РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

«1С: Предприятие» дастурида бухгалтерлик ва солиқ ҳисобини тиклаш

«1С: Предприятие» дастурида бухгалтерлик ва солиқ ҳисобини тиклаш

Яна чоракнинг охири ва яна ягона солиқ тўлови, жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқлар бўйича чорак ҳисоботларни топшириш керак ва ҳ.к. Солиқ текшируви келиб қолса ҳам ажаб эмас. Балки сизда ушбу зерикарли ҳисоб-китоблар билан шуғулланишга вақтингиз ҳам, ҳоҳишингиз ҳам йўқдир? 

Агар юқоридаги фикрлар ҳаёлингиздан ўтаётган бўлса, демак, бухгалтерия ишларини профессионаллар ёрдамида тартибга келтириш ва солиқ инспекциясига нотўғри бухгалтерлик ҳисоби ёки унинг йўқлиги билан боғлиқ жарималар тўлашнинг олдини олиш вақти келибди, чоғи. 

Ушбу мақолада биз кичик ва ўрта бизнесда, улар 1С бухгалтерия дастурини ишлатадими, йўқми ёки  бошқа дастур ишлатадими, бундан қатьи назар, бухгалтерлик ҳисобини тўлиқ ёки қисман қайта тиклашнинг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қиламиз. 

Бухгалтерлик ҳисобини тиклаш зарурати қачон юзага келиши мумкин? 

Бухгалтерлик ва солиқ ҳисобини тиклаш қуйидаги вазиятларда вужудга келиши мумкин: 

Ишониб бўлмайдиган бошланғич маълумотлар топилганда; 
Бухгалтерлик ҳисоби бутунлай бўлмаганда ёки маълум муддатдаги регистрлар бўлмаганда; 
Хатолар ва солиқ инспекцияси билан боғлиқ муаммолар бўлишига қарамай, фирмани сақлаб қолиш истаги бўлганда; 
Бошланғич ҳужжатлар қисман ёки бутунлай йўқолганда; ёки ҳужжатлар бору, дастурий маҳсулотдаги бухгалтерлик ахборот базаси бўлмаганда. 

Бухгалтерлик ҳисобини тиклаш йўллари 

Ҳисобни тиклаш бўйича бухгалтерлик хизматлари қуйидаги турларга бўлинади: 

Бухгалтерлик ҳисобини бутунлай қайта тиклаш деганда  бухгалтерлик ҳисобини ташкилот тузилган вақтдан бошлаб қайта тиклаш ва йўлга қўйиш тушунилади. 

Маълум вақт оралиғидаги бухгалтерлик ва солиқ ҳисобини қисман қайта тиклаш. 

Алоҳида йўналишлардаги бухгалтерлик ҳисобини қайта тиклаш (бухгалтерлик ҳисоби, асосий маблағларни қайта тиклаш, касса операциялари ва ҳисоб рақами операцияларини қайта тиклаш, иш ҳақи ва пул ўтказмаларини қайта тиклаш, МИЧЗ (моддий ишлаб чиқариш заҳиралари) ҳаракатлари ҳисобини қайта тиклаш). 

Тайёргарлик тадбирлари 

Бухгалтерлик ҳисобини тиклаш ҳизматларини кўрсатишдан олдин мутахассислар нафақат фирма бухгалтериясидаги ишларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни аниқлаб чиқадилар, балки юзага келган вазиятнинг мумкин бўлган оқибатларини ҳисоблаб кўриб, бу ҳолдан чиқишнининг самарали йўлларини таклиф қиладилар. 

Тикланаётган даврдаги йўқотилган солиқ ва бухгалтерлик ҳисоботларини топшириш имкониятлари баҳоланади. 

Тиклашни бошлашдан олдин, одатда, қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: 

Бизнесдаги бухгалтерлик ҳисобининг ташкил қилиниши таҳлил қилинади. 
Йўқотилган бухгалтерлик ва солиқ регистрлари, ташкилот ҳисоботларини тиклаш имкониятлари баҳоланади. 

Бухгалтерлик ҳисобини тиклаш босқичлари 

Ҳисобни тиклаш уч босқичда амалга оширилади: 

1. Буюртмачида мавжуд бўлган барча бошланғич ҳужжатларни кўриб чиқиш. 

2. Қайси ҳужжатлар етишмаслигини  аниқлаш. 

3. Ишнинг биринчи босқичида аниқланган етишмаяпган ҳужжатларни тиклаш ва улар билан ишлаш. 

4. Ҳисоб ва ҳисобот регистрларини шаклллантириш. 

Бухгалтерлик ҳисобини тиклаш бўйича мутахассис нима иш қилади? 

Бухгалтерлик ҳисобини тиклаш бўйича кўрсатилган хизматларининг натижаси ўлароқ корхонананинг солиқ ва бухгалтерлик ҳисобиталаб даражасига келтирилади, шунингдек, Сизни бизнесингизнинг  ўзига хос томонлари ҳисобга олинган ҳолда ташкилотнинг молия-хўжалик фаолиятини расмийлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. 

Бухгаллтерлик ҳисобини тиклаш бўйича мутахассис жумладан қуйидагиларни амалга оширади: 

Бухгалтерлик ҳисобининг жорий ҳолатини батафсил таҳлил қилиб чиқади, қонунчиликка мос равишда талаб қилинадиган барча ҳужжатларнинг борлигини аниқлайди. 
Бирламчи ҳужжатларни ажратади ва улар билан ишлайди. 
Керак бўлганда, бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тиклайди, бухгалтерлик ҳужжатларни тўғрилайди ва улар асосида солиқ ва бухгалтерлик ҳисоби регистрларини тузади. 
Бирламчи хужжатларни киритади ва бухгалтерлик дастурида бухгалтерлик ҳисобини тиклайди. 
Бизнесингизнинг бирламчи ҳужжатларини таҳлил қилиб, уларнинг мослигини текширади. 
Керакли регистрларнинг тўғри расмийлаштирилганини текширади. 
Солиқ тўловларининг тўғри ҳисобланганлиги ва солиқ ҳисоботларининг тузилишини текширади. 
Зарур ҳолларда, ҳисобот даври бўйича солиқ ҳисоботини шакллантиради ва топширади. 
Олинган натижаларни солиқ инспекциясида ҳимоя қилади. 

Бухгалтерлик ҳисобини тиклаш ишларининг фойдали томонлари қуйидагилардан иборат: 

Бухгалтерлик ва солиқ ҳисоботлари бўйича ҳар қандай фаолият турлари: улгуржи ва чакана савдо, комиссион савдо, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва ҳ.к.ни олиб бораётган ташкилотлардаги операцияларни акс эттириш тартиби ҳақида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Фармонлари, Низомларидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобот шаклларини шакллантириш таҳлили. Шу жумладан: 

Ягона Солиқ Тўловини (ЯСТ) “Ягона солиқ тўловини ягона солиқ тўлови энг кам миқдори жорий этилганлигини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳақида” Низомларга мувофиқ ҳисоблаш; 

Ягона Ижтимоий Тўловни (ЯИТ) “Ягона ижтимоий тўловни ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори жорий этилганлигини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳақида”ги Низомга мувофиқ ҳисоблаш; 

“Асосий фондларнинг (АФ) 1 январ ҳолатига кўра йиллик қайта баҳолаш тартиби ҳақида Низомларга” ва АФ масалаларини тартибга солувчи бошқа хужжатларга мувофиқ равишда асосий фондлар, ўрнатишга мўлжалланган ускуналар ва қурилиб тугалланмаган объектлар учун ўрнатилган қайта баҳолаш индексларини ҳисобга олган ҳолда АФ қайта баҳолашни тиклаш; 

Иш ҳақи тўлаш бўйича йўлга қўйилган кадрлар ҳисоби ва ходимлар билан ҳисоб-китобларни тиклаш; 

Товарларнинг (қўшимча хизматларнинг) қиймати ва тақсимланишига таъсир ўтказувчи бошқа ташкилотларнинг ҳизматлари ҳисобини қайта тиклаш; 

Божхона деклорациясида (импорт товарлар кирими бўлганда) қайд қилинган божхона йиғим ва божлари ҳақида маълумотларни акс эттириш; 

Комиссион сотув юритилганлигини акс эттириш (Комиссионерлар ҳисоботлари ва комитентлар). 

Махсулот қилиб қайтариш шарти билан олинган хом-ашё ҳисоб-китоби. 

Мисол сифатида буюртмачилар билан ишлашда тажрибамиздан олинган қуйидаги вазиятларни келтиришимиз мумкин: 


1. 1С: Предприятие 8.1. дастурини олингандан кейин асосий фаолият тури хизматлар кўрсатиш бўлган “ХХХ” компаниясида 2008 йилдан 2010 йилгача бўлган муддатдаги ҳисоб тикланди. 
2. Асосий фаолият тури ишлаб чиқариш ва хизматлар бўлган “YYY” компаниясида 2006-2010 йиллардаги  бухгалтерлик ҳисоби бутунлай тикланди. Бухгалтерлик ҳисобини қайта тиклаш зарурияти 1С: Предприятие (7.7 версия) дастурида қайдларнинг тўлиқ амалга оширилмаганлиги ва дастурнинг 8.1 версиясига ўтиш билан изоҳланади. 
3. Сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «ZZZ» корхонасида инсон омилига боғлиқ бўлмаган ҳолда техник сабабларга кўра йўқотилган база тикланди. 


1 С Бухгалтерия дастури ҳақида гапира туриб, бухгалтерлик ҳисоби бўйича мутахассис сизга қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашади: 

-Дастур ой ёпилиши билан боғлиқ хатолар чиқармоқда. Дастур солиқнинг нотўғри ҳисобланиши ва бошқа “боши берк” вазиятлар ҳақида “огоҳлартириш” чиқармоқда. 

-Бухгалтерлик ҳисобини тиклаш – мутахассидан профессионал билимлар, юқори малака ва жуда кўп вақт талаб қиладиган анчайин мураккаб жараён. 

Бундай хизматларнинг ҳақи 500 000 сўмдан бир неча миллон сўмгача бўлади. Охир-оқибатда солиқ инспекциясида музлатилган ҳисоб рақами билан боғлиқ масалалар билан шуғулланган ва жарима тўлаб юргандан кўра бир маротаба профессионал бухгалтерни таклиф қилган фойдалироқ. 

Бухгалтерлик ҳисобини тиклаш  ишлари қиймати ўтказилган операцияларнинг сони ва қийинлиги, бухгалтерлик базаси, банк-клиент хизмати ва  бирламчи ҳужжатларнинг мавжудлигини инобатга олган ҳолда белгиланади.    

Хизматнинг бошланғич нархларини бизнинг сайтимизда онлайн буюртма бериб билиб олишингиз мумкин. Бунинг учун ўз муаммонгизни таърифлаб, бизнесингизнинг ўзига хос томонларини ёзиб қолдиришингизнинг ўзи етарли. Сиз  юборган маълумотлар ўрганилганидан кейин, бухгалтерлик ҳисоби бўйича маслаҳатчилар, www.bizplan.uz портали ҳамкорлари Сиз билан албатта боғланишади.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

“Экопол” Ўзбекистонда

Чорвачилик фермалари учун “Экопол” экологик тоза тўшамалар...

Мақола ёқди:
(овозлар: 4, Рейтинг: 3.59)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш