РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудлар

Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудлар

“Навоий” эркин саноат-иқтисодий ҳудуди (“Навоий” ЭСИҲ) 2008-2009 йилларда Навоий шаҳрининг эндигина модернизация қилинган ҳалқаро аэропорти қошида ташкил қилинган эди. Ўша пайтларда кўпчилик нашрларда “Навоий” ЭСИҲ ташкил этилиши мамлакат ҳукуматининг таназзулга қарши сиёсати чораларидан бири сифатида баҳоланди.

Бунинг асоси Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2008 йил 2 декабрда имзоланган “Навоий вилоятида эркин саноат-иқтисодий ҳудудини ташкил қилиш тўғрисидаги” Қарори бўлди. Унга кўра, “Навоий” ЭСИҲ 30 йил муддатга кейинчалик чўзилиш имконияти билан бирга ташкил қилинди. Бундан асосий мақсад, ҳорижий сармояларни жалб қилиш ва истиқболда жаҳон бозорида рақабатлаша оладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўлди. 2009 йилнинг 27 январида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Навоий” эркин саноат-иқтисодий ҳудуди ҳақида” Низом қабул қилинди ва ушбу хужжат ҳудуд фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди.

Бир оз назария

Эркин саноат-иқтисодий ҳудуд (ЭИҲ) – давлатнинг чегараланган ҳудуди бўлиб, унда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг иқтисодиётни фаоллаштириш ва жаҳон хўжалигига интеграция қилиш учун махсус божхона, молия ва ташкилий ҳуқуқий режим ўрнатилади.

Илк ЭИҲ АҚШ 1934 йилда ташкил қилинган бўлиб, уларга аэропортлар, денгиз доклари ва маҳсулотларни божларсиз импорт қилиш омборлари кирган эди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бундай ҳудудлар Ирландия, Голландия, Буюк Британия ва дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам очилди. Дунёнинг ривожланган мамлакатларидан ЭИҲ импортга йўналтирилган бўлса, ривожланаётган мамлакатлардаги ЭИҲ эса, кўпинча экспорт ва сармоялар жалб этишга қаратилади.

Нега Навоий?

Келинг, Ўзбекистонга қайтайлик. Президент қарорига асосан “Навоий” ЭСИҲ – Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бир қисми бўлиб, у Кармана туманида 500 гектар майдондаги ўлчами 205-216; 381а-388; 404-470 тенг. Бу ерда алоҳида ҳуқуқий режим ўрнатилган бўлиб, ҳудудда алоҳида солиқ, валюта ва божхона, кириш, ҳудудда бўлиш, ва чиқиб кетиш, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаганлар учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олиш режимлари жорий этилган.

Навоий вилояти мамлакатдаги илк ЭСИҲ сифатида танлаб олинганлигининг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

1. Ривожланган транспорт инфраструктураси: гап шундаки, Навоий шаҳри Хитой ва Европа ўртасидаги муҳим савдо йўлларининг чорраҳасида жойлашган;

2. Қайта таъмирланган Навоий шаҳри аэропорти юк самолётларини қабул қилиш имкониятига эга;

3. Кенг хом-ашё салоҳияти;

4. Жуда қулай ҳудудий жойлашув: шаҳар Ўзбекистон Республикасининг географик жиҳатдан қоқ ўртасида жойлашган, яъни қўшни мамлакатлар ҳудудларигача деярли бир хил масофа мавжуд.

Ҳозирнинг ўзида нималар ишламоқда?

Лойиҳани амалга оширишга «Ўзбекнефтегаз», «Ўзкимёсаноат», «Ўзэлтехсаноат», «Ўзавтосаноат», «Ўзмарказисаноатэкспорт» каби бирқатор етакчи давлат акционерлик компаниялари ва бошқалар жалб этилган. Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия ва Сингапур каби мамлактларнинг етакчи компаниялари бирламчи сармоядорлар сифатида иштирок этишган.

2009 йилнинг январида шаҳар аэропорти Korean Air авиакомпаниясига бошқарувига бу ерда ҳалқаро интермодал логистика маркази ташкил қилиш учун берилди. 2009 йилнинг ўртасига келиб бу ерда 900 млн. долларлик ҳорижий сармоялар ҳисобига 40 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган эди. Илк сармоядорлар сифатида Жанубий Кореялик сармоядорлар иштирок этишди (электротехника моллари ишлаб чиқариш).

Сармоядорларни. жумладан, ҳорижий сармоядорларни жалб қилиш мақсадларида “Навоий” ЭСИҲ тақдимоти маҳаллий ва ҳорижий кўргазмаларда амалга оширилди.

«Шаҳарсозлик ЛИТИ» ОАЖ лойиҳа бўлимининг бош архитектори Бахром Убаевич Абдуллаев маҳаллий нашрлардан бирига берган интервьюсида 2009 йил март ойининг бошида Жанубий Кореяда “Навоий ЭСИҲ”нинг тақдимоти бўлиб ўтганлигини айтиб, тақдимот ушбу мамлакат ишбилармон доираларида катта қизиқиш уйғотганлигини, тадбир доирасида кўпчилик Корея компаниялари ЭСИҲ резидентлари бўлиш истагини билдиришганлиги, шунингдек, ҳудудга Хитой, Европа ва Осий мамлакатлари вакиллари ҳам қизиқиш билдиришганлигини қайд қилиб ўтди.

2009 йилнинг 21-23 сентябрида Тошкентда “Навоий ЭСИҲ” салоҳиятига бағишланган ҳалқаро форум бўлиб ўтди. Орадан бир йил ўтгач, 2010 йилнинг май ойида Германиядаги «Hannover Messe 2010» (Ганновер ярмаркаси) доирасида ҳам ҳудуднинг имкониятлари яна бир бор тақдим этилди.

Шартномалар тузиш ва корхоналарни қуриш ишлари фаоллик билан бошланди. Шундай қилиб, 2010 йилнинг бошида Уммон давлатининг «Oman Oil Company» ширкати билан ҳамкорликда қурилган «Шўртан газ кимё қурилиш» полиэтилен трубалар ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. 2010 йилнинг 9 июнига келиб “Навоий ЭСИҲ” ҳудудида ҳорижий капитал иштирокидаги 9 корхона ишлаётган бўлса, август ойининг бошига келиб уларнинг сони 12 етди. Шунингдек, Korean Air компаниясининг турар жой биноси ҳам қурилиб битказилди.

2011 йилнинг март ойида автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи ООО «UzErae ALTERNATOR» ўзбек-корея корхонаси ишга туширилиб, корхона «Ўзавтосаноат» АК ва Кореянинг «ERAE CS Ltd» компанияси тмонидан таъсис қилинган. Ўша йилнинг майида яна икки қўшма корхона газ баллонлар ишлаб чиқариш билан шуғланувчи «KO UNG CYLINDER» (таъсисчилар – ўзбек томонидан «Автогазтаъминот» ШК ва «Завод Ўзбекхиммаш» ОАЖ ва корея томонидан «Kogas», «Kolon» ва «NK» компаниялари) ва мамлакатда элликта газ қуйиш шахобчаларини қуриш ва фойдаланишни амалга оширишга ихтисослашган «KOR UNG INVESTMENT» компанияси ҳам фаолият бошлади. Унинг таъсисчилари «Автогазтаъминот» ШК ва Жанубий Кореянинг «Kogas», «Kolon», «Kwangshin», «EngineTech» ширкатлари бўлди.

2011 йилнинг сантябрида «Ўзбектелеком» АК (Ўзбекистан) ва ZTE (ХХР) компанияси томонидан таъсис қилинган «Telecom Innovations» ҚК МЧЖ DSLAM ускуналар ва ADSL модемлар ишлаб чиқариш бўйича технологик линия ишга туширилди.

Шунингдек, ушбу муддатда светодиод лампалар ва ёритиш қурилмалари билан чиқаришга мўлжалланган «CFM ProEnergies», ўзбек-сингапур корхонаси ҳам фаолиятини бошлади. «Navoiy Hunan Pulp» ўзбек-корея ҚК эса болалар тагликлари («Pannolino» савдо маркаси остида) и ва гигиена воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди («Dream Soft» савдо белгиси остида).

2011 йилнинг ноябр ойи бошларида Жанубий Кореянинг «DK Cosmetics» компанияси билан ҳамкорликда косметик воситалар ишлаб чиқариш бўйича «Navoi-Beauty Cosmetics» компанияси ҳам ўз фаолиятини бошлади.

Шундай қилиб, ўтган икки йил муддат давомида ҳудудда енгил саноат, автомобилсозлик, энергетика, қурилиш ва иқтисодиётнинг бошқа муҳим тармоқларида фаолият юритадиган 13 замонавий корхона очилди. Пул ҳисобида 2011 йилнинг 9 ойи давомида “Навоий ЭСИҲ” 23,3 млрд. сўмлик товарлар ишлаб чиқарилди.

Режалар ва истиқболлар

Режалаштирилаётган ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда Навоий Иссиқлик Электростанциясини ҳам модернизация қилган ҳолда «ПарГаз Қурилмасиниу» қуришга қарор қилинди. Лойиҳани амалга оширишда Туркиянинг «Calik», Испаниянинг «Initec» компаниялари ва Япон ширакати «Mitsubishi» иштироқ қилиши кўзда тутилмоқда.

Уммонлик «Cyber Optic Company» оптик-тола компанияси ва «Ўзбекнефтегаз» МХК оптик-тола ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани очиш ҳақида қиймати 5млн. АҚШ долларига тенг келишувни имзолашди.

Япониянинг «OMETA» компанияси эса тиббий ускуналар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил қилишга сармоя тикиш ниятида. Сингапурнинг «Beacons Pharmaceuticals» компанияси «Ўзфармсаноат» АК билан Ўзбекистонда қиймати 10 млн. АҚШ долларига тенг бўлган фармацевтика заводи қуриш ҳақида келишув имзолади. Шунингдек, Ҳиндистоннинг «Minda Group» ва «Ўзавтосаноат» АК ҳамкорликда автобутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи «UzMinda» ҚК ташкил қилишга қарор қилдилар. Бундан ташқари, 2011 йилнинг сентябрида «Ўзбектелеком» ва хинд компанияси «Olive Telecommunication» ўртасида планшетлар, ўйин приставкалари ва смартфонлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиб бўйича битим имзоланди.

2011 йилнинг охирига келиб Кореянинг «Neo Plant» компанияси билан ҳамкорликда «Uz-Kor Silicon» қўшма корхонаси асосида техник кремнийни ишлаб чиқариш заводини фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Шунингжек, газни ҳисоблаш электрон асбоблари, автомобиллар учун газ баллонлари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича яна тўрт ҚК ташкил қилиш режага киритилган.

ЭИҲ/ЭСИҲ ташкил этиш мамлакатнинг иқтисодий ва саноат салоҳиятини тўлдиришга имкон беради. шундай қилиб, ЭИҲ ташкил қилаётган мамлакатимиз бирқатор катта афзалликларга эга бўлади. Яъни натижада Ўзбекистон сифатли рақобатбардош маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, бюджетнинг тўлдирилиши, кадрларнинг малакасининг ошиши, янги технологиялардан фойдаланиш имконияти, транспорт инфраструктурасининг ривожланиши каби афзалликларга эга бўлади.

Шубҳасиз, “Навоий ЭСИҲ” ташкил қилиниши Ўрта Осиё ҳудудида кейинги йилларда амалга оширилган энг муҳим воқеалардан бири бўлди. Лойиҳа бошланаётган маҳалда ҳудуд истиқболига қанчалик шубҳа билан қараган бўлишмасин, вақт бундай лойиҳаларнинг ўзини оқлашини кўрсатди.

Ўрта Осиёнинг қоқ марказида жойлашган ва кўплаб транспорт йўлларининг кесишувида бўлган, кенг хом-ашё ва кадр салоҳиятига эга Ўзбекистон ҳорижий сармояларни жалб қилиш ниятида. Шу сабабли ЭИҲ ташкил қилиш учун барча афзалликларга эга.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда, сиз ЭИҲ/ЭСИҲ Ўзбекистонниг бошқа шаҳарларидан ҳам ташкил қилинади, деб ўйлайсизми? Агар бу саволга ижобий жавоб берсангиз, қайси шаҳарларда?  

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 10, Рейтинг: 4.01)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш