РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Кола ёки Пепси?

Кола ёки Пепси?

Илгарилари, бундан ўттиз йиллар олдин кока-кола ва пепси-коланинг таъми ҳақидаги турли миш-мишлар кўпчиликнинг эсида бўлса керак. Ёшлар эса, бу ҳақда катталардан эшитган бўлиши мумкин. Машҳур “Бриллиант қўл” филмидаги бош қаҳрамоннинг хотини эридан чет элда “Кока-кола” ичиб кўрдингми” дея сўраган саҳна эсингиздами?

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин мамлакат озиқ-овқат бозори турфа хилдаги алкоголсиз ичимликлар, шу жумладан, ҳорижий Coca-cola, Fanta, Pepsi, Mirinda ва Sprite каби энергетик ичимликлар билан тўлиб тошди. Уларга талаб жуда катта, айниқса, ёшлар ушбу ичимликларга ишқибоз эди. Шу сабабли 1994 йилнинг бошида мамлакатимизда «Сoca-Сola ichimligi Uzbekiston, ltd» ОАЖ очилди ва бу ерда ҳориж технологияси асосида маҳаллий кола, фанта ва спрайт тайёрлана бошланди.  


Coke in Khiva.jpg


Ва ниҳоят, 2011 йилнинг октябрида машҳур «PepsiCo» компанияси Sibur салқин ичимликлар ишлаб чиқариш корхонаси базасида Ўзбекистонда ўз маҳсулотларини қуя бошлади. Бир вақтнинг ўзида, ҳамма жойда янги маҳсулотнинг фаол реклама кампанияси бўлиб ўтди. Ичимликнинг ҳаворанг, оқ, қизғиш ранглардаги рекламасини кўчаларда, томлар устида, деворларда, бекатларда, хуллас кўп жойларда учратиш мумкин эди.  

15122011401.jpg  07122011382.jpg


Агар яхшироқ қизиқиб кўрадиган бўлсак, Пепси ва Коланинг таъми ҳам, таркиби ҳам бир биридан унча кўп фарқ қилмайди.


glass of cola.jpg

Бугунда Пепси:

· cув

· шакар

· углерод гази

· E150d бўёғи(IV шакар бўёғи, у аммиак-сульфид технологияси бўйича олинади)

· E338 кислота регулятори (ортофосфор кислота)

· Кофеин

· натурал таъм берувчи ва экстрактлардан иборат.


Кока-кола таркибига эса:

· сув

· шакар

· углерод гази

· бўёқ: шакар бўёғи (Е150)

· кармазин (азорубин) (E122)

· ортофосфор кислота (E338)

· кофеин

· натурал ҳид берувчилар киради.


Аммо маҳсулотларни тайёрлаш технологиялари ҳар икки компания томонидан қаттиқ сирда сақланади.

Агар сиз бу икки компания ҳақидаги бошқа қизиқарли маълумотларни билсангиз, уларни биз билан изоҳларда ўртоқлашинг.

Интернетда ўтказилган бевосита сўров натижаларига кўра, Pepsi Ўзбекистонда учинчи ўринни эгаллаган, Cola эса биринчи ўринни сақлаб қолди.

Сизнинг, яъни сайтимиз мухлисларининг ушбу борадаги фикрларини билишни истар эдик. Сиз ушбу ичимликдан қайси бирини ёқтирасиз: Cola ёки Pepsi? 

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Қуритилган маҳсулот ишлаб чи...

Қуритилган мева ва сабзавотлар ишлаб чиқариш бўйича бизнес...

Мақола ёқди:
(овозлар: 3, Рейтинг: 3.56)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш