РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

-КА бизнинг атрофимизда. ПирожКА

-КА бизнинг атрофимизда. ПирожКА

Бизнеснинг турлари кўп. Ўзбекистонда баъзан бизнеснинг ҳам ғайриоддий, ҳам жуда таниш турларига дуч келиш мумкин. Шу сабабли биз «-КА бизнинг атрофимизда» деган ном остида мақолалар туркумини эътиборингизга ҳавола қиламиз. –КА – бу бизнес номидан олинган сўзларнинг қўшимчаси. Мазкур туркумдан «ПирожКА», «СемечКА», «БаклашКА» сингари ва бошқа кўплаб мақолалар ўрин олади. Ушбу туркум доирасида бизнинг мақсадимиз тегишли бизнес турларининг хусусиятларига тўлиқ тавсиф бериш, яъни уларни таҳлил қилиш ва улар билан шуғулланиш фойдали ёки фойдали эмаслигини аниқлашдан иборат.

Бу мақолани биз ҳамма биладиган ва кўпчилик суядиган ливерли, ўпка-жигар пирожка – машҳур «ухо-горло-нос» ёки халқ тилида оддий «ГУММА»га бағишлашга қарор қилдик.

Бу қандай егулик ва у қай даражада мазалим эканини кўпчилик билади. Гумма учун навбатда турган пайтда у қандай тайёрланиши, уни ким тайёрлаши, эрталаб биз уларнинг унутилмас мазасидан лаззатланишимиз учун гуммапазлар қанча эрта туриб уларни тайёрлашга киришишлари лозим экани ҳақида биз ўйламаймиз. Биз учун энг муҳими – гумма ўзимизга таниш мазали бўлиши. У нимадан ва қандай тайёрланиши ҳақидаги умумий тасаввурларнинг ўзи бизга кифоя қилади.

Бу мақолани ўқиб чиққач, Сиз гўштли ва картошкали гуммаларни тайёрлаш ва улар билан савдо қилиш тўғрисида кўп фойдали ва қизиқарли маълумотларга эга бўласиз, шунингдек мазкур бизнеснинг хусусияти ҳақида умумий тасаввур ҳосил қиласиз.

Бундан ташқари, ушбу мақолада биз мазкур бизнес қай даражада даромадли эканини кўриб чиқамиз ва гумма бозорининг кўламига баҳо беришга ҳаракат қиламиз. Биз Сизга мазкур бизнеснинг икир-чикирлари, гумма тайёрлаш технологиялари ва уни сотиш усуллари ҳақида гапириб берамиз.

Бу мақоладан сиз Тошкент шаҳридаги гумма сотиладиган савдо нуқталари ва у мижозларга таклиф қилинадиган тез овқатланиш корхоналари ҳақида ҳам билиб оласиз.

Бу мақоладан сўнг сизнинг ўпка-жигар гумма ҳақидаги фаразларингиз, у ҳақдаги тасаввурингиз, бизнеснинг бу тури қай даражада рентабел экани ҳақидаги фикрингиз ўзгаради деб умид қиламиз.

Шундай қилиб, ҳаммасини бир бошдан ҳикоя қилишга ўтамиз.

Ливер

У нима? Ҳайвонлар, чорва моллари ва уй паррандаларининг турли таомларни тайёрлаш учун ишлатиладиган ички аъзолари “ливер” деб аталади.

bizplan_pirojka_1.jpgБу асосан:

  • Ўпка
  • Юрак
  • Жигар
  • Буйрак ва ш.к.

bizplan_pirojka_2.jpgОшпазлик тарихига назар ташлайдигак бўлсак, ливерли таомлар қадим замонлардан бери тайёрланишини кўришимиз мумкин. Гўштнинг қимматлиги кўп сонли кишиларни ўзи ва ўз оиласининг қорнини тўйдириш учун бу вазиятдан чиқиш йўлларини излашга мажбур қилган. Ўпка-жигар гуммаларни тайёрлаш учун зарур бўлган маҳсулотлар мавжудлиги ва нисбатан арзонлиги билан ажралиб турган.

Гумма

bizplan_pirojka_3.jpg«Гумма» сўзи ҳам умуман «пирожка»ни, ҳам унинг алоҳида, муайян бир турини англатади. Гумма тайёрлаш учун унинг ичига ливер солинади.

Ўзбекистон ҳудудида гуммани асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси тайёрлайди ва истеъмол қилади.

Гуммани баъзан «носоғлом таом» ёки «қўшимча маҳсулотлар»дан тайёрланадиган таом сифатида танқид қилишларига қарамай, уни минглаб кишилар севиб тановвул қилишади.

Футболда бўлганидек, бу ерда ҳам ягона фикр йўқ: гумманинг ё “фанатлари”, ё “антифанатлари”бор. Биз ўз танишларимиздан: "Гумма??? Қўйсангиз-чи! Ўлсам ҳам емайман!", деган сўзларни кўп эшитамиз. Албатта, биз ҳеч кимни фикридан қайтариш ниятида эмасмиз. Бу мақоланинг вазифаси – мазкур бизнесга мумкин қадар тўлиқ тавсиф бериш.

Яқин ўтмишга назар

bizplan_pirojka_5.jpgШўро даврида ливерли гумма ишлаб чиқариш мазкур маҳсулотга талаб катта бўлгани туфайли жадал суръатларда ривожланган. Ҳатто ўпка-жигар гумма тайёрлаш учун махсус қурилмалар ҳам яратилган.

bizplan_pirojka_4.jpeg

Ливерли гумма шаҳарнинг турли жойларида алоҳида кўчма манқалдонларда ёки унча катта бўлмаган контейнерларда тайёрлаб сотилган. Уларнинг айримлари махсус қозон билан жиҳозланган бўлиб, бу харидор гумманинг асл мазасини тўлиқ ҳис қилиши учун уни шу жойнинг ўзида тайёрлаш имконини берган.

Мазкур савдо нуқталари ярим тайёр маҳсулот билан машиналар ёки мотороллерлар ёрдамида таъминланган.

bizplan_pirojka_6.jpgbizplan_pirojka_7.jpg

Одатда булар Иж-2715 (“Сапожок”) русумли автомобиллар (кейинчалик улар халқ орасида «Пирожковоз» деган ном олган) ва ТГ-200 «Муравей» мотороллерлари бўлган.

Ҳамонки биз ўтмишга назар ташлашга қарор қилган эканмиз, келинг, йигирма-ўттиз йил орқага қайтамиз ва яқинларимиз, ота-оналаримиз, бувиларимиз ва боболаримиз, тоғаларимиз ва холаларимиз, акаларимиз ва опаларимиз ҳамма учун севимли бўлган гуммани қаердан харид қилганларини эслаймиз.

bizplan_pirojka_8.jpgИлгари (яъни шўро даврида) гумма фақат қуйидаги манзилларда сотилган:

  • Бешёғочда,
  • Хадрада, «Истиқлол» (собиқ «Халқлар дўстлиги») саройига элтувчи йўл ёқасида,
  • Марказий телеграф олдида,
  • Горький номидаги истироҳат боғида,
  • Эски шаҳарда «Гулистон» ресторани олдида.
bizplan_pirojka_9.JPGbizplan_pirojka_10.jpg

Ҳозир гумма ҳар қадамда сотилади. Ғафур Ғулом кўчасида, цирк биноси олдида жойлашган «Миллий таомлар» кафеси энг машҳур эски жойлардан бири ҳисобланади. «Фарҳод» бозори олдидаги савдо нуқтаси ҳам шундай жойлар қаторига киради.

Эндиликда гумма сотиладиган савдо нуқталари шаҳар бўйлаб кенг тарқалган бўлса-да, бироқ бизга болаликдан таниш бўлган унутилмас мазани ҳис қилиш имконини берадиган жойлар бармоқ билан санарли қолган.

Бугунги кунда шаҳарда бизга болаликдан таниш, манқалдонлар ёки контейнерлардан иборат бўлган, аёллар: «Кеп қолинг, иссиқ гумма! Иссиғида олинг!», деган сўзлар билан харидорларни чақирган кичик савдо нуқталарини топиш қийин.

bizplan_pirojka_11.jpgbizplan_pirojka_12.JPG

Гумма тайёрлаш/сотиш нуқтасини очиш учун нима қилиш керак?

Хўш, гумма тайёрлаш/сотиш нуқтасини очиш учун нима керак?

Зарурий ҳужжатлар

Шуни таъкидлаб ўтишни истар эдикки, бу ахборотни биз биринчи қўлдан олганмиз.

Агар Сиз гумма ва пирожки тайёрлаш/сотиш нуқтасини очишга қарор қилган бўлсангиз, энг аввало айрим давлат идораларидан рухсатнома олишингиз лозим. Бизнеснинг хусусиятини инобатга олганда, бу ҳужжатлар бизнинг олдинги мақолаларимиздан бирида кўрсатилган «FastFood» нуқтасини очиш учун керак бўлган ҳужжатларга ўхшаш.

Гумма ва пирожки сотиш учун жойни танлаш

bizplan_pirojka_13.jpgСотишнинг бир нечта йўли бор:

  • ишлаб чиқариш харажатлари катта бўлмаган жойда тайёрлаш ва гавжум жойларга олиб бориб сотиш;
  • бир жойнинг ўзида ҳам тайёрлаш, ҳам сотиш.

Маҳсулот тайёрланадиган жой уни сотиш жойига ҳам айланган ҳоллар нисбатан кам учрайди. Бунинг ўз сабаблари бор, чунончи: қулай ерда жойлашмаганлик, одам гавжум жойлар (бозор, бекат, ўқув юрти, тиббиёт муассасаси, кўнгилочар маскан ва ш.к.)нинг йўқлиги ва ҳ.к.

Шу сабабли айрим тижоратчилар гумма ва пирожкини бир жойда тайёрлайдилар, маҳсулотни сотиш билан эса бошқа жойда шуғулланадилар. Қулай ерда жойлашган савдо нуқталари олдига бир нечта стол ва стул қўядилар ёки тик туриб овқатланиш учун баланд столлар ўрнатадилар. Бу вариант моддий томондан ҳам, мобиллик нуқтаи назаридан ҳам қулай. Айни вақтда мижозлар иссиқ гумма ва пирожкини тайёр бўлган заҳоти истеъмол қилиш имкониятига эга бўладилар. Шу тариқа корхона доимий мижозларга эга бўлади.

Гумма тайёрлаш/сотиш нуқтаси учун бино ҳақида икки оғиз. Қулай шароитда ишлаш имконини берадиган хонанинг минимал майдони 8 кв. м ни ташкил этади. Тошкент шаҳрининг марказий қисмида 1 кв. м майдонни ижарага олишнинг ўртача қиймати бугунги кунда бир ойда 40 000 – 60 000 сўм.

bizplan_pirojka_14.JPGБироқ яна ташкилий масалаларга қайтамиз. Гуммани тайёрлаш ва сотиш жойини аниқлаб олганингиздан сўнг, маҳсулотни мустақил сотиш ёки бунинг учун алоҳида сотувчини ёллаш ҳақида бир тўхтамга келиш зарур. Иккинчи ҳолда қўшимча равишда ҳар бир ходимга тиббий карта очиш талаб этилади, улар ҳар олти ойда бир марта тиббий кўрикдан ўтишлари керак бўлади.

Шунингдек санитария ва ёнғин хавфсизлиги идораларидан гумма тайёрлаш қурилмасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш талаб этилади. Бунда мазкур қурилманинг хусусияти, яъни у табиий газда ёки электр токидан ишлаши инобатга олинади, қурилма санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларининг барчаси мос келиши ёки мос келмаслиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Ушбу қурилма «ГорПЭС» ва «ГорГаз» туман хизмати ходимлари томонидан вақти-вақти билан текширилиши мумкин. Бунда табиий ресурслар ва электроэнергиядан фойдаланишнинг қонунийлиги ва тегишли тўловлар ўз вақтида амалга оширилгани текширилади.

Жами қурилма қиймати

Номи

Сони

Нархи (ўрта ҳисобда среднем)

Фритюрница (пирожки пишириш учун)

1 дона

500 000 сўм

Совутгич (маҳсулотларни сақлаш учун)

1 дона

700 000 сўм

Стол (масаллиқ тайёрлаш, хамир қориш ва уни ёйиш учун)

1 дона

200 000 сўм

Гўштмайдалагич (қийма тайёрлаш)

1 дона

150 000 сўм

Қозон (масаллиқни пишириш учун кастрюл)

1 дона

45 000 сўм

Сув қайнатгич (чой учун)

1 дона

120 000 сўм

Мебель (харидорлар овқатланиш учун столлар, стуллар ёки тумбалар)

3 комплект

(12 киши учун).

100 000 сўм

(комплект)

Идишлар (тарелкалар, пиёлалар, чойнаклар, қошиқлар ва ш.к.)

5 комплект

(30 киши учун)

40 000 сўм

(комплект)

bizplan_pirojka_15.JPGШуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, гумма тайёрлаш учун қурилма нархи агрегатнинг катта-кичиклиги ва ишлаб чиқариш ҳажмига қараб 200 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача бўлиши мумкин.

Бизнеснинг даромаддорлиги

Шу ўринда табиий бир савол туғилади: мазкур бизнес билан шуғулланиш чиндан ҳам даромадлими? Биз кичик бир тадқиқот ўтказдик ва тахминий ҳисоб-китобларни амалга оширдик. Бизнинг маълумотларимизга кўра, гумма ва пирожки сотиладиган кичик бир савдо нуқтасида ҳар куни ўрта ҳисобда 400 донадан 600 донагача маҳсулот тайёрланади ва сотилади. Бир дона гумма ёки пирожкининг ўртача нархи 700 сўм деб олсак, мазкур маҳсулотдан бир кунда 280 000 сўмдан 420 000 сўмгача даромад олиш мумкин. Олинган ахборотга таянган ҳолда, йирик савдо нуқталарида ҳар куни 1000 донагача гумма ва пирожки сотилади, деб айтиш мумкин. Улар мазкур сотувлардан қанча даромад олишлари қўшимча ҳисоблашларсиз ҳам аниқ ва равшан (бир кунда 700 000 сўм). Табиийки, сотувдан қоладиган соф фойда бироз камроқ бўлади. Маҳсулотлар қийматини ҳисоблаб, уни гумма ва пирожки сотишдан тушган пулга чақсак, сотувдан келадиган соф фойда олинган пулнинг 50% дан ошиши аён бўлади.

1-жадвал. 100 дона гумма ишлаб чиқариш учун зарур маҳсулот ва харажатлар

Номи

100 дона учун зарурий вазни

Нархи

(ўртача улгуржи нарх)

Жами (харажатлар)

Умумий харажатлар

1 донаси таннархи

Сотувдан тушган пул

Фойда

Масаллиқ –ливер (Ўпка, буйрак, юрак, талоқ, чарви, сечка гуруч ва пиёз).

2 кг

(33%, 11%, 17%, 

11%, 11%, 17%)

1 кг учун 15 000 сўм

30 000 сўм

85 000 сўм

850 сўм

70 000 сўм

- 15 000 сўм

Ёғ (пахта ёғи).

10 л 8.4 кг

5 л (4.2 кг) учун 25 000 сўм

50 000 сўм

Ун (1 нав)

2 кг

1 кг учун 2 500 сўм

5 000 сўм

2-жадвал. 300 дона гумма ишлаб чиқариш учун зарур маҳсулот ва харажатлар

Номи

300 дона учун зарурий вазни

Нархи

(ўртача улгуржи нарх)

Жами (харажатлар)

Умумий харажатлар

1 донаси таннархи

Сотувдан тушган пул

Фойда

Масаллиқ –ливер (Ўпка, буйрак, юрак, талоқ, чарви, сечка гуруч ва пиёз).

6 кг

(33%, 11%, 17%, 

11%, 11%, 17%)

1 кг учун 15 000 сўм

90 000 сўм

155 000 сўм

516 сўм

210 000 сўм

55 000 сўм

Ёғ (пахта ёғи).

10 л 8.4 кг

5 л (4.2 кг) учун 25 000 сўм

50 000 сўм

Ун (1 нав)

6 кг

1 кг учун 2 500 сўм

15 000 сўм

3-жадвал. 500 дона гумма ишлаб чиқариш учун зарур маҳсулот ва харажатлар

Номи

500 дона учун зарурий вазни

Нархи

(ўртача улгуржи нарх)

Жами (харажатлар)

Умумий харажатлар

1 донаси таннархи

Сотувдан тушган пул

Фойда

Масаллиқ –ливер (Ўпка, буйрак, юрак, талоқ, чарви, сечка гуруч ва пиёз).

10 кг

(33%, 11%, 17%,

11%, 11%, 17%)

1 кг учун 15 000 сўм

150 000 сўм

225 000 сўм

450 сўм

350 000 сўм

125 000 сўм

Ёғ (пахта ёғи).

10 л 8.4 кг

5 л (4.2 кг) учун 25 000 сўм

50 000 сўм

Ун (1 нав)

10 кг

1 кг учун 2 500 сўм

25 000 сўм

Кўриб турганимиздек, кейинчалик бир донаси 700 сўмдан сотиладиган 100 дона гумма тайёрлаш учун маҳсулотларга харажатлар жами 85 000 сўмни ташкил этади. Яъни 15 000 сўм зарар кўрилиши аниқ. Бироқ шуни унутмаслик керакки, айни бир қозонда шу ёғда кўпроқ миқдорда гумма, пирожки, беляш, чебурек ва ҳоказоларни тайёрлаш мумкин. Маҳсулот сони кўпайган сари унинг таннархи камайиб боради ва бундан умумий даромад келиб чиқади. Келинг, гумманинг бошқа турлари қандай даромад келтиришига назар ташлайлик. Масалан, гўштли ва картошкали гумма. Бунда бир дона гўштли гумманинг ўртача нархи 700 сўм, бир дона картошкали гумманинг ўртача нархи эса – 500 сўмгача.

4-жадвал. 500 дона гўштли гумма ишлаб чиқариш учун зарур маҳсулот ва харажатлар

Номи

500 дона учун зарурий вазни

Нархи

(ўртача улгуржи нарх)

Жами (харажатлар)

Умумий харажатлар

1 донаси таннархи

Сотувдан тушган пул

Фойда

Масаллиқ – гўшт (мол гўштидан қийма, пиёз).

10 кг

1 кг учун 18 000 сўм

180 000 сўм

255 000 сўм

510 сўм

350 000 сўм

95 000 сўм

Ёғ (пахта ёғи).

10 л 8.4 кг

5 л (4.2 кг) учун 25 000 сўм

50 000 сўм

Ун (1 нав)

10 кг

1 кг учун 2 500 сўм

25 000 сўм

5-жадвал. 500 дона картошкали гумма ишлаб чиқариш учун зарур маҳсулот ва харажатлар

Номи

500 дона учун зарурий вазни

Нархи

(ўртача улгуржи нарх)

Жами (харажатлар)

Умумий харажатлар

1 донаси таннархи

Сотувдан тушган пул

Фойда

Масаллиқ – картошка (картошка).

15 кг

1 кг учун 1 000 сўм

15 000 сум

90 000 сўм

180 сўм

250 000 сўм

160 000 сўм

Ёғ (пахта ёғи).

10 л8.4 кг

5 л (4.2 кг) учун 25 000 сўм

50 000 сўм

Ун (1 нав)

10 кг

1 кг учун 2 500 сўм

25 000 сўм

Келтирилган ҳисоб-китоблар гумманинг бошқа турлари ҳам даромад келтиришидан далолат беради. Бироқ мазкур жадвалдан кўриниб турганидек, гўштли гумма даромаднинг асосий қисмини келтирмайди, картошкали гумма эса, аксинча, келтиради. Бинобарин, картошкали гумманинг таннархи гумманинг бошқа турлари таннархидан анча паст ва уларни сотишдан сезиларли даражада кўп фойда олиш мумкин.

Аммо бу бизнесда фақат картошкали гумма сотиш билан (йирик харажатларни четлаб ўтиш учун) муваффақият қозониш мумкин эмас. Сабаби – ассортимент оз бўлса, харидорлар сони ҳам кам бўлади.

Юқорида келтирилган таомларнинг бозори чаққон эканига ва мазкур бизнес чиндан ҳам даромад келтиришига ўқувчиларимизни ишонтириш учун Тошкент шаҳрининг гумма ва пирожки билан савдо қилинадиган энг гавжум жойлари акс эттирилган харитасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Тошкент харитасига ўзингизга маълум бўлган савдо нуқталарини қўшиб қўйсангиз, сиздан беҳад миннатдор бўлур эдик. Бизга бу ҳақда мазкур мақолага берган шарҳларингизда ёзиб юборинг.

bizplan_pirojka_16.JPG

bizplan_pirojka_17.jpg

bizplan_pirojka_18.JPG

bizplan_pirojka_19.jpg

bizplan_pirojka_20.jpg

bizplan_pirojka_21.png

bizplan_pirojka_22.jpg

bizplan_pirojka_23.JPG

bizplan_pirojka_24.jpg

bizplan_pirojka_25.jpg

bizplan_pirojka_26.JPG

bizplan_pirojka_27.jpg

bizplan_pirojka_28.jpg

bizplan_pirojka_29.jpgХулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтишни истар эдикки, тез тайёр бўладиган бу таомга шубҳа кўзи билан қарайдиганлар сони кўплигига қарамай, унинг тарафдорлари сони кўпроқ. Бу таомни тайёрлаш учун кўп вақт ва маблағ талаб этилмагани боис, мазкур бизнес анча даромадли ҳисобланади ва буни биз мазкур мақолада кўрсатиб бердик.


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Мақола ёқди:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш