт бухгалтерлик ҳисоботлари (танлаш ва гуруҳларга ажратишни созлаш имконияти).
  13. Регламентлаштирилган ҳисоботлар ва бошқ.

Маҳсулотнинг замонавий технологик платформада тайёрланган интерфейси дастурда ишлашни тезда ўзлаштириш имконини беради.

Агар Сизга қўшимча маълумот керак бўлса ва /ёки 1С:Бухгалтерия 8 дастури билан ишлашни бошлашга тайёр бўлсангиз, бошланғич маълумот ва дастур нархини бизнинг сайтимизда онлайн буюрма бериш йўли билан олишингиз мумкин.

Бунинг учун ўз муаммонгизни таърифлаб, бизнесингиз ўзига хосликларини ёзиб қолдиришингизнинг ўзи етарли. Сиз томонингиздан юборилган маълумотлар ўрганилганидан кейин, бухгалтерлик ҳисоби бўйича маслаҳатчилар, www.bizplan.uz портали ҳамкорлари Сиз билан албатта боғланишади.

Бундан ташқари Сизда бизнинг мутахассисларимиздан бирига “Савол бериш” бўлимининг “Солиқлар ва Бухгалтерия” тагбўлими орқали савол бериш имконияти мавжуд.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш